UZ RU

Буйруқ №123. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

B U Y R U G I

2015 yil “25” mart                                                                  №123

Toshkent sh.

  Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси, ОИВ инфекцияли беморларни даволаш, уларни парвариш қилиш ҳамда касаллик ўчоғида эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Қуйидагилар:

ОИВ инфекциясининг этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, диагностикаси ва ОИВ инфекцияси аниқланганда эпидемиологик суриштирув ўтказиш қоидалари бўйича услубий қўлланма 1-иловага;

Туманлараро ОИВ диагностика лабораториялари Низоми 2-иловага;

ОИВ инфекциясига текширишга йўналтириш бўйича маслаҳатни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма 3-иловага;

ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш тартиблари 4-иловага;

ОИВ инфекцияси устидан Дозорли эпидемиологик назоратни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари 5-иловага;

ОИВ инфекцияси билан боғлиқ касалликлар мавжуд беморлар ва уларнинг яқинларига руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналари тўғрисида Низом 6-иловага;

ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларининг мониторинги ва вазиятга баҳо бериш бўйича йўриқнома 7-иловага;

ОИВ инфекцияси бўйича врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш дастури 8-иловага;

Даволаш-профилактика муассасалари қошида ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахслар орасида профилактик хизматларни кўрсатувчи “Ишонч хоналари” тўғрисидаги Низом 9-иловага;

“ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахслар орасида профилактик хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги услубий қўлланма 10-иловага;

Инфекция юқиш хавфи юқори бўлган шахслар учун ОИВ профилактикаси бўйича ўтказиладиган Стандарт Операцион жараёнлар 11-иловага;

Туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларининг дислокацияси 12-иловага;

Туғруқ комплексларини экспресс тест-системалари билан таъминотининг ойлик мониторинги шакли 13-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ва Республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва илмий текшириш институтлари раҳбарларига:

даволаш-профилактика муассасаларида буйруқ асосида ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш тадбирларини ташкиллаштириш ва ижросини назорат қилиш бўйича масъул мутахассисни тайинлаш ҳамда уни мунтазам равишда ОИВ инфекцияси бўйича тайёргарликдан ўтказиб бориш;

ОИТСга қарши курашиш марказлари ва ОИВ диагностик лабораторияларида мукаммал таъмирлаш ишлари ўтказилиши, уларга лаборатория диагностика асбоб-ускуналар, тест системалар, реактивлар ва бошқаларни етказиб берилиши ҳамда мавжуд асбоб-анжомларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

тиббиёт муассасаларига мурожаат этган ҳар бир шахсни ОИВ инфекциясига текширишда тестдан олдинги ва кейинги маслаҳат берилишини ташкиллаштириш;

ОИВ инфекцияси аниқланган беморни ОИТСга қарши курашиш марказлари ва туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан диспансер назоратига олиниб, ўз вақтида тегишли тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш;

даволаш-профилактика муассасаларида ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилиши ва бунда ОИВ инфекцияли шахс ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ДСЭНМ ва ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этиб, доимий равишда тунги ҳамда фавқулодда рейдлар ўтказиш орқали ДПМларда санитария қоида ва меъёрларига риоя қилинишини назорат қилиб бориш;

ОИВ инфекциясининг шифохона ичи шароитида ва онадан болага юқиши ҳолатларига йўл қўймаслик;

ОИВ инфекциясининг шифохона ичи шароитида ва онадан болага юқиши гумон қилинган ҳар бир ҳолат сабабларини ўрганиб чиқиб касаллик тарқалиб кетишини олдини олиш чораларини кўриш;

даволаш-профилактика муассасаларида тиббий авария ҳолатлари қайд этилганда мулоқотдан кейинги профилактика ўтказиш учун антиретровирус препаратларининг заҳирада етарли миқдорда бўлишини таъминлаш;

ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналарида ОИВ инфекцияли беморларни даволаш учун ажратилган ўринларнинг доимий фаолият юритишини таъминлаш;

даволаш-профилактика муассасаларида, фаолият йўналишидан қатъий назар, барча врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари учун йилда бир марта масъул мутахассислар томонидан ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқув машғулотларини олиб бориш, ОИТСга қарши курашиш марказлари мутахассисларини жалб этган ҳолда семинар ташкил этиш ва унинг якуни бўйича имтиҳон(синов) ўтказилишини таъминлаш;

ҳомиладор аёлларни ОИВ инфекциясига текшириш мақсадида, туғруқ комплексларини етарли миқдорда экспресс тест-системалари билан таъминлаш;

ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, “Ишонч хоналари” учун штат бирликлари ажратилиб, шу асосда фаолият юритилишини йўлга қўйиш;

“Ишонч хоналари” нинг фаолиятини мазкур буйруқ билан тасдиқланган “Ишонч хоналари низоми” ва “ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахслар орасида профилактик хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги услубий қўлланма асосида юритиш;

“Ишонч хоналари”ни узлуксиз равишда етарли миқдорда бир маротаба ишлатиладиган шприц, профилактик ҳимоя воситалари ва ахборот-таълим материаллари билан таъминланишини ташкил этиш;

фаолияти қон ва унинг таркибий қисмлари, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан боғлиқ тиббий ходимларни ОИВга текшириш ишларини улар фаолият кўрсатаётган даволаш-профилактика муассасаси ҳисобидан амалга ошириш ва бу мақсадда тиббиёт муассасаси смета харажатларида тегишли маблағ ажратилишини режалаштириш;

жорий йилнинг II чораги давомида ДПМ ларида қон, унинг таркибий қисмлари ва компонентларини беморларга қуйишдан олдин ҳар бир маҳсулотдан намуна олиб уни ОИВ га ПЗР ва ИФА усулида текшириш учун ОИТС га қарши курашиш марказига етказилишини таъминлаш топширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМлари Бош врачларига:

Даволаш-профилактика муассасаларида санитария-гигиена, эпидемиология қоида ва меъёрларига амал қилиниши устидан назоратни кучайтирилсин;

ОИВ инфекцияси шифохона ичи шароитида юқиши гумон қилинган ҳолатлар бўйича ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан тақдим этилган “Билдиришнома”ларда кўрсатилган вазиятларни чуқур таҳлил қилинсин ва аниқланган камчиликлар бўйича ДПМ раҳбарлари ва масъул шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда қатъий чоралар кўрилсин.

4. Лицензия бериш ва нодавлат муассасалар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи в.в.б.Ф.А.Рахимқуловга:

нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан шахснинг ОИВ инфекциясига лаборатория текширилганлиги тўғрисида маълумотнома/сертификат берилишига йўл қўймасликни назорат қилиш;

нодавлат тиббиёт муассасаларида ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларининг ижроси устидан назоратни кучайтириш;

нодавлат даволаш-профилактика муассасаларида фаолият йўналишидан қатъий назар, барча врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари учун йилда бир марта, ОИТСга қарши курашиш марказлари мутахассисларини жалб этган ҳолда, ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқув машғулотларини олиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

5. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи С.И.Исмаилов, Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К.Мухамедовга;

даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекцияли шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ва тиббий муолажаларнинг хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни кучайтириш;

2015 йилнинг биринчи ярмида, асосланган иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда “Ишонч хоналари” мутахассисларининг штат нормативларини ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилсин.

6. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А. Хашимовга:

Республика ОИТС га қарши курашиш маркази талабномаларига асосан, антиретровирус препаратлари, диагностикумларни бюджет маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган ҳолда харид қилиниши ҳамда узлуксиз таъминланишига босқичма-босқич ўтиш учун зарур маблағлар ажратилишини кўзда тутиш;

эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш бўйича мутахассисларнинг хизмат сафари харажатларини қоплаш учун ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига қўшимча маблағ ажратилиши масаласини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

ОИТСга қарши курашиш марказлари штатига фтизиатр, фармацевт, провизор ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликларини киритиш масаласини кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.

7. Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Ф.Содиқов ва вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Б.А.Қодировга:

Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида 2015 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари учун ОИВ инфекциясига иммуноблот усулида текширишни йўлга қўйсин;

Иммуноблот усулида текширув учун зарурий лаборатория асбоб-ускуналарни харид қилиш ва уларнинг ишлаши учун тегишли шароит яратиш таъминласин.

8. Андижон ва Наманган вилоятлари Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва мазкур вилоятлар ОИТСга қарши курашиш марказлари бош врачлари Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида ОИВга иммуноблот усулида якуний ташҳис қўйиш ташкил этилган вақтдан бошлаб, ИФА мусбат натижа олинган қон намуналарини ўз вақтида Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази лабораториясига етказилишини таъминласин.

9. Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Н.С.Атабековга:

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш бўйича давлат, нодавлат ва халқаро ҳамда жамоат ташкилотлари фаолиятларини мувофиқлаштириш ва ташкилий-услубий бошқариш;

ОИВ инфекциясига иммуноблот усулида текшириш йўлга қўйилган ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

иммуноблот усулида текширув йўлга қўйилган ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларидан иммуноблотга қайта текширув (арбитраж) учун олиб келинган намуналарнинг сифат назорати амалга оширилишини таъминлаш топширилсин.

10. Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Н.С.Атабеков ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари бош врачларига:

аҳолининг касаллик юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлари орасида 2 йилда 1 марта дозорли эпидемиологик назорат ўтказиш ва натижаси бўйича олинган маълумотлардан профилактик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш учун фойдаланиш;

профилактик дастурларнинг самарали ишлашини таъминлаш учун халқаро ташкилотлар, лойиҳалар, грант маблағлари ва бошқа донор ташкилотлар имкониятларини кенг жалб этган ҳолда, “Ишонч хоналари”ни бир маротаба ишлатиладиган шприцлар, профилактик ҳимоя воситалари, ахборот-таълим материаллари билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш;

ОИТСга қарши курашиш марказларида иммуноблот усулида текширилган қон намуналарининг 10 фоизини ҳар чоракда арбитраж текшируви учун Республика ОИТС га қарши курашиш марказига етказиш;

ОИВ билан яшовчи шахсларни даволаш, қўллаб-қувватлаш ва профилактикаси бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси устидан мониторинг ва баҳолашни ўтказишни таъминлаш;

2015 йилнинг II чораги давомида, ДПМ лардан қон, унинг таркибий қисмлари ва компонентларини беморларга қуйишдан олдин олинган намуналарни ОИВ га ПЗР ва ИФА усулида текшириш ишларини ташкиллаштириш ва натижалари бўйича 2015 йилнинг 10 июлига қадар таҳлилий маълумотнома тайёрлаш вазифаси юклатилсин.

11. Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Н.С.Атабеков ва Вирусология илмий текшириш институти директори Э.И.Мусабаев ҳар икки йилда бир марта ОИВ диагностика лабораториялари фаолиятининг ташқи сифат назоратини баҳолашни таъминласин.

12. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Собиров ва Республика ўрта тиббиёт ходимлари ва доришуносларни малакасини ошириш маркази директори в.в.б. Л.Х.Мусаджоновага:

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Республика ўрта тиббиёт ходимлари ва доришуносларни малакасини ошириш маркази базасида ОИВ инфекцияси муаммоси бўйича ташкил этилган махсус курсларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида охирги фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда олиб бориш;

ўқув циклларига келган тингловчиларга, малака ошириш йўналишидан қатъий назар, ОИВ инфекцияси масалаларига бағишланган машғулотлар ўтказишни таъминлаш топширилсин.

13. Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Ж.Муталовага:

институт базасидаги ахборот ресурс марказининг ОИВ инфекцияси масалалари бўйича фаолияти кучайтирсин;

институт ҳамда унинг ҳудудий филиаллари мутахассисларини ОИВ инфекцияси масалалари бўйича мунтазам равишда ўқитиш ташкиллаштирсин;

оммавий-ахборот воситалари орқали ОИВ инфекцияси масалаларини доимий ёритиш, мазкур инфекция муаммоларига бағишланган ахборот-маърифий материаллар ишлаб чиқсин ва тарқатсин;

аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борилиши таъминласин.

14. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Даволаш-профилактика муассасалари тиббий ходимларини ОИВ инфекцияси бўйича билимларини ошириш тўғрисида” 2007 йил 28 августдаги 381-сонли, “Туманлараро ОИВ диагностик лабораториялари Низомини тасдиқлаш тўғрисида” 2009 йил 5 ноябрдаги 334-сонли, “ОИВ инфекцияси лаборатория диагностикасини такомиллаштириш ҳақида” 2010 йил 26 мартдаги 94-сонли, “Ишонч хоналари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида” 2011 йил 1 августдаги 232-сонли, “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 мартдаги 80-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 28 мартдаги 80-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2014 йил 7 январдаги 7-сонли ва “Ишонч хоналарида ОИВга экспресс усулида текширув ўтказишни тадбиқ қилиш бўйича Миллий баённомани тасдиқлаш тўғрисида” 2014 йил 12 июндаги 200-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров, вазир ўринбосари, Республика Бош давлат санитария врачи С.С.Саидалиев ва вазир ўринбосари Л.Н.Туйчиев зиммаларига юклатилсин.

Вазир                                               А. Алимов

Шартли қисқартмалар рўйхати

CDC

U.S. Department of Health and Human Services Centers for Disease Control and Prevention (АҚШнинг касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази)

UNAIDS

Бирлашган миллатлар ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури котибияти

WHO (БЖССТ)

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

АҚШ

Америка Қўшма Штати

АРВП

Антиретровирусли профилактика

АРВТ

Антиретровирусли терапия

АТМ

Ахборот таълим материаллар

БМТ

Бирлашган миллатлар ташкилоти

БОМЖ

Яшаш жойи ноъмалум бўлган

ВМ

Вазирлар маҳкамаси

“Д”

Диспансер назоратидаги шахслар

ДНК

Дезоксирибонуклеин кислота

ДПМ

Даволаш-профилактика муассасаси

ДСЭНМ

Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази

ДХ

Дўстона хона

ДЭН

Дозорли эпидемиологик назорат

ЖАЙБЮК

Жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликлар

ЖИЭМ

Жазони ижро этиш муассасаси

ЖССТ

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти

ИБ

Иммуноблот

ИИАТМ

Ихтитослаштирилган илмий амалий тиббиёт маркази

ИИБ

Ички ишлар боқармалари

ИИВ

Ички ишлар вазирлиги

ИОГМИҚ

Иънекция орқали гиёхванд моддаларни истеъмол қилувчилар

ИТИ

Илмий текшириш институти

ИФА

Иммунофермент анализ

ИХ

Ишонч хона

КТМП

Кўп тармоқли марказий поликлиника

ҚВП

Қишлок врачлик пункти

ҚМ

Қон маркази

ҚҚБ

Қон қуйиш бўлими

МИС

MIS (Monitoring Information Sistem) ахборот бошқарув тизими

МКП

Мулоқотдан кейинги профилактика

ННТ

Нодавлат нотижорат ташкилот

ОАВ

Оммавий ахборот воситалари

ОБЯШ

ОИВ билан яшовчи шахслар

ОИВ

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси

ОИТС

Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми

ОП

Оилавий поликлиника

ПЗР

Полимераза занжирли реакция

ПҚ

Президент қарори

РНК

Рибонуклеин кислота

РЭИХК

Рағбатлантириш эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи

СОМ

Стандарт операцион муолажалар

ССБ

Соғлиқни сақлаш бошқармаси

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ТКМ

Текширувдан кейинги маслаҳат

ТМШ

Туман марказий шифохонаси

ТМЭХ(ВТЭК)

Тиббий меҳнат экспертиза хайъати

ТМХ(ВКК)

Тиббий маслахат хайъати

ТТ

Тезкор тест

ТТБ

Туман тиббиёт бирлашмалари

ТТД

Тери таносил диспансери

ТЭК

Ташкилотлараро эксперт кенгаши

УАШ

Умумий амалиёт шифокори

ХГМШ

Хавфли гуруҳларга мансуб шахслар

ХКТ

Ҳалкаро касалликлар таснифи

ЭБЖАҚ

Эркак билан жинсий алоқага қирувчи

ЭДТА

Этилендиаминтетрауксус кислотаси

ЮКХ

Юқумли касалликлар хонаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 1– илова

“ОИВ инфекциясини этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, диагностикаси ва ОИВ инфекцияси аниқланганда эпидемиологик суриштирув ўтказиш қоидалари” бўйича услубий қўлланма

ОИВ инфекцияси – одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган, клиник белгиларсиз вирус ташиб юрувчиликдан иммун тизимнинг оғир зарарланишигача олиб борадиган, узоқ давом этувчи сурункали юқумли касаллик. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) – одамнинг иммунитет танқислиги вируси одамнинг иммун тизимини шикастлаши натижасида оппортунистик инфекциялар/хавфли ўсмалар ривожланиб, асаб тизимини издан чиқарувчи ОИВ инфекциясининг сўнгги (терминал) босқичидир.

Касалликнинг аниқланиш тарихи

Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми тўғрисидаги дастлабки хабарлар АҚШда рўйхатга олинган. 1981 йилда Лос-Анжелес ва Нью-Йорклик гомосексуалистларда пневмоцист пневмониянинг 5 ҳолати ва Капоши саркомасининг 26 ҳолати аниқланган. Уларнинг кўпчилигида одамнинг иммунитет танқислиги вируси – ОИВ туфайли юзага келган Т–ҳужайралари иммунитет танқислиги аниқланган. Биринчи марта ОИВ инфекциясининг якуний босқичи таърифланди ва кейинчалик унга “Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми” (ОИТС) деган ном берилди.

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси 1983 йилда иккита лабораторияда мустақил равишда франциялик олим Люк Монтанье раҳбарлигидаги Пастер институти ва Роберт Галло раҳбарлигидаги АҚШдаги саратон касаллиги миллий институтида ажратиб олинди. БЖССТ томонидан 1985 йилда мазкур вирусга одамнинг иммунитет танқислиги вируси – ОИВ номи берилди.

1986 йилда француз олимлари томонидан Африканинг ғарбий минтақаларида инсон учун патоген бўлган, ОИТСни келтириб чиқарадиган яна бир ретровирус аниқланди ва у ОИВ-2 деб аталди.

Этиологияси

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси Retroviridae оиласининг Lentivirus (“ленти” - секин, узоқ) кичик оиласига тегишлидир.

Тузилиши. Геномнинг ноёб тузилиши ва махсус фермент - қайталама транскриптазанинг мавжудлиги ретровируснинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Вирус таркибида қайталама транскриптазанинг мавжудлиги генетик ахборотнинг тескари йўналишини: ДНКдан РНКга эмас, аксинча РНКдан ДНКга томон йўналишини таъминлайди.

Бугунги кунда вируснинг икки тури: ОИВ-1 ва ОИВ-2 маълум. Улар таркибий ва антиген хусусиятлари билан фарқланади. Дунёда, жумладан Ўзбекистонда ОИВ-1 кўп тарқалган. ОИВ-2 га нисбатан ОИВ-1 нинг патогенлиги юқори ҳисобланади. ОИВ-2 асосан Ғарбий Африка мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалган.

ОИВнинг етилган вириони – диаметри 100-150 наномикрон (нмк)га яқин бўлган шарсимон шаклдаги заррача. Унда РНКнинг 2та молекуласи, ферментлар, нуклеопротеинлар ва оқсиллар мавжуд. Нуклеокапсиднинг ўзида 2000га яқин р24 оқсили мавжуд.

Нуклеокапсид р17 матрица оқсилидан иборат бўлган қобиқ билан ўралган, устида 72 та гликопротеинли тиканак (шип) қадалган ташқи икки қатламли липопротеин қобиқ жойлашган. Ҳар бир тиканак трансмембран гликопротеин (gp41)нинг 3 молекуласидан ва юза гликопротеин (gp120)нинг 3 молекуласидан иборат.

Вирусда репликация учун зарур бўлган қуйидаги ферментлар мавжуд:

  • Қайталама транскриптаза (ревертаза);
  • Интеграза;
  • Протеаза.

ОИВ инфекциясининг патогенези

Вируснинг юқиши ва кўпайиши фақат муайян ҳужайралар билан боғлиқ. Вирус, юзасида СD4+ рецептори бўлган ҳужайраларга фаол кириб боришга қодир.

СD4+ рецептори асосан қуйидаги ҳужайраларда мавжуд бўлади:

Т-лимфоцитлар (Т-хелперлар);

Қоннинг ўзак ҳужайралари;

Эндотелиал ҳужайралар;

Ошқозон-ичак йўлининг эпителиал ҳужайралари;

Дендрит ҳужайралар;

Лимфа тугунларининг фолликуляр ҳужайралари.

ОИВнинг ҳаётий цикли 4-босқичдан иборат:

1. Адсорбция ва эндоцитоз йўли билан вируснинг ҳужайрага кириши;

2. Вирус РНКси асосида провирус ДНКнинг синтези ва унинг ҳужайра гени билан интеграцияси;

3. Янги вирус оқсилларининг шаклланиши;

4. Янгидан ҳосил бўлган (етилган) вирионларнинг ҳужайрадан қонга чиқиши.

Вируснинг тўлиқ ҳаётий цикли жуда тез амалга ошади. Бир кунда миллионлаб янги вируслар шаклланади. ОИВнинг мутацияга учраш хусусияти юқорилиги сабабли вақт ўтиши билан организмда ОИВнинг янги ўзгарган вариантлари тўпланиши мумкин. Вируснинг ўзгарувчанлиги натижасида турли хусусиятли, жумладан ретровирусларга қарши воситаларга чидамлилиги билан фарқланадиган штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Вирус таъсирида CD4+ ҳужайраларининг доимий равишда зарарланиши оқибатида иммунтанқислик ҳолати ривожланиб боради.

Иммунтанқислик патогенезида икки босқични ажратиб кўрсатиш мумкин.

1. CD4+ҳужайралар сонининг аста-секин камайиши – касалликнинг клиник латент босқичига мос келади. Организмда вирус сонининг кўпайиб бориши иммун тизим емирилишини тезлаштиради.

2. CD4+ ҳужайралар сонининг кескин камайиб кетиши - касалликнинг клиник ифодаланган босқичига мос келади.

Иммунтанқислик ривожланиши оқибатида шартли-патоген микроорганизмлар фаоллашиб, патогенлик хусусиятларини намоён қилади, натижада «оппортунистик» инфекцияларнинг клиник белгилари пайдо бўлади.

Иммунтанқисликнинг бир кўриниши сифатида, суяк кўмигида ҳужайра шаклланишининг дастлабки босқичларида ривожланишдан тўхтаган ўзак ҳужайралар фаол кўпайиши мумкин. Ушбу ҳужайраларнинг тўлиқ шаклланмаслиги организм учун ёт бўлган антиген мавжудлигини кўрсатади. Шаклланмаган ўзак ҳужайралар иммунтанқислик шароитида тўхтовсиз кўпаяди. Мазкур ҳолат ОИВ инфекцияси юққан беморларда тез ривожланадиган хавфли ўсма касаллиги келиб чиқишига олиб келади.

Вирусни асаб тўқимаси ҳужайраларида кўпайиши, уларнинг нобуд бўлишига ва ауто­иммун реакциялар ривожланишига сабаб бўлади, натижада асаб тизими издан чиқади.

Эпидемиологияси

ОИВ инфекцияси узоқ давом этувчи сурункали юқумли инфекциялар қаторига кирадиган антропоноз касалликдир. Шахснинг вирусни юқтириб олишга мойиллиги унинг жинси ва ёшидан қатъий назар бир хил ҳисобланади. Одам иммунтанқислик вирусини юқтириб олган шахслар инфекциянинг манбаи ҳисобланади.

ОИВга қуйидаги хусусиятлар хосдир: қайнатилганда (100°С) вирус 1-2 дақиқадан кейин ўлади, 70° гача иситганда 10 дақиқадан кейин, 56° гача иситганда 30 дақиқадан кейин фаоллиги йўқолади. Одатдаги дезинфекцияловчи моддаларнинг эритмалари - 3% водород пероксиди, 5% лизол, 0,5% хлорли дезинфекцияловчи воситалар, 1% глютарал алдегид, 70% этанол, эфир, ацетон вирусни ўлдиради. Вирус донордан олинган қон ва музлатилган зардобда йиллар давомида, ташқи муҳитда қуритилган ҳолатда +22ОС ҳароратда 4-6 кунгача сақланиши мумкин. Сўлак ва тернинг ҳимоя ферментлари вируснинг фаоллигини сусайтиради.

ОИВ қуйидаги биологик суюқликларда юқори концентрацияда учрайди:

  • қон;
  • эркаклар ва аёллар жинсий аъзолари суюқлиги;
  • она сути.

Қолган биологик субстратларда ОИВ юқиши учун етарли бўлмаган концентрацияда бўлади. Шу сабабли сўлак, тер, бурундан оқадиган суюқлик, балғам, кўз ёши, пешоб, нажас ва қусуқ моддалари (таркибида қон сақламаса) эпидемиологик нуқтаи назардан хавфли ҳисобланмайди. Бироқ ушбу суюқликларга кўзга кўринарли даражада қон аралашган бўлса, улар потенциал ҳавфли ҳисобланади.

Қуйидаги суюқликлар орқали ОИВнинг юқиш хавфи эпидемиологик нуқтаи назардан паст ҳисобланади:

  • орқа мия суюқлиги
  • синовиал суюқлик
  • плеврал суюқлик
  • перитонеал суюқлик
  • перикардиал суюқлик
  • амниотик суюқлик.

Ҳозирги вақтда ОИВни учта йўл билан юқиши тасдиқланган:

1. Жинсий йўл – ОИВ инфекцияли шахс билан жинсий алоқада бўлганда юқади.

2. Парентерал йўл – ОИВ мавжуд бўлган қон, унинг таркибий қисмлари ва компонентлари қуйилганда, аъзо ва тўқималар трансплантациясида, экстракорпорал уруғлантириш ўтказилганда, бир марта ишлатиладиган тиббий асбоб ва анжомлар қайта ишлатилганда, стерилланмаган тиббиёт анжомлари (гинекологик, стоматологик, жарроҳлик ва бошқалар)дан фойдаланилганда, шунингдек гиёҳванд моддани инъекция йўли билан қабул қилишда бошқа шахс ишлатган воситаларни ишлатганда юқиши мумкин.

3. Вертикал йўл – ОИВ инфекцияли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постнатал) юқади.

Касалликнинг қон қолдиқлари мавжуд бўлган шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткаси, соқол олиш анжоми, тери қоплами бутунлигини бузиб бажариладиган муолажалар учун ишлатиладиган, санчилувчи ва ўткир кесадиган буюмлар) орқали юқиши истисно қилинмайди.

ОИВ инфекцияси қон сўрувчи ҳашаротлар (кана, бит, чивин) чақиши орқали юқмайди.

ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида юқишини олдини олиш мақсадида тиббий ёрдам учун мурожаат этган ҳар бир беморга ОИВ юқтириши эҳтимоли мавжуд бўлган шахс деб қараш зарур. Муолажалар универсал ҳимоя чоралари талабларига риоя қилинган ҳолда бир марта ишлатиладиган шприц, игна, системалар ва бошқа тиббий асбоб-анжомлар билан амалга оширилиши керак. Кўп марта ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомлар стерилланган бўлиши, тиббий ёрдамнинг барча турларида хавфсизлик чораларига қатъий амал қилиниши керак.

ДПМнинг ҳар бир тиббий ходими беморларга ёрдам кўрсатаётган вақтида ОИВ юқиш хавфини ёдда тутиши, вирус билан зарарланишнинг олдини олиш учун зарарсизлантириш ва стерилизация қоидаларига амал қилишлари лозим.

ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув олиб бориш қоидалари

1. ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларда “Хабарнома” бериш

Иммуноблот (ИБ) усулида таҳлил ўтказган ОИТСга қарши курашиш марказининг лаборатория мажмуаси, иммуноблот натижали намуналар тўғрисидаги расмий ҳужжат - баённомани электрон нусхада ва имзолар билан тасдиқланган ҳужжат ҳолатида марказнинг эпидемиологик мониторинг бўлими ва поликлиника бўлимига тақдим этади. Расмий ҳужжат (баённома), икки нафар врач ва лаборатория текширувида қатнашган лаборантнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Иммуноблот усулида таҳлил ўтказган ОИТСга қарши курашиш марказининг лаборатория мажмуаси текширув натижаси қандай бўлишидан қатъий назар (мусбат, гумон, манфий) масъул врач имзоси билан тасдиқланган расмий ҳужжатни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига ва қон намунасини юборган ДПМга “қўлдан - қўлга” усули орқали етказилишини таъминлайди.

Поликлиника бўлими “ИБ гумон” шахс тўғрисидаги маълумотни шахснинг яшаш жойи бўйича бирламчи бўғин тиббиёт муассасасининг масъул шифокорига юборади ва текширувнинг якуний натижаси олингунга қадар ОИВ инфекцияли шахс ушбу шифокор томонидан назоратга олинади.

Иммуноблот усулида текширув натижасида мусбат натижа олинганда, лаборатория таҳлилини ўтказган ОИТСга қарши курашиш марказининг Эпидемиологик мониторинг бўлими ОИВ инфекцияси тасдиқланган шахс ҳақида беморнинг яшаш манзилида жойлашган ОИТСга қарши курашиш марказига, тестдан кейинги маслаҳат бериш, уни диспансер назоратига олиш ва касаллик ўчоғида профилактик чора-тадбирлар ўтказишни ташкил қилишни сўраб 1- шаклга мувофиқ хабарнома юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказларининг бош врачи ОИВ инфекцияли шахс тўғрисида олинган хабарномани марказнинг Эпидемиологик мониторинг бўлимига эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш учун ва поликлиника бўлимига беморни диспансер назоратига олиш ҳамда унга зарур бўлган тиббий ёрдамни ташкиллаштириш учун йўллайди. ОИТСга қарши курашиш марказларининг поликлиника бўлимлари ОИВ аниқланган шахсни яшаш жойида диспансер назоратига олишни сўраб туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига хабарнома юборади.

ОИВ аниқланганлиги тўғрисидаги хабарномани олган ОИТСга қарши курашиш марказлари ва бошқа тиббиёт муассасаларининг раҳбар ва масъул тиббий ходимлари профилактик тадбирларни ҳамда тиббий ёрдамни ташкил қилиш ва ўтказишда конфиденциалликни таъминлашлари шарт. ОИВни юқтириб олган шахсни рўйхатга ва диспансер назоратига олиш, даволаш ҳамда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда врачлик сирини сақлаган ҳолда, ОИВ аниқланган шахсга инсонпарварларча муносабатда бўлиб, унинг ҳуқуқларини поймол қилмасдан олиб борилади. Агар ОИВ инфекцияли шахс билан эпидемиологик суришитирув ўтказиш ва диспансер кузатувини олиб бориш жараёнида беморнинг руҳий жиҳатдан ўта тушкун ҳолатда эканлиги аниқланса, ушбу ҳолатда беморнинг ОИВ мақоми тўғрисидаги маълумот унинг яқин қариндошига (ота ёки онаси, турмуш ўртоғи) етказилади.

Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги муассасаларга тааллуқли шахсларда ОИВ инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабарнома мазкур идоралар санитария-эпидемиология назорати хизматига юборилади. Бу идораларда тестдан кейинги маслаҳат ўтказиш, эпидемияга қарши тадбирларни ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш қоидалари ушбу ташкилотларнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади ва амалга оширилади.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказининг Эпидемиологик мониторинг бўлими, ҳар ой якуни бўйича, ОИВ инфекцияси ташҳиси тасдиқланган ҳолатлар тўғрисидаги статистик маълумотни (туман, шаҳар кесимида) Қорақалпоғистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва ДСЭНМларига тақдим этади.

ИБ таҳлили ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ўтказилган бўлса, ушбу марказнинг эпидемиологик мониторинг бўлими ОИВ аниқланган шахслар тўғрисидаги расмий ҳужжат – баённомани, ҳар бир иммуноблот таҳлили ўтказилгандан сўнг, электрон почта ёки факс орқали Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг Эпидемиологик мониторинг бўлими ва лаборатория мажмуасига жўнатади. Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг Эпидемиологик мониторинг бўлими баённомани рўйхатдан ўтказиб, ОИВ аниқланган шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон базага киритади ва уларга электрон тартиб рақами қўйилади. Ҳар бир ОИВ аниқланган шахсга электрон тартиб рақами қўйилган баённома Эпидемиологик мониторинг бўлими томонидан ИБ таҳлилини ўтказган ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига қайта юборилади.

2. ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказиш

Эпидемиологик суриштирув шахсда ОИВ мавжудлиги иммуноблот усулида тасдиқланганлиги тўғрисида хабарнома олингандан сўнг бошланади. Эпидемиологик суриштирув ўтказишдан асосий мақсад - касаллик манбаи ва юқиш йўли (жинсий, тиббий ва нотиббий парентерал, мулоқотда бўлганлар)ни аниқлаш, эпидемик вазиятга баҳо бериш, касалликнинг тарқалиб кетишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилашдир.

ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларда эпидемиологик суриштирувни олиб бориш ОИТСга қарши курашиш марказлари эпидемиологлари зиммасига юклатилади. Эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш жараёнида конфиденциалликка риоя қилинади - ОИВ билан зарарланган шахс ва унинг ташҳиси ҳақидаги маълумотлар сир сақланади. ОИВ инфекцияли шахс билан эпидемиологик суришитирув ўтказиш жараёнида беморнинг руҳий жиҳатдан ўта тушкун ҳолатда эканлиги аниқланса, ушбу ҳолатда беморнинг ОИВ мақоми тўғрисидаги маълумот унинг яқин қариндошига (ота ёки онаси, турмуш ўртоғи) етказилади. Эпидемиологик суриштирув давомида мазкур буйруқнинг иловаси билан тасдиқланган 2-шаклига мувофиқ “ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик суриштирув ўтказиш картаси” тўлдирилади ва унга суриштирув ўтказган мутахассис имзо қўяди. 18 ёшгача бўлган бола бўйича қўшимча равишда эпидемиологик суриштирув жараёнида 3-шаклга мувофиқ “ОИВ инфекцияли боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказиш ва тиббий ҳужжатларни ўрганиш натижаларини қайд қилиш варақаси” тўлдирилади. Ҳар бир ҳолат бўйича ўтказилган эпидемиологик суриштирув хулосалари ахборот шаклида умумлаштирилиб, бош врач имзоси билан тасдиқланади ва ҳар ойнинг якуни бўйича, кейинги ойнинг 10-санасигача батафсил маълумот тарзида Республика ОИТСга қарши курашиш марказига тақдим этилади.

Эпидемиологик суриштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши лозим. Эпидемиологик суриштирув, хабарнома олинган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ муддатга чўзиладиган бўлса, у ҳолда эпидемиологик суриштирув ўтказаётган мутахассис ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачига эпидемиологик суриштирувнинг чўзилиши сабабларини аниқ кўрсатиб билдиришнома киритади ва эпидемиологик суриштириш муддатини чўзиш учун рухсат сўрайди. Эпидемиологик суриштирувнинг чўзилиш сабаблари ҳар ой якунида таҳлил қилиниб, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан Республика ОИТСга қарши курашиш марказига кейинги ойнинг 10-санасигача ёзма ахборот тарзида тақдим этиб борилади.

3. ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида юққанлигига гумон қилинган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказиш

Эпидемиологик суриштирув ўтказиш жараёнида бемор бир неча маротаба даволаш-профилактика муассасаларида даволанганлиги, даволаниш вақтида қон ва унинг таркибий қисмлари, компонентлари қуйилганлиги ёки тери бутунлигининг бузилиши билан боғлиқ бошқа амалиётлар (жарроҳлик, стоматологик, ЛОР, гинекологик ва бошқа парентерал муолажалар, катетеризация ва ҳ.к.) амалга оширилганлиги аниқланса, бемор 18 ёшгача бўлиб, боланинг онаси соғломлиги аниқланган ва бетартиб жинсий мулоқотлар инкор қилинган ҳолатларда беморга касаллик шифохона ичи инфекцияси тарзида юққанлигига гумон қилинади. Беморга ОИВ инфекцияси шифохона ичи шароитида юққанлигига гумон қилинган ҳолатларда ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси беморга тиббий ёрдам кўрсатган даволаш профилактика муассасаларга чиқиб, касаллик юқиши мумкин бўлган ҳолатлар ва беморга тегишли барча ҳужжатларни ретроспектив равишда ўрганади.

Эпидемиологик суриштирувда беморнинг касаллик тарихи, амбулатор карта, бемор даволанган даврда ўтказилган муолажаларни рўйхатга олиш журнали, лаборатория таҳлилларини рўйхатга олиш дафтари ва бошқа зарур бўлган тиббий ҳужжатлар ўрганиб чиқилади. Эпидемиологик суриштирув жараёнида ДПМ ларидаги текширув кунидаги санитария ва эпидемияга қарши режим қоидаларининг бажарилиш ҳолати ҳам ўрганилади.

Ҳар бир ДПМ раҳбари эпидемиологик суриштириш ишларини сифатли ва тўлиқ ўтказилишида суриштирув ўтказаётган мутахассисга амалий ёрдам бериш ва талаб қилинган барча ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этишга бевосита жавобгардир. Агар, тегишли ҳужжатлар архивга топширилган бўлса, ушбу ҳужжатларнинг архивдан вақтинча қайтариб олиб берилишини таъминлайди. Эпидемиологик суриштирув ўтказиш вақтида ретроспектив маълумотларни тўплаш учун тиббий ҳужжатлар топилмаган ҳолатларда тиббий муассаса ушбу ҳужжатларни архивга топширилгани ҳақида архивнинг маълумотномаси нусхасини ёки ушбу ҳужжатлар йўқ қилинган бўлса, архив ёки бошқа тегишли ташкилот вакилининг иштирокида тузилган далолатнома нусхасини тақдим этишлари шарт. Ҳужжатларнинг йўқ қилинганига тиббий муассасанинг маълумотномаси етарли асос бўлмайди. Эпидемиологик суриштирув ўтказиш жараёнида зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш имкони бўлмаган ҳолатларда, ДПМ раҳбари бу ҳолатнинг сабабларини кўрсатиб ёзма билдиришнома беради.

Ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижасида бемор даволанган даврда, эпидемиолог томонидан касаллик юқиш хавфи даражасини инобатга олган ҳолда, даволаш-профилактика муассасаларида бемор билан бир вақтда даволанган шахслар доираси ва тиббий ёрдам кўрсатган ходимлар рўйхати аниқланади ва улар ОИТСга қарши курашиш марказининг ОИВ инфекцияли шахслар тўғрисидаги электрон базада бор ёки йўқлиги текширилади. Агарда электрон рўйхатда бирга даволанганлар орасида ОИВ инфекцияли шахс бўлса, эпидемиолог бир вақтда даволанган шахсларнинг яшаш манзили бўйича ҳудудий тиббиёт бирлашмасига ушбу шахсларни ОИВга текширувини ташкил этишни сўраб хат юборади. Бирга даволанган шахслар бошқа маъмурий ҳудудда истиқомат қилса, тегишли ҳудуднинг ОИТСга қарши курашиш марказига ушбу шахсни ОИВга текширувини ташкил этишни сўраб хат юборади, ҳудудий марказ эса юқорида кўрсатилган тартиб асосида текширувни таъминлайди. Бирга даволанган шахсларни ОИВга текширув натижаси сўров хати билан мурожаат этган ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади.

Рўйхатда ОИВ инфекцияли шахс бўлмасада, ДПМда ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижасида зарурат юзага келган тақдирда эпидемиолог бирга даволанганларни ОИВга текшириш режасини тузади (кимни, қачон, қаерда) ва уни ижросини назоратга олади.

Беморга парентерал муолажаларни ўтказган тиббиёт ходимларнинг рўйхати тузилиб, уларни ОИВга текширилганлиги ҳужжатлар асосида текширилади.

Бемор Республика тасарруфидаги ДПМда даволанган бўлса, эпидемиологик суриштирув ишлари ҳудудий принцип асосида олиб борилади.

Агар бемор яшаш жойидан бошқа ҳудудда (туман, вилоят, Республика, давлат) жойлашган ДПМда даволанган бўлса, ОИТСга қарши курашиш маркази мазкур ДПМда эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказишни сўраб бемор даволанган ҳудудда жойлашган ОИТСга қарши курашиш марказига мурожаат қилади. Мурожаатномани олган марказ эпидемиологик суруштирув ишларини ўтказади ва унинг якуни бўйича маълумотларни умумлаштириб, эпидемиологик суриштирув ўтказишни сўраб мурожаат қилган ОИТСга қарши курашиш марказига, меъёрий ҳужжатларда белгиланган вақтдан кечиктирмасдан тақдим этади.

Ўрганиш натижасида касаллик манбаи, унинг юқиш йўллари ва омиллари тахминан аниқланади ҳамда якуний хулоса қилинади. Эпидемиологик суриштирув натижасида ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиологи ОИВ инфекцияси беморга ДПМда юққанлигига гумон қилса, хулосада қайси ДПМда юққанлигига гумон қилинаётганлигини кўрсатиш учун марказ поликлиника мутахассислари билан биргаликда (консилиум) беморда касалликнинг кечиш ҳолати ўрганилиб, сўнгра гумон қилинаётган ДПМ аниқланади.

ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси ОИВ инфекцияси аниқланган шахс даволанган ҳар бир шифохона ва ҳудудий ДСЭНМ раҳбарларига ҳар бир ҳолат бўйича эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирларни кучайтирилишини ва қонунда кўрсатилган тарзда чора кўрилишини сўраб 4-шаклга мувофиқ билдиришнома юборади.

Ўтказилган эпидемиологик таҳлил хулосасига кўра мазкур бемор шифохонада даволаниш даврида бир вақтда даволанган бир нечта беморларда ОИВ инфекциясининг тасдиқланиши ва текширув кунида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режим қоидаларини бузилиш ҳолатлари аниқланганда, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази ҳудудий ДСЭНМга ушбу қоидабузарликка йўл қўйган ДПМларига нисбатан ўрнатилган тартибда жазо чорасини кўриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига тақдимнома киритишни сўраб маълумот юборади.

3. ОИВ инфекцияси аниқланиши билан боғлиқ мунозарали ҳолатлар ва ОИВ инфекцияси аниқланган шахс яшаш жойидан бошқа ҳудудда яшаган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказиш

Мунозарали ҳолатларда (шикоят хати, ариза, шифохона ичи инфекцияси тарзида юқиши бўйича мураккаб вазиятлар, ташҳисни кейинчалик тасдиқланмаслиги ва б.қ.) ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кўрсатмаси (қарори, мурожаати) билан шахсга ОИВ инфекциясининг юқиши ҳолатларини аниқлаш борасида эпидемиологик суриштириш ўтказиш жараёнларига ДСЭНМ мутахассислари ҳам жалб қилиниши мумкин.

ОИВ инфекцияси ташҳиси қўйилган шахсларда мунозарали ҳолатлар юзага келганда, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари қошида якуний хулоса берувчи махсус комиссия (поликлиника, эпидемиологик мониторинг, лаборатория мажмуаси мутахассислари) иштирокида мунозарали ҳолат юзага келган ОИВ инфекцияли шахснинг қон намунаси олиниб, ўрнатилган тартибда (комиссия аъзолари хулосасига кўра) текширув ўтказилади. ОИВ инфекцияси мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулоса эпидемиологик, клиник ва лаборатор кўрсаткичларга асосланади ва комиссион текширувдан ўтказилган шахсга бўлим мудирлари имзоси билан 5-шаклга мувофиқ маълумотнома берилади. Маълумотнома нусхаси марказнинг эпидемиологик мониторинг бўлимига, ушбу шахснинг ОИВ инфекцияли шахслар рўйхатидан чиқариш учун тақдим этилади.

Ҳудудий ОИТС га қарши курашиш маркази мутахассислари таҳлиллар орасидаги тафовут сабабларини ўрганиб чиқиб, аниқланган сабаблар ва ушбу тафовутга алоқадор бўлган ҳолатларни ёритган ҳолда маълумотнома ёзади ва маълумотнома нусхасини Республика ОИТСга қарши курашиш марказига юборади.

Мунозарали ҳолат юзага келган ОИВ инфекцияли шахс Республика ОИТСга қарши курашиш марказига мурожаат этиши учун ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари ушбу шахсга йўлланма бериши шарт. ОИВ инфекцияли шахснинг қон намунаси олиниб, ўрнатилган тартибда (комиссия аъзолари хулосасига кўра) текширув ўтказилади. ОИВ инфекцияси мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулоса эпидемиологик, клиник ва лаборатор кўрсаткичларга асосланади ва комиссион текширувдан ўтказилган шахсга 5-шаклга мувофиқ маълумотнома берилади. Маълумотнома нусхаси марказнинг эпидемиологик мониторинг бўлимига тақдим этилади. Республика ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига ушбу шахснинг ОИВ инфекцияли шахслар рўйхатидан чиқариш учун маълумотнома ва таҳлиллар орасидаги тафовут сабабларини ўрганиб чиқишни сўраб хат чиқарилади.

Республика тасарруфидаги ДПМларда ОИВга текширилиб, касаллик аниқланганда мунозарали ҳолатлар юзага келганда тафовут сабабларини ўрганиш Республика ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиологлари ва лаборатория мутахассислари томонидан олиб борилади ва ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома ушбу шахснинг яшаш манзили бўйича ОИТС га қарши курашиш марказига юборилади.

ОИВ аниқланган шахсда, яшаш жойидан бошқа ҳудудда касаллик юқиши билан боғлиқ ҳолатлар (шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган, даволанган, жинсий мулоқотда бўлган ва ҳ.к.) аниқланса, ОИТСга қарши курашиш маркази ўша ҳудуднинг ОИТСга қарши курашиш марказига эпидемиологик суриштирув ўтказишни сўраб расмий мурожаат этади. ОИТСга қарши курашиш марказининг эпидемиологи эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиб, эпидемиологик суриштирув хулосасини расмий мурожаат қилган ОИТСга қарши курашиш марказига юборади.

ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс билан эпидемиологик суриштирув ўтказиш учун мулоқотга киришишнинг имкони бўлмаган ҳолларда, бошқа шахсларга (қўшнилари ва б.қ.) унинг номига ёзилган йўлланма, маълумотнома ёки ОИВ мақоми билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни қолдириш, оғзаки маълумотларни етказиш қатъиян ман этилади.

ОИВ инфекцияси аниқланган шахс хабарномада кўрсатилган манзилда яшамаса, маҳалла фуқаролар йиғинига ва манзил ахборот бюросига хат билан мурожаат этилиб (шахсда ОИВ аниқланганлигини кўрсатмасдан), расмий равишда кўрсатилган манзил бўйича унинг яшаши ёки яшамаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинади ва эпидемиологик суриштирув картасига тикиб қўйилади ҳамда беморнинг яшаш манзилини аниқлашда амалий ёрдам сўраб, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига расман мурожаат этилади.

Агар ОИВ аниқланган шахс кўчиб кетган бўлса, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази унинг кейинги яшаш манзили бўйича ОИТСга қарши курашиш марказига расмий хат билан мурожаат этиб, эпидемиологик суриштирув ва профилактик тадбирлар ўтказилиши сўралади. Ўтказилган эпидемиологик суриштирув ва профилактик тадбирлар натижалари сўровнома юборган ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади.

