“Соғлом она ва бола йили”да бошқарилувчи юқумли касалликларнинг иммунопрофилактикаси.
2016 йил 23 сентябр куни Республика давлат санитария-эпидемиология назорат маркази мажлислар залида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти 25 нафар курсант талабалари билан “Республикада юқумли касалликларнинг иммунопрофилактикасини ташкил қилиб, ўтказиш”, мавзусида семинар-кенгаш ўтказилди.
Кенгашни ССВРесДСЭНМ Бош врачи ўринбосари Б.Ж.Курбанов кириш сўзи билан очди ва ушбу машғулотни долзарб мавзуга бағишланиши, юқумли касалликларнинг иммунопрофилактикаси давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, бу сохада эришилган ютуклар хамда “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг ижроси тўғрсида маьлумот берди.
РесДСЭНМ иммунопрофилактика булими мутахассиси Х.Е.Жамалова томонидан “Соғлом она ва бола” йили давлат дастурига мувофиқ республиканинг маьмурий худудларида жорий йилнинг ўтган 6ойи давомида юқумли касалликларнинг олдини олишда ахолини профилактик эмлаш қамрови, вакциналар таьминоти, даволаш-профилактика муассасаларида бошқарилувчи юқумли касалликлар, жумладан қизамиқнинг элиминациясига эришиш, янги вакциналарнинг амалиётга киритилиши самарадорлиги тўғрисида презентация усулида маьрузалар қилди. Ахолини юқори кўрсаткичларда профилактик эмлаш натижасида республикада полиомиелит, дифтерия, қоқшол, қизамиқ касалликлари рўйхатга олинмади.
Машғулот қатнашчиларининг интерактив усулда иммунизациянинг хавсизлигини таьминлаш, ахолини профилатик эмлашга режалаштириш, қизамиқнинг элиминациясига эришиш тўғрисида бир қатор саволларига жавоб берилди.