UZ RU

Тошкент шаҳрида “Юқумли ва паразитар касалликларни таҳлил қилишда интеграцион ва инновацион жараёнлар” мавзусида илмий амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Тошкент шаҳрида “Юқумли ва паразитар
касалликларни таҳлил қилишда интеграцион
ва инновацион жараёнлар” мавзусида илмий амалий
конференция ўтказиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2013 йил 19 март куни Тошкент шаҳрида “Юқумли ва паразитар касалликларни ўрганишда интеграцион ва янги жараёнлар” мавзусида илмий амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўқув юртлари (Ш. Э.Атаханов), Даволаш профилактика ёрдами ташкиллаштириш (Д. Б. Миразимов), Санитария эпидемиология назорати (К.Қ.Мухаммедов) Бош бошқармалари, Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиқов) ва Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтига (Д. М. Сабиров) юклатилсин.

3. “Юқумли ва паразитар касалликларни тахлил қилишда интеграцион ва инновацион жараёнлар” мавзусида илмий амалий конференция дастурини 1 илова,
- ташкилий қўмита таркибини 2 -илова,
- ишчи комиссия таркибини 3- илова,
- ўринлар тақсимотини 4- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ректори Д. М. Сабировга:
- Конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф харажатлар, ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
- Конференция иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.
- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Санаев Ф. Ч.) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ, конференция ишида қатнашиш учун бош инфекционистлар, юқумли касалликлар шифохоналарининг шифокорлари, ушбу йўналишдаги кафедралар мудирлари ва ходимларни ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Мазкур фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А. А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

ВазирА.В.Алимов
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 1-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни таҳлил қилишда интеграцион ва инновацион жараёнлар” мавзусидаги илмий амалий конференция
ДАСТУРИ

  1. Юқумли ва празитар касалликларни ташхиси, даволаш ва олдини олишининг халқ хўжалигида фаолият юритувчи бошқа тиббий ва нотиббий йўналишлари билан интеграциясини кучайтириш борасида такомиллаштириш ва юксалтириш;
  2. Юқумли ва празитар касалликлар соҳасидаги янги илмий ишланмаларни халқ хўжалигига тадбиқ этиш самарадорлигини ошириш;
  3. Халқ хўжалигида фаолият юритувчи бошқа тиббий ва нотиббий йўналишлар билан интеграция қилиш орқали юқумли ва паразитар касалликлар соҳасидаги изланишлар имкониятларини кенгайтириш.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 2-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни тахлил қилишда интеграцион ва инновацион жараёнлар” мавзусидаги илмий амалий конференцияси ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ

Раис: Худаяров А.А.Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосари Сайдалиев С.С. Соғликни сақлаш вазири ўринбосари, Давлат Бош санитар врачи
 
Атаханов Ш.Э. - Фан ва ўқув юртлар Бош бошқармаси бошлиғи
Аъзолар Мухамедов К.К. ДСЭН Бош бошқармаси бошлиғи
 
Сиддиқов А.Э. Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти
 
Мавлянов И.Р. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бўлим бошлиғи
 
Сабиров Д.М. Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ректори
 
Туйчиев Л.Н. Эпидемиология, Микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти директори
 
Мусабаев Э.И. ССВнинг Бош инфекционисти
 
Санаев Ф.Ш. ССВнинг ахборот маркази бошлиғи
 
Акилов Х.А. ТошВМОИ ўқув ишлари бўйича проректори
 
Касимова М.М. ТошВМОИ Ёш олимлар жамиятининг раиси
 
Мавлян-Ходжаев Р.Ш. ТошВМОИ ҳалқаро алоқа ишлари проректори в.в.б.
 
Хасанова Х.Д. ТошВМОИ клиник ординатура декани
 
Мухамедова Х.Т. ТошВМОИ педиатрия факультетининг декани
 
Ибадова Г.А. ТошВМОИ “Болалик даври юқумли ва паразитар касалликлари” кафедраси мудири
 
Халимбетов Г.С. ТошВМОИ касаба уюшмаси бошлиғи
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни тахлил қилишда интеграцион ва инновацион жараёнлар” мавзусидаги илмий амалий конференция ишчи комиссияси
ТАРКИБИ

1. Илмий дастур ва тезислар тупламини тайёрлаш, чоп этиш бўйича комиссия:
Раис Сабиров Д.М. ТошВМОИ ректори
Аъзолар Акилов Х.А. ТошВМОИ ўқув ишлари бўйича проректори
 
