UZ RU

Буйруқ № 312. Ўзбекистон Республика Президентининг 2015 йил 21 июлдаги ““Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳаси ижроси тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

07.08.2015                                                                                   № 312

Ўзбекистон Республика Президентининг 2015 йил 21 июлдаги ““Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳаси ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан 2015 йил
27 июлда 06/1-468-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 июлдаги ““Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариши корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳаси ижроси бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2372 – сонли қарори ижросини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан 2015 йил 27 июлда 06/1-468-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 июлдаги ““Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳаси ижроси бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2372 – сонли қарори ижросини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси” раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Джалилов ва Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К.Мухамедовларга ““Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳаси миқёсида, пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар томонидан “Навоийазот” АЖ учун олиб келтирилаётган товарлар, асбоб-ускуналар, механизмлар, бутловчи қисмлар ва техник тизимлар заҳира қисмлари, хом ашё ва материаллар, технологик жамламаларни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатлари доирасида лицензиялаш ва аккредитация соҳасида сертификатлаштириш хизматларини кўрсатишда йиғимлар, давлат божлари тўловидан озод қилинган ҳолда, бепул амалга оширилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.

3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ва вазир ўринбосари С.С.Сайдалиевлар зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                А. Алимов