UZ RU

Буйруқ №22. Саломатлик ва тиббий статистика институти худудий филиалларини соғлиқни сақлаш бошқарув органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини янада ошириш тўғрисида

Саломатлик ва тиббий статистика
институти худудий филиалларини
соғлиқни сақлаш бошқарув органлари
билан ҳамкорликдаги фаолиятини
такомиллаштириш ва самарадорлигини
янада ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1652-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш, тиббиёт муассасалари фаолияти самадорлигини ошириш, республика соғлиқни сақлаш тизимида бошқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор шакл ва услубларини жорий этиш борасида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳудудий филиаллари билан узвий фаолиятларини уйғунлаштириш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. Саломатлик ва тиббий статистика институти Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят филиалларининг янги таҳрирдаги намунавий Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталовага, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари зиммасига:
  3. вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг лавозим вазифаларини бажаришда филиал иштирокининг узвий боғлиқлигини таъминлаш борасида худудий Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва филиал мутахассисларининг ҳамкорликдаги фаолиятини амалга ошириш;

    ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси ва филиал мутахассисларининг ҳамкорликдаги фаолияти тезкорлиги ва самадорлигини ошириш мақсадида уларни бир бинога жойлаштирилишини таъминлаш;

    филиалларнинг иш фаолияти сифатли ва самарали олиб борилиши учун барча зарур шарт-шароитлар (хоналар, орг.техника, жиҳозлар, алоқа воситалари ва ҳ.к.) яратиш вазифаси юклатилсин.

  4. Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош Бошқармаси бошлиғи Д.Б. Миразимов, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталоваларга, Қорқалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари республика бош мутахассислари (терапевт, педиатр, акушер–гинеколог, хирург ва бошқалар) томонидан ўз йўналишлари бўйича жойлардан олинган жамланма таҳлилий маълумотномаларни ҳар чорак якуни бўйича чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасигача Даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш Бош бошқармаси ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика институтига тақдим этилишини таъминласинлар.
  5. Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталова ва Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашев, Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бюроси ижрочи директор Ж.А. Жабриевларга филиалларнинг “Соғлиқни сақлашни ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими”и фаолияти борасидаги ҳисоботлар ҳар чорак якуни бўйича чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасигача Саломатлик ва тиббий статистика институти, Комплекс фойдаланиш бошқармаси ва Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бюроларига тақдим этилсин.
  6. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталова,Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ж.М. Собировлар 2013-2014 ўқув йилининг 2-ярмидан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Андижон ва Самарқанд тиббиёт институтлари қошидаги врачлар малакасини ошириш факультетининг барча мутахассислик кафедралари ўқув дастурларига соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тиббий статистика йўналишлари бўйича ўқув соатлари киритилишини таъминлансинлар.
  7. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.П.Хакимов, Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталова, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари раҳбарларига институт филиаллари, туман (шаҳар) Саломатлик марказлари, республика, вилоятлар тасарруфидаги муассасалар ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ташкилий-услубий бўлимлари ва тиббий статистика хоналари ходимларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.
  8. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хошимовга тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатувчи врач-статист, врач-методист ва тиббий статистлар ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг тизими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ишларини (лавозим разрядини ошириш ва устамалар белгилаш) такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш ва 1 ой муддат ичида Молия вазирлигига киритиш тоширилсин.
  9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “УзМедИнфо” маркази директори М.В.Боймухамедов Соғлиқни сақлаш вазирлигининг корпоратив тармоғига Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг филиалларини улаш ҳамда сифатли ишлаши чораларини кўрсин.
  10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тиббий статистика тизими фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 238-сонли буйруғининг 12 банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  11. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир А. В. Алимов
Киритилди:
Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталова
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиқов
Даволаш-профилактика ёрдамини
ташкиллаштириш Бош бошқармаси
бошлиғи
Д.Б.Миразимов
Иқтисодиёт, молиялаштириш ва
истиқболни аниқлаш Бош
бошқармаси бошлиғи
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ў.С.Исмаилов
Кадрлар билан ишлаш
бошқармаси бошлиғи
Бош юрист консульт Р.И. Мухаммадиев
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
____________ январ 2014 йилдаги
_______________ сонли буйруғига
илова

