UZ RU

Буйруқ № 313.Семинар-тренинг ўказиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

07.08.2015                                                               № 313

Семинар-тренинг ўказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил
27 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 387-сонли буйруғи асосида штатдан ташқари бош мутахассислари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош мутахассисларига:

фаолият кўрсатаётган даволаш-профилактика муассасада ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимидаги соҳа бўйича штатдан ташқари бош мутахассислари иштирокида 1-иловага асосан тасдиқланган жадвалга мувофиқ семинар-тренинглар ўтказиш;

семинар-тренинг ўтказилиши натижаси асосида 2-иловага мувофиқ ҳисоботни 2015 йил 25 августгачаrustam.azimov@minzdrav.uz ва jahongir.hakberdiev@minzdrav.uz электрон почта манзилларига сканерланган ва MS Exel дастурида тақдим этиш юклатилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош мутахассисларининг фаолият кўрсатаётган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига семинар-тренинг ўтказиш учун алоҳида хоналар ажратилиб, тегишли медиа асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва шарт-шароитларини яратиш юклатилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари семинар-тренингларни ўтказишга жалб этилган ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимидаги соҳа бўйича штатдан ташқари бош мутахассислари жорий йилнинг 1-ярим йиллик ҳисобот ва 2-ярим йиллик истиқбол режа тўғрисидаги презентациялари билан иштирокини таъминласин.

4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                    А. Алимов


Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил “____” ___________даги

_____________-сонли буйруғига 1-илова

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош мутахассислари томонидан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимидаги соҳа бўйича штатдан ташқари бош мутахассисларининг соҳа бўйича фаолиятини такомиллаштириш учун семинар-тренинглар ўтказиш жадвали

Йўналиш номи

Бош муассаса номи

ССВнинг бош мутахассиси Ф.И.Ш.

Ўтказилиши режалаштирил-ган сана

1

Хирург

“РИХМ” АЖ

Акбаров М.М.

17-19 август

2

Урология

“РИУМ” АЖ

Мухтаров Ш.Т.

17-19 август

3

Офтальмология

“РИКММ” АЖ

Сидиков З.У.

17-19 август

4

Оториноларингология

ТошВМОИ

Маматова Т.Ш.

17-19 август

5

Нейрохирургия

РНХМ

Кариев Ғ.М.

17-19 август

6

Травматология ва ортопедия

ТваОИТИ

Азизов М.Ж.

17-19 август

7

Терапия

“РИТваТРИАТМ” АЖ

Аляви А. Л.

17-19 август

8

Гематология

ГваҚҚИТИ

Казакбаева Ҳ.М.

17-19 август

9

Психиатрия

ТошВМОИ

Алимов У.Х.

17-19 август

10

Шошилинч тиббий ёрдам хизмати бўйича

РШТЁИМ

Хаджибаев А.М.

17-19 август

11

Анестезиология-реаниматология

ТошВМОИ

Собиров Ж.М.

20-23 август

12

Кардиология

“РИКМ” АЖ

Мамутов Р.Ш.

20-23 август

13

Невропатология

ТашВМОИ

Гафуров Б.Г.

20-23 август

14

Фтизиатрия

РИФваПИАТМ

Парпиева Н.Н.

20-23 август

15

Дерматология

РИДваВИАТМ

Абидов А.А.

20-23 август

16

Стоматология

ТошСДИ

Махсудов С.Н.

20-23 август

17

Онкология

РОИМ

Исламов Х.Ж.

20-23 август

18

Эндокринология

РИЭИАТМ

Исмоилов С.И.

20-23 август

19

Аллерглогия

РИАМ

Назиров О.А.

20-23 август

20

Гинекология

“РИАваГИАТМ” АЖ

Нажмутдинова Д.К.

20-23 август

21

Педиатрия

РИПИАТМ

Ахмедова Д.И.

20-23 август

22

Инфекция

ВИТИ

Мусабоев Э.И.

20-23 август

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил “____” ___________даги

_____________-сонли буйруғига 2-илова

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

1. Республикада _________ хизматини ташкил этишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати. Уларнинг тегишли худудларда мавжудлиги.

2. Республикада __________стационар бўлимларини мавжудлиги, (мавжуд бўлмаса сабаби) ўринлар ва уларнинг ишлаши тўғрисида.

(1-Жадвал асосида)

3. Республикани ­­­­__________соҳа бўйича мутахассислар билан таъминланиши.

(2- Жадвал асосида)

4. Республикадаги ____________ соҳа бўйича мутахассислари малака тоифаси тўғрисида.

(3-жадвал асосида)

5. Даволанган беморларни нозологик бирликлари бўйича таҳлили. (Жадваллар, диаграммалар ва графиклар билан аниқ тахлиллар бўлиши лозим)

6. Хирургик амалиётлар таҳлили (оператив фаоллик, янги ва юқори технологияли даволаш ва ташхис қўйиш усуллари таҳлили) тўғрисида.

10. Моддий-техника базанинг аҳволи (керакли асбоб-ускунлар табели асосида аниқ маълумотлар кўрсатилиши лозим).

11. Республикада__________хизматидаги муаммолар. (муаммо ва камчиликлар аниқ, объектив, сабаблари кўрсатилган бўлиши лозим)

12. Муаммоларни бартараф этиш йўллари бўйича таклиф. ( таклифлар асосланган, биринчи навбатда ички имкониятлар доирасида, имконият бўлмаганда бошқа ресурслар сарф этилиши кўрсатилиши лозим)

13. Дори-дармон билан таъминот.

1-жадвал

Ўринлар фонди ва улардан фойдаланиш


Ҳудуд номи

Ў ринлар сони

Ўртача уринлар

Чиқ арилганлар

Ў лган-

Даволанганлар

Ў рин-кунлари

Ўрин иши

Ўртача даволаниш

Ўрин айланиши



1


2


...


Бош муассаса ёки Рес ДПМ бўлими


жами


2-жадвал

Республиканинг _________мутахассислар бўйича таъминоти


Ҳудуд номи

Ажра-тилган штатда

Штат банд-лиги

Жисмо-ний шахс

Вакант

Таъминланиш (укомплектованность)

1

2

...

Бош муассаса ёки Рес ДПМ бўлими

жами

3-жадвал

Республикада _______________ мутахассисларининг малака тоифаси тўғрисида








Ҳудуд номи

Врачлар


Жами сони

Олий тоифа

1-тоифа

2-тоифа



1






2






...






Бош муассаса ёки Рес ДПМ бўлими






жами