UZ RU

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон кардиологияси: амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон кардиологияси:
амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги”
мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш
тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

  1. 2013 йил 17-18 май- кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон кардиологияси: амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилсин.
  2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиқов) ва Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Марказига (Р.Д.Курбанов) юклатилсин.
  3. “Ўзбекистон кардиологияси: амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастурини 1-илова;
    - ташкилий қўмитa таркибини 2-илова;
    - ишчи комиссия таркибини 3-илова;
    - ўринлар тақсимотини 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Маркази директори Р.Д.Курбановга:
    - конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин;
    - сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин;
    - конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
  5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.
  6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига ва уларнинг филиаллари директорларига илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:
    - 4-иловага мувофиқ конференция ишида қатнашиш учун Бош кардиологлар, кардиология диспансерларининг шифокорлари, кардиология кафедраларининг мудирлари ва ходимларини сафарбар этиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплансин.
  7. Мазкур фармойиш ижросини назорати Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.
Вазирнинг биринчи ўринбосариА.А.Худаяров
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___» __________даги
сонли фармойишига 1-илова

«Ўзбекистон кардиологияси: амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги » мавзусидаги илмий - амалий конференция дастури

  1. Кардиология сохасида ўтказилган ислохатлар самараси.
  2. Юрак-қон томир касалликларининг эпидемиологияси ва профилактикаси.
  3. Кардиологияда артериал гипертония ва метаболик синдром.
  4. Юрак аритмиясини ташхислаш ва даволашда янги технологиялар. Инвазив аритмология.
  5. Интервенцион кардиохирургияда янги имкониятлар.
  6. Кардиология соҳасидаги инновацион ғоя ва янги технологиялар.
  7. Сурункали юрак етишмовчилигининг келиб чиқиши ва даволашда янги йўналишлар. Миокарднинг нокоронароген касалликлари.
  8. Кардиологияда ўткир коронар синдроми ва шошилинч холатлар.
  9. Юракнинг коронар касаллиги: ташхислаш ва даволашда замонавий имкониятлар.
  10. Атеросклеротик касаллик: кўп ўчоқлик (мультифокал) жараён.
  11. Қон айланиш тизимининг патофизиологияси ва экспериментал кардиология.

Кардиологлар конференцияси доирасида қуйидагилар ўтказилади:
- кардиологлар мактаби.
- Республика вилоятларида кардиологик ҳизматнинг ҳолати тўғрисида вилоят Бош кардиологларининг ҳисоботи.
- кардиологлар конференцияси доирасида ёш олимлар танлови (конкурси).
- сателит илмий кенгашлар ва кўргазма.

Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.Атаханов
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___» __________даги
сонли фармойишига 2-илова

«Ўзбекистон кардиологияси: амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги » мавзусидаги илмий - амалий конференция ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ

Раис:
А.А.Худаяров Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосарлари:
Ш.Э. Атаханов Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи
Д.Б.Миразимов Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи
Аъзолар:
И.Р. Мавлянов ССВнинг илмий тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш бўлимининг раҳбари
А.Э.Сидиқов Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти
Ф.Ч.Санаев ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Қурбанов Р.Д. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори
Аляви А.Л. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий терапия ва тиббий тикланиш маркази директори
Камилова У.К. ССВ нинг бош терапевти
Мамутов Р.Ш. ССВ бош кардиологи
Шек А.Б. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___» __________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Ўзбекистон кардиологияси: амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги” мавзусидаги илмий - амалий конференция ўтказиш бўйича ишчи комиссиялар
ТАРКИБИ