САЛОМАТЛИК ВА ТИББИЙ СТАТИСТИКА ИНСТИТУТ ФИЛИАЛИНИНГ НАМУНАВИЙ

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-3923-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли ва 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1652-сонли Қарорларига асосан ишлаб чиқарилган бўлиб, “Саломатлик ва тиббий статистика Институти филиаллари” (кейинги матнларда институт филиали) мақомини, вазифаларини, функцияларини, ваколатларини ва улар фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
  2. Институт филиали ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими кўрсаткичларини шакллантирувчи ягона тизимдаги муассаса бўлиб, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика институтига бўйсунади.
  3. Институт филиали ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруқлари, фармойишлари, бошқа меъёрий хужжатлари ва мазкур Низомга амал қилади.
  4. Институт филиали бюджетдан ва бюджетдан ташқари, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалардан маблағ билан таъминланади. У юридик мақомга эга бўлиб, мустақил фаолият кўрсатиш, бошқариш ҳуқуқи билан алоҳида мол-мулкка, балансга, банк муассасаларида ўз ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган юмалоқ муҳрга эга бўлади.
  5. Институт филиали ўз фаолиятида вилоят тасарруфидаги тиббиёт муассасаларига, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ташкилий-услубий бўлимларига ҳамда туман (шаҳар) Саломатлик марказларига ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади.
  6. II. Институт филиалининг асосий вазифалари

  7. Институт филиали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уни тарғиб этиш, тиббий статистика хизмати тизими фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасининг даволаш ва профилактика ишларини сифатли ва тўлақонли олиб бориш ва улар бўйича тузилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлашни ташкиллаштирувчи ва тиббий маълумотлар базасини яратувчи асосий ташкилот ҳисобланади.
  8. Институт филиалининг асосий вазифалари:
  9. - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг функционал вазифаларини бажаришда бошқарув органи ва филиал мутахассисларининг ҳамкорликдаги фаолиятини амалга ошириш;

    - фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида амалдаги қонунчиликда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;

    - профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш;

    - соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда мақсадли Давлат дастурларини амалга оширилишида қатнашиш;

    - халқаро ташкилотлар, жамғармалар, жамоат ташкилотлари маблағларини ҳамда хорижий инвестицияларни соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

    - тиббиёт муассасалари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;

    - оилада тиббий маданиятни ошириш бўйича аҳоли ўртасида кенг қамровли профилактика ишларини амалга оширишни ташкил қилиш;

    - аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини ҳисоблаш, тахлил қилиш, улар бўйича тиббий-демографик қонунлар асосида истиқбол кўрсатгичларини аниқлаш ва ҳудудий соғлиқни сақлаш ташкилотига тегишли таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

    - соғлиқни сақлашнинг ҳудудий бошқарув органи билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида ва оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни камолга етказиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар ва уларни олдини олиш борасидаги тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;

    - ҳудуд аҳолисининг саломатлик кўрсаткичлари ва уларга таъсир этаётган омиллар бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш;

    - ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимида маълумотлар алмашинуви тизимини шакллантириш ва мувофиқлаштириш;

    - тиббий статистика ҳисоботлари ва бошқа соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини йиғиш, умумлаштириш, тахлил қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича замонавий илғор усуллардан фойдаланишни тадбиқ этиш;

    - даволаш - профилактика муассасаларида юритилаётган бирламчи тиббий ҳисобга олиш хужжатларини юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, давлат ва тармоқ ҳисоботларини ҳаққонийлигини таъминлаш;

    - соғлиқни сақлаш тизими фаолияти ва аҳоли саломатлиги ҳолатини белгиловчи ягона ахборотлар базасини яратиш.

