UZ RU

Тошкент шаҳрида “Гигиена, санитария ва касб касалликлари муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Тошкент шаҳрида “Гигиена, санитария ва касб
касалликлари муаммолари” мавзусида илмий-амалий
конференция ўтказиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. Тошкент шаҳрида 2013 йил 26 апрел куни “Гигиена, санитария ва касб касалликлари муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилсин.

2.Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Санитария- эпидемиология назорати Бош бошқармаси (К.К. Мухаммедов), Санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий текшириш институтига (С.Б.Шоумаров) юклатилсин.

3. “Гигиена, санитария ва касб касалликлари муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастури 1-илова;
- ташкилий қўмитa таркиби 2-илова;
- ишчи комиссия таркиби 3-илова;
- ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий текшириш институтидиректори С.Б.Шоумаровга:
- конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин;
- конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин;
- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда, сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5.Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:
- 4-иловага мувофиқ, анжуман ишида қатнашиш учун етакчи мутахассисларни, ушбу йўналишдаги кафедралар мудирлари ва ходимларни ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Мазкур фармойиш ижросини назорати Санитария- эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К. Мухаммедов зиммасига юклатилсин.

Вазир ўринбосариСС.Сайдалиев
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 1-илова

«Гигиена, санитария ва касб касалликлари муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция
ДАСТУРИ

  1. Санитария-эпидемиология ҳизмати соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва Давлат Санитария эпидемиология назоратини кучайтириш.
  2. Атроф муҳитни инсон саломатлигига таъсири ва инсон саломатлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар.
  3. Иш жойларида биологик, кимёвий, физикавий, радиологик ва бошқа омилларнинг гигиеник мониторинги.
  4. Овқатланиш гигиенаси.
  5. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси.
  6. Қишлоқ хўжалигида қўлланилувчи пестицидларнинг атроф муҳитга таъсири ва уларнинг токсикометрик ўлчамлари ҳамда гигиеник меъёрлари.
  7. Республикада юқумли, соматик касалликларни ва шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш чораларини такомиллаштириш.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 2-илова

«Гигиена, санитария ва касб касалликлари муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ

Раис: Саидалиев С.С.- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
Раис муовинлари:
 
Атаханов Ш.Э. - ЎзР ССВ Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи
 
Мухаммедов К.К. - ЎзР ССВ Бош санитария эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи
Аъзолар:
 
Шоумаров С.Б. - Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори
 
Мавлянов И.Р. - ЎзР ССВ Илмий тадқиқот фаолиятларини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи
 
Санаев Ф.Ч. - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот Маркази бошлиғи
 
Алматов Б.И. - Республика ДСЭНМ бош врачи
 
Шарипова Н.В. - Бош санитария, эпидемиология назоарти бошқармаси санитария бўлими бошлиғи
 
Камилова Р.Т. - Санитария, гигена ва касб касалликлари ИТИ илмий ишлари бўйича директор ўринбосари
 
Рыскиев Б.А. - Санитария, гигена ва касб касалликлари ИТИ даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари
 
АлимухамедовДД.Ш. - Тошкент шаҳар ДСЭНМ бош врачи
 
Умирзаков Б.К. - Тошкент вилоят ДСЭНМ бош врачи
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

«Гигиена, санитария ва касб касалликлари муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича ишчи комиссиялар
ТАРКИБИ

1.Мухаррирлик ва нашриёт комиссияси:

Раис: Шоумаров С.Б. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори
Аъзолар: Камилова Р.Т. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари
 
Шамансурова Х.Ш. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ илмий котиби

2. Конфереция маърузалари, дастури ва сертификатларни тайёрлаш бўйича комиссияси

Раис: Шоумаров С.Б. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори
Аъзолар: Камилова Р.Т. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари
 
Шамансурова Х.Ш. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ илмий котиби

4. Конфереция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси

Раис: Санаев Ф.Ч. ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Аъзолар: Кучкарова М.Р. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория мудири
 
Ташпулатова Г.А. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ катта илмий ходими, Касаба уюшмаси раиси
 
Хамракулова М.А. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория мудири

5. Зал ва фойени тайёрлаш комиссияси:

Раис: Рыскиев БА. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ даволаш ишлар бўйича директор ўринбосари
Аъзолар: Вахидов А.Я. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ бўлим мудири
 
Элинская О.Л. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория мудири
 
Славинская Н.В. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория мудири
 
Саттарова Г.У. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ кадрлар бўлими бошлиғи

6. Конфереция қатнашчиларини кутиб олиш, жой билан таъминлаш ва рўйхатга олиш бўйича комиссия ва котибият:

Раис: Туракулов З.Н. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ умумий ишлар бўйича директор ўринбосари
Аъзолар: Дияров Н.П. Ўзбекистон темир йўллари СЭНМ бош врачи
 
Махаматханов М.М. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория бошлиғи
 
Магай М.П. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория бошлиғи
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

«Гигиена, санитария ва касб касалликлари муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

Ташкилот номи Сони
1. Қорақолпоғистон Республикаси ДСЭНМ 5
2. ТошПМИнинг Нукус филиали 1
3. Андижон вилояти ДСЭНМ 5
4. АндДавТИ 1
5. Бухоро вилояти ДСЭНМ 5
6. БухДавТИ 1
7. Жиззах вилояти ДСЭНМ 5
8. Қашқадарё вилояти ДСЭНМ 5
9. Навои вилояти ДСЭНМ. 4
10. Наманган вилояти ДСЭНМ 5
11. Самарқанд вилояти ДСЭНМ 5
12. СамДавТИ 1
13. Сирдарё вилояти ДСЭНМ 5
14. Сурхондарё вилояти ДСЭНМ 5
15. Хоразм вилояти ДСЭНМ 5
16. ТТА Урганч филиали 1
17. Фарғона вилояти ДСЭНМ 5
18. ТТА Фарғона филиали 2
19. Тошкент вилояти ДСЭНМ 10
20. Тошкент шаҳри ДСЭНМ 10
21. Тошкент тиббиёт академияси 8
22. ТошВМОИ 4
23. ТошПТИ 4
24. Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти 2
25. ЭМ ва ЮК ИТИ 2
26. СГКК ИТИ 14
27. Республика СПИД маркази 1
28. Ўзбекистон Республикаси ДСЭНМ 6
29. Паразитология ИТИ 1
30. Вирусология ИТИ 2
31. ССВ ТБС СЭС 2
32. Республика дезинфекцион станцияси 2
33. Навоий тоғ-металлургия комбинати СЭС 1
34. Ўзбекистон хаво йўллари ДСЭНМ 1
35. Ўзбекистон темир йўллари СЭС 1
36. ЎзР Мудофаа Вазирлиги тиббиёт бошқармаси 1
37. Миллий хавфсизлик хизмати СЭНМ 1
38. Ички ишлар Вазирлиги СЭНМ 1
39. ЎзР ички ишлар Вазирлиги Академияси 2
 
Жами: 142

Эслатма: Қорақолпоғистон Республикаси ва хар бир вилоят ДСЭНМ дан етакчи мутахассислар таклиф этилади.

Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