Безгак элиминациясини сертификатлаштиришга оид ҳужжатларни тайёргарлик ҳолати бўйича семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасида безгак элиминациясини сертификатлаштиришга оид ҳужжатларни тайёргарлик ҳолати бўйича 2016йил 4 ноябрь куни РесДСЭНМнинг мажлислар залида ЖССТ маслаҳатчиси, энтомолог А.Б.Званцов етакчилигида Республика ДСЭНМ мутахассислари, Тошкент шаҳар ва туманлар, Тошкент вилояти ва туманлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ДСЭНМлари паразитология бўлим мудирлари, врач лаборантлар ва энтомологлари ва Тошкент тиббиёт академияси ҳарбий кафедраси курсантларидан иборат жами 126 нафар мутахассислар иштирокида республика семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисни кириш сўзи билан РесДСЭНМ бош врачининг эпидемиология масалалари бўйича ўринбосари Б.Ж.Қурбонов очиб бериб, бугунги кунда безгак касаллиги бўйича эришилган ютуқлар, ушбу барқарор вазиятни мустаҳкамлаш ва касалликни қайта тикланишини олдини олиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди.
Семинарда безгак элиминациясини сертификатлаштиришга хужжатларни тўлақонли ва сифатли тайёрлаш юзасидан иштирокчиларга бир қатор кўрсатмалар берилиб, презентация ва бошқа материаллар билан таъминланди.