Яшаш манзили аниқ бўлмаган шахс (ЯМАБШ/БОМЖ)ни ОИВга текшириш масаласи ДПМларда, таркибида врач инфекционист бўлган комиссия томонидан консилиум асосида, клиник ва эпидемиологик кўрсатмаларга кўра ҳамда юзага келиши мумкин бўлган бошқа вазиятларни инобатга олган ҳолда ҳал қилинади.

4. Донорларда ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказиш

ОИВга текшириш учун олинган донор қони намунасида “ИФА мусбат” натижа аниқланганда, донордан олинган қон 24 соат ичида комиссия иштирокида йўқ қилинади. Донорнинг ўзи умрбод донорликдан четлаштирилади. Донорда ОИВ инфекцияси тасдиқланган ҳолатда Эпидемиологик суриштирув давомида донор қон топширган қон маркази (ҚМ) ёки қон йиғиш бўлимидан ИФА мусбат натижали донорлар картаси кўтарилиб, ушбу донорни картотекада мавжудлиги текширилади. Донорлик ҳисоб картотекаси ҳам кўтарилиб, унда ОИВ аниқланган донорни ИФА мусбат натижаси ёзилганлиги аниқланади. ИФА мусбат натижали яроқсиз қонни зарарсизлантириш бўйича далолатнома кўриб чиқилади. Агар ушбу шахс донор сифатида донорлик қилган бўлса ва олдинги донорликлар вақтида олинган қон беморларга қўйиш учун ДПМ га берилган бўлса, унда тиббиёт муассасасида (шифохонасида) қон ва унинг таркибий қисмлари, компонентларини ҚМ ёки ҚҚБдан олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат (юк хати) ва қонни қайси бўлимга ва ким учун (беморнинг Ф.И.Ш.) берилганлиги тўғрисидаги талабнома текширилади. Шифохона, туғруқхоналарда қон ва унинг таркибий қисмлари, компонентларини қуйиш ҳисоб журнали кўтарилиб, қон кимга қуйилганлиги (реципиент) аниқланади. Реципиентнинг касаллик тарихи кўтарилиб, яшаш жойи аниқланади ва ОИВ инфекциясига текширув ўтказишга таклиф этилади. ОИВ инфекцияси аниқланган шахсга қуйилган қон, унинг таркибий қисми ёки компонентлари донорини ОИВга қайта текширишни ташкиллаштириш вазифаси мазкур донордан қон олган муассаса зиммасига юклатилади.

5. Эпидемиологик суриштирув жараёнида ОИВ инфекцияси юқтириб олган шахс ҳақида маълумот бериш

Эпидемиологик суриштирув ўтказаётган мутахассис ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсга ўзида ОИВ аниқланганлиги ҳақидаги маълумотни турмуш ўртоғига ёки жинсий шеригига ошкор қилишини ва уларни ОИВ инфекциясига текширтирувдан ўтишини тавсия этишини тушунтиради. Агар ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс ўз ОИВ мақомини турмуш ўртоғига ёки жинсий шеригига айтишдан бош тортса ёки у муомалага лаёқатсиз бўлса, у ҳолда унинг ОИВ мақоми тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддасига асосан эпидемиологик суриштирув ўтказаётган эпидемиолог ёки юқумли касалликлар шифокори уларга айтиш ҳуқуқига эга. ОИВ инфекцияли шахснинг турмуш ўртоғи/жинсий шеригини ўз вақтида ОИВга текшириш ишларини ўтказиш ОИТСга қарши курашиш марказининг поликлиника бўлими зиммасига юклатилади. Поликлиника бўлими шифокори ОИВ инфекцияли шахсни тиббий кузатувдан ўтказиш жараёнида унинг турмуш ўртоғи/жинсий шеригини ҳам ОИТСга қарши курашиш марказига ташрифини ташкиллаштириши керак. Эпидемиологик мониторинг бўлими ушбу тадбирнинг ижросини назорат қилади.

ОИВни юқтириб олганлиги тасдиқланган шахс тўғрисидаги маълумотни унинг розилигисиз иш (ОИВ юқтириб олганларнинг ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатида кўрсатилган айрим касбларда ишловчи шахслар бундан мустасно), ўқиш ва яшаш жойларига бериш қатъиян ман этилади. ОИВ инфекцияси аниқланган шахс 18 ёшгача ёки муомалага лаёқатсиз бўлса, касаллик аниқлангани тўғрисидаги маълумот унинг ота-онаси ёки расмий вакилларига (васийларига) айтилади.

Эпидемиологик суриштирувни олиб борувчи эпидемиолог ОИВ инфекцияли шахс билан ОИВ инфекциясига тестдан кейинги маслаҳат ўтказилган ёки ўтказилмаганлигидан қатъий назар қайтадан ўтказади. ОИВ инфекцияли шахс эпидемиологик суриштирув ўтказишдан бош тортган ҳолатларда унга қонуний ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, унинг ОИВ мақоми билан боғлиқ бўлган маълумотлар сир сақланишини, даволаш-профилактика муассасасида диспансер кузатувига олинишининг аҳамияти ва бепул махсус даволаниш имкониятлари мавжуд эканлиги тушунтирилади.

Эпидемиологик суриштирув ўтказишга монелик қилиш давом этган ҳолатда эпидемиолог ОИВ инфекцияли шахсдан тушунтириш хатини олади ва уни эпидемиологик суриштирув картасига тикиб қўяди. Тушунтириш хатини беришдан ҳам бош тортса, мазкур ҳолат бўйича эпидемиологик суриштирув ўтказган эпидемиолог ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари номига билдиришнома киритади.

6. Тиббиёт ходимларида ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатда эпидемиологик суриштирувни ўтказиш

Тиббиёт ходимлари хизмат вазифаларини бажариш вақтида ОИВни юқтириши касбий касалликлар тоифасига кирганлиги сабабли уни аниқлаш ўрнатилган тартибда амалга оширилиши керак. ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси тиббий ходимнинг иш жойига чиқиб, касаллик юқиши мумкин бўлган барча ҳолатларни ва бу вазият билан боғлиқ ҳужжатларни ретроспектив равишда ўрганади. Бунда ОИВ инфекцияси аниқланган тиббий ходимда тиббий авария ҳолатларининг қайд этилган ёки этилмаганлиги, тиббий авария бўлганда мижоз ва тиббий ходимнинг ОИВ статусини аниқлаш чоралари кўрилганлиги, мулоқотдан кейинги профилактика ўтказилган ёки ўтказилмаганлиги, касалликни юқиши хавфи даражаси ўрганилади. Эпидемиологик суриштирув жараёнида ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси ушбу тиббий ходим агар “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2581, 2014 йил 7 май) кўрсатилган айрим касбларда ишлашдан четлатилиб бошқа ОИВ юқишига хавф туғдирмайдиган фаолият турига ўтказилганлигини аниқласа, ушбу тиббий ходим (бемор) фаолият олиб бораётган ДПМнинг ички буйруғидан нусха олиб эпидемиологик картага тикиб қўяди.

7. Узоқ муддат чет давлатларда бўлиб қайтган шахсларда ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказиш

Узоқ муддат ( уч ойдан ортиқ ) чет давлатларда бўлиб қайтган (ишлаш, яшаш, ўқиш ёки бошқа мақсадда) Ўзбекистон фуқаросида ОИВ аниқланганда, эпидемиологик суриштирув ва эпидемияга қарши тадбирлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

шахснинг миграциядан олдинги, миграция даврида ва миграциядан қайтгандан кейинги хулқи ва касаллик юқиш хавфини юзага келтирувчи омилларни сўраб-суриштирув йўли билан аниқлаш;

миграциядан олдинги ва миграциядан қайтгандан кейинги даврдаги мулоқотда бўлган (жинсий, тиббий ва нотиббий парентерал) шахсларни ОИВга текшириш;

мигрантнинг турмуш ўртоғи (жинсий шериги) ва яқинларига касалликнинг юқишини олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;

агар мигрантда ОИВ миграция давридалигида юққанлигига гумон қилинса ва у билан мулоқотда бўлганлар ёки тиббий муолажа олган жойи аниқ бўлса, ушбу манзил бўйича мулоқотдагиларни ОИВга текшириш ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишни сўраб ОИТСга қарши курашиш марказларига хат юбориш.

8. Никоҳланувчи шахсларда ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатда эпидемиологик суриштирув ўтказиш

Никоҳланувчи шахсларда ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатда эпидемиологик суриштирув никоҳланувчиларни никоҳдан ўтишдан олдинги тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнидан бошланади. Тестгача ва тестдан кейинги маслаҳат берилганлиги, уларни ОИВга тиббий текширув натижаларини билиш ёки билмаслиги, томонларни бир-бирини хабардор қилгани хақида маълумот тўпланиб таҳлил қилинади. Агарда никоҳланувчи шахсларнинг биронтасида ОИВ инфекцияси аниқланса, никоҳланувчи шахсларнинг иккаласи иштирокида қаерда яшашидан қатъий назар бир-бирларини ОИВ мақомидан хабардор қилиш тестдан кейинги маслаҳат ўтказган мутахассис зиммасига юклатилади. ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс билан ОИВ юқиш ҳолатлари бўйича суҳбат қилиниб, эпидемиологик суриштирув, ўрнатилган тартибда охирига етказилади.

ОИВ инфекцияли никоҳланувчи шахс ўзининг ОИВ мақоми тўғрисида бўлғуси турмуш ўртоғини хабардор қилади. Эпидемиологик суриштирув ўтказаётган мутахассис томонидан ОИВ инфекцияли шахснинг бўлғуси тумуш ўртоғига ОИВ инфекцияси юқиши мумкинлиги тушунтирилганидан кейин ҳам у томонидан никоҳни қайд этишга монелик бўлмаса, у ҳолда ундан касалликнинг олдини олиш чораларини кўриши ва кейинчалик касаллик аниқланган тақдирда бунга ўзи жавоб бериши бўйича тушунтириш хати олинади ва эпидемиологик суриштирув картасига тикиб қўйилади.

ОИВ инфекцияси аниқланган шахс ўз ташҳисига ишонмаганда, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларида комиссион тарзда (эпидемиолог, инфекционист ва врач лаборант иштирокида) қон намунаси олинади ва ИФА усулида текширилади. Мусбат натижа олинганда ташҳис тасдиқланади. Бу ҳолатларда иммуноблот таҳлили қайтадан ўтказилмайди. Манфий натижа олинганда комиссия аъзолари клиник ва эпидемиологик кўрсатмаларга асосланиб, шахсдан ташҳисни бекор қилиш масаласини ҳал этадилар. Ташҳисни бекор қилиш бўйича комиссия аъзолари қарор қабул қилгандан сўнг поликлиника бўлими томонидан ушбу шахсга ташҳис бекор қилинганлиги тўғрисида маълумотнома берилади. Мазкур ҳолат бўйича ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиологлари Республика ОИТСга қарши курашиш марказига ёзма равишда шахсни ОИВ инфекцияли шахслар рўйхатидан олиб ташлаш бўйича ахборот хати ва маълумотнома нусхасини тақдим этади. Ахборот хатида суриштирув натижалари батафсил ёритилиши керак.

9. Ўзбекистон фуқароси чет давлатларда бўлган вақтида ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказиш

Ўзбекистон фуқароси чет давлатларда бўлган вақтида унда ОИВ аниқланганлиги тўғрисида маълумотнома/хабарнома олинганда, ушбу маълумотномани олган ОИТСга қарши курашиш маркази бемор тўғрисидаги маълумотларни беморнинг яшаш жойи бўйича ОИТСга қарши курашиш марказига уни рўйхатга олиш, қайтиб келгандан кейин унга тиббий ёрдамни ташкил қилиш ва мулоқотдагилар орасида эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказишни сўраб хат юборади. ОИВ аниқланган шахс ўз яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин, қайтадан ОИВ инфекциясига қон намунасини олиш ДПМ мутахассислари томонидан ташкиллаштирилади. ОИВга қайта текширувда ИБ мусбат натижа аниқланса, эпидемиологик суриштирув ўтказилади ва белгиланган тартибда тиббий кузатувга олинади.

10. ОИВ инфекцияли шахсда ўлим содир бўлганда олиб бориладиган тадбирлар

ОИВ инфекцияли шахсда ўлим содир бўлганда, мурда бошқа табиий ўлим ҳолатлари каби кўмилади. ОИВ инфекцияли шахснинг ўлими билан боғлиқ патологоанатомик тадбирлар эҳтиёт чораларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

1-шакл

Шахсда ОИВ инфекцияси аниқланганда бериладиган хабарнома шакли

Электрон тартиб рақами

Ф.И.О. паспорт №

туғилган йили

Яшаш манзили

Код

Қон каердан юборилган

Қон олинган сана

ИФА+

санаси

ИБ+ санаси

2-шакл

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ЭПИДЕМИОЛОГИК СУРИШТИРУВ КАРТАСИ

1. ПАСПОРТ ҚИСМИ

1.1 Вилоят/шаҳар ОИТСга қ.к.м. __________________________________________ ­­­­­­­­­­­­­­­­­

1.2 Мижознинг электрон тартиб рақами № ___/___/___/___/___/___/___/___/

1. 3 ИФА қўйилган сана ___/___/ ___/___/ ___/___/___/___/

1.4 ИБ қўйилган сана ___/___/ ___/___/ ___/___/___/___/

(Сана, ой, йил)

1.5 Фамилия________________ Исм ____________________ Отасининг исми ____________________________________

( Босма ҳарфларда ёзилсин)

1.6 Турмуш қуриш муносабати б-н фамиляси ўзгарган б-са, қизлик фамилияси _______________________________

(Босма ҳарфларда ёзилсин)

1.7 Туғилган вақти ___/___/ ___/___/ ___/___/___/___/

(Сана, ой, йил)

1.8 Жинси __ эркак, __ аёл

1.9 Қон намунасини текширув коди ___/___/___/

Манзили.

2. Яшаш жойи: __ шаҳар, __ қишлоқ

Паспорт рўйхатида турган жойи :

Вилоят ___________________________________

Ҳудуд _____________________________________

Кўча, уй, квартира_____________________________

Алоқа телефони _______________________________

Доимий яшаш жойи:

Вилоят _______________________________

Ҳудуд ______________________________________

Кўча,уй, квартира ___________________________

Алоқа телефони _____________________________

3.1 Маълумоти: __ олий/тугалланмаган олий,__ ўрта/ўрта махсус, __бошланғич,__маълумотсиз

3. 2Ижтимоий ахволи : __ Ишлайди, __ Ишламайди, __ Мактаб ўқувчиси, __ Уюшмаган, __ МБМ, __ Судланган,__ Тергов учун ҳибсга олинган, __ Нафақахўр, __ талаба, __ Ҳарбий, Бошқа______________________________________

3.3 Иш жойи/ ўқиши: _____________________________________________________________________________

(ташкилот, корхона ва бошқаларнинг номи ёзилади)

4. АНИҚЛАНГАН ЖОЙИ

4.1 Аниқланган вилоят/шаҳар________________________________

4.2 Ҳудуд:_____________________ _______________________________________________________________

(Босма ҳарфларда ёзилсин шахар, туман )

4.3 Жазони ўташ муассасаси: __________________________________________________________________

( ташкилот номи ёзилсин.)

4.4 Қон намунаси олин ган жойи ( ОИТС маркази, ДПМ, ИХ, ДХ, болалар уйи, ногиронлар уйи, ҳарбий қисм ва бошқа) _________________________________________________________________________________

5. ИЖТИМОИЙ-ДЕМОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАР (суҳбат)

5.1 Фуқаролиги: __ ЎзР фуқароси, __Хориж фуқароси, __ Фуқаролиги йўқ

ХОРИЖ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН

5.2 ЎзРга келган вақти ___/___/ ___/___/___/___/

( ой, йил)

5.3 ЎзРга қайси давлатдан келган __________________________________

5.4 Оилавий аҳволи: __ Уйланган/Турмушга чиқган, __ Ажралишган, __ ЗАГСдан ўтмасдан никоҳда, __ Уйланмаган/ турмушга чиқмаган, __ Бева

5.5 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг ким билан яшаши: __ ота-онаси билан, __ қариндошлари б-н, __давлат қарамоғида, __ қариндоши бўлмаган боқувчиси, __ Эри/хотини билан

5.6 Оила аъзолари (ҳамма учун):

ФИО

Жинси

(эркак, аёл)

Туғилган сана

Манзил

ОИВ статус

(мусб, манф, текширилмаган)






6. ЭПИДЕМИОЛОГИК АНАМНЕЗ (суҳбат)

6.1 ОИВга олдин текширилганлиги ва натижаси ҳақида маълумот

_______________________________________________________

ИНЪЕКЦИЯ ЙЎЛИ БИЛАН ГИЁҲВАНД МОДДАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАЖРИБАСИ
6.2 Инъекция йўли билан гиёҳванд моддаларини қабул қилган? __ Ҳа, __ Йўқ

ЭРКАК БИЛАН ЭРКАК ЖИНСИЙ АЛОҚАДА БЎЛГАНЛИГИ (эркаклар учун)
6.3 Эркак билан эркак бўладиган жинсий алоқада бўлган? __ Ҳа, __ Йўқ

БЕТАРТИБ ГЕТЕРОСЕКСУАЛ ЖИНСИЙ АЛОҚА ҚИЛГАНЛИГИ
6.4 Гетеросексуал алоқада бўлган? __ Ҳа, __ Йўқ

ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖОЙЛАРИДА БЎЛГАНЛИГИ, ТХ/ЖИЭМ
6.5 Умри давомида озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлганми? __ Ҳа, __ Йўқ


ДОНОРЛИКДА ИШТИРОКИ

6.6 Қон донори бўлганми ? __ Ҳа, __ Йўқ

Агар «ҳа» бўлса,қуйидаги жадвалга ўтилсин:

Қон олган ДПМ номи

Донорлик тури :

Пуллик/бепул

Қон топширган санаси

(ой, йил)

Тахлил натижаси




ДОНОР МАТЕРИАЛИНИ (реципиент) ҚАБУЛ ҚИЛГАНИ (110 код) (хужжат асосида)

6.7 Қон компонентини қабул қилган? __ Ҳа, __ Йўқ

Агар «ҳа» бўлса, қуйидаги жадвалга ўтилсин:

Қон қуйилган ДПМ :

Қон компоненти қуйилган сана

(кун, ой, йил)

Касаллик тарихи рақами

Компонент номи , серияси

Компонент миқдори (мл)

Донор ФИО

Донорнинг қайта текширувдаги ОИВ статуси

1 – мусбат

2 – манфий

3 – шубҳали

4 – текширилмаган

ЖАЙБЮК БИЛАН КАСАЛЛАНГАНИ (суҳбат ва хужжат асосида)

6.8 Анамнезда жинсий йўл орқали юқувчи касалликларни мавжудлиги __ Ҳа, __ Йўқ

6.9 Тери-таносил диспансери ҳисобида турадими? __ Ҳа, __ Йўқ

МУСБАТ ОИВ СТАТУСЛИ БОЛАЛАР ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР (хужжат асосида)
6.10 Бола режали кесер жарроҳлик йўли билан туғилган __ Ҳа, __ Йўқ
6.11 Бола фақат сунъий озиқлантиришда бўлган __ Ҳа, __ Йўқ, __ ёдимда йўқ
6.12 Онасига ҳомиладорлик/туғруқ вақтида АРВ профилактика ўтказилган __ Ҳа, __ Йўқ, __ ёдимда йўқ
6.13 Болага чақалоқлик даврида АРВ профилактика ўтказилган __ Ҳа, __ Йўқ, __ ёдимда

ТИББИЙ ВА НОТИББИЙ МУОЛАЖАЛАР ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР (суҳбат ва хужжат асосида)

6.14 Анамнезда тиббий ва нотиббий муолажалар мавжудлиги __ Ҳа, __ Йўқ

Агар «ҳа» бўлса, қуйидаги жадвалга ўтилсин:

Сана (кун, ой, йил)

Касаллик юқиш ҳавфи :касбий, нокасбий

МКП ўтказган муассаса номи

Жароҳат тури: Игна кириши, Кесиш, Зўрлаш, Қон ва бошқа биол. суюқликларнинг шиллиқ қаватлар ва жароҳатланган терига тушиши, Калтакланиш, Бошқалар

Мулоқотдан кейинги профилактика 72 соат ичида ўтказилган : ҳа, йўқ, ёдимда йўқ

Мулоқотдаги шахснинг ОИВ статуси :мусбат, манфий, шубҳали, текширилмаган







ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИШ ҲОЛАТЛАРИ (суҳбат)

6.16 Ўзбекистондан ташқарига чиқишларнинг мавжудлиги__ Ҳа, __ Йўқ

Агар «ҳа» бўлса, қуйидаги жадвалга ўтилсин:

Чиқиб кетган сана

(ой, йил)

Қайтиб келган сана

(ой, йил)

Борган давлат мамлакат, шаҳар :

Чиқиш мақсади :

ўқиш, иш, хизмат сафари, туристик чиқиш, доимий яшаш, хусусий ташриф, даволаниш, бошқалар

ИНФЕКЦИЯНИНГ ТАХМИНИЙ ЮҚИШ ЖОЙИ (хужжат асосида)

6.17 Инфекциянинг тахминий юқиш жойи мавжудлиги __ Ҳа, __ Йўқ

Муассаса номи

Юқиш эҳтимол бўлган давр

Манба электрон тартиб рақами




ИНФЕКЦИЯНИНГ ТАХМИНИЙ МАНБАСИ (хужжат асосида)

6.18 Инфекциянинг тахминий манбаасининг мавжудлиги __ Ҳа, __ Йўқ

Маълумотлар базаси текширилади, агар “ҳа”бўлса, кейинги жадвалга ўтилади:( босма харфлар б-н ёзилсин)

Электрон тартиб рақами

ИБ санаси

ФИО




МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР (хужжат асосида)

6.19 Мулоқотда бўлганлар __ Ҳа, __ Йўқ

Агар «ҳа» бўлса, кейинги жадвалга ўтилсин:

Мулоқотда бўлган шахснинг ФИШ

Жинси: эркак, аёл

Туғилган куни

Манзили

Мулоқот тури: гиёҳванд моддалар қабул қилганда, гетросексуал мулоқот, гомосексуал мулоқот, тиббиёт муассасасида мулоқотда бўлган, тўғридан-тўғри мулоқот

Мулоқатдагининг ОИВ статуси: мусбат, манфий, текширилмаган







ДПМда МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР (хужжат асосида)

6.20 Мулоқотда бўлганлар __ Ҳа, __ Йўқ

Агар «ҳа» бўлса, кейинги жадвалга ўтилсин:

ДПМ номи

Даволаниш даври

Бўлимда мулоқотда бўлган шахслар сони

Бўлимда мулоқотда бўлган шахслардан ОИВга текширилганлари сони

ОИВ мусбат статусли мулоқатда бўлган шахсларнинг электрон тартиб рақами






7. ХУЛОСА

7.1 ТАХМИНИЙ ЮҚИШ ЙЎЛИ ____________________________(жинсий, парентерал, вертикал, ноаниқ-ёзилсин)

__ Гетеросексуал, жинсий, __Гомосексуал, жинсий, __ Парентерал , инъекция орқали гиёхванд моддаларни қабул қилганда,

__ Парентерал (тиббий муолажалар вақтида), __ Парентерал (нотиббий муолажалар вақтида), __ Парентерал, мулоқотдан кейин (касбига алоқадор мажбуриятларини бажараётганда авария холати юз берганда), __ Парентерал, трансфузия ( қон ва унинг компонентларини, органлар, тўқималар, бошқа биологик суюқликлар), __ Вертикал (ҳомиладорлик даврида, туғруқ вақтида, кўкрак билан болани эмизганда), __ Аниқланмади.

7.2 Тўлдирилган сана ___/___/ ___/___/ ___/___/___/___/ ( сана, ой, йил)

7.3 Тўлдирди эпидемиолог врач __________________________________ Имзо__________________

7.4 Текширди эпид. бўлим мудири ___________________________ Имзо__________________

3-шакл

ОИВ инфекцияли боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказиш ва тиббий ҳужжатларни ўрганиш натижаларини қайд қилиш варақаси

Электрон тартиб рақами________________________

Суриштирув бошланган сана ___________________

Ф.И.Ш.

(фамилияси ўзгартирганлиги ҳақида маълумот олиш)

1

Жинси ва миллати

3

Туғилган куни, ойи , йили

4

Туғилган жойи

6

Маълумоти

7

Мактаб ёки боғчага бориши

8

Ҳозирги яшаш жойи

9

Қайси поликлиника томонидан хизмат кўрсатилади ва ҳудудий поликлиникадаги

амбулатория картасидаги маълумотлар

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

10

Қайси код билан, қачон ва қаерда қон олинган

11

ОИВга лаборатория тахлиллари:

Вилоятда ИФА +_________

Республикада ИФА + _______________________

ИБ+____________________

Эпидемиологик кўрсатма асосида қайта қон олиб текшириш

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

12

Сурункали юқумли касалликка чалинган/чалинмаган

____________________________________________________

13

Стоматологга мурожаат қилганми

____________________________________________________

14

ОИВ мавжудлиги ИБ усулида тасдиқлангунча қайси ДПМларда даволанган (касалхонанинг номи, даволанган санаси ва ташҳиси)

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

15

Жарроҳлик муолажаси ўтказилганми (қаерда, қачон, ташхиси)

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

17

Даволаш жараёнида қон ва қон компонентлари ишлатилганми (қаерда, қачон, қайси компонент)

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

18

Катетер қўйилганми

19

Қўшимча ўтқазилган парентерал тиббий муолажалар тўғрисида (дренаж, пункция, клизма ва хоказо)

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

20

Туғилиши : қайси туғруқхонада, қачон ва қайси (табиий, сунъий) йўл билан туғилган

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

21

Озиқлантирилиши (табиий, сунъий), бегона аёлнинг кўкрак сути билани озиқлантирилганлиги

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

22

Боланинг юқумли касалликларга қарши эмланганлиги хақида маълумот:

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

23

Ота-онасининг ОИВга текширилганлиги (қаерда, қачон,натижаси)

отаси_______________________________________________

онаси_______________________________________________

24

ота-онасини сўзи бўйича ДПМларда даволанган даврларда ўтказилган муолажалар

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

25

Оила аъзолари ва уларнинг ОИВ статуси ҳақидаги маълумотлар

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

26

Бошқа вилоятларда бўлганми ёки яшаганми

____________________________________________________

____________________________________________________

27

Ўғил бола учун хатна қилингани, қиз бола учун қулоқ тешилгани ҳақида маълумот

____________________________________________________

____________________________________________________

28

Тери – таносил касалликлари диспансери хисобида турадими

____________________________________________________

____________________________________________________

29

Қўшимча маълумотлар:

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

___________________________________________________

30

Якуний хулоса: ОИВ ни қаерда ва кимдан юқтириб олганлиги (касаллик манбаи ҳақида) хақида маълумот

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

____________________________________________________

31

Касалликни юқиш йўли

32

Эпидемиологик суриштирув якунланган сана

____________________________________________________

____________________________________________________

33

Телефон рақами

Суҳбат ўтказган мутахассис : ____________________________________________________________________________

имзоси ( Ф.И.Ш.)

4-шакл

ОИВ инфекцияси аниқланган шахсга тиббий ёрдам кўрсатган ДПМ раҳбарига юбориладиган “Билдиришнома” намунаси

_____________________________

ДПМ номи ва раҳбарининг ФИШ

Нусхаси: ________________________га

Ҳудудий ДСЭНМ номи ва раҳбарининг ФИШ

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

_______________ ОИТСга қарши курашиш маркази, Сизга __сана_____ да туғилган ___ ФИШ _______да ОИВ инфекцияси аниқланганлигини маълум қилади.

Ўтказилган эпидемиологик суруштирув натижасига асосан унга ОИВ инфекцияси _______ДПМ ва бўлим номи_____________, __сана _____ дан __сана_____ гача, стационар (амбулатория) шароитида даволаниш (касаллик тарихи №____) жараёнида ОИВ инфекцияси юққан бўлиши мумкин.

Сиздан бемор ФИШ ____ ни даволаш жараёнида амалга оширилган тиббий муолажаларни чуқур таҳлил қилиб, санитария гигиеник ва эпидемияга қарши режим қоидаларига риоя қилмаган жавобгар ва масъул ходимларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўришингизни ҳамда амалга оширилган тадбирлар ҳақида _________ ОИТСга қарши курашиш марказига 10 кун муддат ичида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ) ёзма равишда батафсил ахборот беришингизни сўрайман.

Эслатма: “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ва Жиноят кодексининг 113-моддасига асосан касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллигини юқтирганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Ушбу хат ижросини амалга оширилиши юзасидан 10 кун муддат ичида тегишли жавоб олинмаган ҳолатда, ўрнатилган тартибда ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат этилади.

___ _________ _ ОИТСга

қарши курашиш маркази

бош врачи ____Ф.И.Ш_____

5-шакл

_________________ ОИТСга қарши курашиш маркази

Шахсда ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисидаги комиссия хулосаси

МАЪЛУМОТНОМА №

Фуқаро________________________________________________________________

Туғилган йил, ой, кун “_____” “____________” Жинси: _________________

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат: _______________________________________ (паспорт, ҳарбий гувоҳнома, туғилганлик ҳақида гувоҳнома: серияси, ким томонидан берилган) _____________________________________________________________________

Доимий рўйхатда турган ва яшаш манзили:__________________________________________________________________________________________________

ОИВ инфекцияси ИБ усулида тасдиқланган сана _________________________

Электрон тартиб рақами/шифр ___________________________________________

Комиссия иштирокида қон намунаси олинган сана «_____»___________ й .

Қон намунасини ОИВга текширув санаси «_____» ____________й.

Лаборатория текширув усули ____________Тест тури______________________

Лаборатория текширув натижаси: _______________________________________

Комиссия хулосаси:____________________________________________________

______________________________________________________________

Комиссия аъзолари:

Поликлиника бўлими мудири____________________________________________

Эпидемиологик мониторинг бўлими мудири___________________________

Лаборатория мажмуаси мудири___________________________________________

Муҳр сана

ОИВ инфекциясининг лаборатория диагностикаси

ОИВ инфекцияси диагностикасининг лаборатор таҳлиллари тўрт йўналишда олиб борилади:

1. Ташҳис қўйиш;

2. Донорлар қонини текшириш;

3. ОИВ инфекциясининг эпидемиологик жараёнини кузатиш;

4. Даволаш тадбирларини белгилаш ва унинг самарадорлигини баҳолаш

ОИВ инфекцияси диагностикасининг усуллари

Махсус (специфик) усуллар

1. Иммунофермент анализи (ИФА) ёрдамида қон зардобидаги ёки плазмадаги вируснинг барча антигенларига (баъзида р24 антигени билан биргаликда) нисбатан ҳосил бўлган антителолари аниқланади. Текширилаётган қон зардоби планшетанинг лункаларига қуйилади ва ушбу қон зардобида ОИВни антигенларига нисбатан антителолар бор бўлса, улар антиген билан реакцияга киришади ва антиген-антитело комплексини ҳосил қилади. Лекин бундай комплекс ҳосил бўлгани кўзга кўринмайди. Ушбу комплексни кўриш ва баҳолаш учун текширувнинг кейинги босқичларида махсус реагентлар қуйилади. Бу ўз навбатида лункалардаги суюқлик рангининг ўзгаришига олиб келади. Рангнинг оч-тўқлиги (оптик зичлиги) спектрофотометр ёрдамида аниқланади. ИФА усули амалиётда қўллаш мумкин бўлган тест-тўпламлар ёрдамида махсус тайергарликдан ўтган лаборатория ходимлари томонидан ўтказилади.

Бугунги кунда ИФА таҳлиллари учун 4 хил авлод тест-системалари ишлатилади:

  • Биринчи авлод - лизатли тест-системалар. Планшета лункаларига парчаланган вируснинг антигени (лизат) адсорбцияланган (шимдирилган) ва асосан организмдаги ОИВ-1га нисбатан пайдо бўлган G- иммуноглобулинларни аниқлайди. Тест-системанинг сезгирлиги ва спецификлиги 95%дан кам. Организмдаги антителолар ОИВ билан зарарлангандан кейин 27 кундан бошлаб аниқланади.
  • Иккинчи авлод тест-системаларининг планшетларида антиген сифатида ОИВ-1 ва ОИВ-2 вирусларининг рекомбинант ёки сунъий пептидлари қўлланилади ва организмдаги G- иммуноглобулинларни аниқлайди. Тест-системанинг сезгирлиги 95% дан кам, лекин спецификлиги 95% дан юқори. Организмдаги антителолар ОИВ билан зарарлангандан кейин 27 кундан бошлаб аниқланади.
  •   Учинчи авлод тест-системаларининг планшеталарида антиген сифатида ОИВ-1 ва ОИВ-2 вирусларининг рекомбинант ёки сунъий пептидлари қўлланилади. Бу авлодга мансуб тест-системалар нафақат G- иммуноглобулинларни, балки М – иммуноглобулинларни ҳам аниқлайди.

Сезгирлиги ва спецификлиги 97 % дан юқори. Антителолар ОИВ билан

зарарлангандан кейин 21 кундан бошлаб аниқланади.

  • Тўртинчи авлод тест-системалари организмдаги антителоларни аниқлаш билан биргаликда р24 антигенини ҳам аниқлайди. Бу эса ОИВ инфекциясига эрта, яъни зарарлангандан сўнг 12 кундан бошлаб ташҳис қўйишга имкон беради. Тўртинчи авлод тест-системаларининг сезгирлиги ва спецификлиги 97% дан юқоридир.

Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар қандай авлод тест - системаларида тахлил

ўтказилганда «сохта манфий» ва «сохта мусбат» натижа олиниши мумкин.

  •   «Сохта манфий» натижа кўпроқ «серологик бўшлиқ» даврида, яъни инсон ОИВ инфекцияси билан зарарланишининг дастлабки кунларида, вирусга нисбатан антителолар пайдо бўлмаганда аниқланиши мумкин. Бундан ташқари, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг организмида баъзи сабабларга кўра антителолар ишлаб чиқариш хусусияти кескин пасайиб кетади (агаммаглобулинемия, серореверсия, касалликнинг охирги босқичи – ОИТС даврида).

«Сохта мусбат» натижалар иммун тизими билан боғлиқ бўлган айрим соматик касалликларда (аутоиммун ҳолатда, онкологик касалликларда, вируслар ва бактериялар чақирувчи юқумли касалликларда), шунингдек ҳомиладорлик даврида аниқланиши мумкин.

2. Экспресс (тезкор) тестлар сўлак, қон, зардоб ва плазмадаги ОИВ инфекциясига қарши ишлаб чиқарилган антителоларни тезкорлик билан аниқлашга қаратилган серологик текширув усули ҳисобланади. Бу синамалар ўзининг сезгирлиги ва специфик хусусиятига кўра тест-системаларнинг 3-авлодига тўғри келади. Ишлаш технологиясига кўра агглютинацион, иммунофильтрацион, иммунохроматографик турларига бўлинади. Экспресс тест синамаларининг қулайлиги шундаки, бу синамалар қўлланилиши учун алоҳида ўлчов аппаратлари ҳамда алоҳида ўқитилган тиббиёт ходими талаб этилмайди. Шунингдек, таҳлил натижалари иммунофермент анализига нисбатан қисқа вақт ичида тайёр бўлади. Экспресс тестларни аноним текширувлар ва аҳолини ОИВни юқтириб олишга мойил бўлган гуруҳлари орасида текширувларда қўллаш қулайдир.

3. Иммуноблот усули фақатгина ОИВнинг махсус оқсилларига нисбатан пайдо бўладиган специфик антителоларни аниқлашга асосланган. Шу сабабли бу усулнинг специфик хусусияти ўта юқори. ОИТСга қарши курашиш марказларининг лабораториясида ИФА мусбат деб тасдиқланган намуналар иммуноблот усулида текширилади. Иммуноблот таҳлилини ўтказиш учун махсус тиббий аппаратура, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тест-системалар ҳамда махсус тайёргарликдан ўтган лаборатория ходимлари талаб этилади.

4. ПЗР - полимераз занжирли реакция (полимеразно цепная реакция, ПЦР) - юқори сезувчанликка эга бўлган таҳлил ҳисобланиб, бу усул асосида ДНК занжирининг специфик кетма-кетлигини электрофорез ёки бошқа усуллар орқали аниқлаш имконини берадиган даражагача амплификация қилиш (селектив кўпайтириш) ётади. ПЗР усули қонда ОИВ билан зарарланган ҳужайралардаги провирус ДНКсини топиш (сифат ПЗР таҳлили) ёки қон плазмасида ОИВнинг геном РНКсини топиш (миқдор ПЗР таҳлили, яъни “вирус юкламасини” аниқлаш) мақсадида қўлланилади. Ушбу усулда таҳлил ўтказиш учун махсус лаборатория жиҳозлари ва махсус тайёргарликдан ўтган малакали тиббий ходим, шунингдек мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган, мақсадга мос келадиган тест тўпламлари бўлиши шарт.

ОИВ инфекцияси диагностикасининг махсус бўлмаган

( носпецифик)усули

5. СД-4 хужайралар сонини аниқлаш иммун статус ҳолатини аниқлашнинг носпецифик усули ҳисобланади. СД-4 хужайралар Т-лимфоцитлар (Т-хелперлар) субпопуляциясининг вакили бўлиб, меъёрда уларнинг миқдори одамнинг ёшига қараб 1 мкл қонда 500 дан 1500 тагача бўлади. Т-хелперлар (СД-4) сонининг камайиши ОИВ инфекциясида Т-ҳужайра даражасидаги иммун танқисликнинг энг асосий башоратловчи кўрсаткичи ҳисобланиб, ушбу ҳолат касалликнинг симптомларсиз давридан бошланиб бутун кечиш даврида сақланиб қолади. Қон намуналарида СД-4 лимфоцитларнинг миқдори моноклонал антителолар ёрдамида оқимли цитофлюориметрларда аниқланади. Ушбу усулда таҳлил ўтказиш учун махсус лаборатория жиҳозлари ва махсус тайёргарликдан ўтган малакали тиббий ходим, шунингдек мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган, мақсадга мос келадиган тест тўпламлари бўлиши шарт.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO), АҚШнинг касалликни профилактика ва назорат қилиш маркази (СDС), Бирлашган миллатлар ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури котибияти (UNAIDS) тавсиясига кўра ОИВ инфекциясига лаборатория текширувларини ўтказиш стратегиялари

Биринчи стратегия: мусбат натижани қайта тасдиқламасдан битта текширув; бу стратегия асосан қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

а) донорлар қонини текширишда;

б) аҳоли орасида ОИВ инфекциясининг клиник белгилари номоён бўлган турининг тарқалганлиги 30 % дан ошган ҳолатларда;

в) аҳолининг маълум қатлами орасида ОИВ инфекциясининг тарқалганлиги 10% ортиқ бўлган ҳолатларда эпидемиологик кузатув олиб бориш мақсадида;

Иккинчи стратегия: мусбат натижани бир марта тасдиқлаш билан ўтказиладиган текширув; бу стратегия асосан қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

а) аҳоли орасида ОИВ инфекциясининг клиник белгилари номоён бўлган турининг тарқалганлиги 30 % дан ошмаган ёки аҳолининг маълум қатлами орасида ОИВ инфекциясининг клиник белгиларсиз шаклининг тарқалганлиги 10% дан ошмаган ҳолатларда ташҳис қўйиш учун;

б) аҳолининг маълум қатлами орасида ОИВ инфекциясининг тарқалганлиги 10 %дан кам бўлган ҳолатларда эпидемиологик кузатув олиб бориш мақсадида.

Учинчи стратегия: мусбат натижани икки марта тасдиқлаш билан ўтказиладиган текширув; бу йўналиш асосан қуйидаги ҳолатда қўлланилади:

- аҳолининг маълум қатлами орасида ОИВ инфекциясининг клиник белгиларсиз турининг тарқалганлиги 10 % дан кам ёки унга баробар бўлган ҳолатларда ташҳис қўйиш учун.

Катта ёшли аҳоли орасида ОИВ инфекциясининг лаборатория диагностикаси

Катта ёшли аҳоли орасида ОИВ инфекциясига диагностика ўтказишда учинчи стратегия - мусбат натижани икки марта тасдиқлаш йўли билан ўтказиладиган текширув қўлланилади:

· ИФА ва ИБ таҳлили учун олинадиган биологик материал: яхлит қон ва қон зардоби.

· Текширув усуллари. Бирламчи (скрининг) текшириш: ИФА усулида (3-4- авлод тест-системалари ёрдамида) ёки экспресс тест синамаси билан ўтказилади;

· Тасдиқловчи текширув: ИФА усулида (3-4 чи авлод тест системалар ёрдамида) текширилади ва якуний тасдиқловчи ташҳис ИБ ёки тасдиқловчи тест (ИФА-ИФА, ИФА-тезкор тест) ёрдамида (охирги босқичда) амалга оширилади.

Текширув алгоритми

ОИВга қарши антителоларни аниқлаш учун бирламчи

скрининг текширувларни ўтказиш

ИФА усулида ОИВга қарши антителоларни аниқлаш учун бирламчи скрининг текширувлари туман, туманлараро, вилоят, Тошкент шаҳар ва Республика миқёсидаги ОИВ диагностика лабораториялари, илмий-текшириш институтлар диагностик лабораториялари томонидан ўтказилади.

ОИВ диагностика лабораторияларида таҳлил жараёни бригада иш тизимида олиб борилади. Бригада таркибига 1 та врач-лаборант, 2 та лаборант ва 1 та кичик тиббиёт ходими киради. Серологик лабораторияларда битта бригаданинг бир йиллик иш юкламаси 12.000-15.000 таҳлилдан иборат. Вилоятлар, Тошкент шахар ва Республика ОИТСга қарши курашиш марказлари лабораториялари ташкилий-услубий марказ ҳисобланганлари сабабли иш юкламасининг 60% ни услубий ишлар ташкил этиши мумкин.

ИФА усулида ОИВга қарши антителоларни аниқлаш кўзда тутилган аҳолининг турли контингентларидан бирламчи олинган қон зардоблари текширилади. ИФА текширувлари бир неча босқичда ўтказилади.

Олинган натижалар ҳақидаги маълумотларнинг тўпланиб ва ушланиб қолинишининг олдини олиш мақсадида зардобларни текшируви тест-системанинг бир неча стрипларида ўтказиш мумкин.

Ҳар бир ИФА таҳлили ўтказилишида ишлатилган стриплар сонидан қатъий назар, тест-системанинг инструкциясида кўрсатилган сонда назорат намуналар қўйилиши шарт.

Туманлараро ОИВ диагностика лабораториялари миқёсида: Ҳар бир зардоб намунасининг бирламчи скрининг текшируви ИФА усулида 1 та лункада ёки тезкор (экспресс) усулда текширилади. Текширув тест-система йўриқномасида (инструкция) кўрсатилган тартибида ўтказилади. Бирламчи текширувда манфий натижа олинса, зардоб “манфий” деб натижа берилади ва текширув тўхтатилади. Бирламчи намуналарда мусбат натижа олинганда, аноним, доимий яшаш жойи бўлмаган – ноаниқ шахслардан олинган намуналар ҳамда «Д» назоратида турган шахслардан олинган намуналарнинг таҳлили тўхтатилади ва йулланмада “ИФА мусбат” деб ёзилади. Қолган мусбат натижали намуналарнинг зардоби иккита лункада қайта текширилади. Таҳлилда иккита лункада манфий натижа олинса – “манфий” деб натижа берилади, мусбат натижа олинса йўлланмага “иккинчи қон намунаси такрор олинсин” деб ёзилади.

ДПМда иккинчи қон намунаси паспорт маълумотлари асосида комиссион тартибда олинади ва йўлланмада камида 3 та (тиббиёт ходимнинг) имзоси қўйилади. Қайта текширув учун иккинчи қон намунаси ДПМлардан олиб келиниши ташкиллаштирилади.

ДПМнинг буйруқ асосида тайинланган ОИВ/ОИТС бўйича масъул ходими ёки раҳбар ходими иккинчи намунани тўғри тартибда ва ўз вақтида етказилиши учун жавобгар шахс ҳисобланади.

Айрим ҳолларда текширилувчи шахснинг ҳоҳишига кўра, иккинчи қон намунасини олиш учун ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига йўлланма бериш мумкин.

Иккинчи намуна ҳам туман миқёсида текширилади. Тахлилда манфий натижа олинса – айнан шу намунага “манфий” деб, мусбат натижа олинса, йўлланмада “текширув давом этади” деб белгиланади. Мусбат натижали барча намуналарнинг (иккинчи ҳамда аноним ва “Д” назоратида турган шахслар ҳақидаги) маълумоти 509/ҳ журналига қайд этилади.

Иккинчи намуна зардоби 1,5 млдан кам бўлмаган ҳажмда қопқоғи герметик ёпиладиган бир марталик полистерол пробиркага олинади. 5 кун ичида шу иккинчи намуна зардоби 509/ҳ шакл йўлланма билан ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади.

Бемордан иккинчи қон намунаси олингунга қадар унга даволаш муассасидан жавоб берилган бўлса, вафот этган бўлса ёки иккинчи қон намунаси олиш имкони бўлмаганда, даволаш профилактика муассасасидан ОИВ диагностика лабораториясига беморнинг ўлим хақидаги гувохномасининг нусхаси ёки расмий маълумотнома тақдим этилади.

Бемордан иккинчи намуна олингунига қадар унга даволаш муассасидан жавоб берилган бўлса, вафот этган бўлса ва иккинчи қон намунаси олиш имкони бўлмаганда, мусбат натижали биринчи қон зардоби жўнатилгунга қадар музлаткичда сақланиб турилади ва 2 хафта мобайнида ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига сабабларини кўрсатган ҳолда етказилади.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази лабораториялари миқёсида:

Бирламчи скрининг текширувлари туманлараро лабораториялар олиб бориладиган тартибда ўтказилади.

Туманлараро лабораториялардан тасдиқлаш учун келтирилган зардобларнинг текшируви 3-4 авлод тест-системаларда 1 та лункада ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларида текширув натижаси мусбат бўлганда, аноним ҳолда, доимий яшаш жойи бўлмаган – ноаниқ шахслардан олинган намуналар ҳамда «Д» назоратида турган шахслардан олинган намуналар таҳлили тўхтатилади ва йўлланмасида “ИФА мусбат” деб ёзилади. Қолган намуналар йўлланмасида “текширув давом этади” деб белгиланади. Мусбат натижали барча намуналарнинг (иккинчи ҳамда аноним ва “Д” назоратида турган шахслар ҳақидаги) маълумоти 509/ҳ журналига қайд этилади.

Иккинчи намуна зардоби 1,5 млдан кам бўлмаган ҳажмда қопқоғи герметик ёпиладиган бир марталик полистерол пробиркага қуйилади ва намуналар 5 кун (масофанинг узоқлигини инобатга олиб, узоғи билан 10 кун муддат) ичида 509/ҳ шаклдаги йўлланма билан якуний тасдиқловчи таҳлилларни ўтказадиган лабораторияларга юборилади.

