UZ RU

Буйруқ № 314 .

  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

12.08.2015                                                                № 314

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А.И. Икрамовнинг 2015 йил 12 августдаги 14/1-5454 сонли топшириғига биноан ва соғлиқни сақлаш тизимида 2016 йил Инвестиция дастурини шакллантириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А.И. Икрамовнинг 2015 йил 12 августдаги 14/1-5454 сонли топшириғи ижро учун қабул қилинсин.

2. Жорий йилнинг 16-19 август кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг катта мажлислар залида 2016 йил Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун режалаштирилган соғлиқни сақлаш муассасаларини сарҳисоб ва тахлили қилиш бўйича йиғилиш ўтказилсин.

3. Режалаштирилган йиғилишда 1-иловадаги жадвалга мувофиқ ҳудудлар кесимида ҳисоботлар муҳокама этилсин.

4. Вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев ва МТБРББ бошлиғи Б.Эргашевларга дастурга киритилган объектлар муҳокамаси бўйича Бош вазир ўринбосари томонидан 2-иловага асосан тегишли масъул шахсларнинг иштироки таъминлансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири,
Тошкент шаҳар, барча вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва республика тасарруфидаги муассаса рахбарларига 2016 йил Инвестиция дастурига киритиш учун режалаштирилган тиббиёт муассасалари бўйича презентация шаклида намунага асосан ҳисоботлар тайёрлансин.

Ҳисоботларда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

2010-2015 йилларда амалга оширилган ишлар, эришилган натижа ва муаммолар;

2016 йил Инвестиция дастурига киритилган объектларда аввалги ва келгуси йилларда амалга ошириладиган ишлар;

тиббиёт муассасаларининг оптимизация ва реструктуризация масалалари.

6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир                                                 А. Алимов

1-илова

2016 йил Инвестиция дастури лойиҳасига киритилган соғлиқни сақлаш муассасаларида режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишлари тўғрисида ўтказиладиган йиғилишда ҳисобот бериш

муддати ва вақти

ГРАФИГИ

Ҳудудлар номи

Ҳисобот куни ва вақти

Ҳисобот берувчилар

1

Тошкент вилояти

16 август соат 11-00

Ш.Ю.Нишонов

2

Тошкент шаҳри

Б.О.Мамаджонов

3

Самарқанд вилояти

17 август соат 9-00

Б.Н.Ибрагимов

4

Сирдарё вилояти

Х.Х.Тожиев

5

Жиззах вилояти

А.Ж.Усмонов

6

Республика тасарруфидаги муассасалар

17 август соат 14-00

Ш.Х.Тиллаев, республика муассасалари раҳбарлари

7

Қорақалпоғистон Республикаси

18 август соат 9-00

Д.Ш. Ходжиев

8

Хоразм вилояти

К.Р.Тангрибердиев

9

Бухоро вилояти

И.И.Амонов

10

Қашқадарё вилояти

18 август соат 14-00

Ш.Н.Шеров

11

Сурхондарё вилояти

Қ.М.Мадартов

12

Навоий вилояти

19 август соат 9-00

Ф.Р.Усмонов

13

Наманган вилояти

С.Ж.Муминов

14

Андижон вилояти

19 август соат 14-00

Қ.М.Ёрқулов

15

Фарғона вилояти

М.Ф.Содиқов


2-илова

2016 йил Инвестиция дастури лойиҳасига киритилган соғлиқни сақлаш муассасаларида режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишларини муҳокамаси бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

ФИШ

Лавозими

1.

А.И.Икрамов

Ўзбекистон республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А.В.Алимов

Соғлиқни сақлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Д.Б.Миразимов

Вазирлар Маҳкамаси шўъба мудири

4.

Ш.Х.Тиллаев

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

5.

Д.С.Азимов

Иқтисодиёт вазирлиги бошқарма бошлиғи

6.

А.Бобоев

Молия вазирлиги, таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жихозлаш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари

7.

Б.Т.Эргашев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Моддий-техник базасини ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи

8.

А.М. Хусанов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

9.

К.Қ.Мухаммедов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария эпидимиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи

10.

С.Н.Наврўзов

Республика Онкология Илмий марказининг директори

11.

М.Н.Тиллашайхов

Республика ИИА Фтизиатрия ва Пульмонология Марказ директори

12.

У.Х.Алимов

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош психиатори

13.

М.Х.Ходжибеков

Тошкент тиббиёт академияси рентгенология кафедраси мудири

14.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг худудларга бириктирилган мониторинг гуруҳи аъзолари

Илова: Вазирлик томонидан ҳудудга доимий вакил қилиб бириктирилган маъсул ҳодим ҳам ҳисобот беришга тайёр бўлиши лозим.