UZ RU

Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

БУЙРУҚ

«26» сентабрь 2013 г. № 327
г. Ташкент

“Даволаш-профилактика муассасаларида
дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг
дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш
ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона
муассасалари томонидан аҳолига дори
воситаларини рецепт асосида бериш
тўғрисидаги низомнинг 2-бандига
ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) ва Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) қонунларига мувофиқ

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 июндаги 191-сон буйруғи билан тасдиқланган Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 219-модда) 2-бандидаги «имтиёзли шартлар ва бепул рецептлар бўйича» деган сўзлар «шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Дори-Дармон» АК билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.,

 

ВазирА.В.Алимов
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
«Дори-Дармон» АК бошқаруви раиси в. в. б М. ФАЙЗИЕВ