Текширувда манфий натижа олинса, имкон қадар бошқа тест-системаларда текширув давом эттирилади ва яна манфий натижа олинганда айнан шу зардобга якуний “манфий” натижа берилади.

Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази лабораторияси миқёсида: Бирламчи скрининг текшируви ИФА усулида 1 та лункада ёки тезкор усулда текширилади. Текширув тест-система йўриқномасида кўрсатилган тартибда ўтказилади. Бирламчи текширувда манфий натижа олинса, намунага “манфий” деб натижа берилади ва текширув тўхтатилади. Бирламчи намуналарда мусбат натижа олинганда, аноним, доимий яшаш жойи бўлмаган – ноаниқ шахслардан олинган намуналар ҳамда «Д» назоратида турган шахслардан олинган намуналарнинг таҳлили тўхтатилади ва йўлланмада “ИФА мусбат” деб ёзилади. Қолган мусбат натижали намуналарнинг зардоби иккита лункада қайта текширилади, мусбат натижали намуналар йўлланмасида “иккинчи қон намунаси такрор олинсин” деб ёзилади. Таҳлилда иккита лункада манфий натижа олинса – “манфий” деб натижа берилади.

ДПМда иккинчи қон намунаси паспорт маълумотлари асосида комиссион тартибда олинади ва йўлланмада камида 3 та (тиббиёт ходимнинг) имзоси қўйилади. Қайта текширув учун иккинчи қон намунаси ДПМлардан олиб келиниши ташкиллаштирилади.

ДПМнинг буйруқ асосида тайинланган ОИВ/ОИТС бўйича масъул ходими ёки раҳбар ходими иккинчи намунани тўғри тартибда ва ўз вақтида етказилиши учун жавобгар шахс ҳисобланади.

Бемор иккинчи қон намунаси олингунга қадар вафот этган бўлса, даволаш профилактика муассасасидан ОИВ диагностика лабораториясига беморнинг ўлим ҳақидаги гувохномасининг нусхаси ёки расмий маълумотнома тақдим этилади.

Иккинчи қон намунаси лабораторияда текширилади ва мусбат натижа олинса, йўлланмада “текширув давом этмоқда” деб ёзилади. Мусбат натижали барча намуналарнинг (иккинчи ҳамда аноним ва “Д” назоратида турган шахслар ҳақидаги) маълумоти 509/ҳ журналига қайд этилади.

Иккинчи намуна зардоби 1,5 млдан кам бўлмаган ҳажмда қопқоғи герметик ёпиладиган бир марталик полистерол пробиркага қуйилади ва 3 кун ичида шу иккинчи намуна зардоби 509/ҳ шакл йўлланма билан Республика ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади.

Текширувда манфий натижа олинса, имкон қадар бошқа тест-системаларда текширув давом эттирилади ва яна манфий натижа олинганда айнан шу зардобга якуний “манфий” натижа берилади.

Тасдиқловчи текширувлар

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази лаборатория мажмуаси Референс, арбитраж хамда ташкилий-услубий лаборатория ҳисобланади. Ушбу лаборатория республикадаги барча ОИВ диагностика лабораторияларининг иш фаолиятини ва таҳлилларнинг сифатини назорат қилиб туради.

ОИВ диагностика лабораторияларида ИФА усулида мусбат натижа олинган қон зардоби, тасдиқловчи тест ёки иммуноблот усулида текширувлар ўтказиладиган лабораторияларга тасдиқлаш учун юборилади.

Тасдиқлаш учун олиб келинган барча зардоблар журналда (509/х шакл) қайд қилинади.

1-босқич . Тасдиқлаш учун олиб келинган зардоб Россия ҳамда чет элда ишлаб чиқарилган 3-4 авлод тест-системаларида 1 та лункада текширилади.

Лабораторияда ИФА усулида мусбат натижа берган зардоб, мусбат ҳисобланади ва тест ўтказилгандан сўнг 4 - шаклдаги ҳисоботга киритилади ва у “серомусбат” деб қабул қилинади.

ИФА мусбат натижа олинган зардоб намуналари 3 кун муддат ичида 501/ҳ шакл билан тасдиқланган баённома асосида тасдиқловчи тест ёки Иммуноблот усулида текширилади.

ИФА таҳлилида манфий ёки ноаниқ натижалар олинадиган баъзи бир ҳолатларда ёки эпидемиологик ва клиник кўрсатмаларга асосан текширувларнинг 2-босқичи ўтказилади.

2-босқич. Таҳлил худди шу ёки бошқа тест-системада 2 та лункада ўтказилади. 2 та тест-системада олинган маълумотлар асосида натижа “мусбат” ёки “манфий” деб баҳоланади.

ИФА таҳлилидан кейин мусбат натижа олинса, ушбу зардоб тасдиқловчи тест ёки Иммуноблот усулида текширилади. Манфий натижа олинса, айнан шу зардоб якуний “манфий” деб ҳисобланади.

Иммуноблот (ИБ) усули

ОИВ мураккаб антиген таркибий тузилишга эга. Унинг тузилмасида 9 та таркибий оқсиллар (антиген) мавжуд бўлиб, жойлашувига кўра улар 3 гуруҳга бўлинади: 1-қобиқ оқсиллари, 2-ядро оқсиллари, 3-фермент оқсиллари.

Оқсиллар гуруҳи

ОИВ-1

ОИВ-2

1

Вирус қобиғи оқсиллари

gр 41, 120, 160

gр 36, 105, 140

2

Вирус ўзаги оқсиллари

P 17, 24, 55

p 18, 26, 56

3

Вирус ферментлари оқсиллари

P 31, 51, 66

p 68

Изоҳ: оқсилларнинг молекуляр оғирлиги килодальтонларда берилган; р-протеин; g р – гликопротеин.

Иммуноблот усули асосида шу ётадики, вирус детергент ёрдамида парчаланади ва у алоҳида антигенларга ажралади. Кейин парчаланган антигенларни бир-биридан ажратиш учун электр токи ёрдамида полиакриламидли гелдан ўтказилади. Поликриламидли гел – бу молекуляр элак. Енгил молекулалар унинг тешикларидан тезроқ ўтади, оғир молекулалар – секинроқ ўтади. Антигенлар гелдан нитроцеллюзоза мембранасига ўтказилади ва ҳар бир антиген молекула оғирлигига қараб кетма-кет жойлашади. Мембрана бўлакчаларга кесилади – стриплар ҳосил қилинади. Ҳар бир стрип бир зардобни текширишга ишлатилади.

Намуна қон зардобидаги мавжуд антителолар ўзига мос антиген билан реакцияга киришади ва унга мустаҳкам ўрнашади. Ҳосил бўлган антиген-антитело комплексини аниқлаш учун худди ИФА таҳлилидаги каби конъюгат ва ранг берувчи моддалар ишлатилади. Антиген-антитело-конюгат комплекс ҳосил бўлган нитроцеллюзоза қисмида ўзига мос антиген соҳасида қора рангли чизиқ пайдо бўлади. Чизиқларни жойлашиши бўйича қайси антигенларга антителолар борлигини аниқлаш мумкин.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, вирус таркибида оқсиларнинг оғирлигига қараб, улар стрипда қуйидаги тартибда жойлаштирилган: gр 160, gр 120, р 66, р 55, р 51, gр 41, р 31, р 24, р 17.

Иммуноблот усулида текширув натижаларини ўқиш ишлатилаётган тест-система йўриқномаси асосида олиб борилади.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари тавсияларига кўра иммуноблот усулида олинган натижалар мусбат, гумон ва манфий бўлиши мумкин.

Натижа “мусбат” деб вируснинг 3 та қобиқ оқсил-антигенларидан (gр 160, 120, 41) камида 2 тасига антителолар топилганда айтилади.

Гумон натижа - вируснинг қобиқ антигенларининг фақат биттасига антителолар топилиши ёки қобиғидаги бирорта антигенга антителолар топилмасдан, бошқа битта ёки бир неча антигенларига антителоларнинг аниқланиши.

Манфий натижа - ҳеч қандай антигенга қарши антителоларнинг топилмаслиги.

Мусбат натижа олинганда – ОИВ инфекция ташҳиси тасдиқланади. Вируснинг турли антигенларига антителолар баравар пайдо бўлмайди. Масалан, р24 антигенига антителолар олдинроқ пайдо бўлади. Демак, инфекциянинг бошланғич даврида гумон натижа олиш мумкин, лекин маълум давр ўтгандан кейин гумон натижа мусбатга айланиши мумкин. Шунинг учун иммуноблот усулида гумон натижа олинса, текширув маълум муддатдан сўнг янгидан олинган қонда қайтарилиши зарур.

Гумон (ноаниқ) натижа олинган ҳолатларда ОИТСга қарши курашиш марказлари диспансер бўлими шахсни қайта алгоритм асосида тўлиқ текширувдан ўтказади.

Икки марта гумон натижа олинган шахсларнинг қон намунаси ПЗР усулида текширилади.

ПЗР таҳлилида манфий натижа олиниши ОИВ мавжуд эмаслигини билдиради.

Донор қонини ОИВ инфекциясига текшириш

Скрининг (бирламчи) текширув ИФА (3-4-авлод ИФА тест синамалари)да ўтказилади.

Скрининг текширувида (биринчи стратегия) битта лункада мусбат натижа олинган донор қони қайта тасдиқланмасдан йўқ қилинади, донорнинг ўзи эса донорликдан четлатилади.

Бирламчи текширувда намунани текшириш битта лункада ўтказилади. Агар текширилаётган таҳлил манфий натижа берса, «манфий» деб хулоса берилади. Мусбат натижа аниқланганида донорнинг ОИВ статусини аниқлаш мақсадида мусбат натижали биринчи намуна 2та лункада текширилади. Мусбат натижа тасдиқланганда, иккинчи намуна олиниши ва ОИВга қайта текширишни ташкиллаштириш вазифаси мазкур донордан қон олган муассаса зиммасига юклатилади.

Болаларда ОИВ инфекциясининг лаборатор диагностикаси

Болаларда ОИВ инфекцияси диагностикаси ва текшириш усуллари онанинг ОИВ статусига қараб белгиланади.

ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болаларни ОИВга текшириш тартиби

Бола ОИВ инфекциясини онасининг ҳомиладорлик даврида, туғилиш жараёнида ҳамда она сути билан озиқлантирилганда юқтириб олиши мумкин. Она организмида ишлаб чиқариладиган специфик (ОИВга нисбатан пайдо бўладиган) антителолар ҳомиладорлик даврида йўлдош орқали ўтиб, бола туғилгандан сўнг унинг қонида 18 ойгача сақланиб қолади. Шу сабабли, бу даврда болага серологик усулда аниқ ташҳис қўйиб бўлмайди.

Бу даврда сунъий усулда озиқлантириладиган болаларга ОИВ инфекцияси юққанлиги қонда провирус ДНКни аниқловчи ПЗР таҳлилининг иккита мусбат натижаси асосида тахмин қилиниши мумкин.

  •   ОИВ инфекцияси билан зарарланган оналардан туғилган болаларда ОИВ статусини аниқлаш мақсадида ПЗР усулида ташҳис ўтказиш учун киндик қони ишлатилмайди.
  • Бола туғилгандан кейин, дастлабки 48 соат ичида ПЗР усулида ОИВ инфекциясига текширилганда мусбат натижа олинса, ОИВ болага ҳомиладорлик даврида юққан деб тахмин қилинади.
  • Агар 48 соат ичида ПЗР усулида провирус ДНКга текширув манфий натижа бериб, кейинги текширувда мусбат натижа аниқланса, ОИВ болага туғилиш жараёнида юққан деб гумон қилинади.
  •  ОИВ билан зарарланган онадан туғилган ва кўкрак сути билан озиқлантирилмаган боланинг ОИВ статусини 3 ойлигида ПЗР усулида провирус ДНК текшируви орқали аниқлаш мумкин.

Текширув алгоритми. Бола 6 ҳафталик бўлганда (1,5 ойлигида) бирламчи текширув, яъни ПЗР усулида провирус ДНКсини аниқлаш тавсия этилади. Агар таҳлил натижаси мусбат бўлса, бола ОИВ билан касалланганлик эҳтимоли бор деб ҳисобланади. ПЗР усулида провирус ДНК текшируви манфий натижа берса, бола ОИВ билан касалланмаганлик эҳтимоли борлигини кўрсатади. Бирламчи мусбат ёки бирламчи манфий натижалар қайта тасдиқланишни талаб этади.

Бола 12 ҳафталик бўлганда (3 ойлигида) иккинчи марта ПЗР усулида провирус ДНКсини аниқлаш учун текширилади. Қайта текширув натижаси мусбат бўлса, бола ОИВ билан касалланганлик эҳтимоли юқори деб ҳисобланади.

Агар қайта текширувда манфий натижа олинса, боланинг ОИВ билан касалланмаганлик эҳтимоли юқорилигини билдиради.

Агарда ПЗР усулида икки марта мусбат натижа олинса, бола ОИВ инфекцияси билан зарарланган деб ҳисобланади ва зудлик билан даволашни асосий йуналишларини белгилаб олиш учун болада клиник текширишлар ўтказилиши лозим бўлади. ПЗР усулидаги текширувлар хулосаси иккита бир хил натижалар асосида белгиланади.

АРВ терапияни бошлаш масаласини ҳал қилиш мақсадида ПЗР усулида вирус юкламаси аниқланади.

Кўкрак сути билан озиқланмаган болалар ПЗР усулида текширилганда икки марта манфий натижа бериши уларни ОИВ билан касалланмаган деб тахмин қилинишига асос бўлади.

18 ойга тўлмаган, лекин кўкрак сути билан озиқлантирилган болаларда кўкрак сути билан озиқлантириш тўхтатилгандан сўнг камида 6 ҳафта ўтиб, ПЗР усулида провирус ДНКсини аниқлаш учун текширув ўтказилади. ПЗР усулида текшириш мусбат натижа берган ҳолда, бола ОИВ билан касалланган деб ҳисобланади ва даволаниш масаласини ҳал қилиш учун йўлланма берилади. ПЗР усулида текшириш манфий натижа берса, бола ОИВ билан касалланмаган деб тахмин қилинади.

ОИВ инфекцияли онадан туғилган болага якуний ташҳис 18 ойга тўлганидан сўнг, ОИТСга қарши курашиш марказларида комиссион тарзда қон олиниб, ИФА ва ИБ таҳлиллари асосида қўйилади.

Болаларда 18 ойлик давридан бошлаб комиссион тартибда олинган қон намуналарида ИФА усули билан антителолар аниқланади. Манфий натижа олинганда ОИВ инфекцияси инкор қилинади, мусбат натижа - иммуноблот орқали тасдиқланади. Иммуноблотда мусбат натижа берса, ОИВ ташҳиси тасдиқланади, агар манфий натижа бўлса ташҳис инкор қилинади. Иммуноблотда гумон натижа олинса, болани 24 ойлик даврида қайта текшириш тавсия этилади.

Болаларни ОИВга текшириш

Текшириш усуллари: ИФА ва иммуноблот.

ИФА ва иммуноблот таҳлиллари учун хизмат қиладиган биологик материаллар: қон ва қон зардоби намуналари.

Болаларни клиник кўрсатмаларга биноан текшириш катталардаги каби ўтказилади. Агар бола ИФА усулида текширилганда таҳлил натижаси мусбат бўлса, поликлиника бўлими ота-онасининг қонини ИФА усулида текширишни тавсия этади ва комиссион тарзда қон олишни ташкиллаштиради.

Болаларда иммун система тузилишининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, ИФА усулларида «мусбат» ва иммуноблот усулида (ИБ) «манфий» ёки «шубҳали» натижаларга аниқлик киритиш учун, қўшимча равишда ПЗР усулини қўллаш мумкин.

Иммунофермент анализи учун сифат назорати

Сифат назорати дейилганда сифатни таъминлаш бўйича талабларни бажариш учун қўлланиладиган услублар ва саъй-ҳаракатлар жамламаси тушунилади.

Лаборатория жараёнининг барча босқичлари учун (таҳлил олди, таҳлил ўтказиш вақти, таҳлилдан кейинги) лабораторияда стандарт операцион муолажалар (СОМ) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.

Диагностика таҳлилхоналарида ўтказиладиган ИФА таҳлилининг сифати жуда кўп омилларга, яъни тест-системанинг сифатига, унинг сақланиш шароитига, таҳлил ўтказиладиган хоналарда риоя қилинадиган ҳарорат режимига, спектрофотометр, термостат, пипеткаларнинг аниқ ишлашига, таҳлилхона ходимларининг билим савиясига боғлиқ. Хона ҳарорати таҳлил сифатига таъсир этиши сабабли таҳлилхонанинг ҳарорати 18-22 ºС атрофида бўлиши керак.

Аппаратлар ва жиҳозлар ўз вақтида йилига бир марта метрологик текширувдан ўтказилиши шарт.

Ҳар куни совутгич, музлатгичнинг ҳарорат режими назорат қилиниб ёзиб борилиши керак.

Тест-системалар, реагентлар ва диагностикумлар уларнинг қутисида ёзилган ҳарорат режимида сақланиши зарур (совутгич, музлатгич).

Таҳлил натижалари аниқ ва ишончли бўлиши учун таҳлил давомида назорат ўтказиш керак. Сифат назорати ички ва ташқи назоратларга бўлинади.

ИФА усулида таҳлил ўтказилганда тест-система йўриқномасида кўрсатилган назоратлардан ташқари сотиб олинган “мусбат” натижали намуна, яъни ички назорат намунаси ҳам қўйилади.

Таҳлилхонанинг ташқи назорати йилда 1 марта ССВ нинг Референс лабораторияси ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази лаборатория мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилади.

Қон таркибида CD4-лимфоцитларни аниқлаш усули

Иммунитет танқислиги даражаси ва характерини аниқлаш учун иммун статусни баҳолаш усулларидан фойдаланилади. Уларга қуйидагилар киради:

- Периферик қон таркибида лейкоцит ва лимфоцитларнинг абсолют ва нисбий сонини аниқлаш;

- Т-лимфоцитлар СД-4 (Т-хелперлар) субпопуляциясининг абсолют ва нисбий сонини ва Т-хелперлар юзасидаги СД-4 хужайралари концентрациясини аниқлаш;

- СД-8 Т-супрессор/киллерларни ва СД-4/СД-8 ҳужайралар нисбатини аниқлаш;

- Организмнинг гуморал иммунитетини (қон таркибидаги М, G, А, Е иммуноглобулинлар миқдорини) аниқлаш.

Лимфоцитлар сонининг камайиши клиник белгиларсиз латент даврда юзага келиб, касалликнинг бутун даври давомида кузатилади. Лимфопения, нейтропения ОИВ-инфекциясига сезувчанликни кучайтиради ва прогностик нохуш белгилар бўлиб ҳисобланади.

Т-хелперлар (СД-4) сонининг камайиши ОИВ-инфекциясидаги Т- ҳужайравий иммун танқисликнинг асосий прогностик кўрсаткичи хисобланади.

СД-4 лимфоцитлар сонининг аниқланиши беморда келиб чиққан иммун танқисликнинг қанчалик чуқур даражада ривожланганлиги тўғрисида хулоса қилишга имкон беради. СД-4 лимфоцитлар сонининг камайиш даражаси у ёки бу иккиламчи касалликларни аниқлаш мезони бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Меъёрда Т-хелперлар сони 1 мкл қонда 500 тадан 1500 тагача бўлади. СД-4 лимфоцитлар абсолют сонининг 350 тага ва ундан кам миқдоргача камайиши ОИВ-инфекциясининг авж олганлигини ҳамда ОИТС келиб чиққанини билдиради. СД-8 Т-супрессорлар сонини аниқлаш СД-4 (Т-хелперлар) лимфоцитлар сонини аниқлаш тартибида амалга оширилади. СД-8 (Т-супрессор) сони ортиши ОИВ инфекциясининг эрта даврида кузатилади. СД-4/СД-8 ҳужайралар нисбати 1,5-2 га тенг.

Моноклонал антителолар ёрдамида СД-4 лимфоцитлар сонини оқимли цитофлюориметрда аниқланади.

Лабораторияда қон СД-4 ни аниқлашда қўлланиладиган методика асосида текширилади.

Полимераза занжирли реакция

Полимераза занжирли реакция (ПЗР) – бу юқори самарали реакция бўлиб, бунда ДНК специфик кетма-кетлигини электрофорез ёки бошқа усулларда аниқлаш имкони бўладиган миқдоргача амплификацияси (селектив кўпайтириш) жараёни ётади.

Амалиётда ПЗР усули ОИВ ташхисини эрта қўйиш билан ДНК провируси ва вируснинг РНК геномини аниқлашда қўлланилади.

Онанинг йўлдоши орқали ҳомилага G синфга мансуб антителоси ўтиши сабабли, ОИВ вирусини перинатал юқтириб олганини эрта аниқлаш мақсадида болани бир ёшгача бўлган даврида текшириш зарур.

Катталарда ПЗР таҳлили, ИФА серонегатив, иммуноблот гумон натижа берган шахсларни шунингдек, беморларда АРВТнинг даволаш самарасини назорат қилиш учун ўтказилади.

Баъзи ИФА мусбат, иммуноблот манфий бўлган ҳолларда эпидемиологик ва клиник кўрсатмаларига асосланиб қўшимча равишда ПЗР усулида таҳлил ўтказилади.

ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болаларнинг бир ёшгача ва ундан катта даврда ОИВ инфекциясини аниқлаш анча қийинчилик туғдиради. Чунки, янги туғилган болаларнинг қонида (12-18 ойгача) онанинг G синф антителолари айланиб юради.

ПЗР усулининг камчилиги – қимматбаҳо асбоб-ускуналарнинг кераклиги ва сарфланадиган материаллар нархининг анча юқорилиги.

ОИВни миқдор кўрсаткичини аниқлаш

ОИВ РНКсининг қондаги концентрацияси, яъни “вирус юкламаси”, ОИВ инфекциясининг авж олишини кўрсатувчи асосий лаборатория кўрсаткичи ҳисобланади.

“Вирус юкламаси” деганда 1мл қондаги вируснинг РНК-нусхаси тушунилади.

Вирусемиянинг ортиши, нохуш прогностик симптоми бўлиб, касаллик авж олишининг эрта белгиси ҳисобланади.

ОИВ РНКсини миқдори 1 мл қондаги ОИВ РНКси нусхалари сонига қараб ўлчанади. Баъзида бу кўрсаткич ўнлик логорифм (lоg 10) билан ўлчанади.

“Вирус юкламаси” нинг РНК нусхасини 1мл қондаги миқдори 500дан 10000-30000 гача аниқланиши ОИВ юққанлигини, 30000-100000 гача аниқланиши ОИВ билан ёндош комплексни ва 100000 дан ошиқ бўлса –ОИТСни билдиради.

Ҳар бир ОИВ вирусида икки нусха РНК борлиги сабабли қонда вирус сони “вирус юкламаси” кўрсаткичидан икки марта камлигини билдиради. Вирус юкламасининг кўрсаткичи АРВ терапияни бошлаш учун ва АРВни самарасини аниқлашда фойдаланилади. 1мл қонда “вирус юкламаси”нинг кўрсаткичи ОИВ РНК миқдори 60000 нусхадан ортиқ бўлса АРВТни бошлашга кўрсатма бўлади.

ОИВ РНКси концентрациясининг кўрсаткичи дастлабки кўрсаткичидан 3 марта фарқ қилиши сезиларли ўзгариш ҳисобланади.

ОИВ РНК концентрациясининг 4-8 ҳафта ичида 3-5 марта камайиши АРВТнинг самарали ўтказилаётганлигидан далолат беради. Кўпчилик беморларда даволашнинг 12-16 ҳафтасига келиб, ОИВ РНК миқдори аниқлаб бўлмайдиган даражага тушади.

Ўткир юқумли касалликлар (ОИВ инфекцияси билан боғлиқ бўлмаган ҳолда) ва вакцинация вақтинча “вирус юкламаси” концентрациясининг кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, бундай ҳолатларда 4 ҳафта ичида ўтказилган текширувлар натижаси АРВ терапия учун кўрсатма бўлаолмайди ва бу ҳолатда қайтадан таҳлил ўтказилади.

Лабораториянинг жойлашувига бўлган талаблар

Лаборатория учун керакли бино, хоналар ажратиш ёки бор биноларни лабораторияга мослаштириш масалалари режим комиссиялари (шаҳар, вилоят ёки республика) билан келишилган ҳолда ҳал этилади. Лабораторияда тайёргарлик ишлари якунлангандан ва жиҳозлангандан сўнг, 3-4 гуруҳ ҳавфли инфекциялари билан ишлаш учун туманлараро лабораториялар вилоят режим комиссиясининг, вилоят даражасидаги ва республика ДПМлари қошидаги лабораториялар Ўзбекистон Республикаси ССВни марказий режим комиссиясининг рухсатномасини олиши керак.

Лаборатория алоҳида бинода ёки муассаса биносининг алоҳида қаватида, қисмида жойлашган бўлиши мумкин ва кириб чиқиш жойи алоҳида бўлиши керак. Лаборатория “тоза” ва “зарарли” бўлимдан иборат бўлади. Патоген материалларнинг ҳаракатланиш кетма-кетлигига риоя қилиниши шарт.

Тоза бўлимда кийимлар учун, овқатланиш ва дам олиш учун хона, лаборантлар ва врачлар хонаси, омборхона, ювиниш хонаси ва ҳожатхона бўлиши керак.

Зарарли бўлимда текширувга келтирилган материалларни қабул килиш, саралаш ва қайд қилиш хонаси, серологик хона ва бошқа текширувлар учун етарли хоналар, ишлатилган материалларни дезинфекция қилиш, ювиш ва автоклавлаш хоналари бўлиши шарт.

Лабораторияда ишлаш қоидалари ва эпидемиологик чора-тадбирларини ташкил қилиш тартиби.

Лабораторияда ишлар 3-гуруҳ ҳавфли инфекциялар учун ишлаб чиқилган қоидаларга мувофиқ олиб борилади. Лаборатория ходимлари билан 1 йилда камида 2 маротаба инструктаж ўтказилади. Лабораторияда ишлайдиган врач ва лаборантлар ИФА усулини ўрганиб, режим қоидалари бўйича амалий тажриба орттиргандан сўнг, ишлаб турган жойида 3 ой давомида синовдан ўтиши зарур. Синов муддати ўтгандан сўнг врач ва лаборантлар аввал ўзларининг ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази лабораториясида кейинчалик Республика ОИТСга қарши курашиш маркази лабораториясида иш жойида тайёргарликдан ўтишлари керак. Кейинчалик ҳар 5 йилда ҳар бир врач Республика ОИТСга қарши курашиш марказида лаборантлар эса ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари лабораторияларида иш жойида тайёргарликдан ўтиб туришлари зарур.

Диагностика лаборатория врачлари ҳар 5 йилда врачлар малакасини ошириш институтида, лаборантлар ўрта тиббиёт ходимларининг малака ошириш марказларида малака оширадилар.

Лабораториянинг зарарли бўлимида ходимлар халат, қалпоқ ёки рўмол, ниқоб, қўлқоп, пайпоқ ва шиппаклар кийиб ишлашлари зарур.

Қўлнинг териси жароҳатланган бўлса, лейкопластир ёки бармоққа кийиладиган, резинали ғилофчалар билан жароҳатланган жойларини беркитиш керак.

Қўлқопларни кийишдан олдин уларнинг бутунлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун қўлқопларнинг ичини ҳаво билан тўлдириб, ҳавонинг чиқмаслигини аниқлаш керак. Иш бошлашдан олдин дезифекцияловчи эритмаларни, спиртли тампонларни тайёрлаб, иш столини материални қабул қилиш учун тайёрлаш керак. Текшириш учун олиб келинган материалларни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак. Намуналар паднисларга жойлаштирилиб, штативларда материалларни саралаш ва текшириш керак. Материал келтирилган штатив ва контейнерлар дезинфекцияловчи моддалар ёрдамида зарарсизлантирилади. Материал қабул килингандан сўнг йўлланмалар термостатда 60-80 градусда зарарсизлантирилади. Қабул қилинган материал журналга қайд этилади. Таҳлил тугагандан сўнг, иш столи ва бошқа жиҳозлар ва ишлатилган аппаратлар зарарсизлантирилади. Тест-системаларнинг қолдиқлари, экспресс тестлар, бир маротаба ишлатиладиган тиббиёт анжомлари ва қонли вакутайнерлар автоклавда (1320С) зарарсизлантирилади. Қўлқопни ечишдан олдин 70 % ли спирт ёки 4-6 % ли перекис водород билан артилиб, илиқ сувда совун билан ювилади. Қўллар 70 %ли спирт билан артилиб, илиқ сувда совун билан ювилади. Қўлқоп ва қўллар учун алоҳида сочиқ бўлиши керак. Ишлатилган пробиркалар, пипеткалар ва бошқа инструментлар 3 % ли хлорсақловчи дезинфекцияловчи эритма ёки 4 – 6 %ли перекис водороди билан зарарсизлантирилади. Зарарсизлантириш вақти 2 соатдан кам бўлмаслиги керак. Аппаратларнинг устки қисми 96% ли спирт билан артилади. Иш охирида лаборатория хоналари дезинфекцияловчи моддалар ёрдамида ювилади. Йиғиштириш ишлари тугагандан кейин хоналар бактериоцид лампалар билан 60 минут давомида нурлантирилади. Лампалар кучи 2,5 ВТ куб метр булиши керак. Термостатлар, совуткичлар ёки улар жойлашган хоналар эшиги ёпилади. Зарарли бўлимда сув ичиш, овқатланиш ва чекиш ман этилади. Лаборатория хоналари кунига 2 маротаба дезинфекцияловчи моддалар ёрдамида ювилади.

Лаборатория ходимлари ишдан кетгандан сўнг, навбатчи ёки жавобгар шахс эшикларни қулфлайди.

Техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш

1. Лабораторияда водопровод, канализация, электр қуввати, иссиқ сув, газ бўлиши керак. Боксларда вентиляция ўрнатилиши керак.

2. Лабораториянинг барча хоналари сунъий ва табиий ёритиш манбаалари билан талабга жавоб берадиган даражада ёритилиши шарт. Ҳаво ҳарорати 18-22°С бўлиши керак. Чунки хона ҳарорати таҳлил натижаларига таъсир қилади. Ёз вақтида хоналар конденционер билан совутилиши керак.

3. Лабораторияда белгиланмаган моддалар сақланиши ва ишлатилиши ман этилади. Моддаларни татиб кўриш ёки ҳидлаш қатъиян ман этилади. Заҳарли ва портловчи моддалар бекитилган ҳолда сақланиши шарт.

4. Ҳар бир аппаратнинг ишлаш қоидалари аппарат ёнидаги деворга жойлаштирилган бўлиши шарт.

5. Автоклав билан ишлаётганда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:

  •   Автоклав билан ишлайдиган шахслар шаҳодатномага эга бўлиши;
  •   Автоклав қопқоғини очишда қўлларни куйишдан ҳимоя қилиш;
  •   Автоклав жойлашган хонанинг полларини ва деворларини дезинфекцияловчи моддалар билан иш тугагандан сўнг артиб чиқиш;
  • Автоклав ишини 508/ҳ дафтарига қайд қилиб бориш;
  •   Кислота ва ишқорлар билан ишлашда резинали қўлқоплардан ва кўзойнаклардан фойдаланиш.

Снимок.PNG

Яроқсиз намуналарни қайд этиш журнали

1.PNG

1.PNG

«Намуналарни зарарсизлантириш» журнали

Снимок.PNG

1.PNG

ОИВга ИФА мусбат натижали намуналарни қайд қилиш журнали Намуналарни ОИВга ИФАда тасдиқлаш (контрол) учун йўлланма

Снимок.PNG

*Изоҳ: қайд қилиш журналида қўшимча охирги устунда ИБ жавоблари учун жой қолдирилади

1.PNG

Беморларни СД4 ҳужайраларига текширув натижаларини қайд этиш журнали/ йўлланмаси

ФИО

Туғилган

йили

Яшаш манзили

Электрон тартиб рақами

Қон олинган сана

Натижа

Изоҳ

СД4%

Абс.

СД4

Лимфо

цитлар





















1.PNG

ОИВга ПЗР усулида текширилган беморларни қайд этиш журнали

Снимок.PNG

1.PNG

____________________________________ лаборатория номи

Иммунологик (СД4) текширувлар натижаси

Беморнинг Ф.И.Ш. ________________________ Туғилган йили ____________

СД4 абс _________________ хуж/мкл (катталар 550-1600 хуж/мкл )

СД4% _________________ хуж/мкл (болалар 900-2000 хуж/мкл )

Lym _________________ хуж/мкл

Тахлил утказилган сана ____________ Врач Ф.И.Ш. (имзоси) ___________

1.PNG

ОИВга иммуноблот усулида текшириш баенномаси №__________

«______» ___________________20 _____й.

Тест-система номи

_____________________________________________________________

Снимок.PNG

Врач-лаборант Ф.И.Ш. имзо

Лаборант Ф.И.Ш. имзо

1-шакл

Муҳр ўрни

Иммуноблот таҳлили натижаси

Лаборатория мажмуаси ______________________________________________________

ИБ таҳлили ўтказилган тест система номи________________________________________

Фамилия, исми, шарифи

Туғ.

йили

Код

Намуна олинган санаси

Натижа

Намунани юборган ташкилот __________________________________________________

Врач- лаборант имзоси_________________

2-шакл

Ташкилот номи

СОМ №__

Стандарт операцион муолажа

Ф.И.О

Сана

Имзо

Тайёрлади

Текширди

Тасдиқлади

1. Номланиши

2. Тавсия

3. Муолажа талаблари

4. Жавобгар шахс

5. Материал

6. Реактив

7. Йўриқнома

8. Берилган ва олинган вақти

Фамилия

Берилди (кимга)

Олинди (кимдан)

Имзо

Сана

Имзо

Сана

9. Ўзгаришлар

Сана

Ўзгартирилганлик сабаби


Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини лаборатория диагностикаси

АЛГОРИТМИ

1 Босқич . Скрининг текширувлар (ОИВга нисбатан суммар антитело\антигенларни аниқлаш)

Снимок.PNG

ОИВ инфекцияси билан зарарланган оналардан туғилган ва сунъий озиқлантирилаётган болаларда ПЗР усулида
ОИВ инфекциясига ташҳис
қўйиш

Снимок.PNG

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 2– илова

Туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларининг

Низоми

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 декабрдаги ПК 1023- сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли Қарори ва ССВнинг 2009 йил 14 январдаги 9-сонли буйруғига асосан ишлаб чиқилган.

1. Умумий қоидалар

1. Туманлараро ОИВ диагностика лабораторияси (кейинги матнда лаборатория) туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг ва туман ДСЭНМнинг таркибий тузилмаси ҳисобланади.

2. Лаборатория ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига асосан олиб боради.

3. Лабораториянинг штат бирликлари унинг иш ҳажми, хизмат кўрсатадиган аҳолининг сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

4. Лаборатория III-IV гуруҳ патоген қўзғатувчилари билан ишлаш учун ҳамда санитария-эпидемияга қарши ва дезинфекция талабларини таъминлаш учун етарли хоналарга эга бўлиши шарт.

5. Лабораторияни ташкиллаштириш, таҳлилларни ўз вақтида ўтказиш, уларнинг мониторинги ва баҳолаш, эпидемияга қарши ва дезинфекцияловчи воститаларнинг таъминоти лаборатория жойлашган тиббиёт муассаса ва лаборатория раҳбарлари зиммасига юклатилади.

6. Лабораторияда ишлаш учун олий ва ўрта махсус тиббий таълимга эга булган тиббиёт ходимлари қабул қилинади ва кейин бу ходимлар ҳудудий ва Республика ОИТСга карши курашиш марказларида иш жойида ва мутахассисларнинг малакасини оширувчи махсус муассасаларда тайёргарликдан ўтадилар.

7. Лаборатория хизмат кўрсатадиган ҳудуд билан ўзаро ҳисоб-китоб ишлари шартнома асосида, шу жумладан тест-системаларини сотиб олиш ва боғловчи ашёларни харид қилиш йули билан амалга оширилади.

II . Туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларининг

мақсадлари ва вазифалари

1. Лабораторияни ташкил этиш ва фаолиятининг мақсади:

  • аҳоли орасида ОИВ инфекцияли шахсларни аниқлаш

2. Лабораториянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  •   ОИВ инфекциясига лаборатор (скрининг) таҳлилларини ташкиллаштириш ва ўтказиш
  • Лабораторияда ички назорат намуналарини қўллаган ҳолда таҳлиллар сифатини назорат қилиш
  •   Бирламчи ИФА мусбат (серопозитив) зардоб намуналарини ўз вақтида ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига тасдиқлаш учун етказиб бериш.
  •   Сўралган 2-қон намунасини комиссион тартибда олишда иштирок этиш.

III . Лабораторияларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Лаборатория ҳуқуқлари:

1. Лаборатория шартнома асосида асосий мақсадларига зид келмайдиган таҳлилларни ўтказиши мумкин: гепатит В, С, ТОРЧ-инфекцияси.

2. Лаборатория ходимлари қонунчиликда қайд этилган иш ҳақи бўйича имтиёзлардан ва ижтимоий муҳофазадан фойдаланишга ҳақлидирлар.

Лабораториянинг мажбуриятлари.

1. Ўз фаолиятини амалдаги Низом ва ҳуқуқий бошқарув ҳужжатларига асосланиб режалаштириш ва амалга ошириш;

2. Таҳлилларни ҳаққонийлигини ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

3. Ўз фаолиятини давом эттириш учун ўз вақтида режим комиссияси рухсатини олишни таъминлаши (янгилаб бориши);

4. Лаборатория мулкини мақсадли ишлатиш ва унинг бутунлигини таъминлаш;

5. Лабораторияда юритиладиган ҳисобот ва ҳужжатларни меъёрий буйруқлар асосида юритиш;

6. Лаборатория фаолияти тўғрисидаги ва ўтказилган таҳлиллар ҳисоботини ўз вақтида туман, шахар тиббиёт бирлашмаларига, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига такдим этиш;

7. ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича аҳоли орасида санитар тарғибот- ишларини олиб бориш.

IV . Якуний қоидалар

1. Лабораторияни хусусийлаштириш ва нодавлат муассасага айлантириш ман этилади.

2. Лабораторияни қайта ташкил қилиш ёки фаолиятининг тугатилиши амалдаги қонунчиликда кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 3– илова

ОИВ инфекциясига текширишга йўналтириш бўйича маслаҳатни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма

Ўзбекистон Республикасида аҳолини ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш Қоидалари”га асосан амалга оширилади.

ОИВга тиббий текширувдан ўтказишда дастлабки ва кейинги маслаҳат ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар фуқарога мурожаат қилганида очилган тиббий ҳужжатга ёзиб қўйилади. Агар текширувдан ўтаётган шахсда ОИВ аниқланса, ушбу шахс билан кейинги маслаҳат ҳақидаги маълумотнома шакли тўлдирилади ва тиббий ҳужжатга илова қилиб тикиб қўйилади.

Вояга етмаганларни ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади.

Текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра аноним ҳолда олинган қон намунасини ИФА усулида таҳлил ўтказилганда, мусбат натижа аниқланган ҳолатда лаборатор таҳлилнинг давом эттирилиши тўхтатилади. Ушбу шахслар билан тестдан кейинги маслаҳат ўтказилиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида ихтиёрий равишда қайта қон топшириш тавсия этилади ва алгоритм бўйича таҳлил давом эттирилади.

18 ёшгача бўлган болаларни аноним равишда ОИВга текшириш қатъиян ман этилади.

Ихтиёрий маслаҳат ва текширув – бу шахснинг ўз истаги билан маслаҳат олиш ва текширувдан ўтиш учун тиббий муассасага мурожат қилишидир. Мижознинг ташаббуси билан ихтиёрий маслаҳат ва текширув ўтказилганида ушбу шахс учун ОИВ юқтириб олиш хавфининг даражасини ва ОИВ инфекциясига текширтиришнинг оқибатларини баҳолаш, ҳамда касалликни юқтириб олиш эҳтимолини камайтириш каби масалаларга алоҳида эьтибор берилади.

ОИВ га текширув дастлабки маслаҳатдан кейин мижоздан ёзма равишда розилик олинганидан сўнг ўтказилади ва текширувдан кейинги маслаҳат ўтказишни тақозо этади.

ОИВ инфекциясига текширувлар қуйидаги турларга бўлинади: аноним, ихтиёрий, мажбурий ва ғайриихтиёрий.

ОИВга аноним текширув – бу мижознинг ўз истаги билан ихтиёрий тарзда ва шахсни тасдиқловчи бирор ҳужжатсиз ёки шахсий маьлумотларни қайд қилинмаган ҳолда ОИВ инфекциясига текшириш.

Тиббий ходимнинг ташаббуси билан текширув ўтказиш – бу даволаш-профилактика муассасасига мурожат қилган шахсга маслаҳат бериш ва текширувни тиббий ходим томонидан таклиф этилишидир.

Тиббий ходимнинг ташаббуси билан ўтказиладиган текширув ихтиёрий бўлиб, уч асосий тамойилга риоя қилинишини талаб этади: конфиденциаллик, қулайлик ва мижознинг ўз ихтиёри билан текширилишини тасдиқлаши.

Тиббий ходимлар текширув ва маслаҳатни клиник ёрдамнинг таркибий қисми сифатида қуйидаги гуруҳ беморларга таклиф қилишлари керак:

- ОИВ инфекцияси оқибатида келиб чиқиш эҳтимоли бўлган шикоятлар ёки аломатлар билан тиббий муассасага мурожаат қилган катталар ва болаларга;

- сил ташҳиси шубҳа қилинган ёки аниқланган ҳамма беморларга;

- ЖАЙБЮК билан мурожаат қилган беморларга;

- Наркологик ёрдамга муҳтож бўлган беморларга;

- ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳ вакилларига (моддий рағбатлантириш эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи, эркаклар билан жинсий мулоқотга кирувчи шахслар).

ОИВ инфекциясига мажбурий маслаҳат ва текширув - айрим гуруҳдаги фуқаролар учун маълум бир амални бажариш мақсадида таклиф этиладиган жараёндир. Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:

эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;

ҳомиладор аёллар;

инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар, йилда бир марта;

қон, биологик суюқликлар донорлари ҳар қон топширишдан олдин;

ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар ПЗР усулида касалликни эрта аниқлаш мақсадида 6 ва 12 ҳафталигида, ИФА усулида эса 18 ойга тўлганда;

одамнинг қони, биологик суюқликлари, орган ва тўқималари билан боғлиқ фаолиятни ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни бузилиши билан кечадиган муолажаларни амалга оширувчи тиббий ходимлар, йилда бир марта;

жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатда кўрсатилган касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда.

ОИВ га ғайриихтиёрий текширув - бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари санкциясига кўра маслаҳат бериш ва текширув (юридик тергов ва суд қарорига кўра). Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади. Ғайриихтиёрий текширув дастлабки маслаҳатдан кейин ўтказилиб, текширувдан сўнгги маслаҳатни ўтказишни талаб этади. Ушбу ҳолатда мижознинг текширувга розилиги олинмайди.

Ўзбекистон Республикасининг баъзи аҳоли гуруҳларини ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш тартиби

Чет давлатларда узоқ вақт бўлиб (3 ойдан ортиқ), Ўзбекистонга қайтган республика фуқароларини ОИВга текшириш, уларда клиник ва эпидемиологик кўрсатмалар бўлган ҳолатларда яшаш жойидаги тиббиёт муассасасининг йўлланмаси асосида бепул равишда амалга оширилади, қолган ҳолатларда ОИВга текшириш билан боғлиқ харажатлар текширилувчи ҳисобидан қопланади.

Чет давлатларида узоқ вақт бўлиб (3 ойдан ортиқ), Ўзбекистонга қайтган республика фуқаролари қуйидаги клиник ва эпидемиологик кўрсатмаларга мувофиқ бепул ОИВга текширилади:

- одам савдоси жабрдийдалари;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган хулқ-атворли шахслар (гиёҳвандлик, фоҳишалик, бесоқолбозлик билан шуғулланганлар);

- ОИТС индикатор касалликлари (сил, ўсма, кандидозлар ва б.қ.) мавжуд бўлган шахслар;

- ҳомиладорлар;

- 18 ёшгача бўлган ва 60 ёшдан катталар;

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар;

- чет давлатлардан депортация қилинган шахслар;

- чет давлатларда жарроҳлик амалиёти ўтказилган шахслар;

- қон, унинг таркибий қисмлари ва компонентлари қуйилган, орган ва тўқималар кўчириб ўтказилган шахслар;

- жинсий шеригида ОИВ инфекцияси аниқланган шахслар.

Қолган ҳолатларда чет давлатларида узоқ вақт бўлиб (3 ойдан ортиқ), Ўзбекистонга қайтган республика фуқароларини ОИВга текшириш билан боғлиқ харажатлар текширилувчи ҳисобидан пуллик хизмат асосида амалга оширилади.

Никоҳланувчи шахсларни ОИВга тиббий кўрикдан ўтказиш, фуқароларни доимий турар жойидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи билан белгилаб қўйилган тиббиёт муассасаси томонидан бепул равишда амалга оширилади, ҳамда текширув натижаси манфий бўлганда маълумотнома берилади. Никоҳланувчи шахсларга ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисидаги сертификат берилмайди.

Одамнинг қони, биологик суюқлиқлари, орган ва тўқималари билан боғлиқ фаолиятни ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни бузилиши билан кечадиган муолажаларни амалга оширувчи тиббий ходимларни даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда ОИВ га текшириш пуллик равишда (тиббий ходим томонидан ёки улар фаолият кўрсатаётган даволаш-профилактика муассасаси ҳисобидан) амалга оширилади.

ОИВга текширув билан боғлиқ маслаҳат.

Маслаҳатнинг таърифи

Маслаҳат бериш – бу мижознинг ОИВ инфекцияси ва текширув билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш мақсадида, маслаҳат ва ахборот берувчи шахс билан мижоз орасидаги ўзаро хуфёна суҳбатдир. ОИВ инфекциясига текширилувчи ҳар бир шахсга маслаҳат таклиф этилиши керак.

Маслаҳат жараёни дастлабки (текширувдан олдинги) ва текширувдан кейин маслаҳатдан ташкил топган.

Маслаҳат беришнинг мақсади – мижозга ОИВ инфекциясига текширтириш ҳақида онгли қарор қабул қилишга ёрдам бериш, текширув натижасини қабул қилиш вақтида руҳий қўллаб-қувватлаш ҳамда касалликни юқтириб олишнинг ёки касаллик аниқланган тақдирда уни юқтириш ҳавфини камайтириш учун хавфсиз ҳатти-ҳаракатини танлашга рағбатлантириш.

Маслаҳат берувчи шахснинг асосий вазифалари.

1. ОИВ инфекцияси тўғрисида мижозга тўлиқ ва аниқ маълумот бериш (юқиш йўллари, олдини олиш чоралари, текширув натижаларининг турлари ва бошқалар).

2. Мижознинг касалликни юқтириб олишга мойиллиги/хавфи даражасини баҳолаш.

