21.12.2016

Республика ДСЭНМда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

2016 йил 20декабрда Республка ДСЭНМ мажлислар залида “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодининг маъавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

  Йиғилишни Республика Давлат санитария-эпидемология назорати маркази ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими мудири Д.Мирбобоева  олиб бориб, ўз сўзида тадбирда иштирок этувчилар ва ташриф буюрган мехмонларни таништириб ўтди. Сўнг сўз навбати Маънавият тарғибот маркази Чилонзор туман бўлими раҳбари Аслиддин Обидовга берилди.

А.Обидов ўз сўзида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳаёт йўли барчамиз учун ибрат бўлишини айтиб ўтди. Буюк шоиримизнинг ўлмас ижодий асарлари мамлакатимиз маънавий ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга. Шу боис декабрь ойи охирида шу йилнинг май ойида вафот этган Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги кенг нишонланади. Бу ҳақдаги қарор 7 декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзрланди. Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас хисса қўшган атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ижодий мероси ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида улкан аҳамиятга эга. Шу боис Халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди фаолияти ҳақида ҳужжатли филм яратилади. Бундан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчилик, талабаларга буюк ўзбек шоири Э.Воҳидовнинг миллий маънавиятимиз ва адабиётимиз ривожида тутган ўрни, ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида, шунингдек, шоирнинг ўзбек адабиётиривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида етарлича маълумотлар бериш орқали шоирнинг босиб ўтган шонли ижод йўли ҳақида ёрқин тасаввур уйғотишдан иборат.

Республика Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброхим Ғофуров ўз сўзида ҳақиқий маънодаги шеър яратган шоир асарларининг қиймати ўзбек миллий шеъриятида тутган ўрни, бадиий салмоғи, давр руҳига мос келиши, асар марказида турган қаҳрамоннинг маънавий-эстетик олами қанчалик мукаммаллиги билан ўлчанади.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъриятининг лирик қаҳрамони табиатида эрк, истиқлол, ўзликни англаш ҳислари “қизил империя”нинг таназзули ва янгича дунёқараш шаклланиши вақтида, ҳали мустақилликка эришмасимиздан аввалроқ намоён бўлгани билан аҳамиятлидир.

7-1.jpg

Шоир шеърларидаги лирик қаҳрамони ўзликни англашга интилаётган, миллати билан фахрланадиган, ўтмишини яхши билган, авлодлари эришган ютуқлардан фахрланган, тарихидаги қора кунлардан қалби изтиробга тушган юрт ўғлони сифатида намоён бўлади, ватанпарвар замондошимиз образи сифатида тараннум этилади.

Шу нуқтаи назардан қараганда, Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси ва қозоқ шоири Жумакент Нажмиддинов ғазалига боғланган “Ватандин яхши ёр бўлмас” мухаммасида ватанпарвар инсоннинг – шоир лирик қаҳрамонининг лирик портрети ёки образ – портрети “ўзига хос қирралари билан ажралиб турувчи поэтик фигура” мақомига кўтарилган.

Шоирнинг фидокорона меҳнатларини, унинг эл олдида қилган буюк ҳизматларини муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори (№ПҚ-2668) эълон қилинганлиги давлатимиз раҳбарининг кўрсатган улкан эътибори нишонасидир. Бундай эътибор эса ўз навбатида биз ижод ахлига қанчалик қувонч бахш этса шунча масъулият ва янада сермазмун ижод қилишга ундайди.