UZ RU

Буйруқ № 35 "Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

буйруғи

Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 451-модда)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2613

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сонли «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

  1. Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ 2014 йил 2 сентябрдан эътиборан кучга киради.

Вазир А. ВАХОБОВ

Тошкент ш.,

2014 йил 27 август,

7-сон

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 27 августдаги 7-сонли буйруғига

ИЛОВА

Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р Таълим соҳалари блоклари Таълим соҳалари ва йўналишлари номи Нормативлар
1. Техник Муҳандислик иши таълим соҳаси; Ишлаб чиқариш технологиялари таълим соҳаси; Математика таълим соҳаси; Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси (Архитектура (турлари бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно); Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси; Қишлоқ хўжалик техникаси таълим соҳаси; Транспорт таълим соҳаси; Ҳаёт фаолият хавфсизлиги таълим соҳаси; Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) таълим йўналиши 10,3 12,2
2. Гуманитар ва табиий Гуманитар фанлар таълим соҳаси (Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми), шунингдек Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно); Табиий фанлар таълим соҳаси; Социология ва психология таълим соҳаси; Журналистика ва ахборот таълим соҳаси; Ҳуқуқ таълим соҳаси; Ижтимоий таъминот таълим соҳаси; Атроф-муҳит муҳофазаси таълим соҳаси; Ижтимоий-маданий фаолият таълим йўналиш; Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши 10,5 12,5
3. Тиллар Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми); Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши 7,9 9,4
4. Тиббиёт Соғлиқни сақлаш таълим соҳаси 6,8 8,2
5. Санъат Санъат таълим соҳаси 3,5 4,1
6. Спорт Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши 7,1 8,4
7. Педагогика Педагогика таълим соҳаси 10,5 12,5
8. Иқтисодиёт Иқтисод таълим соҳаси; Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиш; Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналиши 10,5 12,5
9. Қишлоқ хўжалиги Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги таълим соҳаси; Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим соҳаси; Ветеринария таълим соҳаси; Ирригация ва мелиорация таълим соҳаси 10,3 12,2
10. Архитектура Архитектура (турлар бўйича) таълим йўналиши 6.8 8.2

Изоҳ: мазкур Нормативлар олий таълим муассасаларида таълимнинг ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) шакли бўйича таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сонининг нисбатини белгилайди.,/p>

Ушбу Нормативлар профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган олий таълим муассасалари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонун ҳужжатлари билан жорий этилган олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлинмаларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари — 35,0 нисбатда белгиланади.

Таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари айрим олий таълим муассасаларида қуйидагича белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2017/2018 ўқув йилигача — 10,5 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 12,5 нисбатда;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2017/2018 ўқув йилигача — 6,8 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 8,5 нисбатда;

Тошкент ислом университети учун 2017/2018 ўқув йилигача — 5,1 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 6,1 нисбатда.

Мазкур Нормативлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Молия вазири Р. АЗИМОВ

2014 йил 27 август

Источник: lex.uz