3. Мижознинг индивидуал хусусиятлари ва ҳаёт тарзига асосан унинг касалликни юқтириб олишга мойиллиги/ҳавфини камайтиришни муҳокама қилиш ва режалаштириш.

4. ОИВ вирусини юқтиришнинг олдини олишнинг чоралари ва усуллари билан мижозни таништириш.

5. ОИВ инфекциясига текширувнинг мусбат натижасини олганда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахснинг руҳий зўриқишининг олдини олиш ва турли эмоционал ҳолатларни енгиб ўтишида кўмаклашиш.

6. Профилактик, ташҳисот, даволаш ёки парваришлашга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида ОБЯШ билан мулоқот ўрнатиш ҳамда ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш.

Мижоз (бемор мижоз) тушунчаси.

Мижоз – бу ОИВ инфекцияси билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат олишга ва текширувдан ўтишга эҳтиёжи бўлган инсон. Балоғат ёшига етмаган бола ёки текширувга розилик бера олмайдиган бошқа муомала лаёқатига эга бўлмаган шахс томонидан унинг ота-онасидан бирортаси, васийлари ёки юридик ҳуқуқга эга бўлган бошқа шахслар мижоз деб қабул қилинади.

Агар маслаҳат бериш ёки текширувдан ўтказиш тиббий ходимлар ташаббуси билан ўтказилаётган бўлса, одатда мижоз атамаси ўрнига бемор атамаси қўлланилади.

ОИВга текширув билан боғлиқ маслаҳатнинг асосий босқичлари.

- Дастлабки (текширувгача) маслаҳат: ОИВ вируси ҳақида маълумот бериш, шахснинг ОИВни юқтириш ҳавфини баҳолаш ва уни камайтириш йўлларини аниқлашни ўз ичига олади, шунингдек мижозга ОИВ инфекциясига текширувдан ўтиш ҳақидаги қарорни қабул қилишга ёрдам беради.

- Текширувдан кейинги маслаҳат ўтказилган ОИВ инфекциясига текширув натижаларини эълон қилиш, ҳамда мусбат натижа олинган ҳолатларда мижозни психоэмониционал қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. Шу билан бирга манфий натижа олинган ҳолатларда ҳавфсиз турмуш тарзини шакллантириш мақсадида дастлабки маслаҳат босқичида берилган маълумотларни мустаҳкамлашдан иборат.

ОИВга текширув билан боғлиқ маслаҳатни бериш учун асосий мақсадли гуруҳлар. Қуйидаги ҳолларда ОИВ масалалари бўйича маслаҳат берилади ва текширувдан ўтиш таклиф этилади.

- Текширувга ижтимоий кўрсатмалар мавжудлигида (хатарли хулқ-атворга эга бўлган шахслар, хавфли гуруҳ вакиллари);

- Мижознинг ОИВ инфекция ҳақида маълумот олиш ёки қўллаб-қувватлашга эҳтиёжига кўра;

- ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахснинг жинсий шеригига;

- Текширув учун тиббий кўрсатмалар мавжудлигида, жумладан, мижозда сил мавжудлиги ёки унга гумон борлиги, ЖАЙБЮК борлиги, наркологик ёрдамга муҳтожлар;

- Аҳлоқ тузатиш муассасасига тушган ва у ердаги шахсларга;

- Чет давлатга доимий яшаш учун ёки узоқ муддатга кетаётган шахсларга;

- Узоқ муддат чет элда булиб қайтган шахслар (3 ойдан ортиқ) ва уларнинг жинсий шерикларига).

Маслаҳат бериш тамойиллари:

1. Махфийлик – бу мижознинг ижозатисиз унинг маслаҳат ва текширув учун мурожаат қилганлиги ҳамда ушбу жараён якунида олинган натижа ҳақидаги ҳар қандай маълумотнинг тарқатилишининг ман этилишидир. Махфийлик ОИВ юқтириб олишга боғлиқ омилларни аниқлаш учун мижоз билан яқин, дўстона мулоқот ўрнатишга ёрдам беради.

2. Қулайлик – бу маслаҳатни ўтказишда вақт ва жойнинг мижоз учун имкон қадар қулайлиги ва бепуллигини таъминлашдир (яшаш жойига яқин бўлган тиббиёт муассасаларида, ишонч хоналарида, дўстона хоналарда, писхологик ва ижтимоий ёрдам хоналарида, ижтимоий ҳимоя хизматларида, ННТ ва аутрич ходимлари томонидан).

3. Ҳайриҳоҳлик – мижозларга нисбатан инсонпарварлик, ҳурмат муносабатлари, ҳамдардлик ҳисларини кўрсатиш.

4. Индивидуал, мижозга йўналтирилган ёндошув – мижознинг манфаатлари ва муаммолари эътибор марказида туриши назарда тутилади. Бунда мижознинг ёши, ижтимоий, психологик ва бошқа индивидуал хусусиятлари ҳамда яшаш тарзи ҳисобга олинади. Маслаҳат жараёни мижозга муҳокама этилаётган муаммони англаб етишга ва соғлиғини сақлаш ҳамда касалликнинг юқиш ҳавфини пасайтиришнинг қулай йўлларини танлашга ёрдам беради.

5. Ихтиёрийлик – маслаҳат бериш мижознинг ўз ихтиёри билан текширилишини тасдиқлаши орқали ўтказилади (текширувдан ўтишга ёзма розилиги) ва барча текширилувчи шахсларга таклиф этилиши керак. Мижознинг маслаҳат олиш ёки ОИВ инфекциясига текширувдан ўтишдан бош тортиши тиббиёт муассасалари учун ОИВ вируси билан боғлиқ бўлмаган тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортишга асос бўла олмайди.

6. Толерантлик – мижозга нисбатан, унинг ижтимоий келиб чиқиши, турмуш тарзи, қайси миллат ёки ирққа мансублиги, дини, меҳнат фаолиятининг тури, жинси ва бошқалардан қатъий назар, хусуматсиз мўътадил муносабатда бўлиш.

7. Масъулиятнинг тақсимланиши – маслаҳат жараёнининг ҳар бир иштирокчиси (мижоз ва маслаҳатчи) ўз фикрлаши ва ҳатти-ҳаракати учун шахсан масъулдир. Маслаҳатчининг вазифаси мижозга текширувдан ўтиш ҳамда ОИВ инфекцияси билан боғлиқ бўлган келгуси амалларига боғлиқ бўлган қарорни қабул қилишга кўмаклашишдан иборат. Ҳар қандай қарор мижоз томонидан шахсан қабул қилинади ва ушбу қарор учун масъулият унинг ўз зиммасида қолади.

8. Маълумотнинг тўлиқлиги - ОИВ инфекциясининг тиббий, ҳуқуқий ва ижтимоий масалалари ҳақида аниқ, ишончли ва тўлиқ маълумот беришдан иборат.

Маслаҳатни муваффақиятли ўтказиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар:

- Мижоз билан мулоқотга киришиш, дўстона алоқа ўрнатиш ва маслаҳатни сифатли ўтказиш учун етарлича вақт бўлиши;

- Мижознинг ижтимоий келиб чиқиши, турмуш тарзи, қайси миллат ёки ирққа мансублиги, дини, меҳнат фаолиятининг тури, жинси ва бошқалардан қатъий назар маслаҳатчи томонидан дўстона, хайриҳоҳликка ва ҳамдардликка тўлиқ муҳит яратилиши керак;

- Маслаҳатчи томонидан мижознинг шахсий хусусиятларига нисбатан субъектив ҳиссиётларни намоён қилишга йўл қўйилмаслиги зарур;

- Маслаҳат ўтказиш вақти ва жойи мижоз учун қулай бўлиши зарур;

- Маслаҳат бериш жараёнида бериладиган ҳамма маълумотларнинг тартибли бўлиши;

- Конфиденциаллик (хуфёна)

ОИВга текширувни ўтказиш

Текширув - бу шахснинг ОИВ статусини аниқлаш имконини берадиган лаборатория текшируви бўлиб, у дастлабки маслаҳатдан сўнг ўтказилади.

Текширув ўтказишнинг даврийлиги

Текширув ўтказишнинг даврийлиги текширув учун кўрсатмаларга боғлиқдир. Такрорий текширув ОИВ инфекция билан зарарланиш хавфи юқори бўлган мижозларга, шунингдек текширув вақтида ёки анамнезида ЖАЙБЮК бўлган шахсларда, РЭИХК шахслар ва уларнинг мижозларига, ЭБЖАҚ ва томир ичига гиёҳванд модда қабул қилувчи шахслар, шунингдек ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг жинсий шерикларига, тез-тез инвазив муолажа олиб турувчи шахслар (қон берувчи ва олувчилар) га амалга оширилади. ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори даражада бўлган шахсларга ҳар 6-12 ойда ОИВ инфекциясига қайта текширув маслаҳат берилади.

Ҳомиладор аёлларга Республикада мавжуд бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга кўра махсус кўрсатмалар асосида туғруқдан олдин қайта текширувдан ўтиш тавсия этилади.

Иммуноблот таҳлилида мусбат натижа олинганидан кейин қайта текширувдан ўтказишга эҳтиёж йўқ.

ОИВ га текширув билан боғлиқ маслаҳатни ўтказишни ташкил этиш

Маслаҳат беришнинг минимал талаблари - бу маслаҳат ва текширув ўтказишнинг барча турлари учун ягона бўлган мажбурий талаблар бўлиб, улар қуйидагилардир:

- ОИВ га текширилаётганларнинг ҳар бирига маслаҳат бериш.

- Маслаҳатни ихтиёрий равишда бериш.

- Ҳар бир мижозга ҳам дастлабки, ҳам текширувдан кейинги маслаҳатларни бериш.

- Дастлабки ва текширувдан кейинги маслаҳатни бир киши (шифокор) ўтказишини таъминлаш.

- Маслаҳатнинг алоҳида хонада, яккама-якка, конфиденциалликка риоя қилинган ҳолда ўтказиш.

- Маслаҳат ёки текширув ўтишга истак билдирган ҳар бир шахс ижтимоий келиб чиқиши, қаерда яшаши, миллати ва бошқа ижтимоий омиллардан қатъий назар маслаҳат олиш ва ОИВга текширилиш ҳуқуқига эга.

- Маслаҳат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дастур асосида ўқитилган мутахассислар томонидан ўтказилиши шарт (шифокор, руҳшунос, ўрта тиббиёт ходими, ижтимоий ёки аутрич-ходимлар ва махсус тайёрланган ҳамда сертификат олган ОИВБЯШ жамияти вакиллари).

Дастлабки ва текширувдан кейинги маслаҳатни ўтказувчи муассасалар ва мутахассислар

ОИВга текширув билан боғлиқ маслаҳат қуйидаги муассасаларда ўтказилиши мумкин:

1. Даволаш профилактика муассасалари. Тиббий муассасаларда ОИВга текширув билан боғлиқ маслаҳатни малака оширганлик ҳақида махсус шаҳодатномага эга шифокорлар, руҳшунослар, ўрта тиббий ходимлар, ижтимоий ходимлар ўтказиши мумкин.

2. Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар (ННТ) дастлабки ва текширувдан кейинги маслаҳатни ОИВ инфекциясига текширувни амалга оширувчи тиббий муассасалар билан яқин ҳамкорликда ўтказиши шарт. Бу ҳолда ННТ томонидан тиббиёт муассасасининг маъмурияти билан келишилган ҳолатда ушбу муассасадаги хоналардан маслаҳат бериш учун фойдаланилиши мумкин.

ННТда ОИВга текширув билан боғлиқ маслаҳатни малака оширганлик ҳақида махсус шаҳодатномага эга руҳшунослар, ижтимоий ва аутрич ходимлар, “тенг-тенгига” тамойили асосида хизмат кўрсатувчи маслаҳатчилар ёки ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар жамияти аъзолари ўтказиши мумкин.

3. ИИВ тасарруфидаги жазони ўташ муассасаларининг (пенитенциар тизим) тиббий хизмат кўрсатиш бўлимларида ушбу муассасаларга тушган ҳар бир шахсга ўтказилади. ОИВга текширув билан боғлиқ маслаҳат шу тизимда хизмат қилувчи шифокорлар, руҳшунослар, ўрта тиббий ходимлари томонидан ўтказилади.

ОИВга маслаҳат бериш тартиби

1. Рўйхатга олиш ва дастлабки маслаҳат.

• ОИВга текширув ва маслаҳат бериш ваколатига эга бўлган муассасага мурожаат қилган шахс рўйхатга олинади. Мижознинг ташаббуси билан амалга ошириладиган аноним текширув ва маслаҳат ўтказилганида, рўйхатга олиш журналида шахсга махсус идентификацион код ёки текширилувчи шахснинг ўзи таклиф этган тахаллус қайд қилинади. Мижознинг анкетаси ва биоматериалининг белгиланиши рўйхатдаги номи ёки коди билан мос келиши шарт.

• Тиббиёт ходими ташаббуси билан ўтказиладиган текширув махфий бўлади, лекин аноним бўлиши мумкин эмас. Текширувни тавсия қилган шифокор беморга ўзи маслаҳат бериши ёки уни шу муассасадаги бошқа мутахассисга маслаҳат ўтказиш учун юбориши мумкин.

• Дастлабки маслаҳат натижасида мижоз ОИВ инфекциясининг клиник-эпидемиологик масалалари, текширувни ўтказиш тартиби ва текширув натижаларининг турлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак. Шу билан бирга мижоз текширув натижаларига мос равишда ҳаёт тарзини ўзгартириши учун тегишли қарор қабул қилиши мумкин.

• Текширув фақат сифатли ўтказилган дастлабки маслаҳатнинг натижаси кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Беморнинг ОИВга текширтиришга рози бўлиши, дастлабки маслаҳатнинг тўла ва сифатли ўтказилганидан далолат беради.

• Агар бемор оғир касал ёки ҳушини йўқотган бўлса (ёки бемор муомала лаёқатига эга бўлмаса), текшириш тўғрисида яқин қариндошлари ёки васийлари ёзма равишда тилхат беради ва тилхат тиббий ҳужжатга тикиб қўйилади.

2. Текширувдан кейинги маслаҳат ва текширув натижасини маълум қилиш.

• Текширувдан кейинги маслаҳат ва текширув натижасини маълум қилиш, дастлабки маслаҳатни ўтказган мутахассис томонидан, ёки агар бемор/мижоз натижани бошқа муассасадан олса, шу муассасанинг мутахассиси томонидан амалга оширилади.

• Текширув натижаси бемор/мижозга таҳлил натижасини кўрсатган ҳолда шахсан учрашганда, текширувдан кейинги маслаҳат жараёнида маълум қилинади.

• ИФА таҳлилининг мусбат натижалари асосида “ОИВ инфекцияси” ташҳиси ИБ орқали тасдиқланмагунча эълон қилиниши ман этилади.

• Текшириш натижасини бошқа бир киши орқали бериб юбориш ёки телефон, почта ёки бошқа алоқа воситалари оқали маълум қилиш ман этилади.

• Текширув натижаларини мижоз/бемордан бошқа шахсларга (қариндошлари, танишлари, ҳамкасблари) унинг розилигисиз эълон қилиш мумкин эмас.

Бемор/мижозга дастлабки маслаҳатни ўтказиш ва унинг текширувга розилигини олиш

Дастлабки маслаҳат турлари

Дастлабки маълумотни мижозга/беморга яккама-якка суҳбат ёки гуруҳли таништирув сифатида тақдим этиш мумкин.

Гуруҳга маслаҳат бериш – айрим ҳолларда дастлабки маслаҳат ва маълумот беришнинг йўл қўйиладиган тури ҳисобланади. Бу маслаҳат тури индивидуал маслаҳат туридан тубдан фарқ қилади. Бу усул фақат текширув олдидан ўтказиладиган яккама-якка маслаҳатга рағбатлантириш сифатида ўтказилиши мумкин ва у бошқа турдаги маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди.

Аҳолининг бир гуруҳга мансуб вакилларига гуруҳларига гуруҳга бериладиган маслаҳат ўтказилиши мумкин (мигрантлар, ИОГМИҚ, РЭИХК, ЭБЖАҚ, ҳомиладорлар ва ш.к.). Ушбу маслаҳат турининг муҳим шартларидан бири – конфиденциалликдир. Маслаҳатнинг ҳар бир иштирокчиси ушбу гуруҳда қатнашиш учун аввалдан розилик бериши лозим. Гуруҳ қатнашчиларининг ҳаммасига индивидуал маслаҳат олиш таклиф қилиниши керак. ОИВ инфекциясига текширувдан ўтиши учун ҳар бир шахснинг розилиги якка тартибда, маслаҳатчи иштирокида олиниши керак.

Дастлабки маслаҳатнинг мазмуни ва унинг элементлари

Гуруҳга маслаҳат берилганда мижозларга ОИВ инфекцияси ва ОИТСнинг тиббий ва нотиббий масалалари бўйича умумий маълумот берилади.

Яккама-якка маслаҳат бериш текширувга тайёргарликнинг зарур босқичи бўлиб, ўз ичига қуйидаги элементларни олади:

1. ОИВ инфекциясини юқтириш ҳавфини (касалликнинг юқиш йўллари ва касалланиш эҳтимолининг аҳлоққа боғлиқлиги ҳақидаги билим даражаси) баҳолаш.

2. Билим даражасини ва кризисни енгиб ўтиш қобилиятини баҳолаш

- Бемор текширув ҳақида нималарни билади?

- Нима учун бемор текширувдан ўтмоқчи (бош тортмоқда)?

- Бемор ОИВ инфекцияси ҳақида нималарни билади?

- Бемор текширув натижаларининг ўзига қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўрганми?

- Мусбат натижа бўлса, уни кимлар қўллаб қувватлайди?

3. Мижоз/беморнинг ОИВ инфекцияси тўғрисида маълумотидаги камчиликларни умумий маълумотлар бериш орқали тўлдириш.

4. Текширув учун қон олиш муолажаси, текширувнинг турли натижалари ва уларнинг талқин қилиниши, “ойна даври” ҳақида мижоз/беморга маълумот бериш.

5. Текширувнинг турли натижаларининг аҳамиятини муҳокама қилиш (тиббий, ижтимоий, психологик, юридик нуқтаи назардан).

6. Мижоз/беморнинг текширишга розилиги ёки қаршилиги ҳақида маълумот олиш (розилик варақаси ёки текширувдан бош тортиши ҳақида тилхат).

7. Текширишдан кейинги маслаҳат (бемор текширувга рози бўлганида) ва келгусидаги мурожаат (бемор текширувдан бош тортганида) учун замин яратиш мақсадида, дўстона мулоқотни мустаҳкамлаш.

Шахс учун ОИВ инфекциясини юқтиришнинг индивидуал хавфининг мавжудлиги қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

• Мижоз/беморнинг жинсий ҳаётига оид хулқи (ўтмишдаги ва ҳозирги).

• Хавфсиз жинсий мулоқот қоидаларига риоя қилиши.

• Кўп сонли ёки ОИВ инфекцияли шахслар билан жинсий алоқа мавжудлиги.

• Касалликни юқтириб олиш ҳавфини кўпайтирувчи турмуш тарзи: гиёҳванд моддаларни томир ичига юбориш, моддий рағбатлантириш эвазига жинсий алоқага киришиш.

• Қон қуйиш, қон препаратлари, орган трансплантациялари тарихи.

• Инвазив муолажалар ёки қон ва унинг компонентларининг кўп қўлланилиши.

Билим даражасини ва кризисни енгиб ўтиш қобилиятини баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

• ОИВ инфекциясига текширув ўтказиш ва унинг аҳамияти ҳақида бемор/мижоз нима билади?

• Нима учун бемор/мижоз текширувдан ўтмоқчи?

• Бемор/мижозни қандай муаммолар ёки касаллик аломатлари безовта қилади?

• Бемор/мижоз текширув натижаларига жавобан ўзини қандай тутиши ёки таъсирланиши ҳақида ўйлаб кўрганми?

• Бемор/мижоз ОИВнинг юқиш йўллари ва уларнинг юқори хавф келтириб чиқарувчи ҳатти ҳаракат билан боғлиқлиги ҳақида нималарни билади?

• Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморни ким қўллаб-қувватлайди?

Текширувдан олдинги маслаҳатда ҳар бир бемор/мижозга тақдим этиладиган зарурий маълумотлар:

• ОИВ инфекциянинг асосий тиббий жиҳатлари ва даволаниш имкониятлари ҳақида асосли маълумотлар: ОИВ инфекцияси ва ОИТСни касаллик босқичи сифатида таърифи, антиретровирус терапия олишнинг имкониятлари.

• Текширув учун қон намунасини олиш тартиби, қон намунасини олиш ва текширишни амалга оширувчи муассасанинг манзили, телефон рақами, иш тартиби ҳақида маълумотлар. Текширув натижаларининг турлари ва уларнинг маъноси ҳақидаги маълумотлар.

• Натижа шубҳали ёки мусбат чиққан ҳолда, текширувни қайта ўтказиш зарурлиги ҳақида маълумот бериш.

• Бемор/мижозга тўлиқ маълумот берилганидан сўнг, унинг текширувдан ўтишга тайёрлиги ҳақида розилигини олиш. Бемор/мижозга унинг текширувдан бош тортишга ҳуқуқи борлиги ҳақида тушунтириш.

• Текширувнинг мусбат ёки манфий натижаларининг аҳамиятини муҳокама қилиш (шахсий, тиббий, ижтимоий, руҳий).

• Бемор/мижознинг текширувдан ўтишдан бош тортиши, уни бошқа (ОИВ инфекциясига боғлиқ бўлмаган) тиббий хизматлардан фойдаланишига монеълик қилмаслигини тушунтириш.

• Текширув натижалари мусбат чиққан ҳолда бемор/мижознинг атрофидаги муҳитга ва ҳаёти сифатига салбий таъсир этмаслиги, фақат хулқини ўзгартириши зарурлиги ҳақида маълумот бериш.

Дастлабки маслаҳатни ўтказиш жараёнида бемор/мижозга уни қизиқтирган саволларини беришга имконият яратилиши зарур.

Текширувдан кейинги маслаҳатни ўтказиш

Текширувдан кейинги маслаҳат (ТКМ) турлари. ТКМнинг мазмуни ва унинг элементлари.

ТКМ - бу ОИВ инфекциясига текширув ўтказиш жараёнининг ажралмас қисми.

ТКМ текширувдан ўтган ҳар бир шахсга берилиб, шу вақтнинг ўзида текширув натижалари эълон қилинади (мусбат, манфий, шубҳали).

Текширув натижаси манфий чиққан ҳолда ТКМнинг асосий вазифаси – бемор/мижозга, соғлом ҳаёт тарзини олиб бориш ва ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфини оширувчи омиллардан сақланиш борасида тўғри йўналиш беришдан иборат.

Текширув натижаси мусбат чиққан ҳолда , ТКМ бемор/мижозга ўз вақтида даволаш, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Текширув натижаси шубҳали (ноаниқ) чиққан ҳолда, ТКМнинг асосий вазифаси – бемор/мижозни, қайтадан текширувдан ўтишга рағбатлантириш ҳамда ОИВ инфекцияси билан касалланишга олиб келувчи хавфли омилларни бартараф қилиш борасида тўғри йўналиш беришдан иборатдир.

Текширув натижалари манфий бўлганда, ТКМ ўз ичига қуйидагиларни олади:

• Бемор/мижоз билан кўришганда олинган натижанинг хуфия сақланишини яна бир бор тасдиқлаш;

• дастлабки маслаҳатнинг қисқача мазмунини бемор/мижозга қайта эслатиш;

• текширув натижасини маълум қилиш ва унинг талқинини тушунтириш;

• ОИВга қарши антителолар пайдо бўлгунча ўтадиган яширин давр ҳақида «Ойна давр» ва яқин орада касаллик юқтириб олиш хавфини туғдирувчи омиллар таъсири бўлган бўлса, қайтадан текширувдан ўтиш зарурлигини ҳамда бундай омиллар таъсири давомли бўлса (аҳолининг хавфли гуруҳга мансублиги), ҳар 6-12 ойда текширувдан ўтишни тавсия қилиш;

• ОИВ инфекциясининг юқишини олдини олиш усуллари ва воситалари ҳақида асосий кўрсатмалар;

• Юқиш йўли ОИВ инфекцияникига ўхшаш бошқа инфекциялар ҳақида (ЖАЙБЮК, вирусли гепатит В,С ва бошқа) маълумот бериш;

• хавфсиз мулоқот ва ОИВ инфекциясининг юқишини камайтириш бўйича шахсий режасини муҳокама қилиш;

• касалликни юқтириб олиш ҳавфи юқори бўлган гуруҳларга социал-психологик таянч курсатаётган, қўллаб-қувватловчи хизматлар ҳақида ахборот бериш;

• контрацептив ҳимоя воситалари ва уларни қўллаш бўйича кўрсатма бериш;

• қўшимча маълумот, маслаҳат олиш ёки ўзини қайта текширтириш учун ушбу муассасага яна мурожаат қилиш мумкинлигидан бемор/мижозни хабардор қилиш.

Текширувдан кейинги маслаҳатни ўтказиш жараёнида бемор/мижозга уни қизиқтирган саволларини беришга имконият берилиши зарур.

Чуқурроқ ва аниқроқ маълумот берадиган қўшимча маслаҳат ёки профилактик чора-тадбир ўтказишга зарурат бор ёки йўқлиги маслаҳат берувчи шахс ва бемор/мижоз томонидан биргаликда ҳал қилинади.

Текширув натижалари шубҳали бўлганда ТКМ бериш

Текширув натижалари шубҳали бўлганда бемор/мижозга натижанинг якуний эмаслиги ва у қуйидагиларни англатиши мумкинлиги тушунтирилади:

· Одам ОИВ инфекцияси билан касалланмаган, лекин унинг организмида ОИВ оқсилларига ишлаб чиқарилган антителоларга ўхшаш бўлган бошқа антителолар бор;

ЁКИ

· Одам ОИВ инфекцияси билан касалланган, лекин ҳали унинг организмида етарлича антителолар йўқ.

Текширув натижалари шубҳали бўлганда ТКМ қуйидаги элементларни ўз ичига олади:

• Бемор/мижоз билан кўришганда олинган натижанинг ҳуфиёна сақланишини яна бир бор тасдиқлаш;

• Дастлабки маслаҳатнинг қисқача мазмунини бемор/мижозга қайта эслатиш;

• Текширув натижасини маълум қилиш ва унинг талқинини тушунтириш;

• Бемор/мижоз томонидан текширув натижасини тўғри тушунганини баҳолаш;

• Қайта текширув ўтказилиши зарурати ҳақида таъкидлаш;

• Бемор/мижознинг натижани эълон қилишига билдирган муносабатини баҳолаш ва руҳий-эмоционал кўмак бериш;

• ОИВ инфекциясининг юқишини олдини олиш усуллари ва воситалари ҳақида асосий кўрсатмалар;

• Юқиш йўли ОИВ инфекциясиникига ўхшаш бошқа инфекциялар ҳақида (ЖАЙБЮК, вирусли гепатит В,С ва бошқа) маълумот бериш;

• Хавфсиз мулоқот ва ОИВ инфекциясининг юқишини камайтириш бўйича шахсий режасини муҳокама қилиш;

• Касалликни юқтириб олиш ҳавфи юқори бўлган гуруҳларга социал-психологик таянч курсатаётган, қўллаб-қувватловчи хизматлар ҳақида ахборот бериш;

• Контрацептив ҳимоя воситаларини ва уларни қўллаш бўйича кўрсатма бериш;

• Бемор/мижознинг қайта текширув учун мурожаат этиш куни, вақтини аниқ белгилаш.

Текширув натижалари мусбат бўлганда ТКМ элементлари қуйидагилардан иборат:

• Дастлабки маслаҳатнинг қисқача мазмунини беморга қайта эслатиш;

• Текширув натижасини маълум қилиш, кўрсатиш ва унинг талқинини тушунтириш;

• Беморнинг натижани эълон қилишига билдирган муносабатини баҳолаш ва руҳий-эмоционал кўмак бериш;

• Бемор томонидан текширув натижасини тўғри тушунганини баҳолаш;

• Беморнинг олинган ОИВ инфекциясига мусбат натижа билан боғлиқ руҳий зўриқишга чидамлилигини баҳолаш, унинг яқинлари орасида қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган шахсни аниқлаш;

• Олинган мусбат натижа беморнинг ҳаёт тарзига ва сифатига қандай таъсир этишини муҳокама қилиш; ОИВ инфекциясини АРВ препаратлари билан самарали даволаш имконияти мавжудлигини таъкидлаб ўтиш;

• Бемор билан келгусида тиббий муассасасига мурожаат қилиши керак бўлган даврни аниқлаш;

• Беморга ижтимоий-психологик хизмат ҳақида маълумот бериш, ОИВ инфекцияли шахсларга хизмат кўрсатиш муассасалари, ўзаро ёрдам гуруҳлари ва ННТлар, уларнинг манзили, телефон рақами ва мурожаат қилиш тартиби тўғрисида ахборот бериш;

• Юқиш йўли ОИВ инфекциясиникига ўхшаш бўлган бошқа инфекциялар ҳақида (ЖАЙБЮК, вирусли гепатит В,С ва бошқа) маълумот бериш;

• Ўзининг ОИВ статуси ҳақида жинсий шеригини хабардор қилиш зарурлиги; беморнинг жинсий шериги ва фарзандларини ОИВ инфекциясига текшириш зарурлигини тушунтириш;

• Беморнинг жинсий шеригига ОИВ ҳамда ЖАЙБЮК юқишини олдини олиш мақсадида шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарурлиги ҳақида тушунтириш ва улар билан таъминлаш;

• Беморга тиббий назоратда бўлишнинг аҳамияти ҳамда унинг назоратини таъминловчи тиббий муассасанинг манзили, иш тартиби ва мурожаат қилиш тартиби ҳақида маълумот бериш;

• Қўшимча маълумот ёки маслаҳат олиш учун ушбу муассасага яна мурожаат қилиш мумкинлигидан бемор/мижозни хабардор қилиш.

ОИВга текширув натижаси мусбат чиққан ҳолда ТКМни ўтказиш вақтида беморнинг диққатини тақдим этиладиган барча тиббий ва нотиббий хизматларнинг конфиденциаллиги таъминланишига қаратиш лозим.

ОИВга текширувдан ўтиш учун розилик варағи

Мен__________________________________________________________________(текширилувчининг Ф.И.Ш. туғилган йили)

Ушбу муассасага ОИВ бўйича маслаҳат олиш ва текширувдан ўтиш мақсадида ўз ҳоҳишим билан мурожаат этдим. Ушбу билан __________________________ муассасада қон топшириб, текширув натижаси асосида соғлигим ҳақида билмоқчиман. Менинг розилигим билан муассаса ходимлари мендан қон намунасини олиб ОИВга текшириб беришларини сўрайман. Мендан олинган қон намунасининг тартиб рақами, мени рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (журналдаги) билан бир хиллигини тасдиқлайман.

Мен ОИВга текширувдан ўтишга розилик бериш давомида қуйидаги маълумотларга эга бўлдим:

- ОИВга тест синовидан ўтишдан кўзланган мақсад;

- ОИВнинг юқиш йўллари ва унинг профилактикаси;

- Қон намунасининг лаборатория таҳлили натижаси манфий, мусбат ёки гумон бўлган ҳолда кейинги ҳаракатларим ҳақида.

Ушбу розилик орқали, мен маслаҳат олиб, ОИВ га текширувдан ўтганимда, текширув натижалари бўйича текширув ўтказган муассасага, шунингдек маслаҳат бериш ва тест ўтказишда иштирок этган ходимларга, шу жумладан таҳлил натижаси қандай (манфий, мусбат, гумон) бўлишидан қатъий назар текширувчи шахсларга эътироз билдирмайман.

Қон намунасини қайта текширув ўтказиш заруриятини ______________________ ҳал этади. (муассаса номи)

Қон намунасини қайта текшириш лозим бўлган ҳолатда ОИВ статусимни аниқлаштириш мақсадида ___________________________________________ да

(муассаса номи)

қайта таҳлил ўтказишга розилик бераман.

Мижоз имзоси___________________

Тиббий ходим имзоси___________________________

Сана___________________________

ОИВга текширувдан ўтиш учун ота(она)/васийнинг розилик варағи

Мен,_______________________________________________________________

(бола ота-онаси/васийнинг Ф.И.Ш.)

____________________________________________________________________________________

(боланинг фамилияси, исми она(ота) васий) боланинг туғилган санаси

Мен, ўз ҳоҳишим билан______________________________________________________

ДПМ номи

фарзандимдан қон олиш ва уни ОИВга текшириш учун розилик билдираман. Ушбу муассасага ОИВ бўйича маслаҳат олиш ва фарзандимни ОИВга тестдан ўтказиш ва соғлиғини билиш мақсадида ўз ҳоҳишим билан мурожаат этдим.

Менинг фарзандимдан олинган қон намунасининг тартиб рақами, қайд этиш журнали/йўлланмадаги рақамга тўғри келишини тасдиқлайман.

Тест олди маслаҳатини олиш давомида мен қуйидаги маълумотларга эга бўлдим:

- ОИВга тестдан ўтишнинг мақсади ва унинг амалга оширилиши;

- ОИВнинг юқиш йўллари ва унинг профилактикаси;

- шу билан бирга, лаборатория таҳлилининг натижаси манфий, гумон ёки мусбат бўлган ҳоллардаги менинг кейинги ҳаракатларим ҳақида маслаҳат олдим.

Ушбу розилик орқали, мен маслаҳат олиб, менинг фарзандим ОИВга текширувдан ўтганида, текширув натижалари бўйича текширув ўтказган муассасага, шунингдек маслаҳат бериш ва тест ўтказишда иштирок этган ходимларга, шу жумладан таҳлил натижаси қандай (манфий, мусбат, гумон) бўлишидан қатъий назар текширувчи шахсларга эътироз билдирмайман.

Қон намунасини қайта текширувдан ўтказиш заруриятини ушбу муассаса мутахассислари ҳал этади ва қон намунасини қайта текшириш лозим бўлган ҳолатда фарзандимда ОИВ статусини аниқлаш мақсадида қайта таҳлил ўтказишга рухсат бераман.

Боланинг отаси/онаси/васийсининг имзоси____________________________________

Тиббиёт ходимининг Ф.И.Ш.________________________ имзоси _____________

Сана ________________

Шахсни ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун

жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш

ВАРАҚАСИ

Мен ______________________________________ йилда туғилганман.

Яшаш жойим _______________________________________________

Менга кейинги маслаҳатлашув ўтказишда қуйидаги маълумотлар

берилди:

1. ОИВ инфекцияси тўғрисида.

2. ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида;

3. Қуйидаги йўллар орқали касаллик ОИВни бошқа шахсга юқтиришим

мумкинлиги ҳақида:

жинсий алоқа йўли билан;

донор сифатида қон ва биологик суюқликларни топширганда;

гиёҳвандлик воситаларини игна орқали томир ичига ва мушак орасига қабул қилишда умумий шприц ва игналардан фойдаланганда;

бошқа шахслар билан биргаликда соқол олишда лезвиядан, тери ва шиллиқ қаватларнинг бутунлигини бузадиган муолажаларда, тешадиган ва кесадиган асбоб-анжомлардан умумий фойдаланганда;

маиший ҳаётда алоҳида шахсий гигиена буюмлари: соқол олиш асбоблари, тароқ, маникюр-педикюр анжомлари, ҳуқна (клизма) учун ишлатиладиган асбоблар, аёллар жинсий аъзоларини ювиш учун махсус асбоблар бўлиш кераклиги ва фақат ўзимнинг шприцимдан фойдаланиш ва бошқаларни.

4. Жинсий алоқа вақтида ҳимоя воситасидан фойдаланишим кераклиги тўғрисида.

5. Менга:

яшаш жойимдаги даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки умумий амалиёт шифокори ёхуд ОИТСга қарши кураш марказида диспансер ҳисобида туришим кераклиги;

доимий равишда диспансер кўригидан ўтишим, тиббий муолажаларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки ОИТСга қарши кураш маркази мутахасисларидан олишим кераклиги;

кутилмаган ҳолларда тез ёрдамга зарурат туғилганда даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт ходимига ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида маълум қилишим кераклиги.

6. Жинсий (ёки гиёҳванд) шерикларимни мажбурий равишда ОИВга текширувдан ўтишларини талаб этишим ва текширув натижасини сир сақлашим тушунтирилди.

7. Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни билан танишдим ва ОИВ статусимни била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирсам ёки унга ОИВ касаллигини юқтирсам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасига асосан, жиноий жавобгарликкатортилишим мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.

ОИВни юқтириб олган шахс ___________ ________ ________

(Ф.И.О.) (имзо) (сана)

Кейинги маслаҳатлашувни ўтказган

шифокорнинг имзоси ___________ “_______” ________

(Ф.И.О.) (имзо) (сана)

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 4– илова

ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш тартиблари

ОИВ инфекциясини эрта (ўз вақтида) аниқлаш мақсадида ДПМларда мурожаат этувчиларга тестдан олдинги маслаҳат ўтказилади ва ОИВга текширилишига ёзма равишда розилик олинади. ОИВга текширув беморнинг касаллик тарихига ва амбулатор картасига асосланиб ёзилиб, сўнг ОИВ инфекциясига қон олинади. Қон таҳлили натижаси қандай ( - манфий ёки + мусбат) бўлишидан қатъий назар тестдан кейинги маслаҳат ўтказиш талаб этилади. Таҳлил натижаси ҳақидаги маълумот касаллик тарихига кўчирма қилиб ёзилади. Беморга касалхонадан жавоб берилганда, касаллик тарихидан кўчирмага ОИВ инфекциясига текширилганлиги ҳақидаги маълумот, ҳамда унинг натижаси қайд этилади.

Бемор ОИВ инфекциясига клиник кўрсатмага асосан текширилганда, ИФА усулида мусбат натижа бериб, ИБ манфий натижа берса, тестдан кейинги маслаҳат вақтида беморга 3 ойдан кейин яна ОИВ инфекциясига текширилиш тавсия этилади ва таҳлил натижаси ҳамда ушбу тавсия касаллик тарихидан кўчирмага ёзиб қўйилади. ИФА таҳлили натижаси манфий бўлганда, шифокор ОИВнинг юқиш хавфи эҳтимолидан келиб чиққан ҳолда, беморларга ОИВга қайта текшириш муддатини индивидуал равишда аниқлаб, тавсия этади

ОИВ инфекциясига текшириш учун қон олиш, қайд қилиш, сақлаш ва лабораторияга етказиш талаблари

1.ОИВ инфекциясига қон намунаси имкон қадар оч қоринга олинади ва қон топшириш арафасида қон топширувчи шахснинг (бемор) ёғли овқатлар ҳамда алкоголь истеъмол қилиши ман этилади. Қон олинаётган вақтда унинг гемолизга учрамаслигига (узоқ вақт давомида веноз қонни шприц билан қаттиқ аспирация қилишда, юқори ва паст ҳароратларнинг қонга таъсири қонни гемолизга учратиши мумкин) ҳаракат қилиш керак.

Ўмров ости катетеридан ва томчи усулида юборилган суюқликлар қуйилгандан сўнг шу заҳоти ҳар қандай лаборатория таҳлиллар учун қон олиш қатъиян тақиқланади.

2. Қон асосан даволаш профилактика муассасасининг муолажа хонасида тиббиёт ходими томонидан билак венасидан тоза, қуруқ, центрифуга пробиркасига 5 мл миқдорида олинади. Синган ёки шикастланган пробиркалардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Агар вакутайнерлар бўлса, унда кўрсатилган миқдорда қон олинади.

Бемордан ОИВ инфекциясига текшириш мақсадида қон намунаси олинаётганда, албатта ушбу шахснинг тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳарбий хизматчи гувоҳномаси) асосида олиниши ва таҳлилхонага юборилаётган йўлланмада юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг рақами, серияси кўрсатилиши шарт, шунингдек шахснинг манзили паспортига (рўйхатда тургани (прописка) ва яшаш жойи) кўрсатилади. Маълумотлар махсус қайд қилиш журналида рўйхатга олинади ва йўлланма тўлдирилади. Истисно тариқасида айрим ҳолатларда йўлланмада касаллик тарихи тартиб рақами ёки озодликдан маҳрум қилиш жойларидан чиққан шахслар учун яшаш жойидан маълумотнома кўрсатилиши лозим.

Қўллар совун билан ювилиб, резина қўлқоп кийилади. Дастлаб қайд қилиш журналидаги ва йўлланмадаги рақам билан қон олинадиган пробирка бир-бирига қатъий мос келган ҳолда рақамланади. Қон топширувчи шахс қулай ҳолатда ўтириши керак, яъни унинг қўли қон олиш осон бўлиши учун столда эркин туриши керак. Қон олиш учун йўғон вена танланиб, юқорисидан жгут билан боғланади. Қўлнинг қон олинадиган соҳаси 70 % спиртга ботирилган пахта билан артилиб, шахснинг кўз олдида бир маротаба ишлатиладиган шприц очилади ва 5 мл гача қон олинади. Олинган қон намунасини, гемолиз бўлмаслиги учун, пробирканинг девори бўйлаб, аста-секинлик билан қуйилади.

3. ИФА таҳлили учун олинган қон намунаси олинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида диагностика лабораториясига етказилиши керак. Ўрнатилган муддатда қон намунасини етказишнинг иложи бўлмаса, ҳажми 1,5 млдан кам бўлмаган қон зардоби ажратилиб (қон лахтасисиз) ОИВ диагностика лабораториясига жўнатилгунга қадар +4 +8ºС ҳароратда сақланиши керак. Зардоб қон лахталаридан центрифугалаш орқали ажратилади. Ажратилган зардоб тоза, қуруқ, маркировка қилинган пробиркага бир марта ишлатиладиган учли мосламалар (наконечник) билан автоматик дозаторлар ёрдамида олиниши керак.

Қон намуналарининг ифлосланишига (контаминацияси) йўл қўймаслик учун пробиркада лахталардан ажратиш учун шиша таёқчалардан фойдаланиш ҳамда қонни бир пробиркадан бошқа пробиркага қуйиш ман этилади.

4. СД-4 лимфоцитлар сонини аниқлаш усулидаги таҳлил учун қон намунасини ўқитиб, махсус тайёргарликдан ўтган ўрта тиббиёт ходими олади ва маълумотларни тегишли журналда қайд қилади (ф-515/у). Қон намунаси билак венасидан наҳорда ЭДТАли махсус вакутайнерларга (бинафша ранг қопқоқли) пробиркада кўрсатиб ўтилган миқдорда олинади. Қон олингандан сўнг, уни ивиб қолмаслиги учун пробиркани 5-10 марта аралаштириб олиш керак (юқоридан пастга ҳаракатлантириб). Пробиркани қаттиқ аралаштириш ман этилади. Қон намуналари олинган пробиркалар штативга ўрнатилган ҳолатда совуткичли сумкаларда олинган вақтдан бошлаб 6 соатдан 24 соатгача лабораторияга етказилиши шарт. Қон намунасини сақлаш ва транспортировка қилиш (жўнатиш) +2 - +8ºС температурада амалга оширилиши керак.

5. ПЗР текшируви учун қон ЭДТАли махсус вакутайнерларга этикеткасида кўрсатиб ўтилган миқдорда олинади. Қон олган тиббиёт ходими тегишли журналда ёзиб боради ва йўлланмани икки нусхада тўлдиради. Олинган қон антикоагулянт билан 8-10 марта эҳтиётлик билан яхшилаб аралаштирилади. Қон намунасини сақлаш ва транспортировка қилиш (жўнатиш) +2-+8ºС температурада 6 соат ичида амалга оширилиши керак. Антикоагулянт сифатида гепарин ишлатилмайди, чунки у ПЗР учун ингибитор ҳисобланади. Қон намунасини жўнатиш учун махсус совуткичли сумка ёки махсус контейнерлардан фойдаланилади.

ОИВ РНКсини миқдорий ПЗР таҳлили ўтказаётган лабораторияда қон намунаси келтирилгандан сўнг центрифугалаш орқали плазма ажратиб олинади ва ушбу плазма бир марталик бир нечта пробиркаларга 1,0 мл ҳажмдан қуйиб -20ºСда сақланади.

6. Гематологик анализаторлар ўрнатилган лабораторияларда умумий қон таҳлилига қон намунаси олиш худди СД4 текширувига қон олиш тартибидагидек амалга оширилади.

7. Биохимия таҳлиллари учун қон тоза, қуруқ, центрифуга пробиркасига 5 мл дан кам бўлмаган миқдорда олинади.

8. Умумий сийдик таҳлили учун намуна 50 мл.дан кам олинмаслиги керак.

9. Бактериологик текширувлар учун намуналарни олиш ва етказиб бериш амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

10. Қон намуналари махсус транспортда, ташкилот буйруғи билан шу мақсад учун тайинланган, махсус тайёргарликдан ўтган тиббиёт ходими (курьер) орқали талаб доирасидаги махсус кийимда (халат, қалпоқ ёки рўмол) етказилади. Тайинланган тиббиёт ходими ушбу ДПМда камида 3 ой иш стажига эга бўлиши ҳамда кейинчалик ОИТСга қарши курашиш марказларида биоматериалларни сақлаш ва етказиш тартиби бўйича ўқитилган бўлиши шарт. Таҳлил учун материални олиб келадиган тиббиёт ходими “Намуналарни қабул қилиш ва лабораторияга топширишни қайд этиш журнали”ни юритиши шарт. Курьер текширув натижаларини ДПМларга етказиш жараёнида махфийликни сақлаши шарт. Намуналарни ҳайдовчи ва тиббиёт ходими бўлмаган шахслар орқали ёки умумий транспорт воситалари билан етказиш қатъиян ман этилади.

11. Намуналар олинган пробиркалар ОИВ диагностика лабораторияларида штативларга жойлаштирилади. Ҳар бир пробиркаларга тартиб рақамлари қўйилади. Пробиркалар сони ва улардаги рақамлар йўлланмадаги рўйхатга ва рақамларга мос келиши керак. Пробиркаларни ёпиш учун пахтали ёки докали тампонлардан фойдаланиш мумкин эмас. Пробиркаларни йўлланмалар билан ўраш қатъиян ман этилади. Пробиркаларни ёпиш учун резина ёки пластик қопқоқлардан фойдаланилади. Намуналар совуткич сумкаларда, биксларда ҳамда контейнерларда совутиш режимига риоя қилган ҳолда етказилади.

12. ДПМда йўлланмалар 2 нусхада тўлдирилади. Йўлланмалар алоҳида пакетга солиниб, биксга жойлаштирилади. ИФА, ИБ таҳлили натижалари қайд этилган йўлланмаларнинг иккинчи нусхаси 5 кун ичида даволаш профилактика муассасалари (ДПМ) томонидан олиб кетилиши керак. Қон намуналарини ИФА усулида ОИВга текшириш учун йўлланма шакли ССВнинг 2014 йил 15 майда Адлия вазирлигидан 2584-сон билан рўйхатдан ўтган “Одамнинг имммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғида келтирилган 1-иловага мувофиқ тўлдирилади.