    III. Институт филиалининг функциялари

  10. Институт филиали ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:
  11. - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруқ, фармойиш, ҳайъат қарори ва бошқа кўрсатмалари ижросини таъминлайди;

    - соғлиқни сақлаш тизимида тиббий статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, ташкилотлар ва муассасаларда статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартиботига услубий раҳбарликни амалга оширади ҳамда тиббий статистик ахборотларнинг ҳаққонийлигини назорат қилади;

    - соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ижросини таъминлайди, уларни амалга оширишда давлат, жамоат ва бошқа тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таьминлайди;

    - ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда касалланиш профилактикасини такомиллаштириш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирларини тайёрлашда қатнашади;

    - юқумли, паразит касалликларнинг шунингдек, инсоннинг яшашига ноқулай таъсир кўрсатувчи муҳит омиллари билан боғлиқ бўлган касалликлар ва бошқа касалликларнинг олдини олишга доир ташкилий-услубий ишларни амалга оширади;

    - оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизмати ишларида қатнашади;

    - тиббий ходимларнинг ўз мутахассислиги бўйича малака оширишлари, тоифа олишлари устидан назоратни амалга оширади ва уларнинг мониторингини олиб боради ҳамда тиббиёт муассасаларини юқори малакали тиббий ходимлар билан бутлашни амалга оширади;

    - институт филиали номенклатурасидаги лавозимларга кадрлар танлашни амалга оширади ва уларни юқори малакали кадрлар билан бутлашни таъминлайди;

    - фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббий амалиётга жорий этишга кўмаклашади;

    - филиалда иқтисодий ва молиявий ишларни ташкил қилади, шунингдек бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлайди;

    - фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқади, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонунчилик бузилишларини, камчиликларни бартараф этишга доир зарур чора-тадбирларни кўради;

    - белгиланган тартибда халқаро алоқаларни, соғлиқни сақлаш сохасидаги чет эл тажрибасини ўрганишни ва ундан фойдаланишни амалга оширади;

    - туман (шаҳар) Саломатлик марказлари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ташкилий-услубий бўлимлари ва тиббий статистика хоналари фаолиятини мувофиқлаштиради;

    - қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

    IV. Институт филиалининг ҳуқуқлари

  12. Ўз олдига қўйилган мақсадларни амалга ошириш давомида Институт филиали қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  13. - ҳудуддаги барча даволаш-профилактика муассасаларида соғлиқни сақлашни ривожлантириш, такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва бошқа масалалар бўйича таклифларни белгиланган тартибда соғлиқни сақлашнинг худудий бошқарув органига киритиш;

    - соғлиқни сақлаш масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, кенгашлар, учрашувлар ўтказиш, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;

    - мулкчилик шаклларидан қатъий назар, ташкилотлар, корхоналар ва бошқа муассасалардан Институт филиалига юкланган вазифаларни бажаришда зарур бўлган ахборотларни олиш;

    - ўзига тегишли муаммоларни ҳал қилишда раҳбарият билан келишган ҳолда илмий-тадқиқот муассасалари ходимларини, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, ҳорижий мутахассисларни жалб этиш;

    - ходимларнинг самарали меҳнатини рағбатлантириш мақсадида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш;

    - қонун хужжатлари билан белгиланган бошқа ваколатлардан фойдаланиш.

    V. Институт филиали фаолиятини ташкил этиш

  14. Институт филиали тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланади.
  15. Институт филиали директори, ушбу лавозимга ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тавсиясига кўра, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори томонидан тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
  16. Институт филиали директори ўзига юкланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
  17. Институт филиали директори:

- институт филиалига умумий раҳбарлик қилади;

- ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради;

- институт филиалининг таркибий бўлинмалари, ходимлари лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

- институт филиали таркибий бўлинмалари раҳбарларини буйруқ асосида тайинлайди ва вазифасидан озод қилади;

- алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этиш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига таклиф киритади;

- амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.

