UZ RU

Буйруқ №350 Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасаларда кўмир ёқилғисини белгиланган тартибда сақлаш ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

B U Y R U Q

«16» октрябрь 2013 г. № 350
Ташкент ш.

Cоғлиқни  сақлаш вазирлиги тизимидаги
даволаш профилактика муассасаларда
кўмир ёқилғисини белгиланган тартибда
сақлаш ва мақсадли ишлатилишини
назорат қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 21 сентябрдаги №06-9-13-сонли топшириғи ва “Ўзбеккўмир” ОАЖнинг 2013 йил 9 сентябрдаги № 01-6-17–сонли хатига мувофиқ кўмир ёқилғисини белгиланган тартибда сақлаш ва мақсадли ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш  мақсадида:

Б У Ю Р А М А Н

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 21 сентябрдаги №06-9-13-сонли топшириғи ва “Ўзбеккўмир” Очиқ Акциядорлик Жамиятининг 2013 йил 9 сентябрдаги № 01-6-17–сонли хати раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, барча вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари, Республика тасарруфидаги “Парда Турсун” ва “Пахталикўл” сил касалликлар сиҳатгоҳлари раҳбарларига:
    Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда барча вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида ва тизимдаги барча кўмир ёқилғисидан фойдаланадиган даволаш профилактика муассасаларида кўмир захираси ва ишлатилиши учун жавобгар шахс буйруқ орқали тайинлансин;
    Муассасаларда захира қилинган кўмир ёқилғисини белгилан- ган тартибда сақлаш ва мақсадли ишлатилиши қатъий назорат остига олинсин;
    Кўмир сақланадиган омборхоналарда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинсин ва ўт ўчириш анжомлари ҳамда йўриқномалар билан таъминлансин;
    Кўмир ёқилғиси белгиланган меъёрлар асосида сарфлансин  ва кўмир ёқилғисининг кундалик сарфи махсус журналларда қайд қилиб борилсин, ноқонуний кўмир сарфланишига йўл қўйилмасин;
    Даволаш профилактика муассасаларда кўмир ёқилғисини меъёридан ортиқ сарфлаш, талон тарож қилиш ва сотиш ҳолатларини олдини олиш чоралари кўрилсин;
    Муассасадаги кўмир ёқилғисини мақсадсиз ишлатилишига ва талон тарож қилиш ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ қатъий чоралар кўрилсин;
  3. Вазирликнинг Тиббиёт муассасаларидан комплекс фойдала- ниш бошқармаси бошлиғи Б.Т. Эргашевга:
    Тизимдаги барча кўмир ёқилғисидан фойдаланадиган даволаш профилактика муассасаларида кўмир ёқилғисини белгиланган тартибда сақлаш ва мақсадли ишлатилиши қаттиқ назорат остига олинсин.
  4. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклатилади.
Вазир А.В.АЛИМОВ

 

Киритилди:
КФБ бошлиғи Б.Т.Эргашев
Келишилди:
Вазир ўринбосари Ш.Х. Тиллаев
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиқов
Иқтисодиёт ва маблағ билан
таъминлаш бошқармаси бошлиғи
Б.О.Хошимов
Юридик хизмат бошлиғи Б.Г.Хажиханов