13. Қайта тасдиқлаш мақсадида олиб келинган бирламчи ИФА мусбат натижали намуналар учун алоҳида 509/У форма 2 нусхада паспорт маълумотлари асосида ҳамда бирламчи текшириш санаси, намуна номери, диагностикум типи, серияси ва текширув натижаси қайд этилган ҳолда тўлдирилади. Иммуноблот гумон ва манфий бўлган шахслардан қайта текширув учун юборилган қон намуналари йўлланмаларида намунанинг юборилиш сабаби (ИБ натижаси ҳақидаги маълумот) кўрсатилади. Қайта текшириш учун юборилаётган бир марталик, оғзи мустаҳкам беркитилган пробиркаларда тартиб рақами билан биргаликда албатта текширилувчи шахснинг фамилияси ёзилган бўлиши шарт.

14. Лабораторияга келтирилган қон намуналарининг барчасига лабораториянинг қайд қилиш рақами ва таҳлил ўтказиш ишчи рақами қўйилиши шарт. Келтирилган қон зардоби (намуна) текширувлар охирига етказилгунча ва якуний натижа (хулоса) ҳақида маълумот берилгунга қадар сақланиши керак. Иммуноблот таҳлили ва тасдиқловчи тестлар ўтказадиган лабораторияларда намуна зардобларнинг бир йилгача минус 20°Сда сақланишига рухсат берилади.

15. Лабораторияга олиб келинаётган қон намуналари гемолиз ва хилёзсиз, бактериялар ўсмаган бўлиши шарт. Юқоридаги қоидаларга риоя қилинмаган ҳолатларда, шунингдек йўлланма ва пробиркадаги маълумотлар тўғри келмаганда, қон ҳажми талабга мос бўлмаганда, вакутайнерда қон қуйқаси бўлганда, паспорт маълумотлари бўлмаганда, намуналарни муддатидан кечикиб олиб келинганда, ушбу қон намуналари яроқсиз деб топилиб, форма 250/У (яроқсиз қонларни рўйхатга олиш) бракераж журналига қайд этилади ҳамда сабаби ва яроқсиз деб топилган намуналар сони кўрсатилади. ОИТСга қарши курашиш марказларида бракераж эпидемиологлар билан биргаликда амалга оширилади. Яроқсиз деб топилган намуналар лабораторияда зарарсизлантирилади.

16. ДПМларга текширувлар жавоб натижаларини телефон орқали етказиш қатъиян ман этилади.

2014 йил 15 майда Адлия вазирлигидан 2584-сон

билан рўйхатдан ўтган “Одамнинг имммунитет

танқислиги ирусига тиббий текширувдан ўтказиш

қоидалари”да келтирилган 1-илова

Қон намуналарини ИФА усулида ОИВга текшириш учун йўлланма

Снимок.PNG

Қон намунасини олган тиббиёт ходими ___________________________________________

(Ф.И.О.) (имзо)

Қон намунасини етказиб бериш бўйича ___________________________________________

масъул тиббиёт ходими (Ф.И.О.) (имзо)

___________________

(етказиб берилган сана)

ПЗР таҳлилига йўлланма/натижаси

Тартиб рақами ___________№ лаб. ___________ Қон олинган сана _________________________

Ф.И.Ш.____________________________________________________________________________

Онанинг ФИШ_____________________________________________________________________

Туғилган йили (сана, ой, йил)_________________________Код____________________________

Уй манзили _______________________________________________________________________

Текширишдан мақсад (бирламчи, қайта)_______________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(қайта текширувда олдинги таҳлил санаси ва натижасини кўрсатинг)

Текширув тури

Таҳлил санаси

Натижа

1

ОИВ провирус ДНКси

2

ОИВ РНКсининг миқдор таҳлили

3

ОИВ РНКсининг сифат таҳлили

Даволовчи шифокор имзоси _________________

Ҳамширанинг имзоси _____________________

Шифокор лаборант имзоси_________________

Ўзбекистон Республикаси шароитида 22 та код билан фуқаролар ОИВ инфекциясига текширилади. Кодлар шифокор томонидан белгиланиб фуқароларнинг ОИВ инфекциясига текширилиш сабабларини кўрсатади.

кодлар

Текширилувчи контингент

1

100

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жами

2

101

ОИВ инфекцияли шахс билан жинсий алоқада бўлганлар

3

102

Наркотик моддалар истеъмол қилувчилар (гиёҳвандлар)

4

103

Гомо ва бисексуалистлар

5

104

Таносил касалликлари билан касалланган беморлар

6

105

Бетартиб жинсий алоқа қилувчилар

7

106

Хорижий давлатларда бўлган (чиқиб кетаетган) шахслар, жумладан

106 а

Чет элга чиқиб кетаётганлар

106 б

Чет элдан қайтиб келганлар

8

108

Донорлар

9

109

Хомиладорлар

10

110

Қон, унинг компонентлари қуйилган шахслар

11

111

Ҳарбий хизматчилар

12

112

Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар

13

113

Клиник кўрсатмалар бўйича текширилганлар

14

114

Фуқароларни аноним ҳолда текшириш. Яшаш жойи ноаниқ бўлган шахслар

15

115

ОИВ билан касалланган беморларнинг оила аъзолари (жинсий шерикларидан ташқари)

16

116

Ҳеч қандай кодга тўғри келмаган шахслар (бошқалар)

17

117

Никоҳланувчилар

18

118

ОИВ билан ишловчилар, даволовчи ҳамда ОИВ юқтириб олганларни бевосита текширувчи шахслар

19

119

Тиббий ходимлар

20

121

Халқаро автотранспорт ҳайдовчилари, учувчилар экипажи, темир йўл ходимлари

21

122

МДҲ давлатлари фуқаролари

22

200

Чет эл фуқаролари (узоқ хориж)

ОИВ билан касалланган беморларга тиббий ёрдам давлат тасарруфидаги ДПМларида конфиденциал равишда, ОИВ муаммолари бўйича тайёргарликдан ўтган мутахассислар томонидан олиб борилади.

ОИВ инфекцияли беморларни режали тиббий кузатув бирламчи тиббиёт муассасаларидаги умумий амалиёт шифокорлари (УАШ) ва туман кўп тармоқли поликлиникасидаги юқумли касалликлар хонаси шифокори (ёки ушбу вазифа юклатилган шифокор) томонидан олиб борилади.

ОИВ инфекцияли беморлар стационар даволаш муолажасини ҳудудий ДПМларда, республика/вилоят тасарруфидаги клиникаларда, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, махсус диспансерларда ва поликлиника қошидаги кундузги шифохоналарда олади.

Жазони ижро этиш муассасаларида бўлган ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ёрдамни ИИВ тасарруфидаги тиббиёт муассалари ОИТСга қарши курашиш марказининг услубий тавсияларига асосан амалга оширади.

ОИВ инфекцияли беморларни диспансер ҳисобига олиш ва ҳужжатларни олиб бориш тартиби

ҚВП/ОП мудири/бош шифокори юқумли касалликлар хонасидан ОИВ инфекцияли бемор тўғрисида маълумот олади. Маълумотлар беморнинг амбулатор картасига қайд қилинади. Беморни кейинги кузатиш ва даволаш тадбирларини ўтказиш ЮКХ шифокори билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

ОИВ инфекцияли беморлар умрбод УАШ ва ЮКХ шифокори кузатувида бўлади.

УАШ томонидан ОИВ инфекцияли беморларнинг тиббий кузатуви.

Тиббий кузатув оилавий поликлиниканинг ҳамда қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокорлари томонидан бажарилади.

ҚВП бошлиғининг вазифалари:

- ОИВ инфекцияли беморларга бирламчи тиббий ёрдам, жумладан бирламчи текширувларни ташкил қилиш;

- ОИВ инфекцияли беморларни ЮКХ шифокори кўригига диспансер кузатувига юборишни ташкил қилиш;

- ОИВ инфекцияли беморларни вақтинча меҳнатга лаёқатсизлигини аниқлашни ташкиллаштириш;

- ОИВ инфекцияли беморларнинг тиббий ҳужжатларининг тўғри юритилишини назорат қилиш;

- ОИВ инфекцияли беморларни тиббий кўрсатмалар асосида тегишли тиббий хизмат муассасаларига йўналтириш ва шифохонада даволанишини ташкиллаштириш;

- ҳомиладор аёлларни ОИВ инфекциясига биринчи уч ойлигида (12 ҳафтагача) текширилишини ташкил этиш;

- бирламчи ИФА текшируви мусбат натижа берганда, ҳомиладор аёлни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига қайта қон топширишини ташкил этиш;

- ҳомиладор аёлда ОИВ инфекцияси аниқланганда АРВ профилактика ёки АРТ ни ўз вақтида бошлаш мақсадида уларни ОИТСга қарши курашиш марказларига юборилишини таъминлаш;

- ОИВ инфекцияли аёлларга исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;

- ОИВ инфекцияли шахсларнинг жинсий шерикларини ОИВ инфекциясига ўз вақтида текширилишини ташкиллаштириш;

- врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг ОИВ инфекцияси бўйича малакасини оширишни ташкиллаштириш;

- ҚВПнинг ОИВ инфекцияси бўйича иш режасини тузиш ва бу борада амалга оширилган даволаш-профилактика чора-тадбирлари ҳақида ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уни ЮКХга тақдим этиш.

УАШнинг вазифалари:

- Даволаш ва профилактика ишларини амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб бориш;

- ОИВ инфекцияли беморларни тиббий кузатувга олиш ва режали кузатиш;

- ОИВ инфекцияли беморларни бирламчи тиббий текширувлардан ўтказиш (кўрик, қон, сийдик, ахлат умумий таҳлиллари, биохимик таҳлиллар);

- ОИВ инфекцияли аёлларга исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;

- ОИВ инфекцияли шахсларнинг жинсий шерикларини ОИВ инфекциясига ўз вақтида текширилишини ташкиллаштириш;

- ОИВ инфекцияли беморларни диспансеризациядан ўтказиш учун конфиденциалликка амал қилган ҳолда ЮКХга юборишни таъминлаш;

- беморларни вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлигини аниқлаш учун ТМХ(ВКК)га ва саломатлик ҳолати ҳамда меҳнатга лаёқатлилик экспертизасини ўтказиш учун ТМЭХ(ВТЭК)га йўллаш;

- амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан амбулатор беморлар ёки оилада беморларни парвариш қилаётган шахсга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш;

- ОИВ инфекцияли беморларни ЮКХ, ТМШ ёки бошқа шифохоналарга режали тиббий кўрикка йўналтириш ва даволаш учун ётқизиш;

- ОИВ инфекцияли беморларнинг тегишли тиббий ҳужжатларини амалдаги буйруқ асосида олиб бориш;

- уйдаги ўлим ҳолати ҳақида маълумотнома бериш.

ЮКХ шифокорининг вазифалари:

· бемор тўғрисида хабарнома олгандан сўнг юқумли касалликларни қайд қилиш журналига қайд қилади;

· тестдан кейинги маслаҳатни ўтказади ва бу ҳақидаги маълумотни амбулатор картасига ёпиштиради;

· беморнинг умумий ҳолатини аниқлайди, касалликнинг клиник босқичи ва фазасини белгилаб, кейинги тиббий текширувларни ўтказишни ташкиллаштиради;

· ОИВ инфекцияли беморларда сил касаллигини эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида рентген текшируви ва фтизиатр маслаҳатини ташкил этади. Фаол сил истисно қилинган тақдирда фтизиатр томонидан изониазид билан химиопрофилактика ўтказилишини назорат қилади;

· ОИВ инфекцияли аёлларда ҳомиладорликни эрта аниқлаш мақсадида гинеколог кўригига юборади;

· беморни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига АРТга кўрсатмалар (клиник-биохимик, вирусологик, иммунологик ва бошқа мутахассислар кўриги) мавжудлигини аниқлаш учун юборади;

· ОИВ инфекцияли ҳомиладорни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига диспансер назоратига олиш ва АРВП тайинлаш учун юборишни таъминлайди;

· ОИВ инфекцияли шахсларнинг жинсий шерикларини ОИВ инфекциясига ўз вақтида текширилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади;

· ОИВ инфекцияли аёлларга исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради;

· ОИВ инфекцияли болаларни ўз вақтида тиббий текширувлардан ўтишини ташкиллаштиради;

· ОИВ инфекцияли онадан туғилган болада ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига ПЗР усулида текшириш учун юборишни таъминлайди (боланинг 6 ва 12 ҳафталигида);

· ОИВ инфекцияли онадан туғилган 18 ойга тўлган болаларни якуний ташҳис қўйиш ёки ҳисобдан чиқариш учун ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига боришини ташкиллаштиради;

· АРТ мониторинги ва АРВПрепаратларнинг дозасини коррекция қилиш мақсадида АРТ қабул қилаётган болаларни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига боришини ташкиллаштиради;

· беморларни АРТ ва АРПга содиқлигини назорат қилади;

· беморнинг диспансер кузатуви даврийлигини меъёрий ҳужжатлар асосида белгилайди;

· беморнинг ҳар ташрифида унинг объектив ҳолатини (бўйи, вазнини ўлчаш ва ҳ.о.) амбулатор картасида доимий равишда ёритиб боради;

· ТТБга ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига бажарилган ишлар ҳақида ҳисоботларни тайёрлайди ва ҳар ой якуни бўйича ТТБга ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига тақдим этади.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларининг ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича вазифалари.

ОИВ инфекцияси ва унинг босқичи билан ташҳис қўйиш ОИТСга қарши курашиш марказлари ҳужжатларида ва ЮКХ шифокори томонидан юритиладиган карталарда рухсат берилади. Тиббий ташкилотларда юритилаётган ҳужжатларда (йўлланма, маълумотнома, касаллик тарихидан кўчирма, тор доирадаги мутахассислар хулосаси, комиссион маслаҳатлар ва ҳ.к.) “ОИВ инфекцияси” ташҳиси Халқаро касалликлар таснифномаси (ХКТ)-10га биноан шифр билан кўрсатилади.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларида ОИВ инфекцияли беморларга уларнинг мурожаатига кўра амбулатор кузатув картаси очилади.

Беморларнинг бирламчи диспансеризацияси лаборатория (клиник-биохимик, иммунологик, вирусологик) текширувларини ва ОИВ инфекциясини босқичи ҳамда фазасини аниқлашни ўз ичига олади. Бирламчи диспансеризацияда бемор кўрсатма асосида тегишли тор мутахассислар кўригидан ўтказилади.

ОИВ инфекцияли беморларга АРТ амалдаги меъёрий ҳужжатларга (миллий баённома) асосан белгиланади. Амбулатор шароитда АРТ тайинланган беморлар дастлабки бир ой давомида АРТ тайинлаган шифокор назоратида бўлиши керак.

- АРТ мониторинги доимий равишда олиб борилади;

- АРТ самарали бўлмаган ҳолатларда ёки АРВ препаратларининг ножўя таъсири кузатилганда, АРВ препарати ёки схемани тўлиқ алмаштириш миллий баённомага асосан олиб борилади;

- муаммоли, мунозарали ҳолатларда беморлар амбулатор картадан кўчирма ва йўлланма асосида Республика ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади.

ОИВ инфекцияли ҳомиладор аёлларнинг кузатуви инфекционист ва акушер-гинеколог ҳамкорлигида олиб борилади. АРВ профилактика ёки АРТ тайинлаш масалалари комиссион равишда амалга оширилади.

- ОИВ инфекцияли ҳомиладор аёллар кузатуви амалдаги миллий баённома асосида олиб борилади;

- ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази педиатри/болалар инфекционисти томонидан ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган болаларга вақтинча назорат карта очилиб, ОИВга якуний ташҳис қўйилгунга қадар бола шифокор назоратида бўлади;

- ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган болаларнинг вақтинча назорат картасига эмлаш ҳақидаги маълумотлар киритилади;

- ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган бола 18 ойга тўлганда ИФА усулида текширилади ва таҳлил манфий натижа берганда, натижа вақтинча назорат картасига ёпиштирилади ҳамда вақтинча назорат картасининг юритилиши тўхтатилади;

- ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган бола 18 ойга тўлганда ИФА усулида текширилганда таҳлил мусбат натижа бериб, ИБ усулида тасдиқланса, унга амбулатор карта очилади ва вақтинча назорат картасидаги барча маълумотлар унга ўтказилади;

- ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган болалар ва ОИВ инфекцияли болалар кузатуви ҳамда назорати амалдаги миллий баённома асосида олиб борилади.

- ОИВ инфекцияли шахснинг турмуш ўртоғи/жинсий шеригини ўз вақтида ОИВга текширувдан ўтказилишини таъминлайди.

- ОИВ инфекцияли шахсларни стационар шароитида даволанишга ёки Республика ОИТСга қарши курашиш марказига мутахассис кўригига юбориш эҳтиёжи бўлганда беморга йўлланма ва амбулатор картасидан кўчирма ёзиб берилади. Йўлланмада беморнинг исми, фамилияси, туғилган йили, яшаш манзили, электрон тартиб рақами, йўлланма беришдан мақсад (даволаниш, маслаҳат олиш ёки бошқа турдаги тиббий хизмат), айни вақтдаги диагнози, йўлланма берилган сана ва йўлланма берган шифокорнинг исми, фамилияси кўрсатилган бўлиши керак. Касалликнинг ўзига хослиги, яъни беморларнинг бир неча йиллаб тиббий кузатувда бўлишини эътиборга олиб, амбулатор картадан кўчирмада қуйидаги маълумотлар ёритилиши шарт: беморнинг исми, фамилияси, туғилган йили, яшаш манзили, электрон тартиб рақами, ОИВ бўйича асосий диагнози, қачондан буён тиббий кузатувда турганлиги, АРТ қабул қилиши/қилмаслиги, АРТга содиқлиги, тиббий кузатувга қатнаш мунтазамлиги/ўз вақтида келмаслиги, ўтказилган охирги лаборатор таҳлиллари тўғрисида маълумот.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари доимий равишда ЮКХ шифокори ва УАШларига амалий-услубий ёрдам кўрсатади. Ойлик, чораклик, ярим йиллик, йиллик ҳисоботларни ўз вақтида умумлаштириб Республика ОИТСга қарши курашиш марказига тақдим этади.

Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг ОИВ билан касалланган беморларга тиббий ёрдамни ташкиллаштиришдаги вазифалари.

- ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияси, оппортунистик инфекциялар кечиши ва даволаш мониторингини олиб бориш;

- АРВП ва АРТни тайинлаш, миқдорий тақсимлаш (дозировка) мониторингини олиб бориш ва ушбу масалада амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

- йўлланма асосида марказга келган беморларга малакали консультатив ёрдам кўрсатиш;

- ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларидан (ойлик, чораклик ва йиллик) ҳисоботлар қабул қилиш ва умумлаштириб, тегишли юқори ташкилотлар сўровига кўра тақдим этиш;

- ОИВ инфекцияли беморларда юзага келган мунозарали ва муаммоли ҳолатларнинг ечимини аниқлаштириш бўйича ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига амалий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияли беморларни кўрсатма бўлганда Республика миқёсидаги даволаш профилактика муассасалари, ихтисослаштирилган илмий амалий тиббиёт марказларига йўналтириш ва ушбу муассасалар билан ҳамкорликда ишлаш;

- ОИВ инфекцияли ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини яхшилаш, уларга АРВП ёки АРТ тайинлаш, АРВП(АРТ)га содиқлик мониторингини олиб боришда ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига амалий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган болаларда ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида уларни полимераз занжирли реакция (ПЗР) усулида текшириш мониторингини олиб бориш ва ушбу йўналишда услубий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган болалар 18 ойга тўлгунга қадар уларнинг тиббий кузатувини, ИФА усулида текшириш мониторингини олиб бориш ва бу борада услубий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияли болаларнинг тиббий кузатуви, АРТ тайинлаш, АРТ мониторингини олиб бориш, АРТ самарадорлигини баҳолаш, ножўя таъсирини баҳолаш ҳамда бартараф этиш усуллари бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияли болаларга ногиронлик тайинлаш мониторингини олиб боришда ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига амалий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияли беморларга малакали тиббий ёрдамни ташкил этиш мақсадида Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти томонидан ОИВ инфекцияли беморларни даволаш бўйича тавсия этилган баённомаларни миллий шароитларга мослаштиришда ва уни соғлиқни сақлаш тизимига тадбиқ этишда фаол қатнашиш;

- ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари ва барча даволаш профилактика муассасалари мутахассисларининг ОИВ инфекциясини олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш бўйича малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув семинарларда фаол иштирок этиш.

Комиссия иштирокида ОИВга текширув тартиби

Комиссия иштирокида ОИВга текширув даволаш–профилактика муассасаларида қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

- ИФА натижаси мусбат бўлиб, қайта қон олиш талаб этилганда;

- ОИВ инфекцияли онадан туғилган бола 18 ойга тўлганда;

- ОИВ инфекцияси тасдиқланган шахс, ўз статусига ишонмаганда;

- ОИВ инфекциясига текширилган шахс ҳақидаги маълумот рўйхатга нотўғри (исми, шарифи, туғилган йили ёки манзили) олинганда;

- ИБ гумон натижа берганда;

- ОИВ инфекцияси хорижда тасдиқланган бўлганда;

- мулоқотдан кейинги профилактика (МКП) ўтказилиш жараёнида.

Комиссион қон олишни қайд этиш журнали муҳрланган, саҳифалари рақамланган, тикилган ва муассаса раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Журнал ОИТС га қарши курашиш марказларида поликлиника бўлими бошлиғида, даволаш профилактика муассасаларида эса ОИВ инфекцияси бўйича масъул врачда туради.

ОИТС га қарши курашиш марказларида комиссия аъзолари таркиби:

- поликлиника бўлими шифокори;

- эпидемиология мониторинги бўлими шифокори;

- лаборатория мажмуаси шифокори;

Даволаш профилактика муассасаларида:

- ОИВ инфекцияси бўйича масъул шифокор;

- бўлим мудири;

- даволовчи шифокор;

- катта ҳамшира.

Шифокор эпидемиолог бўлган ДПМларида комиссия аъзолари таркибига эпидемиолог киритилади ва муассаса бошлиғининг ички буйруғи билан комиссия таркиби тасдиқланади.

Комиссия иштирокида қон олишни қайд этиш журнали

Снимок.PNG

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 5– илова

ОИВ инфекцияси устидан дозорли эпидемиологик назоратни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари

Эпидемиологик назорат – бу маълумотларни тизимли, доимий равишда йиғиш, таҳлил ва талқин қилиш (интерпретация) ҳамда уларни Соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа манфаатдор идораларга тақдим этишдир.

Дозорли эпидемиологик назорат (ДЭН) – бу аҳолининг танлаб олинган гуруҳлари орасида ва танланган жойларда ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражасини ўрганувчи қайта такрорланувчи кесишувчи тадқиқот.

ДЭН, ОИВ инфекцияси назоратини ўз ичига олган ҳолда, мақсадли гуруҳлар орасида эпидемиологик вазиятни баҳолаш орқали умумий аҳоли (популяция) ҳақида тасаввур қилиш имконини берувчи эпидемиологик назоратнинг бир тури ҳисобланади.

ДЭНнинг усули аҳолининг алоҳида гуруҳларидан репрезентатив танловдан фойдаланишга асосланган. ДЭН аҳолининг кенг қатламли қамровлари орасида ўтказиладиган тадқиқотларга нисбатан эпидемик вазиятни ўрганишнинг кам ҳаражатли усули ҳисобланади. ДЭНни ўтказиш жараёнида ҳолатни (м-н: ОИВ ҳолати) аниқлаш бўйича андоза (стандарт), шунингдек, маълумотларни солиштириш имкониятини таъминлаш мақсадида, танланган барча ҳудудларда ва ДЭН ўтказилаётган давр давомида стандарт шароитларда ўтказиладиган тадқиқотнинг андоза протоколларидан (баённомаларидан) фойдаланиш керак.

ДЭН эпидемиологик назоратни бекор қилмайди, балки унинг маълум турларини, яъни мавжуд миллий тизим, боғланмаган аноним ва назоратнинг бошқа турларини тўлдиради.

ОИВ инфекцияси бўйича ДЭНнинг мақсади ОИВ инфекциясига қарши профилактик дастурларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш ҳамда амалга оширилиши устидан самарали назорат қилиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар ва умумий аҳоли орасида ОИВ инфекциясининг динамикасини ўрганишга ҳамда ушбу гуруҳларнинг хулқ-атворларига мос равишда ОИВ инфекциясининг тарқалишига сабаб бўлувчи омилларини баҳолаб бориш ва мониторинг қилишга йўналтирилган тизимли ва доимий ахборот йиғиб боришдан иборат.

ДЭН мобайнида қамраб олиниши белгиланган ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар (инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахслар, рағбатлантириш эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи шахслар, меҳнат мигрантлари ва б.) билан боғланиш бирмунча қийинчилик туғдиради. Шуни инобатга олган ҳолда, ДЭНни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалдаги ҳалқаро андозаларга асосан, мазкур гуруҳлар билан боғланиш ва уларнинг ОИВ инфекцияси юқишига олиб келувчи хулқ-атворини ўрганиш мақсадида маълумотларни йиғиш бўйича тадқиқотда иштирок этганлари учун улар рағбатлантириладилар.

ДЭН тадқиқотларини ўтказиш доирасида ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлардан нафақат ҳулқ-атворга доир бўлган маълумотлар, балки улардан маълум инфекцияларга (ОИВ, вирусли гепатит С, заҳм) лаборатория таҳлилларини ўтказиш мақсадида бармоғидан қон намунаси махсус фильтр қоғозларга олинади.

Тадқиқот вақтида иштирокчилардан уларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат сўралиши ёки улардан ҳужжатларга имзо чекилиши сўралмайди, уларнинг тадқиқотдаги иштирокини рўйхатга олиш эса махсус код билан белгиланади.

Тадқиқотда иштирок этган шахслар ушбу махсус кодлар орқали улардан олинган қон намуналарининг лаборатория текшируви натижаларини билишлари мумкин.

Иштирокчиларнинг рўйхатга олиниши ёки улардан имзо талаб қилиниши, уларни тадқиқотни тарк этишига, натижада касаллик юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар ўртасида ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражаси, касалликни улар орқали кенг аҳоли орасида тарқалишига сабаб бўладиган омиллар ҳамда уларнинг инъекцион ва жинсий хулқ-атвори тўғрисида батафсил маълумот олинмаслигига олиб келади.

Бундай тадқиқотларсиз, яъни касалликнинг тарқалиш сабабларини аниқ билмай туриб ҳудудларда эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш ҳеч қандай самара бермайди.

ДЭН ўтказилишининг барча босқичлари бўйича батафсил маълумотлар ЎзР ССВнинг 2013 йил 1 мартдаги 62-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва тегишли идоралар билан келишилган “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалганлигини ўрганиш бўйича дозорли эпидемиологик назоратни ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисида”га Миллий баённомада келтирилган бўлиб, ДЭН ўтказилишига бевосита жалб этиладиган мутахассислар мазкур жараёнда ушбу баённома асосида иш олиб борадилар.

ОИВ инфекцияси устидан ДЭН ўтказишнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

- аҳолининг турли гуруҳлари орасида ОИВ инфекциясининг тарқалиши ва тақсимланишини баҳолаш;

- маълум вақт оралиғида ОИВ инфекциясининг тарқалиш тенденциясини мониторингини амалга ошириш;

- аҳолининг юқори зарарланиш хавфига мойил бўлган гуруҳларини аниқлаш;

- ОИВ юқиш эҳтимолини аниқловчи хавф омиллари ва хулқ-атвор моделларини баҳолаш;

- олинган маълумотлардан профилактик дастурларни ишлаб чиқиш, режалаштириш ва тадбиқ этишда фойдаланиш;

- ОИВ инфекциясини алоҳида олинган ҳудудлар ва республика бўйича тарқалишини башоратлаш;

- инфекцияни назорат қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва зарур ресурслар ажратилишини асослаш учун маълумот тақдим этиш;

- назорат ва профилактик дастурларнинг самарадорлигини баҳолаш.

ДЭН мақсадлари учун ОИВ инфекцияси ҳолатини аниқлаш қуйидаги лаборатория мезонларига асосланади: скрининг тестда ОИВ антителолари аниқланган биоматериалларни кейинчалик эксперт тест-системаларда мусбат натижа билан тасдиқланиши.

Биоматериаллар қон, қон зардоби, плазма, қуруқ қон томчиси бўлиши мумкин. Биоматериалларнинг у ёки бунисидан фойдаланишга қарор қилишда тадқиқот шарт-шароитлари, лаборатория имкониятлари ва тест-системаларнинг мавжудлиги эътиборга олинади.

ОИВ инфекцияси эпидемияси босқичларини аниқлаш

ЮНЭЙДС ва БЖССТ томонидан ОИВ инфекцияси эпидемиясининг 3 та босқичи белгиланган. Мамлакатларнинг ОИВ инфекциясини кузатиш бўйича вазифалари эпидемиянинг 3 та босқичи билан аниқланади:

1. Эпидемиянинг бошланғич босқичи; ОИВ инфекциясининг тарқалиши аҳолининг ҳеч қайси бир гуруҳида муайян 5 фоиздан ошмайдиган кўрсаткич билан аниқланади. Бу босқич ОИВ инфекциясини, аҳоли ўртасида кўп йиллар мобайнида мавжудлик эҳтимолига қарамасдан, бир мунча паст даражада тарқалиши билан аниқланади.

2. Эпидемиянинг концентрланган босқичи аҳолининг бир ёки бир неча гуруҳлари орасида ОИВ инфекциясининг тарқалиш даражаси 5 фоиздан ортиқ, шаҳар туманларидаги ҳомиладор аёлларда эса 1 фоиздан кам кўрсаткичи билан аниқланади. Бу босқич ОИВ инфекциясини аҳолининг айрим гуруҳлари орасида тез тарқалиши билан бир пайтда умумий аҳолига (популяция) илдиз отмаслиги билан фарқланади.

3. Эпидемиянинг генерализацияланган босқичи ОИВ инфекциясининг ҳомиладор аёллар орасида тарқалиш кўрсаткичининг 1 фоиздан ортганлиги билан аниқланади, бу ОИВ инфекциясини аҳоли ўртасида илдиз отганлигидан дарак беради.

ОИВ инфекцияси устидан ДЭН ўтказиш учун аҳолининг мақсадли гуруҳлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

- Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахслар (ИОГМИҚ). Наркодиспансерлар ёки бошқа даволаш-профилактика муассасалари беморлари, ИОГМИҚ умумий сонининг 10 фоиздан ошмаслик шарти билан, ОИВ инфекцияси бўйича ДЭНга киритилиши мумкин;

- Жинсидан қатъий назар, рағбатлантириш эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи шахслар (фоҳишалар);

- Жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликларга (ЖАЙБЮК) ва/ёки симтомларига шикоят қилиб даволаш-профилактика муассасаларига қатновчи беморлар;

- Ишчи мигрантлар;

- Ички ишлар вазирлигининг жазони ўташ муассасаларида жазо муддатини ўтовчи шахслар;

- “Ўтказувчи” (“кўприк”) гуруҳлар (ОИВни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлардан умумий аҳолига юқтиришда иштирок этувчи аҳоли гуруҳи; касалликни юқтириб олишга мойиллиги юқори бўлган гуруҳлари орасида хулқ-атворни ўрганувчи назорат натижалари билан аниқланади).

ОИВ инфекцияси бўйича ДЭН ўтказиш учун дозорли ҳудуд ва муассасалар – бу ОИВ/ОИТС/ЖАЙБЮК/Сил бўйича касалланиш ва тарқалганлик кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудуд ҳамда мақсадли гуруҳлар тўпланадиган муассасалардир. Уларга қуйдагилар киради:

- Рағбатлантириш эвазига жинсий (интим) хизмат кўрсатувчи аёллар тўпланиш жойлари;

- ИОГМИҚ тўпланадиган жойлар, ИОГМИҚ ларга хизмат кўрсатувчи Ишонч хоналари, даволаш-профилактика муассасалари;

- Махаллалар;

- Ички ишлар вазирлигининг жазони ўташ муассасалари.

ОИВ инфекцияси устидан ДЭН ўтказишда ОИВга тестдан ўтказиш: ОИВ инфекцияси бўйича респондент ахборот тақдим этилгандан кейин оғзаки розилиги олингач, тестдан олдинги ва кейинги маслаҳат ўтказиш йўли билан кўнгилли равишда боғланган тестдан ўтказилади ва махсус анкета асосида суҳбат ўтказилади.

Мақсадли гуруҳлар орасида ОИВ инфекцияси устидан ДЭНни ташкил этиш

ДЭН камида икки йилда бир марта ўтказилиши лозим. Тадқиқот махсус календар режада кўрсатилган муддатларда ўтказилади.

Хулқ-атворни ўрганувчи назорат аҳолининг мақсадли гуруҳлари учун мўлжалланган намунали анкеталар асосида олиб борилади. Тестдан олдинги ва кейинги маслаҳат ўтказиш йўли билан аноним боғланган тест ўтказилиб, унда қуйидагилар талаб этилади:

- текширилувчининг текширишга материал топшириш ва анкетани тўлдириш таклифи ҳақида ахборот олганлиги тўғрисида оғзаки розилиги;

- тестдан олдинги ва кейинги маслаҳат, бунда ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга шахсий хавфни камайтиришга қаратилган, шунингдек, ОИВ инфекциясини ўзига юқтириб олиш ва бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлган шахсларга профилактик маслаҳат бериш ва тушунтириш ишларини ўтказилиши назарда тутилади;

- биоматериал олишдан аввал тестдан олдинги маслаҳатни ўтказиш. Тадқиқот иштирокчилари ОИВ инфекциясини ўзига юқтириб олиш ва бошқаларга юқтириш ҳолатига қўювчи хулқ-атворни аниқлаш ва уни ўзгартириш, ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ва профилактика усуллари ҳамда тестдан ўтишнинг аҳамияти ҳақида ахборот олишлари лозим.

- тест натижалари олингач, тестдан кейинги маслаҳатни ўтказиш. Бунда мусбат натижа аниқланганда текширилаётган шахсда юзага келадиган муаммолар ечимини излаш ҳамда кризис вазиятдан чиқишга ёрдам бериш назарда тутилади. Манфий жавоб олинганда, келажакда хавфни камайтириш ва хавфли хулқ-атворини ўзгартириш тўғрисида ахборот тақдим этилади.

- тадқиқотчи томонидан анкета ва биоматериалларни кодлаш; код (парол) тадқиқотда иштирок этаётган шахснинг фақат ўзигина ўзининг тест натижаларини билиш учун қўйилади.

- тадқиқотда иштирок этганлиги учун респондентга рағбатлантириш (миннатдорчилик) пакетлари берилади.

Тадқиқотдаги ахборот хатоликларини камайтириш учун, анкета бўйича суҳбат ўтказиш ва текширишларга биологик материалини топширишдан бош тортган шахслар орасида ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳга кирувчилар сони кўп бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, тадқиқотнинг танлов мезонларига жавоб берадиган барча шахсларни текширувларга максимал даражада жалб қилиш керак.

Маълумотларни солиштиришни таъминлаш учун тадқиқот ўтказиш давомида биоматериаллар йиғиш ва анкета бўйича суҳбат ўтказиш усуллари бир хилда (стандарт) қолиши керак.

Тестлар натижалари ОИТСга қарши курашиш марказлари мутахассислари ва ДЭН ўтказишга жалб қилинган мутахассислар томонидан берилади ҳамда тестдан кейинги маслаҳат ўтказилади.

ОИВ инфекцияси устидан ДЭН ўтказиш қуйидаги алгоритм бўйича амалга оширилади:

1. Тайёргарлик босқичи:

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Мақсадли гуруҳлар орасида ОИВ инфекцияси бўйича ДЭН ўтказиш” тўғрисидаги буйруғини тасдиқлаш;

- мақсадли гуруҳлар орасида ОИВ инфекцияси устидан ДЭН ўтказиш учун дозорли ҳудудларни ва муассасаларни танлаш;

- ОИВ инфекцияси устидан ДЭН ўтказиш учун мақсадли гуруҳларни танлаш.

2. Дала босқичи:

- Респондентларни танлаш;

- Респондентга ахборот бериб тадқиқотдаги иштироки тўғрисида розилигини олиш;

- Анкета бўйича суҳбат ўтказиш;

- Тесдан олдинги маслаҳатни ўтказиш;

- Уникал номер бериш ҳамда номерни анкета ва филтр қоғозга ёзиш;

- Биоматериални филтр қоғозга олиш;

- Журнални тўлдириш;

- Лаборатория текшируви натижаларини олиш учун муассаса манзили, телефони ёзилган ва респондентни уникал номери кўрсатилган визиткани бериш;

- Тадқиқотда иштирок этганлиги учун респондентга рағбатлантириш (миннатдорчилик) пакетларини бериш;

- Биоматериал олинган филтр қоғозларни йўлланмалар тўлдириб лабораторияга юбориш.

3. Лаборатория босқичи:

- Преаналитик босқич – белгиланган талабларга асосланган ҳолда биоматериалларни қабул қилиш;

- Аналитик босқич – биоматериални серологик текшируви;

- Постаналитик босқич.

ДЭН натижалари текширилган гуруҳлар орасида ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражасини аниқлаш, профилактик дастурларни самарадорлигини баҳолаш, эпидемияни босқичини аниқлаш ва эпидемияни тўхтатиш учун чора-тадбирларни режалаштириш имконини яратади, шу билан бирга республикада вазиятни башорат қилиш имкониятни яратади.

1. Ўтказилган тадқиқотдаги анкета маълумотларини ва лаборатория натижаларини таҳлил учун компьютерга киритиш.

2. Олинган маълумотларни таҳлил ва талқин (интерпретация) қилиш.

3. ОИВ инфекциясининг тарқалишини башоратини тузиш.

4. Олинган маълумотларни профилактик дастурларни ишлаб чиқиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга тақдим этиш.

5. ОИВ инфекциясига қарши профилактик дастурларини ишлаб чиқиш, уларни тадбиқ этиш ва амалга оширилиши устидан самарали назорат қилиш чораларини ишлаб чиқиш.

Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар (ИОГМИҚ) орасида ДЭНни ташкил қилиш

Танлаш мезонлари: ОИВ инфекцияси бўйича ДЭНга охирги йилнинг ҳар қандай даври давомида инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлар; наркодиспансерларда ҳисобда турадиган ва турмайдиганлар, 16 ёшдан катталар киритилади. Бир тадқиқотнинг ўзида (2 ой ичида) битта шахс билан анкета бўйича қайта суҳбат ўтказиш ва биоматериалларини (қон ва/ ёки сўлак) такроран текшириш мумкин эмас.

ОИВ инфекцияси бўйича ДЭН ўтказиш жойини танлаш: аҳоли пункти ички ишлар бошқармалари участка таянч пунктлари жавобгар зоналарига мос келувчи участкаларга бўлинади. Ички ишлар бошқармалари, наркодиспансерлар, ОИТСга қарши курашиш марказлари маълумотлари асосида ИОГМИҚ тўпланадиган участка картограммалари тузилади. ИОГМИҚлар сонининг фоиз нисбати аниқланиб, ОИВ инфекцияси бўйича ДЭНга жалб қилинган микроучасткаларда ИОГМИҚ тўпланишига кўра, барча участкалар қамраб олинади.

Танлов ўлчами: эпидемиологик, популяция таҳлили учун махсус ишлаб чиқилган компьютер дастури ёрдамида репрезентатив танлов ўтказилади.

Мавжуд барча танлаш тизимлари бўйича кетма-кет танлаш, яъни танловнинг барча мезонларига жавоб берувчи барча шахслар, керакли танлов ўлчамига эришилгунга қадар, танловга киритилиб борилади.

Амалда танловни шакллантирувчи ушбу усул бажаришда жуда содда ҳамда танловда хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан танлаш вақтида хатолар миқдорини камайтиради. Агар ОИВ инфекцияси бўйича ДЭН дастурининг барча иштирокчилари унда иштирок этишга рози бўлишса, танловни шакллантиришда хатоликлар минимал ва ОИВ инфекциясини тарқалишини баҳолаш маълумотлари янада аниқ бўлади.

Рағбатлантириш эвазига жинсий (интим) хизмат кўрсатувчи аёллар орасида ДЭНни ташкил қилиш

Танлаш мезонлари: ОИВ инфекцияси бўйича ДЭН ўтказишда охирги 6 ой мобайнида мукофот эвазига жинсий алоқа қилувчи (фохишалар) шахслар (трассаларда, кўчаларда ва б.) киритилади; энг кўпроқ хавфни кўчаларда турадиган фоҳишалар ташкил этади. Бир тадқиқотнинг ўзида (2 ой ичида) битта шахс билан анкета бўйича қайта суҳбат ўтказиш ва унинг биоматериалларини (қон ва/ ёки сўлак) такроран текшириш мумкин эмас.

ОИВ инфекцияси бўйича ДЭН ўтказиш жойини танлаш: Фоҳишалар тўпланадиган кўчалар, трассалар. ОИТСга қарши курашиш марказлари ва ички ишлар бошқармалари маълумотлари асосида фоҳишалар энг кўп тўпланувчи жойларни белгилаб, картограмма тузилади. Микроучасткаларда фоҳишалар тўпланишига қараб, ОИВ инфекцияси бўйича ДЭНга жалб қилинганларнинг фоиз миқдори аниқланган барча участкалар қамраб олинади.

Танлов ўлчами: эпидемиологик, ўрганилаётган гуруҳ таҳлили учун махсус ишлаб чиқилган компьютер дастури ёрдамида репрезентатив танлов ўтказилади.

Мигрантлар орасида ДЭНни ташкил қилиш

Танлаш мезонлари: охирги 5 йил давомида республикадан ташқарига чиқиб миграция билан шуғуллунган шахслар тадқиқиотга жалб қилинади. Бир тадқиқотнинг ўзида (2 ой ичида) битта шахс билан анкета бўйича қайта суҳбат ўтказиш ва биоматериалларини (қон ва/ ёки сўлак) такроран текшириш мумкин эмас (амбулатор картада “ДЭН” белгиси қўйилади).

ОИВ инфекциясига ДЭН ўтказиш жойини танлаш: махаллалар, махалла гузарлари. Мигрантлар сони ва улар орасида касаланиш кўрсаткичи юқори бўлган махаллалар танланади.

Танлов ўлчами: эпидемиологик, мигрантлар таҳлили учун махсус ишлаб чиқилган компьютер дастури ёрдамида репрезентатив танлов ўтказилади.

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги жазо муддатини ўташ муассасасидаги шахслар орасида ДЭНни ташкил қилиш

Танлов мезонлари: жазо муддатини ўташ муассасасида 6 ойдан ортиқ сақланаётган, жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликлари клиник симтомларига эга шахслар. Бир тадқиқотнинг ўзида (2 ой ичида) битта шахс билан анкета бўйича қайта суҳбат ўтказиш ва биоматериалларини (қон ва/ ёки сўлак) такроран текшириш мумкин эмас (амбулатор картада “ДЭН” белгиси қўйилади).

ОИВ инфекцияси бўйича ДЭН ўтказиш жойини танлаш: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазо муддатини ўташ муассасалари. Барча турдаги жазони ўташ муассасалари жазони ўташни сақлаш тартиби бўйича қамраб олинади. Дозорли муассасани аниқ бир турини танланиши тасодифан бўлиши керак. Дозорли муассасада махбусларни қамраб олинадиган сон жазони ўташни сақлаш тартиби ва муассасада махбуслар сонига боғлиқ.

Танлов ўлчами: эпидемиологик, популяция таҳлили учун махсус ишлаб чиқилган компьютер дастури ёрдамида репрезентатив танлов ўтказилади.

“Ўтказувчилар” гуруҳи орасида ДЭНни ташкил қилиш

“Ўтказувчилар” (“кўприк”) гуруҳи – ОИВни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳларидан умумий аҳолига юқтиришда иштирок этувчи аҳоли гуруҳи; касалликни юқтириб олишга мойиллиги юқори бўдлган гуруҳлари орасида хулқ-атворни ўрганувчи назорат натижалари билан аниқланади. Шу билан бирган, бу гуруҳ орасида тадқиқот ўтказишни ташкил қилиш имкони ҳисобга олинади.

Танлов мезонлари: ОИВни умумий аҳолига тарқалишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган гуруҳ вакиллари - “ўтказувчилар” (жинсий алоқа кўрсатувчи шахслар хизматларидан фойдаланувчилар; узоқ муддат давомида оиласидан узоқда бўлган эркаклар; ҳарбий хизматчилар, узоқ масофага қатновчи хайдовчилар, таксистлар ва бошқалар). Бир тадқиқотнинг ўзида (2 ой ичида) битта шахс билан анкета бўйича қайта суҳбат ўтказиш ва биоматериалларини (қон ва/ ёки сўлак) такроран текшириш мумкин эмас. (амбулатор картада “ДЭН” белгиси қўйилади).

ОИВ инфекциясига ДЭН ўтказиш жойини танлаш: “ўтказувчилар” гуруҳига боғлиқ.

Танлов ўлчами: эпидемиологик, популяция тахлили учун махсус ишлаб чиқилган компьютер дастури ёрдамида репрезентатив танлов ўтказилади.

ДЭН да қўлланиладиган серологик усуллар

Лаборатория босқичи ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик назоратнинг асосий қисмларидан бири ҳисобланиб, инфекция тарқалганлиги тўғрисида объектив маълумот олиш имконини беради. Шу билан бирга, лаборатория босқичи натижаларининг объективлиги уни ўтказилиш сифатига боғлиқ бўлиб, у стратегия ва тактиканинг тўғри танланганлиги билан аниқланади.

Лаборатория босқичининг стратегияси ОИВ эпидемиясини янги таснифига асосан, эпидемиологик вазият хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилади.

Лаборатория босқичининг тактикаси лаборатория тадқиқотлари барча босқичларини (преаналитик, аналитик ва постаналитик) сифатли ўтказилишини ҳамда қайси стратегия танланганидан қатъий назар, уни тўғри бажарилишини назорат қилишини таъминланиши керак.

Преаналитик босқич биологик материалларни олиш шароитларини яратишдан бошлаб, уни лабораторияга келишигача бўлган жараённи ўз ичига олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 6– илова

ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлари мавжуд беморлар ҳамда уларнинг яқинларига руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналари тўғрисида Низом

ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлари мавжуд беморлар ҳамда уларнинг яқинларига руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналари (кейинги матнларда - Руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналари) шаҳар, вилоят ва Республика ОИТСга қарши курашиш марказлари қошида ташкил қилинади. Бу хоналарни ташкил қилишдан мақсад: ОИВ инфекцияли беморларга ва уларнинг яқинларига руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни қайси гуруҳга мансуб бўлишидан қатъий назар (томирига гиёҳванд модда олувчи шахслар, рағбатлантиришлар эвазига интим хизмат кўрсатувчилар, бесоқолбозлар, яшаш жойи бўлмаган шахслар ва ҳ.к) ҳаётда ўз ўрнини топиб, инфекция билан яшашга кўмаклашишдир.

Руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналарида ССВ томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўқитилган олий маълумотли психологлар ва ижтимоий ходимлар фаолият юритиши лозим.

Руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналари ОИТСга қарши курашиш марказлари тасарруфида ижтимоий, тиббий ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар ҳамкорлигида иш олиб боради.

Руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналари ходимлари ОИТСга қарши курашиш марказлари врачлари билан яқин ҳамкорликда бўлиб, мижозларнинг сирларини ошкор қилмай, аноним ва конфиденциалликка риоя қилган ҳолда, иш олиб боришлари керак.

Руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналарининг вазифалари

- ОИВ инфекцияси мавжудлиги ташҳиси қўйилгандан кейин беморларни руҳан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий масалаларда маслаҳат бериш (тестдан кейинги маслаҳатни ўтказиш);

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларга касалликка кўникиш учун руҳан ёрдам бериш;

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларга ва уларнинг яқинларига, қариндош уруғларига якка тартибда ёки уларнинг ҳоҳишига кўра гуруҳларга тўплаб, ҳамда алоҳида психотерапия курсларини ўтказиш йўли билан ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларни ўзларининг жонларига қасд килиш ва депрессия ҳолатларидан чиқиб кетишда руҳий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларга АРВ дориларини қабул қилишда руҳий ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларни бошқа ташкилотлар хизматидан фойдаланишда ижтимоий маслаҳат бериш;

- Томирига гиёҳванд модда олувчи шахсларни соғломлаштиришда, уларга руҳий ёрдам кўрсатиш;

- Иш юритиш ҳужжатларини талаб даражасида ташкил қилиш, мурожаатларни дафтарга қайд қилиш ва ўз фаолияти давомида анонимлик, конфиденциаллик амалларига риоя қилиш.

Руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хоналарида фаолият юритаётган

психолог-маслаҳатчи ходимнинг вазифа ва бурчлари

- Руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хонасининг иш фаолиятини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва бошқа ишларини олиб бориш;

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларга касалликка кўникиш учун руҳий ёрдам бериш;

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларни ўзларининг жонларига қасд қилиш ва депрессия ҳолатларидан чиқиб кетишда руҳий ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларга АРВ дориларини қабул қилишда руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

- Иш юритиш ҳужжатларини талаб даражасида ташкил қилиш ва мурожаатлар дафтарини юритиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 7– илова

ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларининг мониторинги ва вазиятга баҳо бериш бўйича йўриқнома

ОИВ инфекцияси муаммоларига алоқадор тадбирларни мониторинги ва баҳолашнинг умумий тушунчалари:

Мониторинг ва баҳолашнинг умумий концепциялари ва тамойиллари БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича Бирлашган дастури (ЮНЭЙДС), Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, ОИВ/ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш Глобал Жамғармасининг материаллари ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилган.

Мониторинг ва баҳолаш тизимида қўлланиладиган умумий тушунчалар (терминлар):

Мониторинг — бирор бир дастурнинг амалга оширилиши жараёнида, режалаштирилган вазифалар билан ҳозирги кундаги бажарилган вазифаларни солиштириш ҳамда унинг натижалари ҳақидаги маълумотларнинг доимий кузатуви. Мониторинг махсус ишлаб чиқилган тизим асосида харажат ва натижаларни йиғади ва маълумотларни ўрганишни кузатади.

Баҳолаш — маълум бир дастур (лойиҳа) нинг эпизодик аҳамияти ёки қийматини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган фаолият турларининг жамланмаси, яъни олинган натижалар ва аниқ аралашувлар орасидаги боғлиқлик сабабини маълум вақт ўтгандан сўнг аниқлаш.

Дастур — миллий ва ҳудудий даражада ОИВ инфекцияси эпидемиясига қарши курашиш чора-тадбирларининг жамланмаси.

Аралашув — маълум бир дастур соҳасида мақсадга эришиш учун ишлаб чиқилган аниқ фаолият тури.

Мониторинг ва баҳолаш орасидаги фарқлар

Мониторинг

Баҳолаш

Жорий фаолият ва дастур/лойиҳанинг бажарилишини кундалик стандарт баҳолаш

Вақти-вақти билан лойиҳа/дастурлар бўйича эришилган умумий натижаларни таҳлил қилиш

“Нима қилинмоқда?” саволига жавоб беради ва тадбирларни ижро жараёнини ёзиб боради

“Биз нималарга эришдик? Миллий ҳаракатларнинг самараси қандай бўлди?” деган саволларга жавоб беради

Мониторинг вақтида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинади

Баҳолаш натижасида дастур ва лойиҳаларни самарадорлиги бўйича хулоса қилинади ва келажакдаги ишлар бўйича тавсиялар тайёрланади

Одатда, катта маблағ талаб қилинмайди

Катта маблағ талаб қилинади. Бу асосан ОИВ/ОИТС бўйича дастурларни баҳолашга, жумладан, махсус изланишлар ўтказилишини талаб қиладиган дастурлар (касаллик юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар ўртасида ДЭН ва ёшлар орасида ижтимоий сўровнома ўтказиш ва б.қ.) га тааллуқли.

Мониторинг ва баҳолаш тизимининг мақсади (фаолиятнинг самараси ва сифати) – ҳар бир тизим раҳбарини ўз мавқеи даражасида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган сифатли маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаш.

Мониторинг ва баҳолашнинг вазифалари қуйидаги маълумотларни тақдим этишдан иборат:

- керакли ўзгартиришлар киритиш учун дастур/лойиҳаларнинг мақсад ва вазифаларини бажарилиши ҳақида;

- дастурни амалга оширишда ва хизматларни тақдим этишда қарор қабул қилишга имкон берадиган маълумот;

- ажратилган ва сарфланган ресурслар ҳақида. Бу каби маълумотлар тадбирларнинг такрорланишини, маблағларнинг ишлатилишининг кечикишини, ресурсларнинг мақсадга номувофиқ сарфланиши, ресурсларнинг етарли ажратилмаслигини ва б.қ. кўришга, ҳамда ўз вақтида уларни янгидан тақсимлаш бўйича зарур қарор қабул қилишга имкон беради. Шунинг натижасида ажратилган маблағ ва имкониятлардан самарали ва тежамкор равишда фойдаланишга эришилади;

- иш давомида фаолият жараёни сифатини назорат қилишга ва дастур/лойиҳа якунида эса (навбатдаги босқичини) уларнинг натижаларини ёки таъсирини баҳолашга имкон беради.

Охирги бир неча йиллар давомида мониторинг ва баҳолаш ўтказишнинг қуйидаги босқичлари шаклланди:

қўшилган ҳисса — жараён — натижа — якун — таъсир.

Дастур ёки лойиҳа ўз мақсадларига эришиши учун, қўшилган ҳисса, масалан ажратилган маблағ, сарфланган иш кучи, тадбирларни амалга ошириш жараёни туфайли, натижани, мисол учун дори воситаларини заҳирасини яратиш ёки сотиб олиш тизимини яратиш, янги хизматлар турлари, тайёрланган мутахассислар ва информацион материаллар яратилиши имконини берди.

Агар бундай натижалар яхши режалаштирилган ва аҳолининг қайси гуруҳларига мўлжалланган бўлиб, уларга қўлланилаётган бўлса, унда дастур ёки лойиҳа қисқа муддатли самара ёки якун бериши мумкин. Бундай қисқа муддатли самарали якун вазиятга (дастур ва лойиҳага) узоқ муддатли таъсир кўрсатилишини таъминлаши лозим; мисол учун, ОИВ/ОИТС ҳолатларини камайиши, ОИВ билан яшовчи шахсларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ва унинг умрини узайиши кузатилади.

ОИВ ва ОИТС бўйича тадбирларнинг мониторингини ташкил қилиш ва ўтказиш

1. ОИВ ва ОИТС бўйича тадбирларнинг мониторинги республика, вилоят, шаҳар ва туманлар миқёсида ўтказилади.

Мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган тадбирларни мувофиқлаштириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилади.

2. Жойларда ОИВ ва ОИТС соҳасидаги мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоятлар ССБлари ва Тошкент шаҳар ССББ билан биргаликда амалга оширилади.

3. Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

мониторинг ўтказиш режаси асосида марказ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича маълумотларни тўплаш ва сақлаш ҳамда ОИВ инфекцияси бўйича вазиятни баҳолаш;

- ОИВ инфекциясининг тиббий-ижтимоий кўрсаткичлари ва ҳудуддаги ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият тўғрисида маълумотлар базасини юритиш;

- ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ОИВ инфекцияси бўйича мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш;

- мониторинг ва баҳолашнинг якунлари бўйича меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган муддатларда ҳисобот шакллари асосида Республика ОИТСга қарши курашиш марказига электрон ва ёзма шаклда маълумот тақдим этилади.

4. Республика ОИТСга қарши курашиш маркази қуйидагиларни амалга оширади:

- Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси бўйича тадбирларнинг мониторингини олиб борилишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- республика давлат бошқарув органлари ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига ОИВ инфекцияси мониторинги бўйича ташкилий-услубий бошқарувни амалга ошириш;

- республика давлат бошқарув органлари ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларидан меъёрий ҳужжатларда келтирилган муддатларга мувофиқ маълумотларни йиғиб, таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва сақлаш;

- ОИВ инфекциясининг тиббий-ижтимоий кўрсаткичлари ва республика миқёсида ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятни таърифловчи маълумотлар базасини юритиш;

ОИВ инфекциясини тарқалишининг сабаб ва оқибатли боғлиқлигини, ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори гуруҳларнинг хулқ-атворини ўзига хос хусусиятларини ва амалга оширилган профилактик чора-тадбирларнинг кўламини аниқлаш;

- ОИВ мониторинги ва баҳолаш натижасида олинган хулосалар бўйича тегишли давлат органларини, юридик шахсларни ва фуқароларни хабардор қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 8– илова

ОИВ инфекцияси масалалари бўйича врачларни қайта тайёрлаш Дастури

1. ОИВ инфекцияси масалаларига тааллуқли бўлган ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар билан танишиш - 1 соат;

-Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашишнинг стратегик дастури ва унинг мазмун моҳияти;

2. ОИВ инфекциясининг этиопатогенези, эпидемиологияси.

3. ОИВ инфекциясининг ташҳисоти: иммунофермент (ИФА), иммуноблот (ИБ), занжир полимераза реакция (ПЦР) - 1 соат.

4. ОИВ инфекциясининг клиникаси - 4 соат.

- Тест олди ва тестдан кейинги маслаҳат;

- ОИВ инфекциясини ҳомиладор аёллар ва болаларда кечиши хусусиятлари.

- ОИВ инфекцияли беморларда антиретровирусли терапияни қўллаш;

- ОИВ инфекциясини юқтирган ҳомиладор аёлларда ва улардан туғилган болаларда АРВ(антиретровирус препаратлари) профилактикасини қўллаш;

- ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ва паллиатив ёрдам кўрсатиш.

5. ОИВ профилактикаси - 3-4 соат.

- ОИВ инфекциясига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари;

- ОИВ инфекцияни касалхона ичи инфекцияси сифатида тарқалишини олдини олиш;

- Тиббий муолажалар жараёнида ОИВни универсал профилактикаси;

- Хавфсиз инъекция ва тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш қоида ва меъёрлари;

- Мулоқотдан кейинги профилактика асослари;

- Шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш (хирургия, терапия, педиатрия, реанимация бўлимларида);

-Аҳоли орасида санитария-тарғибот ишларини такомиллаштириш услублари.

6. Якуний машғулот (тест ва оғзаки синов) - 2 соат.

ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш Дастури

1. ОИВ инфекциясига тааллуқли бўлган ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар билан танишиш - 1 соат;

2. ОИВ инфекциясининг этиологияси, патогенези, эпидемиологияси - 1 соат.

3. ОИВ инфекциясини лаборатория усули билан аниқлаш. Экспресс усул, ИФА, ИБ ва ПЗР. Қон намуналарини олиш, лабораторияга йўлланма тўлдириш ва лабораторияга келтириш ва таҳлил натижаларини олиш қоидалари - 2 соат.

4. ОИВ инфекциясининг клиникаси - 2 соат.

ОИВга тестгача ва тестдан кейинги маслаҳат ўтказиш;

- ОИВ инфекцияли беморларни парвариш қилиш ва уларга паллиатив ёрдам кўрсатиш усуллари;

- Беморларни антиретровирус препаратлари билан даволашда парваришлаш;

- Ҳомиладор аёллар ва болаларда ОИВ касаллигининг кечиши ўзига хослиги ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш.

5. ОИВ профилактикаси - 2 соат.

Даволаш - профилактика муассасаларида ОИВ инфекцияси, шифохона ичи инфекцияси тарзида тарқалишини олдини олиш бўйича ўтказиладиган чора-тадбирлар;

-Тиббий асбоб ускуналарни дезинфекция ва стерилизация қилишда, тест синамаларини ва индикаторларни ишлатиш қоидалари. Марказий стерилизация бўлимлардаги ходимларни шахсий ҳимоя чора-тадбирлари. Тиббий чиқиндиларни зарарсиз йўқотиш усуллари;

- Мулоқотдан кейинги профилактика асослари;

-Аҳоли орасида санитария-тарғибот ишларини олиб бориш.

6. Якуний машғулот (тест ва оғзаки синов) -1соат.

ОИВ инфекцияси масалалари бўйича кичик тиббиёт ходимлари учун машғулотлар мавзуси (5 соат).

1. ОИВ инфекцияси нима ва у қандай ҳолатларда юқади? – 1 соат.

2. Ишлатилган тиббий асбоб-анжомларни ва тиббий чиқиндиларни хавфсиз

йўқотиш қоидалари. – 1 соат.

3. Иш фаолияти давомида талаб этиладиган “униформа” бўйича тушунча. – 1 соат.

4. Мулоқотдан кейинги профилактика ҳақида тушунча. – 1 соат.

5. Якуний машғулот (оғзаки синов) -1соат.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 9– илова

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахслар орасида профилактик хизматларни кўрсатувчи “Ишонч хоналари” тўғрисида Низом

I. Умумий қисм

1. Ушбу Низом “Ишонч хоналари”нинг аҳоли ва ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлари орасида фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1023 сонли Қарорига асосан “Ишонч хоналари”Республикада ОИВ инфекциясига қарши курашнинг ягона тизими таркибига киради.

3. “Ишонч хоналари” ОИВ-инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекциясини тарқалишини камайтириш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказадиган муассаса ҳисобланади.

4. “Ишонч хоналари” ОИТСга қарши курашиш марказлари, худудий тиббиёт бирлашмасининг туман кўп тармоқли поликлиникалари, оилавий поликлиникалари қошида ташкил этилади.

5. “Ишонч хоналари” бепул, ихтиёрийлик асосида, конфиденциалликни таъминлаган ҳолда, аноним хизмат кўрсатади.

6. “Ишонч хоналари” ўзининг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа директив хужжатлари асосида бошқаради.

7. “Ишонч хоналари” мутахассисларини ўқитиш, “Ишонч хоналари” фаолияти сифатини мониторинги ва баҳолаш, ташкилий-услубий бошқарувни Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, худудий ОИТСга қарши курашиш марказлари амалга оширади.

II. Мақсад ва вазифалари

8. “Ишонч хоналари” фаолиятининг мақсади ОИВ-инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекцияси тарқалишини камайтириш бўйича профилактик тадбирларни амалга оширишдан иборат.

9. “Ишонч хоналари”нинг вазифалари:

- Гиёҳвандликка чалинган беморлар ўртасида наркотик моддаларни истеъмол қилишга чек қўйиш ва наркологик даволашга йўналтириш (мотивация ҳосил қилиш) бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари учун ихтиёрийлик асосида аноним ва конфиденциал ҳолатда керакли тиббий хизматлар кўрсатиш ва тор доирадаги мутахассисларга йўналтириш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекцияси ва бошқа қон орқали ҳамда жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар профилактикаси бўйича тадбирларни олиб бориш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишининг камайтиришга таъсир қилувчи хизматлар билан қамраб олиш;

- Кўрсатилаётган хизматларни мониторинг қилиш ва баҳолаш;

- ОИТС ривожланиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабабларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказишда фаол қатнашиш;

- Аҳоли (маҳалла, корхоналар, ўқув муассасалари, тиббиёт муассасалари ва б.қ.) орасида мунтазам санитария-тарғибот ишларини олиб бориш;

- Профилактик дастурларга жалб қилиш мақсадида ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари билан ишончли муносабатларни ўрнатиш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари вакилларини ОИВ инфекцияси, қон ва жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекциялардан индивидуал ҳимоя қилиш кўникмаларига ўргатиш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари вакилларини профилактик ҳимоя воситалари (шприцлар, игналар, жинсий ҳимоя воситалари ва б.қ.) билан таъминлаш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларига ОИВ инфекцияси, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар (ЖАЙБЮК), ОИВ инфекцияси билан зарарланиш хавфини камайтирувчи хулқ-атвор шакллари, ОИВга текшириш тўғрисида маълумотлар бериш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларини тестгача ва тестдан кейинги маслаҳат билан қамраб олиш, зарур бўлганда уларни инфекционист, нарколог, дерматовенеролог, терапевт, фтизиатр ва психологлар маслаҳатларига, ОИВ инфекцияси масалалари бўйича тиббий хизматлар олиш учун йўналтириш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳ вакилларига профилактик хизматларни кўрсатиш учун аутрич ходимларни/волонтёрларни жалб этиш ва уларни зарур кўникмалар бўйича ўқитиш.

10. “Ишонч хоналари”нинг мақсадли гуруҳлари:

- “Ишонч хоналари”нинг мақсадли гуруҳларига ўзларининг турмуш тарзи ва хулқ-атворлари туфайли ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахслар киради.

Буларга:

- Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар (ИОГМИҚ);

- Фоҳиша аёллар;

- Бесоқолбозлар;

- Жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликлар (ЖАЙБЮК) га чалинган шахслар;

- Инъекцион гиёҳванд моддаларни қабул қилувчи шахсларнинг жинсий шериклари ва бошқалар киради.

II. Ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

11. “Ишонч хоналари” кўзда тутилган мақсадларга эришиш ва юклатилган вазифаларни бажариш учун амалдаги қонунчилик асосида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида шприцлар, игналар, жинсий ҳимоя воситалари ҳамда “ОИВ/ОИТС масалалари бўйича ахборот-маърифий материалларни кўриб чиқиш ташкилотлараро ишчи гуруҳи” хулосасини олган ахборот-таълим материаллари ва бошқаларни тарқатиш ва тақсимлаш;

- Ушбу низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган вазифалар доирасида ўз фаолиятини режалаштириш ва юритиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, “Ишонч хоналари” мақсад ва вазифаларига зид бўлмаган бошқа фаолиятларни олиб бориш.

12. “Ишонч хоналари”нинг мажбуриятлари:

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларига профилактик, эпидемияга қарши, психологик тадбирларни ўз хизмат доирасидан чиқмаган холда ташкил этиш;

- Рўйхатга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини юритиш ва фаолият бўйича юқори ташкилотларга ўз вақтида ҳисоботларни тақдим этиш;

- “Ишонч хоналари” мол-мулкини мақсадли равишда ишлатиш ва унинг сақланишини таъминлаш.

III. Фаолиятининг бошқаруви.

13. “Ишонч хонаси” ишини умумий бошқарувини “Ишонч хонаси” врачи (ассистент) олиб боради. Ассистент сифатида ОИВ инфекцияси, наркология ва жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликлар масалалари ҳамда ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида маслаҳат бериш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган, тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан тайинланган тиббиёт ходими жалб қилиниши мумкин.

14. “Ишонч хонаси” врачи (ассистент)нинг хизмат мажбуриятлари:

- “Ишонч хонаси”нинг узлуксиз хизмат кўрсатишини таъминлаш;

- “Ишонч хонаси”га янги ходимларни қабул қилишда хизмат мажбуриятларига мос равишда танлаш ва тавсия бериш;

- “Ишонч хонаси”нинг штатдаги ва штатдан ташқари ходимларини иш фаолияти сифатини мониторингини олиб бориш ва баҳолаш;

- Бошқа тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари билан ўзаро алоқасини ўрнатиш;

- “Ишонч хонаси”нинг штатдаги ва штатдан ташқари ходимларини хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга йўналтирилган ҳамда “Ишонч хонаси”га ишга қабул қилинаётганларга техника хавфсизлиги бўйича тегишли ўқитиш ва тажриба алмаштириш ишларини уюштириш ва ўтказиш;

- Аутрич ходимлари ва волонтёрларни тайёрлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

- “Ишонч хоналари” фаолияти бўйича тасдиқланган ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ва Соғлиқни сақлаш тизимининг юқори ташкилотларига ўз вақтида тақдим этиш;

- Стерил жиҳозларини қабул қилиш ва сақлаш, ишлатилган инъекцион жиҳозларни сақлаш, йўқотиш (утилизация) ёки транспортировка қилиш устидан назорат;

15. “Ишонч хонаси” ҳамширасининг хизмат мажбуриятлари:

- “Ишонч хоналари” фаолиятининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ассистентнинг топшириқларини бажариш;

- “Ишонч хонаси”га мурожаат этган шахсларнинг ихтиёрига биноан ОИВ инфекциясига текшириш учун қон намунасини олиш;

- Зарур бўлганда аутрич ишини бажариш;

- “Ишонч хонаси”да санитария-дезинфекция тартиби ва тозаликка риоя этилишини таъминлаш;

- “Ишонч хонаси”да иш юритиш бўйича масъул.

16. “Ишонч хонаси” томонидан ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларига профилактик хизмат кўрсатишда ёрдам бериш мақсадида аутрич ишчилари ва волонтёрлар жалб қилинади.

- Аутрич-ходим – ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларига профилактик хизмат кўрсатишни тарғиб этувчи шахс.

- Волонтёр – эпидемия таъсиридаги бутун аҳоли ёки айрим ОИВ-инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекциясини тарқалишини камайтиришга ихтиёрий кўмаклашувчи шахс. У жамоатчилик уюшмаси вакили ёки кўнгилли шахс бўлиши мумкин.

17. “Ишонч хоналари”нинг аутрич-ишчи ва волонтёрларининг хизмат мажбуриятлари:

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ ва ЖАЙБЮК билан зарарланишга олиб келувчи хулқ-атвор шакллари ҳақида маълумот бериш;

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари вакилларига ОИВ/ЖАЙБЮК профилактикаси масалалари бўйича маслаҳат бериш;

- Ўзининг фаолияти учун техник таъминот олиш (канцтовар ва бошқалар).

- ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли вакилларини профилактик воситалар билан таъминлаш;

- ОИВ/ЖАЙБЮК профилактикаси масалалари бўйича ахборот материалларини тарқатиш;

- Профилактик тадбирларни юритиш учун (транспорт эҳтиёжлари ва бошқалар учун) зарур маълумотлар, материал воситаларини сўраш ва олиш;

- ОИТСга қарши курашиш марказларида ўқиш ва бошқа тренинг, семинарларда иштирок этиш билан ўз билим ва тажрибаларини ошириш.

IV. Молиялаштириш.

18. “Ишонч хоналари”нинг молиялаштириш манбалари қонунчилик томонидан ман этилмаган давлат бюджети воситалари, бюджетдан ташқари воситалар ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

19. Қўшимча молия манбаларини Халқаро ташкилотлар ва муассасаларнинг ихтиёрий ва хайрия жамғармалари ташкил этиши мумкин.

V. Ҳисобга олиш ва ҳисобот

20. “Ишонч хоналари” амалдаги қонунчилик асосида ҳисоб - китоб олиб боради ва унинг якунлари бўйича ҳисоботни ўзлари жойлашган даволаш-профилактика муассасасига ҳамда худудий ОИТСга қарши курашиш марказига тақдим этади.

21. “Ишонч хоналари” фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш Соғлиқни сақлашнинг юқори ташкилотлари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда қонунчиликда кўрсатилгандек, шартнома асосида аудитор ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

VI. Якунийқисм

22. “Ишонч хонаси”ни хусусийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

23. “Ишонч хонаси” амалдаги қонунчилик асосида ўрнатилган тартибда қайта ташкиллаштирилади ёки унинг фаолияти тугатилади.

24. Мазкур низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 10 - илова

“ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган шахслар орасида профилактик хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги услубий қўлланма

Услубий қўлланма ОИВ инфекцияси, жинсий алоқа йўли билан юқувчи касаллик (ЖАЙБЮК)лар тарқалишини ва гиёҳвандликни олдини олиш бўйича фаолият юритувчи “Ишонч хоналари” ва ОИТСга қарши курашиш марказлари мутахассислари, эпидемиологлар, эпидемиолог ёрдамчилари, нарколог, дерматовенеролог, ДПМ раҳбарлари ва жамоатчилик ташкилотлари ходимлари, шунингдек волонтёрлар, аутрич ишчилари учун мўлжалланган.

“Ишонч хоналари” таърифи

• “Ишонч хоналари” - бу тиббиёт муассасаси, ёшларнинг муайян гуруҳи, яъни ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахсларга профилактик хизмат кўрсатувчи маскан;

• “Ишонч хоналари” - бу ОИВ инфекцияси муаммоси бўйича тест синовидан олдин ва тест синовдан кейин маслаҳат берувчи муассаса;

• “Ишонч хоналари” – ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари, яъни гиёҳванд моддаларни инъекция орқали қабул қиладиганлар, рағбатлантириш эвазига интим хизмат кўрсатувчи (РЭИХК) аёллар, бесоқолбозлар орасида ушбу иллатлардан воз кечишга тарғибот қилиш, уларга ОИВ юқишини олдини олиш бўйича тадбирларни олиб борувчи муассаса.

Ишонч хоналари ишини ташкил этиш

Ишонч хоналари даволаш-профилактика муассасалари қошида ташкил этилиши мумкин. Ишонч хоналарини гиёҳванд моддаларни инъекция орқали қабул қилувчилар тўпланадиган, улар бу моддаларни сотиб оладиган ва/ёки истеъмол қиладиган жойлар яқинида ташкил этган маъқул. Ишонч хоналарини очишда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш зарур:

• Ишонч хоналарига тахминан қанча одам мурожаат қилиши мумкин;

• транспорт қатновининг қулайлиги;

• аҳолининг зичлиги (50000 киши);

• мижозларни йўллаш мумкин бўлган хизматлар ҳамда Ишонч хонасига ишга жалб этиш режалаштирилаётган ходимлар сони.

Ишонч хонасига ходимлар қуйидаги штат бирликларига мувофиқ ишга олинади.

“Ишонч хонаси”нинг штат бирлиги

Лавозим

Штат бирликлари

1.

Врач

1,0

2.

Ўрта тиббий ходим

1,0

3.

Кичик тиббий ходим (санитарка)

1,0

Ишонч хоналари жойлашадиган жой

• ДПМ қошида жойлашиши керак;

• Ишонч хоналари мурожаат қилувчилар учун ноқулайлик туғдирмайдиган қилиб жойлаштирилиши керак;

• Ишонч хоналари дам олиш ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни ишлаши керак;

• Иш жадвали Ишонч хона жойлашган ДПМнинг бош врачи томонидан тасдиқланади;

• Хонага кираверишда хонанинг номи, иш кунлари ва соатлари ёзилган кўрсаткич осиб қўйилиши зарур. Бироқ ишнинг мақсади, тавсифи баён қилинишининг ҳожати йўқ;

• Ишонч хоналарида яхши муҳит, тартиб ва озодалик сақланиши, яъни ходимлар келувчиларга эътибори билиниб туриши керак.

Ишонч хоналари камида икки хонадан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир. Келувчилар алоҳида хонада қабул қилиниши зарур, шунингдек шприцлар айирбошланадиган хона, инъекция асбоблари сақланадиган хона, ўқитиладиган хона ва ҳоказо хоналар бўлиши маъқулланади.

Ишонч хонаси мижозлар учун қулай тарзда ишлаши, ходимларнинг ҳамда игналар ва шприцлар сақланадиган хоналар хавфсизлиги таъминланадиган тарзда ташкил этилиши керак.

Ишонч хоналари мурожаат этганларга маслаҳат бериш, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш, ОИВ ва гепатитга тест синовидан ўтказиш учун қон намунасини олиш ва ҳоказолар жиҳатидан қулай бўлиши лозим.

Телефонда маслаҳат бериш учун телефон мавжуд бўлиши муваффақиятли иш олиб боришнинг зарур шарти ҳисобланади.

Ишонч хонасининг жиҳозлари:

- Мижозларни рўйхатга олиш ва ҳужжатларни сақлаш учун мебель тўплами.

- Телефон.

- Офис ишлари учун оргтехника.

- Ишлатилган шприц ва игналарни йиғиш ва вақтинчалик сақлаш учун тешилмайдиган ёпиладиган идишлар, пинцет.

Аутрич ишини ўтказиш учун қуйидаги буюмлар бўлиши керак:

- Тоза шприц/игналар, дезинфекцион моддалар ва стерил салфеткалар учун сумка.

- Ишлатилган шприц/игналарни йиғиш учун зич, тешилмайдиган контейнерлар.

- Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун аптечка.

Ишонч хоналарида қуйидаги шахслар ишлаши мумкин:

ОИВ ва ОИТС масалалари бўйича махсус тайёргарликдан ўтган врач (нарколог, дерматовенеролог, инфекционист, эпидемиолог ва б.қ.), фельдшерлар (эркаклар бўлгани маъқулланади). Уларни Ишонч хонаси ташкил этилган даволаш-профилактика муассасаси раҳбари тайинлайди.

Қуйидаги шахслар маслаҳатчи сифатида жалб этилади:

• Психолог

• Ижтимоий ходим

• Муаммо бўйича махсус тайёргарликдан ўтган бошқа тиббиёт ходимлари

• Гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар орасида ОИВ ва ОИТСни олдини олиш дастурлари бўйича ўқитилган волонтёрлар ёки аутрич-ходимлар.

Ишонч хоналарида ишлаш учун ходимларни тўғри танлаш мижозларни жалб этишнинг гарови ҳисобланади.

Қуйидаги хусусиятлар Ишонч хоналари ходимлари учун зарур ҳисобланади:

• ОИВ ва ОИТС профилактикаси масалаларига доир билимларга эга бўлиш;

• Одамлар билан алоқа ўрнатиш ва муомалада бўлиш лаёқати ва уқуви;

• Ҳиссий вазминлик ва ҳаётга етук муносабатда бўлиш;

• Маслаҳат бера олиш;

• Оддий бўлмаган вазиятларга очиқ муносабатда бўлиш;

• Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш усуллари ва унинг асоратлари тўғрисида тўлиқ билимга эга бўлиш.

Қанча ходимни ишга қабул қилиш, уларни ҳақ тўланадиган ходимлар сифатидами ёки волонтёрлар сифатида ишга жалб этиш лозимлигини ҳал қилиш керак бўлади. Бироқ гиёҳванд моддаларни қабул қилувчиларнинг ўз одамлари билан муносабатлари жуда ҳам яқин бўлиши ва ўрталикдаги касб билан боғлиқ масофани сақлашлари қийин бўлиши мумкин.

Гиёҳванд моддани истеъмол қилишдан воз кечганларни, уларнинг тажрибасидан келиб чиқиб гиёҳвандларга ўз хулқ-атворини ўзгартириш бўйича маслаҳат ва ёрдам беришлари, даволаш учун юбориш мақсадида Ишонч хонаси фаолиятига жалб қилиш мумкин.

Ишонч хоналарининг ҳамкорликдаги фаолияти

Ишонч хонаси, маҳаллий хокимият органлари, маҳалла қўмиталари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари томонидан ёрдам кўрсатилса, самарали фаолият кўрсата олади. Ишонч хонаси қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади:

• Наркология диспансери

• ОИТСга қарши курашиш марказлари

• Соғлиқни сақлашнинг ҳудудий органлари

• Даволаш-профилактика муассасаси

• Ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари

• Ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)

• Диний идоралар вакиллари

• Ёшлар ташкилотлари.

Ишонч хонасининг ишлаш принциплари

Гиёҳвандликка чалинган беморлар ўртасида наркотик моддаларни истеъмол қилишга чек қўйиш ва наркологик даволашга йўналтириш (мотивация ҳосил қилиш) бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боради. Ишонч хонасида ижтимоий-психологик, профилактик ёрдам бериш ҳамда тестгача ва тест синовидан кейин маслаҳат бериш хуфёналик ва махфийлик принципларига риоя қилган ҳолда ихтиёрийлик асосда амалга оширилади. Таҳқирлаш ва камситишга йўл қўйилмайди. Ишонч хоналарининг иш услуби мижозга гиёҳванд моддани қабул қилишдан воз кечишни ва унинг оқибатларини онгига етказиш, соғлом турмуш тарзини ва хавфли хулқ-атвордан бирмунча хавфсиз хулқ-атворга ўтишни тарғиб қилишдан иборат.

Фаолиятнинг асосий турлари

Ишонч хонаси фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

• Мақсадли гуруҳлар вакиллари билан алоқа ўрнатиш;

• ОИВ инфекцияси, гиёҳвандлик ва жинсий алоқа йўли билан юқадиган инфекциялар профилактикаси масалалари бўйича ахборот билан таъминлаш;

• Тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида мутахассисларнинг маслаҳат беришларини ташкил этиш;

• Аутрич-ишларини ўтказишни таъминлаш;

• Шприц алмаштириш дастурини амалга ошириш;

• Ишонч хонаси фаолияти мониторинги тизимини, ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлаш.

Шприц ва игналар алмаштириш бўйича хизмат кўрсатиш ва уларнинг сифатини бошқариш

Шприц ва игналар алмаштириш дастурлари қўйидагиларни ўз ичига олади:

• Стерил шприц ва игналар тақдим этиш.

• Ишлатилган шприц ва игналарни йиғиш.

Ушбу хизматлар кўрсатиладиган мақсадли гуруҳлар:

• Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар – ИОГМИҚ.

Кўрсатиладиган хизматларни мақсади:

• ОИВ инфекцияси ва бошқа парентерал орқали юқадиган касалликларни юқишини олдини олиш.

Шприц/игналарни алмаштириш турлари:

• Бирламчи алмаштириш – шприц/игналарни аутрич ишчи ёки Ишонч хона ассистенти томонидан тўғридан-тўғри мижозга тарқатилиши.

• Иккиламчи алмаштириш - шприц/игналарни волонтёр ёки бошқа ихтиёрий ёрдамчилар томонидан мижозларга етказилиши.

• Бирламчи мижоз - шприц/игналарни Ишонч хонасидан ёки аутрич ишчисидан тўғридан-тўғри олувчи мижоз.

• Иккиламчи мижоз - шприц/игналарни волонтёрлардан олувчи мижоз.

Кўрсатиладиган хизматлар алгоритми/мазмуни:

Мижозлар Ишонч хоналарига шприц алмаштиришга ўзлари, ёки аутрич-ходимлар/волонтерлар орқали мурожаат этишади. Ишонч хона ходимлари мижозларга стерил бир маротаба ишлатиладиган шприц ва игналар, спиртли салфеткалар беради, мижозлар эса ишлатилган шприц ва игналарни қайтаради. Шприцларни алмаштириш жараёнида мижоз мутахассисдан ОИВ инфекцияси, ва парентерал йўл орқали юқувчи бошқа касалликлар бўйича маълумотлар ва бу масалалар ёритилган ахборот-таълим материалларини олади. Зарур бўлганда эса ОИВ инфекциясига тиббий текширувдан ўтказилади ва унга психологик ёрдам кўрсатилади.

Шприцларни бирламчи алмаштириш жараёнида мижознинг кейинги мурожаати кутилаётган муддати инобатга олиниб (масалан Ишонч хонага кейинги мурожаати ёки аутрич ишчининг кейинги ташрифигача) унга шу даврга етадиган миқдордаги шприцлар берилади. Бунда мижознинг ўртача бир сутка давомида гиёҳванд моддани қабул қилиш сони инобатга олиниши зарур.

Шприц/игналарни тавсия қилинган миқдори = кун давомидаги инъекцияларнинг сони Х мижознинг кейинги мурожаатигача бўлган кунлар сони (мурожаат қилган куни ҳам инобатга олинади), бироқ бу муддат 7 кундан ортмаслиги керак.

Шприцларни иккиламчи алмаштириш жараёнида волонтёр кейинги мурожати кутилаётган муддати инобатга олиниб (масалан Ишонч хонага кейинги мурожаати ёки аутрич ишчининг кейинги ташрифигача) унга шу даврга етадиган миқдордаги шприцлар берилади. Бунда волонтернинг иккиламчи мижозлари инобатга олиниши зарур, бирок бу муддат 7 кундан ортмаслиги керак.

Шприц/игналарни тавсия қилинган миқдори = иккиламчи мижозлар сони Х волонтёрнинг кейинги ташрифигача бўлган кунлар сони (бу муддат 7 кундан ортмаслиги ва бериладиган шприцлар ҳар бир мижозга кунига 2 донадан ошмаслиги керак).

Қайтарилган шприцлар/игналар берилган сонидан 40% кам бўлмаслиги керак. Қайтарилган шприц/игналарни миқдори уларни вазнини ўлчаш йўли билан назорат қилинади (тарози, бўлмаса чамалаб амалга оширилади).

Шприц алмаштириш дастурининг фаолият турлари:

• Стационар шароитида. Мурожаат этганлар/волонтёрлар шприц ва игналарни Ишонч хонасида алмаштиришади.

• Мобил (кўчма) пунктида. Мижозлар/волонтёрлар шприц/игналарни мобил ишонч пунктларининг йўналиши бўйлаб белгиланган жойларида алмаштиришади.

• Аутрич ишида. Мижозлар/волонтёрлар шприц/игналарни аутрич ишчининг йўналиши бўйлаб белгиланган жойларида алмаштиришади.

Шприц алмаштириш дастурларига мижозларни қабул қилиш мезонлари ва шартлари:

• Гиёҳванд моддаларни инъекция орқали қабул қилиши.

• Ёши – 16 ёшдан катта.

Шприц алмаштириш дастурларига мижозларни қабул қилиш ихтиёрийлик асосида, унга махсус идентификация коди берилиш йўли билан ва оғзаки розилиги олиниши ҳамда шприц алмаштириш дастурлари шартларига риоя қилиши шарти билан амалга оширилади: мижоз/волонтёр кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида, бир мурожаат давомида олиниши мумкин бўлган шприцлар миқдори, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва ишлатилган шприцларни қайтариш шартлари тўғрисида тўлиқ маълумот олиши керак.

Шприц алмаштириш жараёнида зарур маълумотларни қайд этиш хизмат кўрсатаётган шахс томонидан хизмат кўрсатилгандан сўнг дарҳол амалга оширилади. Ҳар бир янги мижоз иловада қайд этилган рўйхатга олиш шакли асосида, индивидуал код қўйиш орқали рўйхатга олинади.

Анонимликка риоя қилган ҳолда мижозларни кўрсатиладиган хизмат турлари, шприцларни алмаштириш турлари, ишлатилган шприцларни қайтариш мақсадлари тўғрисида хабардор қилиш орқали рўйхатга олиш ва ҳисобот юритиш Ишонч хоналар ходимлари учун мажбурият ҳисобланади.

Мижоз охирги 3 қатнов давомида ишлатилган шприцларни қайтармаган бўлса, унга бошқа хизматлардан фойдаланиш шарти билан шприц алмаштириш хизмати тўхтатилади (4-мурожаатида унга шприц берилмайди). Шприц алмаштириш хизмати мижоз томонидан ишлатилган шприцларни қайтариш йўлга қўйилганда давом эттирилади.

Рўйхатга олиш

Бирламчи мулоқот ўрнатилганда қуйидаги маълумотлар рўйхатга олинади:

- Махсус идентификацион код.

- Қайси ижтимоий гуруҳга мансублиги.

- Маълумоти.

- Кўрсатилган хизматлар турлари.

- Тарқатилган/қайтарилган шприц/игналар, дезмоддалар.

- Тор доирадаги мутахассисларга юбориш.

Қайта/мунтазам мулоқот ўрнатилганда:

- Махсус идентификацион код.

- Кўрсатилган хизматлар турлари.

- Тарқатилган/қайтарилган шприц/игналар, дезмоддалар.

- Тор доирадаги мутахассисларга юбориш.

Махсус идентификацион код мижознинг онасининг исмини биринчи иккита ҳарфи + отасининг исмини биринчи иккита ҳарфи + 1 – эркак бўлса, 2 – аёл бўлса + туғилган йилининг охирги иккита сони (мисол учун, онасининг исми Гулнора, отасининг исми – Қаҳрамон, туғилган йили 1981, эркак: коди “ГУКА181” бўлади).

Ишонч хоналарида юритиладиган барча рўйхатга олиш ҳужжатлари, йўлланмалар, қайтарилган шприцларни хавфсиз йўқ қилиш ҳужжатлари тикилган ва номерланган бўлиши керак.

Хизмат кўрсатишнинг асосий тамойиллари

Бағрикенглик тамойили – шахсга унинг жинси, ижтимоий мавқеи, миллати ва динидан қатъий назар, барчага бир хил муносабатда бўлиб хизмат кўрсатилади.

Анонимлик тамойили – шахсларни рўйхатга олиш ва улар тўғрисида ҳисобот юритиш фақат сир сақлаган ҳолда амалга оширилади. Аноним хизмат деганда шахс томонидан ҳеч қанақанги ҳужжат тақдим қилинмасдан хизмат кўрсатиш кўзда тутилади.

Конфиденциаллик тамойили – шахснинг Ишонч хонасига мурожаат қилганлиги ва унга кўрсатилган хизматлар тўғрисида барча маълумотларни сир сақланиши ва унинг розилигисиз бошқа шахсларга берилишига йўл қўймаслик.

Хизмат кўрсатишнинг бепуллик тамойили – Ишонч хоналарида кўрсатиладиган барча хизматлар бепул амалга оширилади. Ишонч хоналарида сарфлов материаллари ва асбоб-ускуналарига бўлган харажатлар донор ташкилотлар ёки давлат ҳисобидан қопланади.

Ишонч хона ёки аутрич ишчилар томонидан шприц алмаштириш дастурларини амалга оширишга имкон бўлмаган ҳолатларда Ишонч хона ходимлари мижозларни аптекалар орқали стерил жиҳозларни олишга йўналтириши керак.

Давлат ҳукумати идораларига маълумот бериш қоидалари

ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасида профилактик хизмат кўрсатувчи ходимлар барча даражадаги давлат ташкилотлари ва ННТ билан ҳамкорлик алоқаларини тузиш тамойилларига амал қилишади.

Ишонч хоналари фаолияти бўйича маълумотлар Ишонч хона ходимлари томонидан назорат қилувчи давлат идораларига ҳудудий ОИТСга қарши кураш маркази бошлиғи кўрсатмасига кўра берилиши мумкин.

Ишонч хоналарига мурожаат этганларни аноним равишда рўйхатга олинишини инобатга олган ҳолда, улар тўғрисидаги маълумотларни (ФИШ, яшаш манзили ва бошқалар) давлат органларининг сўровномасига қўйидаги ҳолатлардан ташқари берилишининг имкони мавжуд эмас:

- Мижознинг шахсий маълумотини ошкор қилиш тўғрисидаги ёзма рухсатнома мавжуд бўлса;

- Ишонч хонада моддий бойликларнинг ўғирлиги содир этилганда, жабрланувчи томонидан ички ишлар идораларига аризани расмийлаштириш жараёнида.

Шприцларга бўлган эҳтиёж

Ишонч хоналари томонидан профилактика воситаларини олиш, сақлаш ва мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг Ишонч хона ассистенти, ҳудудий ва Республика ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан олиб борилиши керак.

Стерил шприц, игналар ва дезинфекция моддаларини сақлаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги қоида ва меъёрларига мос келиши керак.

Ишонч хонада ИОГМИҚларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда шприц/игналарнинг ҳар хил турлари бўлиши керак (10 мл, 5 мл, 2 мл, 1мл, 22 g, 25g).

Шприцларнинг қадоқларида “сотиш мумкин эмас” эканлиги кўрсатилган бўлиши керак.

Ишонч хоналарига ажратилган бир маротаба ишлатиладиган шприц, профилактик ҳимоя воситаларининг қадоқларида кўрсатилган ишлатиш муддати якунланишидан камида 3 ой аввал (агар, шу 3 ой мобайнида, ўрнатилган тартибда, тарқатилиши имкони йўқ, ортиб қолиб яроқсиз ҳолатга келади деган хулосага келинса) Ишонч хоналарнинг ассистентлари ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига ва у ердан ўз навбатида Республика ОИТСга қарши курашиш марказига ёзма равишда тўлиқ маълумотлар асосида хабар қилишлари керак.

Ишонч хоналарига асбоб-анжомларни ўз вақтида етказиш ва яроқсиз асбобларни ўз вақтида алмаштириш ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази бошлиғи зиммасида бўлади. Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази ҳудуд бўйича умумий талабномани тайёрлаб, Республика ОИТСга қарши курашиш марказига юборади.

Асбоб-анжомлар учун моддий жавобгарлик:

Асбоб-анжомларни мақсадли ишлатилишига ва ишлатилганларни ўз вақтида йўқ қилишга – Ишонч хоналарнинг ассистенти ва аутрич-ишчилар жавобгар.

Асбоб-анжомларни тўғри сақланишига Ишонч хоналарнинг ассистенти жавобгар.

Шприцларни алмаштиришга бўлган талаблар

Ишонч хонаси ходимлари томонидан шприц ва игналарни алмаштириш, дезинфекцияловчи моддалар ва профилактик ҳимоя воситаларини тақдим этиш ва ишлатилган асбоб-ускуналарни утилизация қилиш, дам олиш кунидан ташқари ҳар куни амалга оширилади.

Тоза шприц ва игналарни, профилактик ҳимоя воситаларини, дезинфекцияловчи моддаларни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган санитария-гигиена меъёрларига тўғри келиши лозим.

Ишлатилган шприц ва игналарни йиғиш, сақлаш ва утилизацияси ДПМнинг йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш қоидалари асосида амалга оширилади.

Мижозларга профилактик воситаларини тарқатиш

Республиканинг маъмурий ҳудудларида ўрганиб чиқилган таҳлилий маълумотлар асосида, мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, профилактик воситаларни тарқатиш қуйидаги мезонга кўра амалга оширилади:

• бир мурожаатда бир нафар шахс учун 10 донагача шприц берилиши мумкин (волонтёрлар томонидан бир неча ИОГМИҚлар учун шприцлар олиниши ҳисобга олинади);

• инъекция орқали гиёҳванд моддани истеъмол қилувчи бир нафар шахс учун йил давомида бериладиган шприцлар сони – 100 донадан 400 донагача;

• бир дона шприц учун ажратиладиган спиртли салфеткалар сони – 2 дона;

• ИОГМИҚ бир нафар шахс учун йил давомида бериладиган профилактик ҳимоя воситалари сони - 100 донадан 250 донагача.

