Нон махсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташишга қўйиладиган санитария талаблари
Нон ишлаб чиқариш жараёни эпидемиологик жихатдан қониқарли озиқ-овқат корхоналарига кириб, тез айнимайдиган махсулотлар ишлаб чиқаради. Нон ишлаб чиқариш корхоналарига нон комбинатлари, нон заводлари, нонвойхоналар киради. (СанҚМ 0257-08 “Нон, нон махсулотлари ва қандолат махсулотларини ишлаб чиқаришга ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар” асосида нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқарилади.)
Нон ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг асосий вазифаси ахолини сифатли нон билан таъминлаш. Нон ишлаб чиқаришда куйдаги назорат мухим хисобланади:
-хом-ашё сифати,
-технологик жараён,
-нон пиширишда температура шароитларига риоя қилиш,
-нонни сақлаш шароити, ташиш ва тарқатиш.
Нон тайёрлаш учун ишлатиладиган уннинг сифати стандартлар талабига жавоб бериши керак.
Нон, булка махсулотларининг рецептурасига мувофиқ хар-хил унлар танланади.
Унни сақлашга асосий эътиборни қаратиш керак, у халталарда қатор оралиғи
Қолипли нон пишириш учун металл формалар қўлланилиб уларга хамир солишдан олдин ёғланади.
Нонни тайёрлаш 3 босқичдан иборат:
-хамир тайёрлаш,
-хамирни ошириш,
-нонни ёпиш.
Нонни сақлаш ва экспедиция хоналарида хаво алмашинуви етарли бўлиши керак. Бу босқичда микроорганизмлар таъсирида ривожланадиган нондаги ўзгаришларни олдини олиш чора-тадбирлари алохида ахамятга эга. Тайёрлаш учун ишлатиладиган ун ва нонни картошка касаллигини чақирувчи спораларни Bmesentericus тутиши мумкун бўлганлиги сабабли нонда картошка касаллигини юзага келиши хам эхтимолдан холи эмас. Бу касалликни олдини олиш мақсадида нонни тез совитиш тавсия этилади. Нон яна пигмент хосил қилувчи бактериялар билан хам зарарланиши мумкун (нон қизил рангдаги шиллиқ доғлар билан қопланади ва у истеъмол учун яроқсиздир).
Нон махсулотларини ташиш учун махсус транспорт ажратилган бўлиб. У куйдаги талабларга жавоб бериши керак: тоза ва кузовларини ювишга осон материал билан қопланган бўлиши керак.
-температура-намлик режми шароитларига риоя қилиши;
-тез бузилувчи махсулотлар ташиш шароитлари;
Махсулотларни ташиш учун фойдаланиладиган транспортнинг санитария паспорти бўлиши керак: (Озиқ-овқат махсулотларини ташувчи автотранспорт воситаларига “Санитария паспорти”ни бериш тартиби тўғрисида Йўриқнома №012-3/0116-сон билан Республика Бош Давлат санитария врачи томонидан 2008 йил 22 феврал куни тасдиқланган.) Хайдовчи экспедитор ёки экспедитор ўзи билан тиббий китобчани олиб юриши, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши керак.
Савдо корхоналари учун санитар меъёр ва қоидалар талабларига асосан нон ва нон-булка махсулотлари ташиш учун ёпиқ автомашиналарда бўлиб, улар полкалар билан жихозланган бўлиши керак.