UZ RU

Буйруқ №6 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январдаги “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ЎРҚ-364-сонли Қонуни ижросини таъминлаш

Герб Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

БУЙРУҚ

2014 йил ”7” январ № 6
Тошкент ш.

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги
Қонун ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январдаги “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ЎРҚ-364-сонли Қонуни ижросини таъминлаш, васийлик ва ҳомийлик тизими ҳамда механизмларини замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январдаги “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ЎРҚ-364-сонли Қонуни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Юқоридаги Қонунинг ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчи мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқларига икки ҳафта муддат ичида Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида барча худудий тиббиёт мауссасаларида семинарлар ташкил этиш топширилсин.

4. ДПЁТББ (Д.Б.Миразимов), ОваБМҚББ (С.И.Исмаилов) бошлиқлари ва Бош юристконсульт (Р.И.Махаммадиев) зиммасига:

бир ой муддатда барча идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, ушбу қонун талабларига мувофиқлаштириш;

икки ой муддатда мазкур қонундан келиб чиққан ҳолда тегишли бошқармалар билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 171-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш вазифаси юклатилсин

5. Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д.Муталова аҳоли ўртасида “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилишини таъминласин.

6. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир А.В. Алимов
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил “___”_____- сонли
буйруғига илова

Ўзбекистон Республикасининг
“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни
ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчи
мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ

Ф.И.Ш. Иш жойи, лавозими
1. А.А.Худаяров Вазирининг биринчи ўринбосари, раис
2. Л.Н. Туйчиев Вазирининг ўринбосари
3. Р.И.Махаммадиев Бош юристконсульт
4. А.А.Содиков Назорат инспекцияси бошлиғи
5. Д.Б.Миразимов ССВнинг ДПЁББ бошлиғи
6. С.И.Исмаилов ССВнинг ОваБМҚББ бошлиғи
7. З.Ж.Муталова Саломатлик ва тиббий статистика институти директори
8. К.Г.Абдуллаев ССВнинг ДПЁББ бош мутахассиси
9. Д.И.Ахмедова ССВнинг Бош педиатри
10. У.Х.Алимов ССВнинг Бош психиатри
11. Ш.Р.Сулейманов ССВнинг Бош болалар психиатри
12. Г.Х.Пирлиева Тошкент шаҳар 2-сонли ПНД Бош врачи
Киритилди:
ДПЁББ бошлиғи Д.Б.Миразимов
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Вазир ўринбосари Л.Н. Туйчиев
ОваБМҚББнинг бошлиғи С.И.Исмаилов
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиков
ССВнинг юридик хизмати бошлиғи Р.И.Махаммадиев