Ҳисобни юритиш учун тезкор-баҳолаш натижаларидан фойдаланиш зарур. Тезкор-баҳолаш қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

• ҳар бир гиёҳванд моддаларни инъекция йўли билан истеъмол қилувчилар томонидан ҳар куни содир этиладиган инъекциялар сони;

• Ишонч хоналари хизматларидан фойдаланадиган гиёҳванд моддаларни инъекция йўли билан истеъмол қилувчилар фоизи;

• бошқа манбалардан, масалан, дорихонадан олинадиган шприцлар, игналар сони.

Хизматлар ва уларнинг сифатини бошқаришга талаблар

Ишонч хоналарнинг иш режаси:

Ишонч хоналарнинг иш режаси шприц алмаштириш дастурларини ўз ичига олиб, ҳар йил янгидан тузилади ва ДПМнинг бош врачи томонидан тасдиқланади. Иш режасидан четлашган ҳолатларда, Ишонч хоналарининг ассистентлари бош врачга ёзма равишда сабабларни ёритган ҳолда хабар бериши лозим.

Шприцларни алмаштириш дастурларида кўрсатиладиган хизматлар бўйича иш режа қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Иш режанинг бажарилиши устидан назоратни ҳар куни Ишонч хонаси ассистенти томонидан амалга ошириш;

- Шприц/игналарни тақсимлаш бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;

- Шприц/игналарнинг керакли миқдори бўйича талабнома тайёрлаш;

- Ишлатилган шприц/игналарни утилизация қилиш муддатларини режалаштириш;

- Ходимлар билан хавфсизлик техникаси ва эпидемияга қарши, дезинфекция тартиблари бўйича ҳар ой машғулотлар ўтказиш.

Ишонч хоналарнинг ассистенти лавозим йўриқномасига мувофиқ тўлиқ бандлик асосида фаолият кўрсатади.

Аутрич-ишчиларнинг иш вақти – кунига 3 соатдан кам бўлмаган ҳолда ҳафтада 6 кун фаолият кўрсатади.

Бошқариш ва ҳисоб-китоб юритиш бўйича тартиблар:

Шприц алмаштириш бўйича хизматларнинг умумий бошқарилиши маъмурий ҳудудларда ОИТСга қарши курашиш марказининг бош врачи томонидан амалга оширилади. Ишонч хона хизмат кўрсатадиган ҳудуд миқёсида Ишонч хона ассистенти томонидан амалга оширилади. Аутрич-ишчилар томонидан шприц алмаштириш дастурлари бўйича хизмат кўрсатиш устидан ассистент бошқаради. Шприцларни алмаштириш дастурларига лойиҳа доирасида ННТлар жалб қилинган ҳолатларда, бошқарув ННТ бошлиғи ёки у тайинлаган мутахассис томонидан амалга оширилади.

Ишонч хона ассистенти ойлик, ярим йиллик ва йиллик хисоботларни тасдиқланган жадваллар асосида ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига топширади.

Аутрич-ходим ассистентга ҳафталик ҳисобот ва йўлланмаларни топширади. Ҳисобот шакли ассистент билан келишилади.

Шприц алмаштириш дастурлари ходимлари орасида вазифаларни ўзаро алмашиш:

Ишонч хонада ассистентлар ва аутрич ишчилар учун вазифаларни ўзаро алмашиш жадвали тузилади ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ёки меҳнат таътили даврларида ушбу жадвал асосида фаолият юритилади.

Меҳнат таътилига чиқиш ёки ишдан бўшаш тўғрисидаги аризалар 2 ҳафта аввал топширилади.

Ўқитиш

Ишонч хоналарининг ходимларни ўқитиш доимий жараёндир. Бевосита амалга ошириладиган ишлар ҳажми қанчалик кўп бўлмасин, ходимларни ўқитишга вақт ажратилиши шарт.

Ходим қуйидаги тартибда тайёргарликдан ўтказилади:

1. ОИТСга қарши курашиш марказида 10 кунлик тайёргарликдан ўтиш.

2. Ишонч хонасининг иши билан таништириш.

3. "Гиёҳванд моддаларга эҳтиёжни камайтириш" дастурлари бўйича ўқитиш.

4. ОИВга тестдан олдинги ва тестдан кейинги маслаҳат бериш методологиясини ўрганиш.

5. ОИВ ва ОИТС, жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликлар ва гиёҳвандлик муаммолари бўйича ўқитиш.

6. ОИВ инфекцияси устидан эпидемиологик назорат қилиш.

7. Бир маротаба ишлатиладиган асбобларни бериш/қайтариш бўйича меъёрлар.

8. Ходимлар ўртасида "ёниш синдроми" профилактикаси.

9. Волонтёрлар ва аутрич ишчиларни ўқитиш бўйича.

Ишонч хона ассистенти қўшимча равишда Exel, Word дастурида ишлашни билиши маъқулланади. MIS дастурида ишлашни билиши шарт.

Ходимларни ўқитишнинг дастлабки дастури қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

• Гиёҳванд моддаларни инъекция йўли билан истеъмол қилиш оқибатлари тўғрисида маълумот;

• ОИВ ва ОИТС, В ва С гепатитлари, жинсий йўл билан ўтадиган инфекцияларнинг юқиш йўллари, таваккалчилик, хатарли хулқ-атвор турлари;

• гиёҳванд моддаларни тайёрлаш ва инъекция йўли билан истеъмол қилишда барча буюмлардан фойдаланиш билан боғлиқ ОИВ, С, В гепатитлари юқиши хавфи;

• ОИВга тест синови, тест синовидан ўтиш ёки ўтмасликка далиллар;

• инфекциялар ва уларни даволаш тўғрисидаги бирламчи тиббий маълумотлар.

Ходимларнинг кўникмаларини ривожлантириш уларнинг қуйидаги соҳалардаги билимларини ривожлантиришга қаратилган ўқитадиган курсни назарда тутади:

• ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари билан алоқа ўрнатиш, улар билан муомала қилиш, уларни профилактик дастурларга жалб қилиш;

• тест синовигача ва тест синовидан кейин маслаҳат бериш;

• бехатар хулқ-атворни тарғиб қилиш;

• шприцларни айирбошлаш ва уларни зарарсизлантириб йўқ қилиш;

• Ишонч хоналари иши тўғрисида маълумот бериш.

Волонтёр

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлар орасидан волонтёр ва аутрич-ходим (аутрич инглизчадан таржима қилганда кўчада ишлаётганни, бизнинг тилимизда "далада ишлаётган"ни англатади) танлаб олиниши мумкин. У ўсмирлар ва ёшларнинг муаммоларини тушуниш орқали уларга ёрдам берадиган, саломатликни асраш ва соғлом турмуш тарзи кечиришга қаратилган хулқ-атворни ўзгартиришнинг йўлларини биргаликда излайдиган кўнгилли шахс ёки жамоатчилик ташкилотининг вакили бўлиши мумкин.

Волонтёр – бу ихтиёрий иш юритадиган киши. Волонтёрлар махсус ўқитилгандан ва тренингдан ўтганларидан кейин Ишонч хоналари ишида бевосита ёрдам беради. Бироқ ушбу ишда киши тезда чарчаб қолади, шу сабабли зарурият бўлса волонтёрларни ярим йилда бир марта алмаштиришни назарда тутиш зарур. Волонтёрлар шприц/игналарни аутрич ишчилар орқали олган ҳолда шприц алмаштириш дастурлари хизматларини ҳам амалга ошириши мумкин.

Аутрич ишлар

Аутрич - бу ёпиқ ижтимоий гуруҳларда, шу жумладан гиёҳвандлар орасида, одатда улар тўпланадиган ёки тўпланиши мумкин бўлган жойларда: гиёҳванд моддалар сотиладиган жойлар, гиёҳванд модда истеъмолчиларининг квартираларида ва бошқа жойларда кўча шароитида профилактик ва ижтимоий ҳимоя ишларини олиб бориш.

Кўчада олиб бориладиган профилактик ва ижтимоий ишларнинг асосий мақсади - гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар гуруҳи вакиллари орасида хавфли хулқ-атворни ўзгаришга эришишдир. Қоидага кўра, одамлар кўпинча ахборотни уларга яқин бўлган, уларнинг тажрибасига ўхшаш тажрибага эга бўлган, ўзларига хос муаммоларга ва ижтимоий мақомга эга бўлган, яъни улар ўзларига "тенг" деб ҳисоблайдиганлардан олишга мойил бўладилар.

Аутрич иши шприц алмаштириш бўйича фаолиятнинг ажралмас қисмидир, унинг ишини тўлдириб асосий иш шаклини ташкил этади.

Аутрич ишининг мақсади гиёҳванд моддаларни инъекция йўли билан истеъмол қилувчиларининг бирмунча берк қатламларига кириб ОИВ инфекцияси ва бошқа инфекциялар профилактикаси бўйича тадбирларни самарали ўтказилишини таъминлашдан иборат.

Аутрич ишини ким қилиши мумкин:

- Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмайдиган, лекин ушбу гуруҳларга кириш имкони бор шахслар (дўстлари, ИОГМИҚ танишлари, оила аъзолари).

- Ремиссиядаги гиёҳвандлар.

- Актив гиёҳвандлар.

Аутрич ишлар қуйидаги фаолиятдан иборат бўлади:

• гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар билан алоқа ўрнатиш;

• юз бераётган воқеалар, қандай гиёҳванд моддалардан фойдаланилаётганлиги, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар қайси муаммоларни энг муҳим деб ҳисоблашлари тўғрисида ахборот тўплаш;

• саломатлик масалалари бўйича профилактик ахборот бериш;

• тиббий ёрдам олиш ёки ОИВга тест синовидан ўтишни маслаҳат бериш;

• бошқа хизматларга – наркология, Дўстона хоналар, ОИТСга қарши курашиш марказларида тегишли тиббий хизматлардан фойдаланиши учун йўлланма варақаси олишга Ишонч хона ассистентига юбориш;

• ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари билан хавфли хулқ-атворни муҳокама қилиш;

• ахборот материаллари, профилактик ҳимоя воситалари бериш, ўқитиш;

• шприцларни тарқатиш, қайтариш ва бошқа ҳимоя воситаларини тарқатиш.

Дастлабки алоқани ўрнатиш

Аутрич ишидаги биринчи қадам – бу гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар билан алоқа ўрнатиш. Биринчи алоқа кўпинча наркология хизматлари, ОИТСга қарши курашиш марказлари, юқумли касалликлар касалхоналар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар орасида ОИВ ва ОИТСни олдини олиш бўйича тадбирларни бажараётган жамоатчилик ёки нодавлат ташкилотлар орқали амалга оширилади.

Алоқа ҳар қандай киши билан алоқа ўрнатиш сингари юз беради.

Алоқа ўрнатувчи:

• Ўзини таништириши;

• Вазифаси нимадан иборат эканлигини тушунтириши;

• Ким бўлиб ишлашини айтиши;

• Нима учун бу фаолият билан шуғулланишини ҳамда хуфёналик ва махфийликка нисбатан қандай қоидалар мавжудлигини тушунтириши муҳимдир.

Мижозларни жалб этиш

Кўпчилик ҳолларда мақсадли гуруҳларни, айниқса гиёҳвандларни профилактик тадбирларга жалб этиш учун кўп куч сарфлашга тўғри келади.

Бундай вазиятда энг яхшиси аутрич техникасидан фойдаланиш, яъни мақсадли гуруҳларни топиш, улар билан алоқа ўрнатиш ва Ишонч хоналари хизматлари ҳақида гапириб бериш мумкин бўлган жойларни аниқлаган маъқул.

Мана шу мақсадда карточка ёки варақалардан фойдаланилади. Уларда хонанинг манзили, иш жадвали кўрсатилган бўлиши керак.

Рисолалар ва варақалар бошқа ташкилотларга, масалан, даволаш-профилактика муассасаларига, наркология диспансерларига, тери-таносил диспансерларига, поликлиникалар, касалхоналарга берилиши мумкин.

Аутрич-ходим қуйидаги фазилатларга эга бўлиши керак:

• Инсонни ва унинг муаммоларини тушуниши;

• Ҳамма вақт ўзини табиий ҳолда тутиши, "ўзганинг ролини ўйнамаслиги";

• Ўз фикрини айтиши ва ўз туйғуларини яширмаслик;

• Одамларни қандай бўлса, шундай идрок қилиши, шунингдек уларнинг қарорларини эътироф этиши;

• Одамларнинг кайфиятини ва таранглик муҳитини нозик тушуниши, яъни ҳақиқий аутрич-ходим ҳозир қандай саволларни бериш жоизлигини, қайси саволларни кейинга қолдиришни билади;

• Ҳар қандай саволга аниқ ва тўғридан-тўғри жавоб бериш. Бу одамларга ҳамма вақт алоқа ўрнатишга ва аниқ саволлардан кочмасликни ҳис этиш имконини беради;

• Муаммоли ва хавфли вазиятларда хотиржам бўлиш.

Аутрич-ходимнинг профессионал фазилатлари:

• Ўз имкониятларини тўғри баҳолаш ва зарур бўлганда ёрдам бериш;

• Савол мураккаблигидан қатъий назар уларга тушунарли жавоб бериш (бу, агар ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахс паст маълумотли бўлса ёки тилни билмаса жуда муҳимдир);

• Ҳар қандай иш муайян профессионал доираларга эга эканлигини, ундан чиқиш мумкин эмаслигини билиш ва тушуниш.

Аутрич ишчининг иш жадвали

Аутрич ишчи ўзи хизмат кўрсатадиган участкага ҳар куни чиқади, тасдиқланган аутрич ишини ўтказиш жадвали асосида ўз участкасида иш олиб боради.

Аутрич ходим ҳафтада 3 марта мижозларга шприц ва игналар, профилактик ҳимоя воситалари, профилактик дастур ва чоралар ёритилган адабиётлар тарқатади ва мижозлардан ишлатилган шприц/игналарни қайтариб олади.

Ишонч хонаси ассистенти билан биргаликда бажарилиши лозим бўлган ишлар режасини тузади.

Ҳисоботлар учун ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларида содир бўлган ўзгаришларни қайд қилган ҳолда ёзув дафтарини Ишонч хонасига тақдим этади.

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларига тасдиқланган код бўйича тарқатилган ва қайтариб олинган шприц ва игналарнинг тарқатиш куни ва сони кўрсатилган қатнов варақасини тўлдиради.

Ишонч хонаси ассистентига ҳар ҳафтада ҳисобот бериб боради.

Аутрич ишини тезкорлик билан ишлаши учун қатнов йўллари бўйича имкон қадар аутрич ишчиларни ойлик йўл чипталари билан ёки жамоат транспортларида қатнаш учун маблағ билан таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Аутрич ишчилари учун керак бўлган жиҳозлар:

Аутрич ишчиларини иш вақтида ёнларида бўлиши керак бўлган жиҳозлар:

- Тоза шриц ва игналар учун сумкалар, дезинфекцияловчи моддалар, ҳимоя воситалари, тоза – стерил салфеткалар;

- Тарқатма материаллар (эслатмалар, брошюралар ва ҳ.о.);

- Мижозларни бошқа тиббий хизматларга йўналтириш учун бланкалар;

- Ишлатилган шприц ва игналар учун қаттиқ, тешилмайдиган контейнерлар;

- Бажарган ишларини ёзиб бориш учун блокнот ва ручка;

- Аутрич ишчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.

Аутрич ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидалари

1. Аутрич-ходим одми, яъни қулай, содда ва эътиборни тортмайдиган тарзда кийинган бўлиши керак. Кийим-бош шунингдек об-ҳавога мос бўлиши керак. Чунки аутрич одатда кўчада ўтказилади, аутрич-ходим ёнида йирик ҳажмда пул ёки заргарлик безаклари олиб юрмаслиги зарур.

2. Аутрич-ходим ўз ёнида шахсини тасдиқлайдиган гувоҳномани (яхшиси паспортни ёки уни нусхасини) олиб юриши ва имкони борича ташкилотнинг қўллаб-қувватловчи хатини олиб юриши керак. Чунки аҳолининг ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳ вакиллари тўпланадиган муҳит жуда қисқа муддатда ўзгариши мумкин, вазиятни баҳолай билиш зарур. Агар вазият хавфли бўлса, бу жойни дарҳол тарк этиш лозим.

3. Аутрич-команда уч кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.

4. Аутрич-ходим гиёҳванд моддалар таъсиридаги гиёҳвандлар билан ишлай билиши зарур.

5. Аутрич-ходим маст ҳолда ишга чиқмаслиги ёки ишда спиртли ичимлик истеъмол қилмаслиги керак.

6. Ўзи билан гиёҳванд моддаларни олиб юрмаслиги керак.

7. Агар вазият назорат остидан чиқса, иш жойини зудлик билан тарк этиш ва бошлиғига хабар бериш зарур.

Аутрич ишчининг ишини назорат қилиш

Назорат Ишонч хона ассистентининг ҳар бир ходими билан мунтазам равишдаги яккама-якка суҳбатини ўз ичига олади.

Ушбу учрашувларда ходимларнинг иши билан боғлиқ қуйидаги масалалар муҳокама қилиниши керак:

• улар ўз ишини қанчалик уддалайдилар;

• иш яхшиланиши талаб этиладиган соҳалар (агар шундай соҳалар мавжуд бўлса);

• ўқишга бўлган эҳтиёж;

• мижозлар билан муносабат;

• ишга бўлган муносабат;

• ўзи бажараётган ишни ривожлантириш билан боғлиқ режалар;

• ишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий муаммоларнинг мавжудлиги.

Аутрич ишчиларга иш ҳақини тўлаш:

Аутрич ишчилар Ишонч хоналарининг штатдан ташқари ходимлари ҳисобланади ва уларнинг иш ҳақи амалга оширилаётган лойиҳаларга донорлар ажратган маблағ ҳисобидан тўланади. Аутрич ишчиларнинг иш ҳақи уларнинг ишлаган соатига ва хизматлар билан қамраб олинган ИОГМИҚ сонига нисбатан ҳисобланади. Иш ҳақи аттестация натижаларига кўра қайта кўриб чиқилиши мумкин. Аттестация ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказининг бош врачи ва Ишонч хона ассистенти билан, ёки ННТ бошлиғи билан биргаликда ўтказилади.

Маслаҳат беришнинг асосий принциплари

Маслаҳат бериш жараёнининг энг муҳим ва ягона мақсади мижозни гиёҳванд моддани қабул қилишдан воз кечишини ва унинг оқибатларини онгига етказиш, соғлом турмуш тарзини ва хавфли хулқ-атвордан хавфсиз хулқ-атворга ўтишни тарғиб қилишдан иборат.

Маслаҳат беришнинг асосий принциплари:

• ишонч, ғамхўрлик ва хавфсизлик муҳитини яратиш;

• шарҳламасдан тинглаш;

• англанган қарорни идрок қилишга ўрганиш ва қарор қабул қилишни мижознинг ўзига қўйиб бериш;

• мижозга муносабатда шахсни ҳурмат қилишга асосланиш;

• одамларга улар ўз ҳаётининг эгаси эканликларини тушунишда, ўзига Ишонч уйғотишда ёрдам бериш;

• ўзига ишончни ҳис этиш ёш инсоннинг камол топишида жазога қараганда катта ижобий самара кўрсатишини ҳисобга олиш;

• ўз хулқ-атворини ички назорат қилиш, ўзини онгли равишда тушунишга ва узоқ муддатли режалаштириш қобилиятига эришиш.

Ихтиёрий тестдан ўтиш маслаҳатини ўтказиш

Маслаҳатни ўтказишдан мақсад ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари вакилларининг ОИВ инфекцияси бўйича ихтиёрий, конфиденциал ва маълумот асосида маслаҳат ва тестдан ўтиш орқали ОИВ ва ОИТС профилактикаси ва тиббий, руҳий ва ижтимоий ёрдам олишга имконият яратиш.

ОИВ инфекциясига ихтиёрий тестдан ўтиш маслаҳатининг мақсадлари:

- хавфли хулқ-атворга эга бўлган шахслар орасида тестдан ўтишни ҳоҳловчилар сонини ортишига эришиш;

- тестгача ва тестдан кейинги руҳий ёрдам;

- малакали тавсиялар ҳисобига ҳаёт ва саломатлиги сифатини яхшилаш;

- хавфсиз хулқ-атвор томонга ҳаёт тарзини ўзгартиришга туртки яратиш;

- ОИВ инфекциясини юқтирган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига тестнинг мусбат натижаси олганида юзага келиши мумкин бўлган тушкун руҳий ҳолатида ёрдам бериш;

- ҳаёт шароитига боғлиқ ҳолда маслаҳат берилаётган шахснинг кейинги хулқ-атворини маслаҳат қилиш;

- Тиббий хизматдан фойдаланиш имконини ва профилактик чора-тадбирларни иложи борича эрта таъминлаш;

- ОИВ инфекциясини онадан болага ўтишини олдини олиш имкониятини тушунтириш.

Маслаҳат бериш жараёнига ва мазмунига бўлган талаблар

Маслаҳат бериш жараёни уч босқичга бўлинади: тестгача, тестдан сўнг ва кейинги маслаҳат бўлиб, у ўз ичига ОИВ юқиши мумкин бўлган шахсий хавфни баҳолаш ва хавфсизроқ хулқ-атворга ўтишда ёрдам беришни олади.

1. Тестгача маслаҳат:

Маслаҳат ОИВга тестдан ўтишдан олдин таклиф этилиши ва/ёки ўтказилиши керак.

Тестгача маслаҳатни шартли равишда 3 босқичга бўлиш мумкин: а) маълумот олиш ва баҳолаш; б) маслаҳатни бериш; в) муҳокама қилиш.

Маслаҳатчи қуйидаги ҳаракатларни қилиши керак:

а) маълумот олиш ва баҳолаш босқичида:

• ўзи мурожат этган тақдирда, буни сабабини суриштириш керак, бу маслаҳатни йўналишини белгилаб беради;

• мижознинг ОИВ инфекцияси ва ОИВга тестдан ўтиш жараёни ҳақида қарашларини муҳокама қилиш;

- жинсий алоқа хулқ-атворида жинсий шерикларни қанчалик тез алмаштириши муҳим аҳамиятга эга; жинсий шериклари орасида ОИВ инфекцияли шахснинг мавжудлиги; жинсий шериклари орасида бесоқолбозлар, РЭИХКлар ва б. мавжудлиги;

- инъекцион ҳулқ-атворда гиёҳванд моддаларни қанчалик тез-тез қабул қилишини, шприц, игналарни бошқалар билан биргаликда ишлатишини, бошидан кечирган қон қуйиш, ностерил жароҳатловчи амалиётларни суриштириш муҳим аҳамиятга эга;

• маслаҳат олувчининг шахсиятини баҳолаш: мижознинг маълумотни қабул қила олиш имконияти; хавфли ҳулқ-атворни ўзгартиришга тайёрлиги; ўзини тута билиш имконияти ва бошқа хусусиятлари;

б) маслаҳат бериш босқичида:

• ОИВга тест нима экалигини тушунтириш орқали мижозни тестдан ўтишга тайёрлаш;

• Мижознинг ОИВ ва ОИТС ҳақида нотўғри қарашларини тўғриловчи маълумот бериш;

• ОИВ ва ОИТС бўйича хавфсиз хулқ-атворнинг фойдаси ҳақида маълумот бериш;

в) муҳокама қилиш босқичида:

• тестнинг олиниши мумкин бўлган натижаларини мижоз томонидан мусбат, манфий ва шубҳали натижаларини маъносини тўғри талқин қила билишига алоҳида эътибор бериб муҳокама қилиш;

• тест натижаларига асосан юзага келиши мумкин бўлган ҳаракатларни муҳокама қилиш;

• тестдан ўтишнинг мумкин бўлган оқибатларини муҳокама қилиш;

• агар хавфли хулқ-атвор бўлса, уни ўзгартириш имкониятларини муҳокама қилиш.

Агар мижоз тестдан ўтиш қарорини қабул қилса, маслаҳатчи тестдан ўтиш куни ва вақтини, тест натижалари ҳақида хабар беришни келишиб олади.

2. Тестдан кейинги маслаҳат

Ҳар қандай ҳолатда ҳам тестдан кейинги маслаҳат таклиф этилиши керак. Маслаҳатнинг бу босқичида асосий мақсад тест натижаларини мижоз томонидан тўғри тушунилишида ва серомусбат ёки сероманфий мавқега мослашувда биринчи қадамларида ёрдам беришдадир.

Серомусбат натижа олинган тақдирда маслаҳатчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:

• сезгирликни ва руҳий қўллаб-қувватлашни намоён қилиб, шахсга тестнинг мусбат натижаси ҳақида аниқ маълумот бериш ва маълумотни англаб етиш учун бир оз вақт бериш;

• мижознинг ҳаракатларини баҳолаш ва унинг янги ҳолатга мослашишини муҳокама қилиш;

• ОИВ мусбат ҳолат ва ОИТС орасидаги фарқни тушунтириш;

• Мижозга ОИВ мавқени қабул қилишда ва яхши келажакка интилишда ёрдам бера олувчи мутахассисларга йўналтирилиш имконияти ҳақида маълумот бериш;

• Хавфсиз хулқ-атворни шакллантириш ва инфекцияни бошқаларга юқтириш хавфини олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияси бўлмаган ёки тестдан ўтмаган шерик(лар)га юқишини олдини олиш масаласини муҳокама қилиш;

• Серомусбат мавқеини жинсий шеригига, оила аъзоларига, дўстларига очиши мумкинлигини муҳокама қилиш;

• Ёрдам ва қўллаб-қувватловчи хизматлар телефон рақамлари, манзилини бериш.

Сероманфий натижа олган тақдирда маслаҳатчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:

• Тест натижаси ҳақида аниқ маълумот бериш;

• Мижозни хавфсиз ҳулқ-атворни қабул қилишга ундаш;

• Мижозни кейинги маслаҳатга, қўллаб қувватлаш гуруҳларига ёки махсуслаштирилган тиббий ёрдам муассасаларига хавфсиз хулқ-атворни кўникма сифатида шакллантириш мақсадида юборишни муҳокама қилиш;

• “серологик ойна” даври ҳақида маълумот бериш ва 1-3 ойдан сўнг қайта тестдан ўтишни маслаҳат бериш.

Ишонч хоналари ходимларининг хавфсизлиги

Ходимларнинг хавфсизлиги – бу ходимларнинг ўзи учун устивор бўлган масаладир. Ишонч хоналаридаги ишларнинг айрим турлари хавфлидир, чунки ходимлар кўпинча:

• одатдагидан бошқа иш шароитларидаги жойларда бўлишига;

• анча тажовузкор одамлар орасида бўлишига;

• инфекция юққан бўлиши мумкин бўлган буюмлар (фойдаланилган игналар, шприцлар, бошқа буюмлар) билан ишлашига тўғри келади.

Хавфни камайтириш учун ходимлар аутрич ишларни бажаришда жуфт бўлиб ишлашлари зарур. Ишда бўлган пайтларида Ишонч хонаси ходимининг гувоҳномаси ҳамма вақт ўзлари билан бўлиши керак. Одатда гувоҳномани муассаса раҳбари имзолайди.

Ходимлар В гепатитига қарши эмланиши тавсия қилинади.

Авария ҳолатларида ва бошқа вазиятларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун аптечка бўлиши зарур.

Мижозлар билан норасмий муносабатларга кирмаслик зарур (қарзга пул бериш, нарсалар олиб сотиш ва бошқалар).

Хавфли вазиятлар келиб чиқишига йўл қўймаслик, мижозлар билан баҳслашмаслик зарур.

Ишлатилган шприц ва игналарни йиғиш жараёнида хавфсизлик техникасига риоя этиш зарур. Ишни тайёргарликдан ўтмаган ходимларга зиммасига юкламаслик керак.

Ишонч хонасини қаровсиз қолдирмаслик.

Ишонч хонасида якка қолмаслик.

Ўткир кесувчи буюмларни кўринадиган жойда сақламаслик керак.

Ишлатилган шприц ва игналарни йиғишда хавфсизлик техникаси

Аутрич ишида ишлатилган шприц ва игналар қаттиқ тешилмайдиган идишларда олинади (пластик идиш, канистра, контейнер).

Қайтарилган шприц/игналарни миқдори уларни вазнини ўлчаш йўли билан (тарози бўлса) ёки чамалаб назорат қилинади.

Ишонч хона ходимлари ўзларига шприцлардан игналарини ажратиш, ишлатилган игналарга қопқоқларини кийдириш тақиқланади.

Ишонч хона ходимларига шахсий ҳимоя воситаларсиз ишлатилган шприцларга тегиш тақиқланади.

Ишлатилган шприц ва игналарни олиш зарурияти пайдо бўлганда шошилмасдан, қўлқопда, ОИВ инфекцияси ва В, С гепатитлари билан зарарланган жиҳозлар билан ишлагандай эҳтиёт бўлиш зарур, мижоздан ишлатилган шприц/игналарни олгандан сўнг қўлларни қўлқоплар билан совун билан ювиш керак ва қўлқопларни ечиб ҳам қайта ювиш зарур.

Шприцлар ерга ёки бошқа шприцларни йиғишга мослашмаган жойларга тушган ҳолатларда ходимлар уларни қўлқоп кийган ҳолда пинцет билан идишга солиши зарур.

Ходимлар мижозлардан ишлатилган шприц/игналарни пластик идишларда ва игналарни қопқоқлари ёпилган ҳолда топширишларини талаб этишлари зарур.

Ишлатилган шприц/игналарни хавфсиз йўқ қилиш

Ишонч хоналарида ишлатилган ва гиёҳванд моддани истеъмол қилувчилар томонидан қайтарилган шприцларни хавфсиз йўқ қилиш амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилиши керак.

Игналар ва шприцларни утилизация (зарарсизлантириб йўқ қилиш) қилиш жараёни ходимларнинг фойдаланилган инъекция материалларига тўлиқ тегинмасликларини назарда тутади.

Бунинг учун мижозлар фойдаланилган инъекция материалларини тешилмайдиган идишларда йиғишлари керак. Ишонч хона хизмат кўрсатадиган ҳудудда ишлатилган материалларни вақтинчалик герметик пластмасса контейнерларда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган муддатгача сақлаш мумкин.

Ишлатилган шприц/игналарни туғри ва ўз вақтида йиғилишига ва руйхатга олинишига Ишонч хона ассистенти масъул.

Ишлатилган шприц/игналарни утилизация қилиш ва уларни олиб кетишни ташкил этиш масалаларига Ишонч хона жойлашган ДПМнинг раҳбари жавобгар ҳисобланади.

Ишлатилган шприц ва игналарни утилизация жараёнида жавобгар шахслар иштирокида далолатнома тузилади. Далолатномада йўқ қилинган шприц/игналар сони ва санаси кўрсатилади.

Ҳисоб ва ҳисобот бериш тизими

Қуйидагиларни ҳисобга олиш муҳимдир:

• ҳар куни Ишонч хонасига қанча киши келади;

• биринчи ва қайта мурожаатларнинг умумий сони;

• аутрич-ходимларнинг хизматларидан қанча киши фойдаланади;

• берилган игналар, шприцлар сони;

• берилган профилактик ҳимоя воситалар сони;

• берилган брошюра ва эслатмалар сони;

• бошқа буюмлар;

• қайтарилган шприцлар сони;

• утилизация қилинган игналар, шприцлар сони.

Ушбу рақамларни билган ҳолда шприцларни ва игнани қайтариш фоизини ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Волонтёрнинг ҳисобот варақаси шприцлар ва профилактик ҳимоя воситалар тарқатиш, шунингдек фойдаланилган шприцларни тўплаш бўйича иши ҳисобни юритиш учун асос ҳисобланади.

Кундалик юритиш ҳисобга олишнинг бошқа бир туридир. Кундаликларни юритиш аутрич ишини олиб бориш учун зарурдир, ундан шунингдек фаолиятнинг бошқа тури учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Кундаликларда иш куни мобайнида юз берган муҳим воқеалар ёзиб борилади:

• мижозлар билан алоқа қилинадиган маълумотлар;

• мижозлар томонидан маълум қилинган гиёҳванд моддалар тайёрлаш амалиёти тўғрисидаги янги маълумотлар;

• мижозлар берган саволлар.

Бу Ишонч хоналари хизматларидан қанча киши фойдаланишини (янги мижозлар сони), мурожаатларнинг умумий сонини (биринчи ва қайта), берилган игналар, шприцлар сонини ва утилизация учун қабул қилинган шприцлар сонини баҳолаш имконини беради. Ушбу маълумотлар бўйича ҳар ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботлар тузилади.

Шприц алмаштириш дастурини мониторинг қилиш учун Ишонч хона ассистенти қуйидаги ҳужжатларни юритиши лозим:

- Материалларни қабул қилиш ва бериш далолатномаси (юк хати/накладной).

- Мижозларнинг кундалик қатновини ва кўрсатилган хизматларни рўйхатга олиш журнали.

- Компьютердаги мижозларнинг маълумотлари бўйича МИС дастури базаси. Компьютердаги МИС дастури базасидаги маълумотлар хизматларни рўйхатга олиш журналидаги маълумотларга мос келиши керак.

- Амалга оширилган ишлар бўйича умумий ҳисоботлар – ойлик, ярим йиллик ва йиллик.

- Ишлатилган шприц/игналарни йўқ қилиш журнали.

  Шприц алмаштириш дастурининг хизматларини мониторинг қилиниши учун аутрич ишчи қуйидаги ҳужжатларни юритиши лозим:

Аутрич ишчининг мижозларини рўйхатга олиш шакли.

Ҳафта давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот.

Шприц алмаштириш дастурининг таъсирини баҳолашга талаблар

Ушбу баҳолаш турини ўтказиш учун шприц амлаштириш дастурини амалга ошириш жараёнида даврий равишда маълумот тўплаб бориш зарур. Шунингдек, таҳлил ўтказиш жараёнида Дозорли эпидемиологик назорат натижаларидан фойдаланиш мумкин. Материалларни тақдим этиш хизматини баҳолаш кўрсаткичларига қуйидагилар киради:

- Шприц алмаштириш дастурлари билан қамраб олинган мижозларнинг умумий сони, ҳар ой.

- Дастурдаги янги мижозлар сони, ҳар ой.

- ИОГМИҚларни баҳолаш усулида белгиланган сонига нисбатан маълум муддат ичида ушбу ҳудуддаги ИОГМИҚларни қамраб олинган сони – қамраб олиши фоизи, 2 йилда бир марта.

- ИОГМИҚларга тарқатилган шприц/игналар сони, ҳар ой.

- Бегоналар шприцидан фойдаланмайдиган ИОГМИҚлар фоизи, 2 йилда бир марта.

- Қайтарилган ишлатилган шприц/игналар фоизи, ҳар ой.

Шприц алмаштириш дастурнинг таъсирини баҳолаш натижалари ушбу дастурда кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш мақсадида кейинчалик фойдаланиш учун зарур.

Кўрсатилаётган хизматдан мижознинг мамнунлигини баҳолашга талаблар:

Мижозларнинг мамнунлиги тадқиқот, ўрганиш асосида ёки фокус гуруҳларда ҳар чоракда аниқланади.

Ҳудудий ОИТСга қарши кураш маркази ёки ННТ раҳбари даврий равишда аутрич-ишини ўтказиш жойларини кўришга боради, шприц алмаштириш хизматларидан фойдаланаётган ИОГМИҚлар билан мамнунлик бўйича суҳбат ўтказади.

Шприц алмаштириш хизматининг сифатини ва самарадорлигини баҳолаш тизими қуйидаги баҳолаш турларини назарда тутиши керак:

- Ушбу хизматдан фойдаланадиган ИОГМИҚлар сони.

- Дастур мижозлари билан алоқалар мунтазамлиги.

- Шприц алмаштириш хизматларидан фойдаланиш имконияти борлигини кўрсатувчи мезонлар.

- Тарқатма анжомлар турлари.

- Хавфсизлиги.

- Етарлилиги.

Қўшимча хизматлар кўрсатиш шартлари ва турлари

Инъекция хавфсизлиги, ОИВ инфекцияси, В ва С гепатитлари ва бошқа касалликлар юқиш йўллари бўйича қўшимча ахборот бериш шприц алмаштириш хизматлари кўрсатилган жойида амалга ошириш мумкин. Шприц алмаштириш хизматини кўрсатиш жойида албатта манзилли ахборот ва ҳимоя воситалари берилади.

Мижоз томонидан тегишли тиббий хизматлардан фойдаланиш зарурияти бўлса, лойиҳа ҳодимлари уларни бошқа мутахассисларга йўналтириши керак.

Барча қўшимча хизматлар ихтиёрийлик ва мижозларнинг розилиги асосида кўрсатилади, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно.

Хизмат кўрсатишнинг барча турларида (аутрич, мобил ва стационар ИХ) мижозларни қўшимча хизматлар олиш учун йўналтириш мумкин.

Мутахассислар фаолиятини баҳолаш бўйича талаблар:

- Ишонч хона ассистентининг фаолияти ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказининг бош врачи ёки у тайинлаган шахс томонидан, фаолиятининг миқдорий ва сифатий кўрсатгичларини таҳлили асосида, расмий хужжатлар талабларига, меҳнат интизоми қоидаларига, маънавий ахлоқий меъёрларига риоя этган ҳолда йилда бир марта ўтказилади.

- Аутрич-ишчининг фаолияти ҳар чоракда Ишонч хона ассистенти томонидан фаолиятининг миқдорий ва сифатий кўрсаткичларини таҳлили асосида, расмий ҳужжатлар талабларига, меҳнат интизоми қоидаларига, маънавий ахлоқий меъёрларига риоя этган ҳолда ўтказилади.

Ишонч хоналарида ОИВ инфекциясига экспресс усулида текширув ўтказиш

ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасида профилактика чора-тадбирлари ва ОИВЯШга ёрдам кўрсатиш масштабларининг кенгайтирилиши, текширувдан ўтказиш ва маслаҳат беришни қулайлаштиришни талаб этади. ОИВ инфекциясига текширишда лаборатор ускуналарни талаб этмайдиган тезкор тестларнинг (ТТ) тадбиқ этилиши ушбу хизматлардан аҳолининг хавфли гуруҳларини фойдаланишига ва тестдан ўтиш имкониятини кенгайишига шароит яратади.

ТТлар ишлатишга қулай ва юқори сезгирликка ва спецификликка эга бўлиб, текширувни ўтказиш қўшимча қимматбаҳо асбоб-ускуналарни талаб қилмайди, лекин махсус ўқитилган ходимлар томонидан ўтказилиши керак.

Экспресс тестларни ўтказиш тўпламлари тезкор ва оддий турларга бўлинади. Оддий тестлар 40-60 дақиқа ичида, тезкорлари эса 15-30 дақиқа ичида натижани билиш имкониятини беради. ТТ ларнинг асоси иммунохромотография усули ҳисобланади.

ОИВ инфекциясига экспресс тестлар ўтказиш

Экспресс тестларни ўтказиш узоқ ҳудудларда яшовчи, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори, профилактика дастурлари билан қамраб олиш қийин бўлган гуруҳлар орасида тезкор тестлар ёрдамида аноним ҳолда ўтказилиши қулай ҳисобланади. Аноним тест ўтказишда мижоз ОИВ инфекциясига намуна топширишга розилик беради, олинган намуна код билан ёки бирор бир бошқа идентификатор билан маркировка қилинади. Бундай тест ихтиёрий бўлиб, мижоздан розилик олишни талаб этади.

Хизматларнинг сифатини яхшилаш ва тезкор текширувларини кўплаб шароитларда қўлланилишини кенгайтириш мақсадида БЖССТ тезкор тестларни қўллашни тавсия этади. ТТлар натижани тезроқ тақдим этиш ва тестдан кейинги маслаҳатни ўтказишга имконият беради. ТТлар учун қон томиридан қон олиш талаб этмайди. Бунда тестни ўтказиш учун бармоқдан қон олиш етарли ҳисобланади. Ишонч хоналари ходимлари ОИВ инфекциясига тезкор усулда тест ўтказиш бўйича ўқитилиб, иш олиб борилиши назорат қилинганда, ТТни қўллашлари мумкин.

Тезкор тестлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари.

Ишонч хоналарида ОИВ инфекциясига индивидуал экспресс-таҳлил ўтказиш тезкор тестларда текширилаётган материалда (қонда, плазмада ва зардобда) ОИВ инфекциясига специфик антителоларни аниқлашни, сезгирлик ва спецификлик борасида юқори сифатни талаб этади. ОИВ инфекциясини аниқлаш учун ТТларнинг афзалликлари - натижани яққол кўриниши ва натижани аниқлашнинг тезкорлигидир. ТТ лардан фойдаланганда тест ўтказиш ва натижани аниқлаш орасидаги вақт қисқаради, шунингдек мижозлар учун қулайдир.

Асосий/умумий талаблар

Ишонч хоналарида кимга ёки аҳолининг қайси гуруҳига экспресс тест топшириш ва консультациядан ўтиш хизмати тақдим этилишидан қатъий назар 5 та асосий қисмларга риоя қилиш зарур. Ишонч хоналари ассистенти тест синамасини ва консультацияларни ҳхамдардлик атмосферасида ўтказиши керак, унинг ҳаракатлари касбий этика меъёрларига тўғри келиши, тест топширувчи шахснинг ҳуқуқларини эътиборга олиши зарур.

Ихтиёрий тест топшириш ва маслаҳатдан ўтишнинг бешта асосий қисмлари:

1. ОИВ инфекциясига тест топширувчи шахслар тестдан ўтишга розилик беришлари лозим. Улар ОИВ инфекциясига тест топшириш ва консультациядан ўтиш жараёни, тест натижаларига боғлиқ хизматлар, тест топширишдан бош тортиш ҳуқуқи ҳақида маълумотларни олишлари лозим. Тиббиёт ходимлари, оила аъзолари, иш берувчилар ва бошқа шахслар томонидан мажбурий тестдан ўтказишга йўл қўйилмаслиги керак.

2. Тестга боғлиқ хизматлар хуфёна бўлиши лозим, яъни тест топширувчи шахс ва тест ўтказувчи ходим ўртасидаги суҳбат ҳамда тест натижалари мижознинг розилигисиз бошқа бир шахсга ошкор этилмаслиги лозим.

3. Тестга боғлиқ хизматлар юқори сифатли тест олди ва тестдан кейинги маслаҳат билан битта шахс томонидан ўтказилиши лозим.

4. Тестнинг аниқ натижалари тақдим этилиши лозим. Тестни ўтказиш сифатини назорат қилиш керак.

5. ОИВ инфекцияси аниқланганда, мижозларни ОИВ бўйича даволаш ва қўллаб қувватлаш мақсадида тегишли бошқа тиббиёт хизматларига йўналтиришни амалга ошириш лозим.

Агар мижоз охирги 3 ой ичида ОИВ инфекциясига текширилган бўлса, уни ушбу инфекцияга тезкор усулда текширилиши талаб этилмайди.

Тезкор тестларни амалиётга тадбиқ этиш қийинчиликлари ва уларни енгиш йўллари.

ОИВ инфекциясини аниқловчи тезкор тестларни амалиётга тадбиқ этишда бир неча тўсқинлик қилувчи омиллар мавжуд. Ушбу омиллар ҳам умумий, ҳам специпик характерга эга бўлиб, қуйидагилардир.

- аҳолининг ОИВ инфекцияси бўйича кам маълумотга эга эканлиги.

- тест системаларнинг сифатини назорат қилувчи ягона стандарт тизимнинг йўқлиги. Ушбу муаммо ягона тизимнинг ташкил қилиниши билан ҳал этилиши мумкин. Бунинг муҳим ҳисобланишига сабаб, тезкор тестларнинг натижалари ноаниқ бўлса, бу уларга бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келади. Кўпинча тезкор тест натижаларига кўра ОИВ инфекцияси мусбат натижа берган мижозлар даволаш муассасаларига мурожаат қилмайдилар ва ўзларини тезкор тест натижалари ноаниқ бўлиши мумкинлигига ишонтиради ва натижада хавфли турмуш тарзидан бош тортмасликлари мумкин. Улар томонидан келиб чиққан бундай фаразлар тестни ўтказиш жараёнининг осонлиги ва натижанинг аниқланиши тезкорлиги сабабли хатоликлар сони кўп бўлади деган фикрлар натижасида келиб чиқади.

- экспресс тест натижалари мусбат бўлганда, мижознинг натижани тасдиқлатиш мақсадида ОИТСга қарши курашиш марказларига ҳар доим ҳам мурожаат қилмаслиги. Ушбу ҳолат мижознинг ўз вақтида керакли тиббий ёрдам ололмаслигига сабаб бўлади. Бу қуйидаги сабабларга кўра бўлиши мумкин: мижознинг ўз саломатлигига совуққонлик билан муносабатда бўлиш; ўзининг ОИВ мақомини билишдан қўрқиш; натижани узоқ кутиш; тиббий ёки бошқа муассаса ходимлари билан мулоқот қилишга руҳан тайёр эмаслиги; стигмация ва дискриминацияга учрашдан қўрқиш; йўл харажатларини қоплашга маблағнинг ёки керакли вақтни ажратиш имкониятининг йўқлиги.

Тезкор тест ўтказиш

Тезкор тест ўтказиш учун тест-синамаларнинг яроқлилик муддатига эътибор бериб, фойдаланиш қўлланмасини ўқиб чиқиш лозим.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида, барча биологик суюқликлар ОИВ инфекцияси билан зарарланган деб қараш лозим .

Барча мижозларга нисбатан гигеник чора-тадбирларни қўллаш, яъни қўлларни ювиш, қўлқоплар, халат ва ниқобни кийиш лозим.

Барча ходимлар биологик хавфли бўлиши мумкин бўлган суюқликлар билан эҳтиёт чораларига амал қилиб ишлаши лозим. Улар қуйидагилар:

1. Қўлни ювиш, қўлқопдан фойдаланиш, ёпиқ оёқ кийимидан фойдаланиш, ўткир буюмларни утилизация қилиш ва дезинфекцияни амалга ошириш.

2. Хонага фақатгина рухсат этилган ходимлар кириши, ичкарида чекиш, овқатланиш ва ичимлик ичишни тақиқловчи умумий қоидаларга риоя қилиш.

3. Текширув учун олинган материалга нисбатан потенциал зарарланган материал каби муносабатда бўлиш. Ходимларни ва мулоқотда бўлиш эҳтимоли бўлган шахсларни хавфсизлигини таъминлаш учун барча хоналарда ўткир игналар ва шприцлар, олинган биологик суюқликларни утилизация қилиш имконияти яратилган бўлиши керак.

4. Биологик хавфли материал билан мулоқотда бўлган ходимлар учун зарарланишни олдини олиш бўйича чора тадбирлар таъминланиши лозим. Барча тест ўтказишда қатнашувчи ходимларга ўзларининг ОИВ инфекциясига мақомларини доимий назорат қилиб туриш сўралади.

Хонага қўйиладиган талаблар

ОИВ инфекциясини аниқлаш учун тезкор тест ўтказиладиган барча хоналар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

1. ҳаракатланишга ва керакли жиҳозларни жойлаштириш учун етарли майдонга эга бўлиши;

2. синамани ўтказиш учун етарли, дезинфекция қилиш мумкин (стол юзаси текис, дез.воситалар таъсирига чидамли) бўлган ва ишчи ҳолатга келтириш қулай бўлган юзага эга стол бўлиши;

3. тест синамалари сақланувчи хона ҳароратини сақлаб туриш имконияти бўлиши;

4. имконият даражасида совутгичлар ўрнатиш;

5. қўл ювиш ва тозалаш ишлари учун раковина;

6. имконият даражасида кондиционерлар ўрнатилиши.