Киритилди:
Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталова
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиқов
Даволаш-профилактика ёрдамини
ташкиллаштириш Бош бошқармаси
бошлиғи
Д.Б.Миразимов
Иқтисодиёт, молиялаштириш ва
истиқболни аниқлаш Бош
бошқармаси бошлиғи
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ў.С.Исмаилов
Кадрлар билан ишлаш
бошқармаси бошлиғи
Бош юрист консульт Р.И. Мухаммадиев
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
___________ декабр 2013 йилдаги
_______________ сонли буйруғига
2- илова

Техника назорати мутахассиси
вазифалари

  1. Ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини яратишда амалий ёрдам беради.
  2. Ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий муассасаларнинг куз-қиш мавсуми учун сифатли тайёрланишини назорат қилади.
  3. Бино ва иншоотларни, муҳандислик ускуналарини ва тармоқларини таъминлашни ташкил қилади.
  4. Муассасаларнинг техник-мухандис ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилади, турли семинарларда қатнашади ва кадрларни танлашда иштирок этади.
  5. Муассасаларда амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида тузиш ва уларда қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил қилади ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат олиб боради.
  6. Ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий муассасаларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўтказилишида ва қурилиши тугалланган тиббий муассасаларни қабул қилишда буйруққа асосан иштирок этади.
  7. Ҳудудий бошқарув органи топшириғига асосан тиббий муассасаларда комплекс фойдаланиш бўйича аналитик маълумотларни тайёрлаш ва мониторингини ташкил қилади.
  8. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббий муассасаларнинг қозонхоналарини, иссиқлик тармоқларини, электротехника ва сув-оқава иншоотларини тегишли махсус ташкилотлар балансига ўтказиш ишларини ташкил қилади.
  9. Электр-энергияси, газ, иссиқлик манбаи, сув-оқава ва кўмир учун берилган лимит талабномаларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланишида иштирок этади.
  10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимиятлари ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ўз соҳасига оид топшириқлари, буйруқлари ва фармойишларини бажаради.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
___________ декабр 2013 йилдаги
_______________ сонли буйруғига
3- илова

Меҳнат муҳофазаси муҳандисининг иш фаолияти

  1. Ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришда шикастланиш, йўл ҳаракати қоидалари ва ёнғинга қарши чоралар бўйича тадбирлар тузиш.
  2. Муассасаларнинг сан-техник ҳолати бўйича паспортлаш ишларини ўтказиш, иш жойларда меҳнат шароитларини яратишни ўрганиш ва уни ташкил қилиш;
  3. Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни кўриб чиқиш, махсус кийим-бош ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари учун талабномаларни тўлдириш, зарарли ишда ишловчиларга сут маҳсулотларини беришни ташкил қилиш;
  4. Меҳнат муҳофазаси бўйича турли плакатлар, маълумотлар ва бошқа ахборот-тарғибот ишлари ва меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув материаллари тўплашни ташкил қилиш;
  5. Меҳнат муҳофазаси бўйича буйруқлар тартиб қоидаларини бажариш;
  6. Меҳнат муҳофазаси бўйича хоналар ташкил қилиш ва уларни керакли жиҳозлар билан жиҳозлаш;
  7. Автобазани техник хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича хужжатларни тўғри расмийлаштирилишини ташкил этишда амалий-услубий ёрдам кўрсатади.
  8. Муассасаларда меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилинишини ташкил қилишда услубий ёрдам кўрсатади.
  9. Тиббиёт муассасаларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўрганиш жадвалини тузиш ва уларни ўтказиш.
  10. Давлат автомобил йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда автобаза ходимлари орасида “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” ва йўл ҳавфсизлиги қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб боради.
  11. Муассасалардаги мавжуд тиббий асбоб-ускуналарининг ток кучи қаршилигини ерга ўтказилганлиги юзасидан назорат олиб боради.
  12. Муассасаларда ишчи ходимларини меҳнат муҳофазаси бўйича бепул сут маҳсулотлари, совун-сода ва зарарсизлантирувчи моддалар билан таъминланишни назорат қилиш.
  13. Ҳудудий соғлиқни сақлаш автобазаларнинг техника хавфсизлиги мухандисларига турли тадбирлар ўтказишда ёрдам беради. /li>
  14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимият ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ўз соҳасига оид топшириқлари, буйруқлари ва фаройишларини бажаради.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
___________ декабр 2013 йилдаги
_______________ сонли буйруғига
4- илова

Соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича
бош мутахассиснинг вазифалари

  1. “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида “Соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатини ошириш” ва “Юқумли бўлмаган (ноинфекцион) касалликлар назоратини ва профилактика тизимини мустаҳкамлаш” йўналишлари ва бошқалар бўйича тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.
  2. “Соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатини ошириш” ва “Юқумли бўлмаган касалликлар назоратини ва профилактика тизимини мустаҳкамлаш” компонентлари йўналиши бўйича ТТБ, ҚВП ва оилавий поликлиникаларининг ходимларини ўқитиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш.
  3. Лойиҳани амалга ошириш доирасида ўқув тадбирларини ташкил этиш.
  4. Соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатини ошириш ва юқумли бўлмаган касалликлар назоратини ва профилактика тизимини мустаҳкамлаш масалалари бўйича лойиҳа тадбирларини мониторинг қилиш.
  5. Лойиҳа доирасида етказиб берилган тиббий асбоб-ускуналарни қабул қилиш, ўрнатиш ва фойдаланиш бўйича шароитлар яратишни ташкил этишни назорат қилиш.
  6. Лойиҳалар бўйича етказиб берилган тиббий ускуналарни самарали ва мақсадли ишлатилишини мониторинг олиб бориш.
  7. Жойлардаги мутахассисларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этишга ва сарфлов материалларини сотиб олишга кўмаклашиш.
  8. Лойиҳа доирасида тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича жойлардаги мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш.
  9. Лойиҳа тадбирларини амалга ошириш жараёнида ЛАОМБ ва бошқа юқори ташкилотларга тақдим этиш учун йиллик, ярим йиллик ва чораклик ҳисоботларни тузишда қатнашиш.
  10. Лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функция (масалаларни) ва вазифаларни бажариш.
  11. 11. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ўз соҳасига оид топшириқлари, буйруқлари ва фармойишларини бажаради.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил ________ декабр даги
_______________ сонли буйруғига
5- илова

Иқтисодий масалалар бўйича бош мутахассис вазифалари

  1. “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида “Соғлиқни сақлаш тармоғини бошқариш ва молиялаштиришни ислоҳ қилишни мустаҳкамлаш” ва “Лойиҳани баҳолаш ва мониторинг қилиш” йўналишлари бўйича тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.
  2. Молиялаштириш ва бошқаришнинг янги усулларини тадбиқ этиш қоидалари ва амалда фойдаланилаётган услубий ёндашувларнинг, ислоҳ этилаётган муассасаларнинг меъёрий ҳужжатларига мослигини мониторинг қилиш.
  3. Лойиҳани амалга ошириш доирасида соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва бошқариш, лойиҳани баҳолаш ва мониторинг қилиш масалалари бўйича ТТБ, ҚВП ва оилавий поликлиникаларининг ходимларини ўқитиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш.
  4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида жойлардаги мутахассисларга соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш тизимини ислоҳ қилиш ва бошқариш масалалари бўйича амалий ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш.
  5. Лойиҳа доирасида етказиб берилган тиббий асбоб-ускуналарни ҳар йил рўйхатдан ўтказишни назорат қилиш, сотиб олинган автотранспорт, ўқув қуроллари, оргтехника ва бошқа товар-моддий бойликларни қабул қилиш ва ҳисобини юритишни назорат қилиш.
  6. Лойиҳа тадбирларини амалга ошириш жараёнида ЛАОМБ ва бошқа юқори ташкилотларга тақдим этиш учун йиллик, ярим йиллик ва чораклик ҳисоботларни тузишда қатнашиш.
  7. Лойиҳа тадбирларини амалга оширишда зарур бўлган бошқа функция ва вазифаларни бажариш.
  8. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ўз соҳасига оид топшириқлари, буйруқлари ва фармойишларини бажаради.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йилдаги___________ декабрь
_______________ сонли буйруғига
6- илова

Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиалининг
Тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил
қилиш бўлимининг лавозим вазифалари йўриқномаси

I. Умумий қоидалар.

Тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилиш бўлими Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали негизида вилоятда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи таркибий бўлинма ҳисобланади.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика институтининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.

