UZ RU

№ 289 № 289. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

14.07.2015                                                                                   № 289

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги “Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги “Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан тузиладиган шартномалар бўйича юридик хулоса бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 187-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлатнинг хориждан маблаг жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низом”га асосан амалга оширилиши белгилансин.

3. Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” маркази директори М.В.Боймухамедов 3 кун муддатда ушбу буйруқ ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори матнини барча тиббий муассаса ва худудий ташкилотларга етказишни таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги республика тиббий даволаш-профилактика, илмий ва ўқув муассасалари раҳбарларига хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартибига қатъий амал қилишни таъминласин.

5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров ва вазирликнинг юридик хизмат бошлиғи Р.И.Мухаммадиев зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                А. Алимов