Тестга тайёргарлик

1. Қўлларни ювиш/дезинфекциялаш.

2. Тестни ўтказиш учун керак бўлган жойни дезинфекциялаш, керакли жиҳозларни тайёрлаш.

3. Керакли материаллар.

  • тест-синамалари тўплами
  • спиртли салфетка
  • бир марталик ланцет/скарификатор
  • бир марталик резина қўлқоплар
  • бир марталик пипеткалар
  • игна санчилган жойга қўйиш учун пахта ёки бинт
  • ишлатилган биологик хавфли ва ўткир учли буюмлар учун контейнер.

Изоҳ: тест-синамалари ва реагентлари совуткичда сақланган бўлса, ишлатишдан олдин қўллаш йўриқномасида кўрсатилган вақт давомида хона ҳароратида туриши керак.

ОИВ инфекциясига текшириш учун қон олиш қоидалари

Ишонч хоналари шароитида бармоқдан қон олиш мақсадга мувофиқ. Бармоқдан қон олиш қуйидагича амалга оширилади:

1. қўлқопларни тақилади. (ҳар бир текширув учун янги қўлқоплар ишлатилади)

2. бармоқни (ўрта ёки номсиз) учига қон келишини таъминлаш учун уқаланади.

3. бармоқнинг юмшоқ қисми 70% ли спирт шимдирилган тампон ёки спиртли салфетка билан артилади.

4. бармоқнинг юмшоқ қисми бир марталик ланцет билан тешилиб, ундан чиққан қонни пипетка ёрдамида тест-синаманинг лункасига томизилади.

5. қон олинган жой янги спиртли тампон, бинт ёки салфетка билан артилади.

Тест натижасини талқин этиш

1. Тест натижалари тест-синамаларини ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган йўриқномага мувофиқ ўқилади.

2. Тест натижаси мижозга тақдим этилади.

3. Тест натижаси журналга йўриқномада кўрсатилганидек қайд этилади.

Натижа

Кейинги босқич

Манфий

Натижа якуний ҳисобланиб, тестдан кейинги маслаҳат ўтказилади. Агар мижозда ОИВ инфекциясини белгилари кузатилса, уни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига стандарт текширувдан ўтиш учун юборилади.

Мусбат

Имкон қадар билак венасидан қон олиниб, намуна йўлланма билан ОИВ диагностика лабораториясига етказилади ёки мижозга йўлланма бериб, ОИВга текширилиш учун яқин жойдаги ДПМ/ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади.

Тест-синамаси яроқсиз (контрол чизиғи йўқ)

Бармоқдан қайта қон олиниб, бошқа тест-синама билан текширув ўтказилади.

Снимок.PNG

“Ишонч хона”ларида тезкор тест ўтказиш стратегияси аҳолининг инфекцияни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлари орасида ОИВ инфекциясини тарқалганлиги 5%дан юқори бўлган ҳолатларда амалга оширилади. Бунда сезгирлиги 99%дан ва спецификлиги 98%дан кам бўлмаган тест-синамалари қўлланилади.

Бармоқдан олинган биринчи қон намунаси (А1) тезкор тест-синамасида текширилади. Манфий натижа (А1-) олинганда, ОИВ инкор этилади ва тестдан кейинги маслаҳат ўтказилади. Мусбат натижа (А1+) олинганда, шароит мавжудлигига қараб, паспорт маълумотлари асосида билак венасидан (А2) қон олиниб, намуна йўлланма билан ОИВ диагностика лабораториясига етказилади. Шароит бўлмаганда, мижознинг ҳоҳишига кўра унга қайта йўналтириш варақаси бериб, аутрич ишчиси билан ОИВга текширилиш учун яқин жойдаги ДПМ (ОП, ҚВП, аноним хона)/ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади. Қайта йўналтириш варақасида тезкор-тест натижаси ва санаси кўрсатилади.

Тест-синамалар ҳаракати (сарф/кирим), тезкор текширувда олинган мусбат натижалар тўғрисида ҳар ой якуни бўйича ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига ҳисобот берилади.

Сифат назорати тизимини таъминлаш учун “Ишонч хона”сида ҳар бир жараён учун Стандарт Операцион Муолажа ишлаб чиқилиши керак.

1-жадвал

Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларнинг кундалик қатновини ва кўрсатилган хизматларни рўйхатга олиш журнали

Сана

Мижоз коди

Биринчи марта1

Биринчи марта мурожаат этганлар бўйича маълумот

Қайта (мунтазам)

Тарқатилган

Қайтарилган

Маслаҳат берилган (турлари бўйича)

Мутахассисларга юборилган


Жинси

Ёши

Оилавий аҳволи2

Ижтимоий мавқеи 3

Кун давомида шприцларни керакли миқдори

Қабул қилинадиган

гиёҳванд модда4

Гиёҳванд моддаларни қабул қилиш стажи (йил, ой)


АТМ

Презервативлар

Шприцлар

Спиртли салфеткалар

Контейнерлар

Шприцлар

ОИВ ва ОИТС

Соғлом турмуш тарзи

ЖАЙБЮК

Гиёхвандлик

Тестдан олдинги маслаҳат

Тестдан кейинги маслаҳат

Бошқа маслаҳатлар

Нарколог

Психолог

Терапевт

Фтизиатр

Жаррох

Акушер-гинеколог

Уролог

Невропатолог

Психиатр

ЖАЙБЮК хизмати

ОИВга текшириш учун

Бошқалар


2 мг

5 мг

10 мг

2 мг

5 мг

10 мг





Изоҳ: Ойлик ҳисоботда фақат ҳисобот ойи давомида амалга оширилган тадбирлар, мурожаат этганлар қайд этилиб, аввалги ойлардаги мурожаатлар ҳисобга олинмайди. Ҳар ойнинг бошида ҳисобот янгидан (нолдан) бошланади.

Стастистик ҳисоботини аниқлигини кафолатлаш мақсадида ҳар йили (йил бошидан) ИОГМИҚни қайта рўйхатга олиш шарт.

1 биринчи марта – ушбу графага йил давомида Ишонч хонасига мижозларнинг биринчи мурожаати қайд этилади. Агарда улар ушбу йил давомида Ишонч хонасига қайта мурожаат этишса, бу ҳолда жадвалнинг қайта (мунтазам) мурожаат этганлар графасига қайд этиб борилади.

Биринчи марта мурожаат этганларнинг жинси, ёши, оилавий ахволи, ижтимоий мавқеи, кун давомида шприцларни керакли миқдори, қабул қилинадиган гиёҳванд модда ва гиёҳванд моддаларни қабул қилиш стажи графалари тўлдирилади. Қайта (мунтазам) мурожаат этганларга ушбу графалар тўлдирилмайди (яъни ҳар бир мижознинг ижтимоий-демографик кўрсатгичлари йилда бир марта хисоботга киритилади).

2 оилавий ахволи графасигауйланган/турмушга чиққан – 1, бўйдоқ/турмушга чиқмаган – 2, бева – 3 сонлари билан белгиланади.

3 ижтимоий мавқеи графасига – ишлайди – 1, ишламайди – 2, ўқиди – 3, ўқиб ҳам ишлайди – 4, ўқимайди ҳам ишламайди ҳам – 5 сонлари билан белгиланади.

4 қабул қилинадиган гиёҳванд модда графасига - ханка/таян – 1, героин – 2, вторяк – 3, бошқа гиёҳванд модда – 4 сонлари билан белгиланади.


2-жадвал

Бошқа гуруҳларга мансуб бўлган шахсларнинг кундалик қатновни ва кўрсатилган хизматларни рўйхатга олиш журнали

Сана

Мижоз коди

Мижознинг қайси гуруҳга мансублиги

Биринчи марта

Уларнинг ўртача ёши

Стажи

Қайта (мунтазам)

Тарқатилган АТМ

Маслаҳат берилган (турлари бўйича)

Мутахассисларга юборилган

ОИВ/ОИТС

соғлом турмуш тарзи

ЖАЙБЮК

Гиёҳвандлик

Тестдан олдинги маслаҳат

Тестдан кейинги маслаҳат

Бошқа маслаҳатлар

Нарколог

Психолог

Терапевт

Фтизиатр

Жаррох

Акушер-гинеколог

Уролог

Невропатолог

Психиатр

ЖАЙБЮК хизмати

ОИВга текшириш учун

Бошқалар



Изоҳ: Мижознинг қайси гуруҳга мансублиги графасига РЭИХКлар, бесоқолбозлар, ЖАЙБЮК бор мижозлар ва хавфли гуруҳларга мансуб бўлмаган бошқа шахслар киритилади. Стаж графасида фақат РЭИХКлар, бесоқолбозлар стажи кўрсатилади.

3-жадвал

Ишонч хоналарига мурожаат этган ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлар бўйича таҳлили бўйича йиллик ҳисоботи

Ишонч хоналар номи

ИОГМИҚ

РЭИХК

Бесоқолбозлар

Оилавий ахволи

Ижтимоий мавқеи

Қабул қилинадиган гиёҳванд модда

Кун давомида 1 ИОГМИҚга керакли шприцларни ўртача сони

Гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ўртача стажи

Ўртача стажи

Ўртача ёши

Ўртача стажи

Ўртача ёши

ўйланган/турмушга чиққан

бўйдоқ/турмушга чиқмаган

бева

ишлайди

ишламайди

ўқиди

ўқиб ҳам ишлайди

ўқимайди ҳам ишламайди ҳам

ханка/таян

героин

вторяк

бошқа гиёҳванд модда

3-жадвал бўйича йиллик ҳисобот ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларидан йиллик ҳисоботларни қабул қилиш бўйича тасдиқланган жадвалга мувофиқ Республика ОИТСга қарши курашиш марказига топширилади.

4-жадвал

_________________ (маъмурий ҳудуд) бўйича ____________ давомида Ишонч хоналарининг ИОГМИҚлар орасида амалга оширган профилактик чора-тадбирлар бўйича умумлаштирилган ойлик Ҳисобот

Ишонч хоналари номи

ИОГМИҚлар мурожаатининг умумий сони

Жами мурожаат этган ИОГМИҚлар сони

Шулардан

Тарқатилган

Қайтарилган

шприцлар

Маслаҳат берилган (турлари бўйича)

Мутахассисларга юборилган

Биринчи марта

Қайта мунтазам)

АТМ

Презервативлар

Шприцлар

Спиртли салфеткалар

Контейнерлар

ОИВ ва ОИТС

соғлом турмуш тарзи

ЖАЙБЮК

Гиёҳвандлик

Дозани оширилиб юборилиши

Тестдан олдинги маслаҳат

Тестдан кейинги маслаҳат

Бошқа маслаҳатлар

Нарколог

Психолог

Терапевт

Фтизиатр

Жаррох

Акушер-гинеколог

Уролог

Невропатолог

Психиатр

ЖАЙБЮК хизмати

ОИВга текшириш учун

Бошқалар

Жинси

Ўртача ёши

Эркак

Аёл

Эркак

Аёл

2 мг

5 мг

10 мг

2 мг

5 мг

10 мг

1.PNG

7-жадвал

Аутрич-ишчисининг рўйхатга олиш шакли

Снимок.PNG

Снимок.PNG

8-жадвал

Тиббиёт муассасаларига ва ОИТСга қарши кураш марказларига маслаҳатга юбориш йўлланмаси

1.PNG

1.PNG

9-жадвал

ОИВ инфекциясига тезкор тест текширувидан ўтган шахсларни қайд этиш журнали

Сана

Мижознинг идентификацион коди

Қайси гуруҳга мансублиги

Бирламчи мурожаат

Қайта мурожаат

Ёши

Оилавий аҳволи

Ижтимоий мавқеи

Тезкор текширув нтижаси

Тезкор текширув ўтказган ходимнинг ФИШ

Қайси ДПМга йўналтирилди

Изоҳ














10-жадвал

_____________________ Ишонч хонасида тезкор синамаларнинг _________ (ойлик, чораклик, ярим йиллик, йиллик) ҳаракати бўйича ҳисоботи

Тезкор синама

номи, серияси, яроқлилик муддати, ким томонидан берилган

Ўлчов бирлиги

Қолдиқ (ойнинг 1-санасига)

Ишлатилди

Олинди

Қолдиқ (кейинги ойнинг 1-санасига)

ОИТСга қарши кураш марказига юборилган намуналарнинг тасдиқланган сони

Жами

(+)

натижали

Яроқсиз булган тестлар сони




























Ишонч хоналари 10 жадвалга мувофиқ ойлик ҳисоботни кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига тақдим этиши керак. Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари 10 жадвалга мувофиқ умумлаштирилган ойлик ҳисоботни кейинги ойнинг 7 санасидан кечиктирмасдан, йиллик ҳисоботларни эса ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларидан йиллик ҳисоботларни қабул қилиш бўйича тасдиқланган жадвал асосида Республика ОИТСга қарши курашиш марказига топширилиши керак.

11-жадвал

Тиббий асбоб-анжомлар ва профилактик воситаларнинг кирими ва кундалик сарфини ҳисобга олиш журнали

1.PNG

12-жадвал

Тест синамалар сақланаётган хона (совутгич)даги температура ҳароратининг мониторинги


Сана

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

Жавобгар шахс

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 11– илова

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахслар учун ОИВ профилактикаси бўйича ўтказиладиган Стандарт Операцион жараёнлар

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган шахслар учун ОИВ профилактикаси бўйича Стандарт Операцион жараёнлари қуйидаги таркибда ўтказилади.

1. Режалаштириш ва харид этиладиган профилактик воситалар, ўтказиладиган тадбирлар учун зарур воситаларга эҳтиёжни аввалдан тахминан аниқлаш (прогноз).

2. Харид этиш.

3. Юкни етказиб бериш (транспортировка) ва тақсимлаш.

4. Сақлаш.

5. Аҳолининг ОИВни юқтириб олишга мойил бўлган гуруҳларига хизматлар кўрсатиш.

6. Ўтказилган тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш.

Жараён 1. 1. Режалаштириш ва харид этиладиган профилактик воситалар, ўтказиладиган тадбирлар учун зарур воситаларга эҳтиёжни аввалдан тахминан аниқлаш (прогноз).

1.1. Вазиятни баҳолаш.

Туман даражаси.

Вазифа

Ижрочи:

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

1.1.1.

Тумандаги вазиятни баҳолаш.

Хизмат кўрсатиш давомида вақти вақти билан сўров ўтказиш йўли билан маълумот йиғиш ёки ХГМШларнинг эҳтиёжини аниқлаш мақсадида

фокус гуруҳлар ўтказиш

Ишонч хона ассистенти

Туманда вазиятни баҳолаш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. (фокус гуруҳ ва ҳ.о.)

-туманда ХГМШларнинг тахминий қамровини аниқлаш;

- профилактик воситаларга эҳтиёжни аниқлаш:

- шприцларга (сони, ҳажми/мл),

-ахборот маърифий материалларга,

-ҳимоя воситаларига;

-бошқалар.

ХГМШларнинг дислокациясини аниқлаш ва уни харитага (картирование) белгилаш.

Бундан ташқари МИС дастури маълумоти ва жорий йилнинг 1 январидан 10 майигача бўлган даврдаги вазиятлар ҳисобга олинади.

Тумандаги вазият бўйича комплекс ҳисобот

Ўтган йилнинг 30 майидан

Муддат: жорий йилнинг 5 июнигача

Худудий ОИТСга қарши курашиш маркази, методик профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими.

Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

1.1.2.

Ишонч хоналар томонидан ўзини баҳолашни ўтказиш.

Ишонч хона ассистенти

Ишонч хоналар ўз потенциалини баҳолайди:

-аутрич ишчиларга эҳтиёж;

-волонтерларга эҳтиёж;

-билимга эҳтиёж ва унинг мавзусини аниқлаш;

-Ишонч хоналарининг зарурий воситалар билан таъминланганлигини аниқлаштириш.

Ишонч хоналари потенциали тўғрисидаги маълумотни ҳужжатлаштириш

ҳужжатлаштириш вақти: ноябр

Сарфланадиган вақт:

Муддат: 20 декабргача

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази, методик профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими.

Бўлим бошлиги ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

Маъмурий ҳудудлар даражаси

Вазифа

Ижрочи:

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

1.1.3.

Ҳудуддаги вазиятни баҳолаш ва ҳудуд даражасида потенциални баҳолашни ўтказиш.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази, методик профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими.

Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

Таҳлил ва ИХ ҳисоботларини умумлаштириш

-ХГМШнинг қамрови сонини баҳолаш ва уларнинг профилактик воситаларга эҳтиёжи ва ўзига хос томонини аниклаштириш:

Туманлар даражасида ўтказилган фокус гуруҳларда олинган маълумотларга мувофиқ, эҳтиёжга кўра ҳар бир профилактик воситаларнинг микдорини ҳисоблаш. (ҳимоя воситалари, АТМ, шприц/игналар)

Маъмурий ҳудуддаги Ишонч хоналари потенциали, унинг потенциалини оширишга талаб тўғрисидаги маълумот умумлаштирилиб, таҳлил этилади.

Келгуси йил учун шакллантирилган ХГМШлар қамров сони ва тахминий эҳтиёжи бўйича ҳудуд даражасида умумлаштирилган комплекс ҳисобот

Муддат: 10 июнгача

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими. Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

1.1.4.

Маъмурий ҳудуднинг келгуси йил учун тахминий тадбирлар режаси

Ҳудудий ОИТСга карши курашиш маркази, методик профилактик ва эпидемияга карши ишларни ташкил этиш бўлими.

Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

Комплекс режа асосида келгуси йил учун мўлжалланган тадбирлар ва қамров режаси тайёрланади.

Тадбирлар режаси ўз ичига ЎзР ССВ томонидан ўрнатилган меъёрларга мувофиқ қамров режасини ҳам олади.

Ушбу ҳолатда ХГМШларнинг 60%и профилактик дастурлар билан қамраб олиниши керак.

Келгуси йил учун мўлжалланган тадбирлар ва қамров режаси ва Республика ОИТСга қарши курашиш марказига юборилади.

Муддат: 10 июнгача

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими. Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

1.1.5.

Омбордаги профилактик воситаларнинг қолдиғи ҳақидаги ҳисоботни тасдиқлатиш.

Методик профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими.

Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

Заҳиралар ҳолати ҳужжатлаштирилади ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш маркази маъмурияти томонидан ҳар 6 ойда имзоланади.

Ҳудудий омбордаги заҳиралар ҳолати тўғрисида ҳисобот

Муддат:

1) 10 июнгача 2) 30 декабргача

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими. Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

Жараён 1.2. Келгуси йил учун қамров режасини тузиш.

Республика даражаси

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

1.2.1.

Республикадаги вазиятни баҳолаш ва қамров режасини шакллантириш.

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими. Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

Маъмурий ҳудудлардан олинган маълумотлар асосида ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларидан йиғилган ХГМШга оид ҳисоботларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда келгуси йил учун қамров режасини шакллантириш.

-ҳар бир маъмурий ҳудуддаги қамров сонини ҳисоблаш (ИОГМИҚ, РЭИХК, ЭБЖАЭ): ҳар бир гуруҳдаги аёллар ва эркаклар

-шприцларга эҳтиёж (ҳажми, миқдори, сифати),

-АТМлари (ҳар гуруҳ учун, миқдори),

-ҳимоя воситаларига эҳтиёж.

Келгуси йил учун қамров режаси

Муддат: 20 июнгача

Профилактик тадбирларга масъул ташкилот /Грантни олган асосий рецепиент

ТЭК

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.2.2.

Тадбирлар (батафсил ёритилган) режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими. Бўлим бошлиғи ва ИХ бўйича масъул мутахассислар.

Вазиятни баҳолашдан келиб чиқиб (қамров режаси), мутахассислар томонидан тадбирлар (батафсил) режаси тайёрланади;

Маъмурий ҳудудлар тахминий режаларини ҳисобга олиб келгуси йил учун тадбирлар белгиланади.

Келгуси йил учун тадбирлар режаси

10 июндан

Муддат: 20 июнгача

Профилактик тадбирларга масъул ташкилот /Грантни олган асосий рецепиент

ТЭК

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жараён 1.3. Келгуси йил учун Харидлар режасини тузиш ва Бюджетни шакллантириш.

Республика даражаси

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

1.3.1.

Харидлар режасини тузиш ва бюджетни шакллантириш.

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими, бухгалтерия.

Маъмурий ҳудудлардан олиб жамланган, республиканинг харид режаси ва бюджетини шакллантириш.

Келгуси йил учун харид режаси Тадбирлар режасидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Зарурий профилактик воситалар ҳисоби ССВ томонидан қабул қилинган профилактик дастурларга мувофиқ амалга оширилади.

Бюджет қуйидагилар асосида ҳисобланади

1.ҳар бир мойил гуруҳ учун керакли профилактик воситаларни тахминий баҳосига инфляция коэффициентини қўшиш.

2. зарур бўлса, ҳудудлар даражасида потенциални ошириш талабини ҳисобга олиш, ИХ учун асбоблар харид этиш. Штат бирлигига эҳтиёж.

3. ходимларни ўқитиш ва малакасини оширишга эҳтиёж – сони, мавзуси, тегишли муассасалардаги мутахассислар қамрови.

Тасдиқланган режа ижрога берилади.

Келгуси йил учун харид режаси ва Бюджет

Илова: Бюджет ва йиллик харид режаси шакли

20 июн

Муддат: 30 июн

Профилактик тадбирларга масъул ташкилот/ Грантни олган асосий рецепиент. Бош ҳисобчи.

Масъул: Бўлим бошлиғи ва масъуллар

Маъсул ташкилот/вазифалари:

1. ТЭК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, донорлар, техник агентлик

2. Профилактик тадбирларга масъул ташкилот

3. Жойларда (Ишонч хонаси) хизмат кўрсатувчи масъул ташкилот.

4. Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари

Жараён 2. Харид этиш

Профилактик товарларни халқаро тендер орқали сотиб олиш жараёни 8-9 ой олдиндан бошланиши керак.

Давлат ташкилотлари харидга масъул бўлган тақдирда, сотиб олиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибга мос равишда амалга оширилади. (№456 ВМ Қарори)

Харидни амалга ошириш учун харид режаси тузиш лозим. Харид режаси марказлаштирилган даражада тузилади, ҳудудлар даражасида сотиб олинадиган бўлса, харид режаси марказлашмаган ҳолда, ҳудуд учун ишлаб чиқилиши мумкин.

Жараён 3. Етказиб бериш (транспортировка) ва тарқатиш.

Республика даражаси

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

3.1.1.

Тақсимлаш режаси

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими, омборга жавобгар ходим.

Маъмурий ҳудудларга товарни тақсимлаш режаси тузилади ва тасдиқланади.

Тақсимот режаси

30 декабр

5 январгача

Профилактик тадбирларга масъул ташкилот/ донор маблағининг асосий реципиенти

3.1.2.

Товарни марказий омборга етказиш

Ташкилотнинг транспорт ресурсидан ёки Транспорт компанияси хизматидан фойдаланилади

Товар сифати баҳоланганидан сўнг, товар тегишли ҳужжатлари билан аэропорт омборидан олиниб, марказий омборга етказилади.

Омборга товарни етказилишини қайд этиш: юк хати (накладной); қабул қилиш ва бериш далолатномалари, ишончномалар.

5 январ

5 -15 кун

15 январгача

Профилактик дастурларга жавобгар ташкилот/донор маблағининг асосий реципиенти

3.1.3.

Марказий омбордан ҳудудий омборларга етказиш.

Ташкилотнинг транспорт ресурсидан ёки Транспорт компанияси хизматидан фойдаланилади

Тақсимот режасига мувофиқ товар марказий омбордан ҳудудий омборларга юборилади.

Юк хати (накладной); қабул қилиш ва бериш далолатномалари, ишончномалар.

15 январ

25 январ

Профилактик дастурларга жавобгар ташкилот/донор маблағининг асосий реципиенти










Маъмурий ҳудудлар даражаси

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

3.1.1.

Товарни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази омборигача етказиш

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказининг жавобгар мутахассиси

Ташкилотнинг транспорт ресурсидан ёки Транспорт компанияси хизматидан фойдаланилади

Товар транспортировка қилинади ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан қабул қилинади.

Товарларнинг миқдори, номи олдиндан тақдим этилган бўлиши керак, ХГМШларнинг тахминий қамров сони билан солиштирилади.

Шунингдек, қабул қилинган товарлар миқдори вилоятнинг шу вақтдаги эҳтиёжлари билан солиштирилади.

Ҳисоб журналида товарнинг келганлигини қайд қилиш; қабул қилиш ва бериш далолатномалари, ишончномалар

25 январ

30 январгача

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи ва омбор учун масъул мутахассис

3.1.2.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази омбори балансига товарни қабул қилиш

ҳудудий омбор бўйича жавобгар мутахассис

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ товар жойлаштирилади.

Харорат режими таъминланади.

Раҳбариятга жиҳозлардаги носозликлар ҳақида ёки бошқа товарларни сақлаш меъёрларига риоя этилмаганда маълумот беради

Ҳисоб китоб ҳужжатлари

30 январ

5 февралгача

Профилактик тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот/

Республика ОИТСга қарши кураш маркази

3.1.3.

Товарни балансга қабул қилганлик хақида хабар бериш

ҳудудий омборхона бўйича жавобгар мутахассис

Ишонч хона ассистентига товар келганлиги ҳақида хабар бериб, тақсимотга ташаббус кўрсатади.

Акт, юк хати/накладнойларни Республика ОИТСга қарши кураш марказига юбориб, балансга олинган товарлар сифати, миқдорини хабар қилади.

Имзоланган актлар и накладнойлар

5 феврал

5 февралгача, зудлик билан

Профилактик тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот/

Республика ОИТСга қарши кураш маркази

3.1.4.

Марказий омбордан олинган товарларни етказиш

ҳудудий омборхона бўйича жавобгар шахс

ХГМШларга хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Ишонч хоналарига етказилади

Ишонч хона ассистентлари томонидан товар олинганлигини қайд этиш

Омборга товар тушганидан 10 кун давомида

Ҳудудий ОИТСга қарши кураш маркази, жавобгар мутахассис

Масъул ташкилотлар:

1. Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари

2. Профилактик тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот

3. Мувофиқлаштирувчи – ТЭК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, донор

4. Хизмат кўрсатувчилар – транспорт компанияси, товарларни етказувчилар

5. Ҳудудий омборхонага жавобгар ходим

Жараён 4. Сақлаш

Изоҳ. Марказий, ҳудудий омборларда профилактик воситаларни 2 ойлик заҳираси таъминланиб, доимий мониторинг юритилади.

Республика ва ҳудудлар даражаси:

Вазифа

Ижрочи:

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

4.1.1.

Сақлаш

Марказий омбор бўйича жавобгар

Омбордаги товарларни маркировка қилиш, омбор ҳужжатларининг ҳисоб китобини юритиш, заҳира ва сақланиш муддати мониторинги ва харорат режимини таъминлаш.

Ҳисобот шакли

доимий

доимий

ТЭК

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4.1.2.

Сақлаш

Ҳудудий омбор бўйича жавобгар

Омбордаги товарларни маркировка қилиш, омбор ҳужжатларининг ҳисоб китобини юритиш, заҳира ва сақланиш муддати мониторинги ва харорат режимини таъминлаш.

Ҳисобот шакли

доимий

доимий

Профилактик тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот

Республика ОИТСга қарши кураш маркази

Жараён 4.1. Заҳираларни бошқариш

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

4.1.3.

Ҳудудлар орасида товарларни қайта тақсимлаш

Ҳудудий ОИТСга қарши кураш маркази омбор учун жавобгар ходим

Бир ёки бир қанча хил профилактик товар етишмовчилиги бўлса ёки етишмовчилик бўлиш эҳтимоли бўлганда ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази жавобгар мутахассиси Республика ОИТСга қарши кураш марказига билдиришнома хати юборади.

етишмовчилик хақида билдиришнома хати

кечиктиришсиз

Республика ОИТС га қарши кураш маркази,

ОИВ/ОИТС бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими

4.1.4.

Республика ОИТС га қарши кураш маркази, ОИВ/ОИТС бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими

МИС дастурининг омборлар бўйича маълумотига мувофиқ, омборда етарли миқдордаги товари бўлган ҳудудга маълумот бериб, товарларга эҳтиёжи бўлган ҳудуднинг географик яқин жойлашганини инобатга олиб товарларни қайта тақсимланиши.

Компания билан шартнома тузилади ёки Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази ички ресурсларидан фойдаланилади.

Ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказига ёзилган сўров хати ва жавоб хати

Билдиришнома хати олингандан сўнг 5 кун ичида

Республика ОИТС га қарши кураш маркази, ОИВ/ОИТС бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий услубий бўлими

Профилактик чора тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот

4.1.5.

Тарқатувчи ва қабул қилувчи томондан моддий жавобгар шахслар/ омборлар бўйича жавобгарлар.

Бир ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказидан иккинчи бир марказ воситаларни қабул қилиб олганлиги бўйича икки нусхада акт.

қабул қилиш ва жўнатиш акти икки нусхада

Зарурий маълумот МИС дастурига иккала томондан ҳам киритилади.

Республика ОИТС га қарши кураш маркази.

Профилактик чора тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот

Жавобгар ташкилотлар/уларнинг ўрни:

1. Мувофиқлаштирувчи – ТЭК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, донор.

2. Ҳудудда профилактик тадбирларга жавобгар ташкилот.

3. Хизматларни тақдим этувчилар – транспорт компанияси, товарларни етказувчи

4. Марказий омборхона мудири

5. Моддий жавобгар шахс – омборхоналар бўйича жавобгарлар.

Жараён 5. Хизмат кўрсатиш

Жараён ости 5.1. Ишонч хоналари орқали инфекцияни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳларга профилактик хизматлар кўрсатиш

Маъмурий ҳудудлар даражаси

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

5.1.1

ИОГМИҚларга хизмат кўрсатиш

Аутрич ходим Волонтерлар

Ишонч хона ассистенти билан харитага (картирование) белгилашни юритиш.

Ишонч хона ассистенти билан биргаликда индивидуал қамров режасини тузиш.

Мижозларга профилактик хизматларни тақдим этиш

1. Шприц/игналарни тарқатиш (ССВ томонидан белгиланган меъёрдан келиб чиқиб)

2. Маълумот сақловчи материалларни тарқатиш ва маълумот сессияларини ўтказиш

3. Ҳимоя воситаларини тарқатиш.

4. ОИВга текширилишга йўналтириш

5. Руҳий ижтимоий ва тиббий ёрдам олишга йўналтириш

Ишонч хона ходимларининг ҳужжатлари

Ҳар куни: душанбадан жумагача

Ҳар куни: душанбадан жумагача

Ишонч хона ассистенти

5.1.2.

Ишонч хона ассистенти

Ишонч хона ассистенти хавфли гуруҳлар орасида профилактик дастурни амалга оширилишини назорат қилишга жавоб беради. Йиллик иш режада кўрсатилган чора тадбирларни амалга оширилишини назорат қилади.

Ишонч хона ассистенти аутрич ходими ишини бошқаради.

Индивидуал режаларни амалга оширилишини назорат қилади ва ўзининг қамров режасини бажаради. Умумий режа ҳудудий ОИТСга қарши кураш маркази билан келишилади.

Ҳар ҳафта маълумотлар МИСга киритилади.

(МИС дастурининг) ҳисобот журналлари.

Ҳар куни: душанбадан жумагача

Ҳар куни: душанбадан жумагача

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази,

Методик профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими

5.1.5.

Бошқа хизматларни кўрсатиш.

Жавобгар ташкилот (ННТ)

Белгиланган иш режалари асосида профилактик тадбирларни амалга оширилади.

Ҳисобот ҳужжатлари ва келишилган бошқа ҳужжатлар.

__

__

ТЭК

Жараён 6. Мониторинг ва баҳолаш

Жараён 6.1. Мониторинг

Маъмурий ҳудудлар даражаси

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

6.1.1.

Ҳудудда профилактик дастурнинг мониторингини юритиш

Ишонч хона ассистенти

Ҳудуд бўйича бирламчи маълумотлар тўпланиб профилактик дастурнинг мониторинги амалга оширилади.

Бирламчи маълумотлар умумлаштириб МИС базасига киритилиб, ҳар ҳафтанинг жума кунлари соат 18 дан 19 гача республикага юборилади.

Аутрич ходимлари, волонтёрлар ва Ишонч хоналари ассистентининг иш журналлари,

МИС

Доимий

Доимий

ҳар жума соат 18 дан 19 гача

Республика ОИТС га қарши курашиш маркази.

Профилактик чора тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот

6.1.2.

Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази. Методик профилактик ва эпидемияга қарши ишлар бўлими

Барча гуруҳлар учун профилактик дастурнинг бажарилишини мониторинг қилиш.

Хизматларни тақдим этишда қатнашувчи мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштириш.

МИС

Доимий

Доимий

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази.

Профилактик чора тадбирлар бўйича жавобгар ташкилот

Республика даражаси:

Вазифа

Ижрочи :

Масъул ташкилот, лавозими

Ўтказиладиган асосий тадбирлар ва кутиладиган натижалар

Ҳужжатлар ( шакл )

Бошланиш санаси

Тугалланиш санаси

Ҳисоботни қабул қилувчи ташкилот, лавозими

6.1.3.

Барча маъмурий ҳудудлардаги профилактик дастурнинг мониторингини юритиш

Профилактик дастур бўйича жавобгар ташкилот

Мониторинг давомида аниқланган муаммоларни ечимини топиш учун ресурсларни топиш, маслаҳатчи ва техник қўллаб қувватлаш хизмати бўйича жавобгар бўлиб профилактик дастурни реализациясини мониторинг қилиш.

МИС орқали маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш.

МИС

Доимий

Доимий

ТЭК

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жараён 6. 2 . Баҳолаш

Сифатли баҳолаш жойлардаги жавобгар ходимлар фаолиятини баҳолаш, ва албатта, кўрсатилган хизматларнинг мижозлар томонидан баҳоланиши орқали амалга оширилади.

Сифатли баҳолаш мижозлар ва жараёнга жалб этилган ходимлар орасида дастурга оид сўраб-суриштиришлар ўтказиб, таҳлил этиш асосида амалга оширилади. Мижозларни сўровномадан ўтказишда сўровномаларда хавфли гуруҳга мансуб шахслар хулқ-атворига оид маълумотларни тўплайдиган саволлар бўлиши керак.

Ижтимоий тадқиқотларга илмий ходимлар мутахассисларни жалб этиш мақсадга мувофиқ.

Аниқ белгиланган вақтлар (ой, йил) давомида фаолият натижаларини солиштириш, фаолиятнинг сифатий ва миқдорий кўрсаткичларини таққослаш мониторинг ва баҳолашнинг асоси бўлиб ҳисобланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 12– илова

Туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларининг дислокацияси

Лабораториялар номи

Жойлашган манзили

Андижон вилояти

1.

Асака туман ОИВ диагностика лабораторияси

Асака тумани Ж.Мангуберди кўча № 69, ТТБ

2.

Балиқчи туман ОИВ диагностика лабораторияси

Балиқчи туман шифокорлар кўча № 1. Балиқчи KTMII

3.

Булоқбоши туман ОИВ диагностика лабораторияси

Булоқбоши туман М. Исмоилий кўча №39. Булоқбоши ТГБ

4.

Шахрихон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Шахрихон шаҳри Р.Ёдгоров кўча № 105. Шахрихон ТТБ

5.

Кургонтепав туман ОИВ диагностика лабораторияси

Қўрғонтепа ш. Шифокор куча №3, Қўрғонтепа КТМП

Бухоро вилояти

1.

Ғиждувон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Ғиждувон шаҳар Гулистон кўча№ 105. Ғиждувон ТТБ

2.

Олот туман ОИВ диагностика лабораторияси

Олот шаҳри Шифокор кўчаси. 15 уй. Олот ТТБ

3.

Вобкент туман ОИВ диагностика лабораторияси

Вобкент туман Бобур кўчаси № 69 уй. Вобкент ТТБ

Жиззах вилояти

1.

Бахмал туман ОИВ диагностика лабораторияси

Бахмал туман Усмат мах Мустакиллик кўч . 1 Бахмал ТТБ

2.

Ғаллаорол туман ОИВ диагностика лабораторияси

Ғаллаорол Мустақиллик кўча 51 уй . Ғаллаорол ТТБ

3.

Зомин туман ОИВ диагностика лабораторияси

Зомин тумани Улуғбек кўча. Зомин ТТБ

4.

Мирзачўл туман ОИВ диагностика лабораторияси

Мирзачўл тумани Боғбон қфй. Мирзачўл ТТБ

5.

Фориш туман ОИВ диагностика лабораторияси

Яигиқишлоқ ш. Боғдон кўча. Фориш ТТБ

Қашқадарё вилояти

1.

Косон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Косон туман пахта тозалаш заводи шаҳарчаси. Дўстлик маҳалласи. Косон туман ДСЭНМ

2.

Китоб туман ОИВ диагностика лабораторияси

Китоб шаҳар Г.Жўрабек кўчаси. 123 уй. Китоб ТТБ

3.

J.

Касби туман ОИВ диагностика лабораторияси

Касби т. Ф.Хўжаев маҳалласи, Муглон қишлоғи , Касби ТТБ

4.

Қамаши туман ОИВ диагностика лабораторияси

Қамаши т. Ҳамза кўчаси. 28 Қамаши ТТБ

5.

Чироқчи туман ОИВ диагностика лабораторияси

Чироқчи т. С.Рахимов кўчаси. 1 уй Чироқчи ТТБ

6.

Дехқонобод туман ОИВ диагностика лабораторияси

Деҳқонобод тумани Замахшарий кўчаси. 1 уй. Дехқонобод ТТБ

7.

Ғузор туман ОИВ диагностика лабораторияси

Ғузор т. Ўзбекистон кўчаси. 87 уй Ғузор ТТБ

8.

Шаҳрисабз туман ОИВ диагностика лабораторияси

Шаҳрисабз тумани Ипак йўли кўчаси. 100 уй. Шаҳрисабз ТТБ

Самарқанд вилояти

1.

Самарқанд шаҳар ОИВ диагностика лабораторияси

Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчаси. 41 уй. Самарқанд шаҳар 1 - сонли марказий шифохона

2.

Иштихон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Иштихон т. А.Навоий кўчаси. 12 Иштихон туман марказий шифохонаси

3.

Нарпай туман ОИВ диагностика лабораторияси

Оқтош шаҳар Зирабулоқ кўчаси Нарпай туман марказий шиф

4.

Каттақўргон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Каттақўрғон шаҳар Узбекистон кўчаси. 149 уй , Каттақўрғон туман марказий шифохонаси

Навоий вилояти

1.

Нурота туман ОИВ диагностика лабораторияси

Нурота тумани. У.Юсупов кўчаси. 18 уй , Нурота ТТБ

2.

Хатирчи туман ОИВ диагностика лабораторияси

Хатирчи тумани. А. Пўлатов кўчаси. Хатирчи ТТБ

3.

3

Қизилтепа туман ОИВ диагностика лабораторияси

Қизилтепа тумани Шифокорлар кўчаси 1 уй. Кизилтепа ТТБ

Наманган вилояти

1.

Чуст туман ОИВ диагностика лабораторияси

Чуст шаҳар Буюк ипак йўли кўчаси Чуст ТТБ

2.

Янгиқўрғон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Янгиқўрғон тумани. А.Қўчқаров №4 марказий шифохонаси

Сурхондарё вилояти

1.

Денов туман ОИВ диагностика лабораторияси

Денов туман С.Отабоев ж/х маркази Тол қишлоги. Денов ТТБ

2.

Сариосиё туман ОИВ диагностика лабораторияси

Сариосиё тумани. Дустлик мах Т. Хасанов кўчаси. 35 уй Сариосиё ТТБ

3.

Шеробод туман ОИВ диагностика лабораторияси

Шеробод т. маркази, Й.Охунбобоев кўчаси Шеробод ТТБ

4.

Қумкўргон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Қумкўрғон тумани Ибн Сино кўчаси 4 уй. Қумқўрғон ТТБ

5.

Шўрчи туман ОИВ диагностика лабораторияси

Шўрчи туман. Мустақиллик кўчаси 67 уй. Шўрчи ТТБ

Сирдарё вилояти

1.

Янгиер шаҳар ОИВ диагностика лабораторияси

Янгиер шаҳар Бобур кўчаси. 1 уй Янгиер ш. ТТБ

2.

Сирдарё туман ОИВ диагностика лабораторияси

Сирдарё шаҳар Ибн Сино кўчаси. 17 Сирдарё ТТБ

Фарғона вилояти

1.

Қўқон шаҳар ОИВ диагностика лабораторияси

Қўқон шаҳар Вахф Чорсу кўча 40 уй.

2.

Қува туман ОИВ диагностика лабораторияси

Қува туман Чаман қишлоги Яссавий кўча Туман ДСЭНМ

3.

Риштон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Риштон туман Рашид Доний кўчаси, 271 уй. туман ДСЭНМ

4.

Бешариқ туман ОИВ диагностика лабораторияси

Бешариқ ш. Олтин водий кўч. 43 уй Бешариқ туман кўп тармоқли поликлиникаси

5.

Ўзбекистон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Яйпан ш, Ғалаба массиви, 40 уй. Яйпан шаҳар ДСЭНМ

Хоразм вилояти

1.

Гурлан туман ОИВ диагностика лабораторияси

Гурлан т. П.Махмуд кўча 118 уй. Гурлан ТТБ

2.

Қўшкўпир туман ОИВ диагностика лаборатория

Қўшкўпир т. Беруний куч 15, Қўшкўпир ТТБ

3.

Хива туман ОИВ диагностика лабораторияси

Хива ш. Касмаобод ш-си ,Хива ТТБ

4.

Боғот туман ОИВ диагностика лабораторияси

Боғот тумани Ғалаба кучаси 3 уй. Боғот ТТБ

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Беруний туман ОИВ диагностика лабораторияси

Беруний шаҳар Дўстлик кўчаси 3. Беруний ТТБ

2.

Хўжайли туман ОИВ диагностика лабораторияси

Хўжайли т. Хўжайли б/н Хўжайли ТТБ

3.

Амударё туман ОИВ диагностика лабораторияси

Амударё туман Маданият кўчаси 25. Амударё ТТБ

4.

Чимбой туман ОИВ диагностика лабораторияси

Чимбой туман. Ш. Рашидов кўчаси 43.Чимбой ТТБ

5.

Қўнғирот туман ОИВ диагностика лабораторияси

Қўнгират туман Амир Тимур кўча Қўнғирот ТТБ

Тошкент вилояти

1.

Ангрен шаҳар ОИВ диагностика лабораторияси

Ангрен шаҳар Навоий кўчаси 2 уй. Ангрен ШТБ

2.

Олмалиқ шаҳар ОИВ диагностика лабораторияси

Олмалиқ шаҳар Улуғбек кўч 49 уй - Олмалиқ ш КТМП

3.

Бекобод шаҳар ОИВ диагностика лабораторияси

Бекобод шаҳар С.Раҳимов кўча. 1 уй Бекобод ТТБ

4.

Чирчиқ шаҳар ОИВ диагностика лабораторияси

Чирчиқ шаҳар 8-микрорайон. 47 уй. Чирчиқ ШТМ. КТМБ

5.

Янгийўл ОИВ диагностика лабораторияси

Янгийўл тумани Тошкент кўчаси 2 уй. Янгийул ТТБ

6.

Оққўрғон туман ОИВ диагностика лабораторияси

Оққўрғон Р. Мўминов кўча 19 уй. Оққўрғон КТМП

7.

Ўртачирчиқ туман ОИВ диагностика лабораторияси

Тўйтепа шаҳар М.Улугбек кўчаси 6 уй. Ўрта Чирчиқ ТТБ

8.

Чиноз туман ОИВ диагностика лабораторияси

Чиноз тумани Т. Эрназаров ж/х. Чиноз ТТБ







Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 25 мартдаги

123- сонли буйруғига 13– илова

Туғруқ комплексларини экспресс тест-системалари билан таъминотининг ойлик мониторинги шакли

____________ (Республикаси, вилояти, шаҳри ) туғруқ комплекслари (бўлимлари)ни ОИВ инфекциясини экспресс усулда аниқлаш бўйича тест-системалари билан узлуксиз таъминотини мониторинг қилиб бориш жадвали

20____ йил____________

Туғруқ комплекс

лари (бўлим

лари)

Ҳисобот ойидаги

туғруқ-

лар сони

Экспресс усулида ОИВга

текширил-

ган

ҳомиладор

лар сони

%

Мус

бат нати

жа

Қолдиқ (ойнинг 1-санасига)

Ҳисобот ойида олинган (мавжуд) экспресс тест-системаларнинг

миқдори (дона)

Ишла-

тилди

Қолдиқ (кейинги ойнинг 1-санасига)

бюджет ҳисоби-

дан

Мурувват ёрдами (лойиҳа,

грант ва ҳ.о.)

сони

Яроқлилик муддати

сони

Яроқлилик муддати

Масъул шахс ___________________ _____________________

(Ф.И.Ш.) (Имзо)

Ташкилот муҳри

БУЙРУҚНИ ТУЗУВЧИЛАР

1.

С.С. Саидалиев

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария санитрия врачи, вазир муовини

2.

К.Қ. Мухамедов

ССВ ДСЭНББ бошлиғи

3.

Д.А. Турсунова

ССВ ДСЭНББ бошлиғи ўринбосари

4.

Н.С.Атабеков

Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори

5.

Д.С. Мирзабаев

ССВ ДСЭНББ етакчи мутахассиси

6.

Ғ.Х. Ражабов

Республика ОИТСга қарши кураш маркази директор ўринбосари

7.

Д.А. Мустафаева

Республика ОИТСга қарши кураш маркази директор ўринбосари

8.

А.Х. Нурматов

Республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим мудири

9.

М.Ш. Мусабекова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим мудири

10.

М.Ю. Бекметова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим мудири

11.

Г.Н. Исаева

Республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим мудири

12.

Г.А. Нормуратова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим мудири

13.

Б.Д. Маткаримов

Республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим мудири

14.

Д.Ш. Карабаева

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи

15.

Х.С. Ашуров

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи

16.

Ш.М. Рашитова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи

17.

Э.М. Султонов

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач методисти

18.

З.Қ. Абдурахимова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач методисти

19.

С.У. Усманов

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи

20.

Б.Ж. Қурбонов

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи

21.

Э.Ш. Хозинова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи

22.

Д.Ш. Қобилова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач лаборанти

23.

Д.А. Хайриддинова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач лаборанти

24.

Н.К. Исмаилова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач гинекологи

25.

О.Г. Тоштемирова

Республика ОИТСга қарши кураш маркази невропатологи

26.

З.И. Иноғомов

Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи

27.

Т.Х. Усманова

Глобал Жамғарма лойиҳасини реализация қилиш гуруҳи эксперти