II. Бўлимнинг асосий вазифа ва функциялари.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ҳудудларда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини қабул қилиш, умумлаштириш ва тахлил қилишга доир Қонун хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ССБнинг буйруқлари, Ҳайъат ва мажлис қарорлари, бошқа меъёрий хужжатларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан назоратни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар тасарруфидаги муассасалар ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари тиббий статистика фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бориш;

Саломатлик ва тиббий статистика институти худудий филиаллари билан ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг узвий фаолиятларини уйғунлаштиришда бўлим мутахассисларининг боғлиқлигини таъминлаш;

Ҳудудда давлат ва тармоқ статистикасининг сифати ва илмий асосланганлигини таъминлаш, соҳага доир янги усул ва услубиятларни амалиётга тадбиқ этишнинг ташкилий ишларини олиб бориш;

Тиббий статистикаси хизматини кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг статистика соҳасидаги малакасини оширишнинг ташкилий ишларини амалга ошириш;

Ҳудуддаги статистик врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини малака тоифасини бериш (тасдиқлаш) аттестациясини ўтказишнинг ташкилий ишларида кўмаклашиш;

Тиббий статистикасига тегишли турли масалалар бўйича ҳудудий ўқув семинарларни ташкил қилиш ва уларни ўтказиш;

Жойлардаги тиббий статистика фаолияти ҳолати бўйича раҳбариятга мунтазам ахборот бериб бориш;

Жойлардаги тиббий статистика бўйича ташкилий-услубий бўлимларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда амалий ёрдам бериш ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш;

Давлат тиббий статистик ҳисоботларини вилоят статистика бошқармасига белгиланган муддатларда ва сифатли равишда топшириш;

Тиббий статистикага оид интернет маълумотлари ва ҳорижий давлатларнинг ушбу соҳада эришган илғор тажрибаларини тадбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;

Филиалнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ҳудудда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилади, уларнинг ҳаққонийлигини ўрганади ва ташкилий-услубий бўлимлари фаолиятини назорат қилади;

вилоятда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилиш бўйича институт филиал директорларига таклифлар киритади;

тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилиш бўйича ҳудудий ташкилий-услубий бўлимларига амалий-услубий ёрдам кўрсатади.

вилоятда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилиш бўйича илмий-амалий семинарлар, конференциялар, симпозиумлар ташкил этишда қатнашади.

III. Бўлимнинг мажбуриятлари.

Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги хуқуқларга эга:

вилоятда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилиш соҳасида норматив-хуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва филиал директорига киритиш;

ўз ваколати доирасида ҳудудда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини таҳлил қилиш ва ташкилий – услубий бўлимларга тиббий статистик маълумотларни тахлил қилиш масалалари бўйича тавсияномалар бериш;

ўз ваколати доирасида жойлардан бўлим фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;

ходимларнинг мурожаатлари, таклиф –мулоҳазаларини кўриб чиқиш учун филиал директорига киритиш.

IY. Бўлимнинг жавобгарлиги

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ҳамда Низомда ва ушбу Йўриқномада назарда тутилган вазифаларни бажарилиши учун жавобгардир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
___________ декабр 2013 йилдаги
_______________ сонли буйруғига
7- илова

Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиалининг
Тиббий статистик маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш
бўлимининг лавозим вазифалари йўриқномаси

I. Умумий қоидалар.

Тиббий статистик маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш бўлими мақсади вилоят ССБси тизимидаги ташкилот ва муассасалардаги тиббий статистик ҳисоб ва ҳисоботларни бошқариш, аҳоли саломатлиги холати ва соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти, кадрлари, тармоғи бўйича статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ҳамда умумлаштириш ишлари сохасида фаолият кўрсатувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ССБсининг буйруқлари ва қарорларига ҳамда бошқа меъёрий хужжатларга, Саломатлик ва тиббий статистика институти Низомига ҳамда мазкур Йўриқномага амал қилган ҳолда олиб боради.

