UZ RU

Буйруқ №61. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ҚОН ИШЛАТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН КЎП МАРОТАБА ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ТИББИЙ БУЮМ ВА АСБОБЛАР РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 29-сон, 354-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 19 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2422-1]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 28 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 2422, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 15 июль,

61-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 15 июлдаги 61-сон буйруғига
ИЛОВА

Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар

Қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

36.

Стерил тиббий резина қўлқоплар

37.

Ностерил тиббий резина қўлқоплар