Ибадова Г.А. ТошВМОИ кафедра мудири
 
Мавлян-Ходжаев Р. ТошВМОИ декани
 
Худайбердиев Я.К. ТошВМОИ доценти
2. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси:
Раис Санаев Ф.Ш. ССВ ахборот маркази бошлиғи
Аъзолар Абдукадирова М.А. Вирусология ИТИ профессори
 
Бабаходжаев С.Н. ЭМЮКИТИ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
3. Конференция котибияти ва қатнашчиларини рўйхатга олиш комиссияси:
Раис Атабекова Ш.Р. ТошВМОИ кафедра ассистенти
Аъзолар Кадырова Н.Э. ТошВМОИ кафедра ассистенти
 
Меркушкина Т.А. ТошВМОИ кафедра ассистенти
 
Захидова Н.А. ЎзР ССВ ЭМЮКИТИ илмий ходими
 
Набиева Ш.А. ТМА кафедрасини ассистенти
4. Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:
Раис Атабекова Ш.Р. ТошВМОИ кафедра ассистенти
Аъзолар Ташпулатова Г.А СГ ва КК ИТИ катта илмий ходими
 
Абдурахимова З.К. ТошВМОИ кафедра ассистенти
5. Конференция қатнашчиларини транспорт билан таъминлаш бўйича комиссия:
Раис Мухамедова Х.Т. ТошВМОИ педиатрия факультети декани
Аъзолар Шадманова Н. ТошВМОИ кафедра мудири
 
Усмонов Ш. ТошВМОИ клиник ординатор
6. Конференция делегатларни кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш бўйича комиссия:
Раис Ибадова Г.А. ТошВМОИ кафедра мудири
Аъзолар Максудова Л.М. ТошВМОИ к.и.х.
 
Хамидова Г.М. ТошВМОИ к.и.х.
7. Зал ва фойени техник жихозлаш бўйича комиссия:
Раис Меркушкина Т.А. ТошВМОИ кафедра ассистенти
Аъзолар Аслонов М. ТМА магистратурани талабаси
 
Давис Н. ТМА кафедра ассистенти
8. Сертификатлар тайёрлаш бўйича комиссия:
Раис Акилов Х.А. ТошВМОИ ўқув ишлари бўйича проректори
Аъзолар Ибадова Г.А. ТошВМОИ кафедра мудири
 
Мухамедова Х.Т. ТошВМОИ педиатрия факультети декани
9. Хомийлар билан ишлаш бўйича комиссия:
Раис Сабиров Д.М. ТошВМОИ институти ректори
Аъзолар Ибадова Г.А. ТошВМОИ кафедра мудири
 
Мавлян-Ходжаев Р.Ш. ТошВМОИ халқаро алоқа ишлари проректори в.в.б.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 4-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни тахлил қилишда интеграцион ва инновацион жараёнлар” мавзусидаги илмий амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

Маъмурий ҳудудлар ва ташкилотлар Қатнашчилар сони
1. МДҲ, Россия 5
2. Тошкент шахри 50
3. Андижон вилояти 2
4. Бухоро вилояти 2
5. Жиззах вилояти 1
6. Қашқадарё вилояти 2
7. Навоий вилояти 2
8. Наманган вилояти 2
9. Самарқанд вилояти 2
10. Сурхандарё вилояти 2
11. Сирдарё вилояти 2
12. Тошкент вилояти 2
13. Фарғона вилояти 2
14. Хоразм вилояти 2
15. Қорақалпоғистон Республикаси 2
16. Тошкент Тиббиёт Академияси 8
17. ТошВМОИ 30
18. Тош ПМИ 10
19. ЭМЮКИТИ 10
20. Вирусология ИТИ 10
21. Республика ОИТС маркази ва унинг худудлардаги филиаллари 5
13
22. АндМИ 3
23. БухМИ 3
24. Сам ДавМИ 3
25. ТТА Урганч филиали 3
26. ТошПМИ Нукус филиали 3
27. РИ Педиатрия ИАТМ 4
28. РШТЁИМ 3
29. Акад. В.Вохидов номли РИХМ 4
30. РИ Терапия ва тиббий тиклаш ИАТМ 3
31. ИТИ ва марказлар 5
 
Жами 200

Эслатма: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51 ТошВМОИ биносида 2013 йил 19 мартда ўтказилади. Конференция очилиши соат 9.00да

Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