II. Бўлимнинг вазифалари.

Вилоятда тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини қабул қилиш, умумлаштириш ва тахлил қилишга доир Қонун хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ССБнинг буйруқлари, Ҳайъат ва мажлис қарорлари, бошқа меъёрий хужжатларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан назоратни белгиланган тартибда амалга ошириш ишларида қатнашиш.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари функционал мажбуриятларини бажаришда вилоят филиали мутахассисларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш.

Вилоят муассасалари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари тиббий статистика фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш ишларида қатнашиш.

Вилоятда тиббий ва тармоқ статистикасининг сифати, самарадорлиги ва илмий асосланганлигини таъминлаш, соҳага доир янги усул ва услубиятларни амалиётга тадбиқ этишнинг ташкилий ишларида қатнашиш.

Тиббий ва тармоқ статистикаси хизматини кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг статистика соҳасидаги малакасини оширишнинг ташкилий ишларида қатнашиш.

Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиалларидаги статистик врачларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги ва уларга малака тоифасини бериш (тасдиқлаш) аттестациясини ўтказишнинг ташкилий ишларида кўмаклашиш.

Тиббий ва тармоқ статистикасига тегишли турли масалалар бўйича республика ҳамда ҳудудий илмий-амалий анжуманларни ташкил қилиш, ўтказиш ишларида қатнашиш.

Жойлардаги тиббий ва тармоқ статистикаси фаолияти бўйича раҳбариятга мунтазам ахборот бериб бориш.

Жойлардаги тиббий ва тармоқ статистикаси бўйича ташкилий-услубий бўлимларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда амалий ёрдам бериш ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришда қатнашиш.

Давлат тиббий статистик ҳисоботларини вилоят статистика бошқармасига топшириш.

Тиббий ва тармоқ статистикасига оид интернет маълумотлари ва ҳорижий давлатларнинг ушбу соҳада эришган илғор тажрибаларини ўрганиш.

Филиалнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш ва жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиш.

III. Бўлимнинг хуқуқлари.

Бўлим қуйидаги хуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти ва вилоят филиали раҳбариятининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериш;

Ўз ваколати доирасида тегишли топшириқларни белгиланган муддатларда бажарилишини талаб қилиш;

Вилоят филиали директори ва унинг статистика ишлари бўйича ўринбосари назоратида тиббий статистик ва соғлиқни сақлаш тизими маълумотларини тахлил қилиш бўйича турли ҳамкор ташкилотлар билан иш олиб бориш.

IV. Бўлимнинг мажбуриятлари.

Бўлим қуйидаги мажбуриятларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, соҳага оид Қонунлари, Ҳукумат қарорлари ва дастурлари, Фармойишлари ва бошқа меъёрий хужжатларига жойлардаги мутасадди ходимларнинг қандай риоя қилаётганлигини назорат қилишда иштирок этиш, текширишлар натижаларига кўра йўл қўйилган хато – камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича директор ўринбосари ва директорга тақдимномалар киритиш;

Жойларда соҳага доир барча хужжатлар ва бошқа маълумотлар билан танишиш;

Текшириш жараёнида соҳа мутахассисларидан тегишли хужжатлар, маълумотлар ва тушунтириш хатлари олиш;

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда институт вилоят филиали директорининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш.

V. Бўлимнинг жавобгарлиги.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ҳамда Низомда ва ушбу Йўриқномада назарда тутилган вазифаларни бажарилиши учун жавобгардир.