Қўшма қарор №28 Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
«18» декабр 2013 г. | № 28 |
Тошкент ш. |
“Тарқалиши оқибатида карантин
ёки чеклашлар белгиланадиган
ҳайвонларнинг юқумли касалликлари
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида ”
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири | А. Алимов |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари | Ш. Тешаев |
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 18декабрдаги 9/6, 28-сонли қарорига ИЛОВА |
Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари
РЎЙХАТИ
т/р | Номи |
---|---|
I. Тарқалиши оқибатида карантин ўрнатиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлар рўйхати | |
а) турли хил ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар | |
1 | Оқсил |
2 | Куйдирги |
3 | Ауески |
4 | Лептоспироз |
5 | Сил |
6 | Бруцеллёз |
б) қорамолларнинг касалликлари | |
7 | Қорамоллар ўлати |
8 | Қорамолларнинг пўкаксимон энцефалопатияси |
9 | Қорамолларнинг контагиоз перипневмонияси (зотилжам) |
10 | Қорамолларнинг парагрипп-3 касаллиги |
11 | Қорасон |
в) қўй ва эчкиларнинг касалликлари | |
12 | Қўчқорларнинг эпидидимити |
13 | Эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси |
14 | Қўй ва эчкилар чечаги |
15 | Қўй ва эчкиларнинг пустулез стоматити |
г) туя, от ва эшакларнинг касалликлари | |
16 | Отларнинг юқумли энцефаломиелити |
17 | Отларнинг контагиоз плевропневмонияси |
18 | Отлар ва эшаклар ўлати |
19 | Сап |
20 | Туялар ўлати |
21 | Туялар чечаги |
д) чўчқаларнинг касалликлари | |
22 | Чўчқалар классик (намунавий, ёрқин) ўлати |
23 | Транмиссив гостроэнтерит |
24 | Чўчқалар Африка ўлати |
е) паррандаларнинг касалликлари | |
25 | Ньюкассл касаллиги |
26 | Грипп |
ж) қуёнларнинг касалликлари | |
27 | Миксоматоз |
28 | Қуёнларнинг геморрагик септицемияси |
з) асалариларнинг касалликлари | |
29 | Акарапидоз |
30 | Американча чириш |
31 | Европача чириш |
32 | Нозематоз |
33 | Варратоз |
34 | Вирусли паралич |
35 | Браулез |
36 | Халтасимон расплод |
37 | Сальмонеллез (паратиф), гафниоз, колибактериоз |
и) гўштхўр ва мўйнали ҳайвонларнинг касалликлари | |
38 | Гўштхўр ҳайвонларнинг ўлати |
39 | Норкаларнинг псевдомонози |
40 | Норкаларнинг вирусли энтерити |
к) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинмаган барча турдаги ҳайвонларнинг юқумли касалликлари | |
II. Тарқалиши оқибатида чеклов белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлар рўйхати | |
а) турли хил ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар | |
1 | Қутуриш |
2 | КУ-иситма |
3 | Листериоз |
4 | Некробактериоз |
5 | Везикуляр стоматит |
6 | Пастереллёз |
7 | Қўтир |
б) қорамолларнинг касалликлари | |
8 | Юқумли ринотрахеит (пустулали вульвовагинит) |
9 | Эфемер иситмаси |
10 | Лейкоз |
11 | Хавфли катарал иситмаси |
в) қўй ва эчкиларнинг касалликлари | |
12 | Юқумли агалактия |
13 | Хламидиоз |
14 | Вибриоз |
15 | Энтеротоксемия ва брадзот |
16 | Пустулёз стоматити |
17 | Вирусли (энзоотик) аборт |
18 | Туёқ чириши |
г) от ва эшакларнинг касалликлари | |
19 | Юқумли анемия |
20 | Грипп |
21 | Ринопневмония (вирусли ҳомила ташлаш) |
д) чўчқаларнинг касалликлари | |
22 | Атрофик ринит |
23 | Сарамас (рожа) |
24 | Чечак |
е) паррандаларнинг касалликлари | |
25 | Юқумли бурсит (Гамборо касаллиги) |
26 | Марек касаллиги |
27 | Микоплазмоз |
28 | Пуллароз-тиф |
29 | Юқумли бронхит |
30 | Юқумли ларинготрахеит |
31 | Ўрдак жўжаларининг вирусли гепатити |
32 | Пастереллёз |
33 | Аспаргиллёз |
34 | Орнитоз |
35 | Ғоз жўжаларининг вирусли энтерити) |
36 | Паррандаларнинг стрептококкоз септецимияси |
37 | Колибактериоз |
ж) гўштхўр ва мўйнали ҳайвонларнинг касалликлари | |
38 | Вирусли гепатит |
39 | Норкаларнинг Алеут касаллиги |
Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи Н. ЙЎЛДОШЕВ