UZ RU

Буйруқ №7.Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

буйруғи

Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 219-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2581]

Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 507-модда) мувофиқ буюраман:

  1. Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2014 йил 23 апрель,

7-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 23 апрелдаги 7-сонли буйруғига

ИЛОВА

Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари

РЎЙХАТИ

  1. Қон ва унинг таркибий қисмларини тайёрлаш ва уларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ касблар.
  2. Қон ва унинг таркибий қисмлари, сперма ва кўкрак сутини қабул қилиш билан боғлиқ касблар.
  3. Гемотрансфузия билан боғлиқ касблар.
  4. Қуйидаги тиббий муолажалар билан боғлиқ касблар:

    инъекциялар;

    диализ;

    венесекция;

    катетеризация.

  5. Косметик ва пластик операциялар билан боғлиқ касблар.
  6. Стомотологик муолажалар билан боғлиқ касблар.
  7. Туғруқ билан боғлиқ касблар.
  8. Аборт ва бошқа гинекологик операциялар билан боғлиқ касблар.
  9. Соч ва соқол олиш, пирсинг, маникюр, педикюр ҳамда татуаж билан боғлиқ касблар.
  10. Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ

2014 йил 23 апрель

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА

2014 йил 23 апрель

lex.uz