1. Илмий дастурни ва тезислар тўпламини тайёрлаш, чоп этиш буйича марказлар билан алоқа комиссияси:
Раис Қурбонов Р.Д.РИКМ директори
АъзоларШек А.Б.РИКМ директори ўринбосари
Сирожиддинова Н.З.РИКМ АГ лабораторияси кт.и.х.
Волошина Л.И.РИКМ информацион бўл. патентчиси
2. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси:
РаисСанаев Ф.Ч.УзРССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
АъзоларТашпулатов Х.А.РИКМ ташкилий услубий бўлим рахбари
Аминов А.А.РИКМ профилактика лаб. кт.и.х.
Турахужаева ТРИКМ офтальмолог шифокори
3. Конференция котибияти ва қатнашчиларни рўйхатга олиш комиссияси:
РаисБекбулатова И.Р.РИКМ илмий котиби
Аъзолар Тоирова Д.Р.РИКМ врач статисти
Сайфуддинова Н.Б.РИКМ Аритмия бўлими к.и.х.
Кеворкова Ю.ГРИКМ Аритмия бўлими к.и.х.
Мамаражапова Д.А.РИКМ Профилактка лаб. к.и.х.
Абилова Г.Т.РИКМ КЦП бўлими шифокори
Рахимова ЮлияРИКМ ЮИК бўлими шифокори
4. Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:
РаисМамутов Р.Ш.РИКМ профилактика лаб. рахбари
АъзоларКурбонов Н.А.РИКМ ЮЕ лаб. рахбари
Уринов О.РИКМ профилактика лаб. к.и.х.
Шакиров М.Р.РИКМ КЦП бўлими кт.и.х.
Сарманов Ф.А.РИКМ КЦП бўлими мудири
5. Конференция қатнашчиларини транспорт билан таъминлаш бўйича комиссия:
РаисАширбеков Ш.БРИКМ директор ўринбосари
АъзоларМирбабаев Р.ДРИКМ, хўжалик мудири
Сафариев А.Р.РИКМ режа-иқтисод бўлими бошлиғи
6. Конференция делегатларини кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш бўйича комиссия:
РаисЗакиров Н.У.РИКМ Аритмия лаб.бош илмий ходим
АъзоларНикишин А.Г.РИКМ, КРО лабораторияси рахбари
Маликов А.В.РИКМ, реанимация бўлими мудири
Эркабоев Ш.РИКМ катта и.х. тадқиқотчиси
Юлдашов Н.П.РИКМ РЭХ бўлими мудири
Мансуров АРИКМ Реабилитация бўлими мудири
Амиркулов Б.Ж.РИКМ ЭФИ лаб. мудири
7. Маданият дастури бўйича комиссия:
РаисАзимова Н.А.РИКМ касаба уюшмаси раиси
АъзоларЮлдашев Н.П. РИКМ РЭХ бўлими мудири
Журабаев ЗафарРИКМ 8-кард. бўлими шифокори
8. Мажлис залларини техник жихозлаш бўйича комиссия:
РаисПулатов С.Ф.РИКМ Функц.ташхис бўлими к. и.х.
АъзоларДосмухамедов И.РИКМ етакчи инженери
Цой И.РИКМ ЮЕ бўлими шифокори
9. Сертификатлар тайёрлаш бўйича комиссия:
РаисШукуров Р.Т.РИКМ Бош шифокори
АъзоларНагаева ГРИКМ профилактика лаб. к.и.х.
Сафина З.АРИКМ кадрлар бўлими бошлиғи
Равшан-Бек Д.РИКМ ташкилий бўлими статисти
10. Хомийлар билан ишлаш бўйича комиссия
РаисҚурбонов Р.ДРИКМ директори
Аъзолар Шек А.Б.РИКМ директор ўринбосари
Шукуров Р.Т.РИКМ Бош шифокори
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.Атаханов
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___» __________даги
сонли фармойишига 4-илова

“Ўзбекистон кардиологияси: амалга оширилган ислоҳотлар ўн йиллиги” мавзусидаги илмий - амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

Муассасалар ўринлар
1 МДХ 10
2 Қорақалпоғистон Республикаси 5
3 ТошПТИнинг Нукус филиали 2
4 Андижон вилояти 5
5 АндДавТИ 2
6 Бухоро вилояти 5
7 БухТИ 2
8 Жиззах вилояти 5
9 Қашқадарё вилояти 5
10 Навоий вилояти 5
11 Наманган вилояти 5
12 Самарқанд вилояти 5
13 Сам. Дав. ТИ 2
14 Сурхондарё вилояти 5
15 Сирдарё вилояти 5
16 Хоразм вилояти 5
17 ТТА нинг Урганч филиали 2
18 Фарғона вилояти 5
19 Тошкент вилояти 15
20 Тошкент шахри 50
21 Тошкент Тиббиёт Академияси 10
22 Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти 5
23 Тошкент Врачлар Малакасини ошириш институти 10
24 Акад.В.Вохидов номли РИХМ 5
25 Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Маркази 40
26 Республика Ихтисослаштирилган терапия ва тиббий тиклаш ИАТМ 5
27 Респ. Ихтисослаштирилган эндокринология ИАТМ 2
28 РШТЁИМ 10
29 Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти 2
30 Тиббий санитария бирлашмаси- 1 3
31 Тиббий санитария бирлашмаси- 2 3
32 Миллий хавфсизлик ҳизмати госпитали 4
33 Миллий хавфсизлик ҳизмати поликлиникаси 2
34 ИИВ Марказий госпитали 4
35 ИИВ марказий поликлиникаси 2
36 1-сонли Республика клиник шифохонаси 4
37 Шошилинч иез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 4
38 1-сонли клиник шахар шифохонаси 2
39 2-сонли клиник шахар шифохонаси 2
40 4-сонли клиник шахар шифохонаси 2
41 5- сонли клиник шахар шифохонаси 2
42 7- сонли клиник шахар шифохонаси 2
43 ТК ТСК (МСЧ ТК) 2
44 Энергетика вазирлиги ТСК 2
45 «Турон» санаторияси 2
46 «Кибрай» санаторияси 2
47 Реабилитация миллий маркази 2
48 Республика даволаш профилактика муассасалари 20
Жами: 300
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.Атаханов