28.01.2017

Ёғларнинг қандай зарари бор?

Кишиларда ўзлари истеъмол қилаётган маҳсулотлар ҳақида кўпроқ билиш иштиёқи пайдо бўлаётгани жуда қувонарли ҳол. Трансёғли кислоталарнинг яширин салбий оқибатлари ҳақида кўп гапириш мумкин. Бу турдаги ёғлар маргаринда бўлиб, организимимиз учун таниш сариёғ ва ўсимлик мойида деярли учрамайди. Трансёғ кислоталар тўқималарнинг меъёрий фаолиятига салбий таъсир қилиб, метаболизмга халал беради. Трансёғларнинг токсин таъсири уларнинг йиғилиб бориши билан ошади. Натижада атеросклероз, юрак хасталиги, саратон, гормонал ва бошқа касалликлар пайдо бўлади, жигар ҳамда қон томирлар ўта зарарланади. Хамир ачитқилари, деярли барча идишли соуслар, майонезлар ва ҳ.к. яъни, рафинадланган, суюлтирилган маҳсулотларда 25 – 50 фоизгача трансёғ кислоталар учрайди. Табиий маҳсулотларда эса бу кўрсаткич 2 фоиздан ошмайди. Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 29 – августдаги 251 – сонли “ 2015 – 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора – тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори билан таркибида тўйинтирилган ва трансёғли кислоталар миқдори кўп бўлган тайёр озиқ – овқат маҳсулотларида уларнинг таркиби ҳақида маълумот бериш мажбурияти белгиланган. Шундай экан, ўзингиз истъемол қилаётган маҳсулотлар софлигига эътиборлироқ бўлишни тавсия этамиз.