09.09.2016

Республикада грипп ва вирусли гепатитларни олдини олиш ва эпидемияга қарши курашиш чора- тадбирларини ташкиллаштириш бўйича ўтказилган семинар хисоботи бўлиб ўтди.

2016 йил 8 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг эпидемиология масалалари бўйича бош врач ўринбосарлари, эпидемиология бўлими мудирлари, болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудирлари хамда бош инфекционистларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Бу семинарда  Тошкент ш.  ва туман ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудирлари, болалар ва ўсмрлар гигиенаси бўлими мудирлари иштирок этишди.

Семинарнинг асосий мақсадларидан бири вирусли гепатитлар, грипп, ўткир респиратор инфекциялари ва ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш ва эпидемияга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича вазифалар кун тартибида кўриб чиқилиб  муҳокама қилинди. 

        Семинарни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Бош Давлат санитария врачи Саидалиев Саидмурод Саидганиевич очиб бердилар.  Саидалиев С.С. ўз чиқишларида юқумли касалликларни хозирги кундаги эпидемик вазияти, Давлат саниатрия-эпидемиология назорати марказларининг иш жараёнидаги камчиликлари ва юқумли касалликларни олдини олишда турган асосий вазифалар хамда мақсадларни айтиб ўтдилар.

Семинарда Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош врачи Алматов Бахром Ибрагимович иштирок этдилар. Алматов Б.И. ўз чиқишларида  врач-эпидемиологлар, санитария врачлари ва бактериология хизмати  хамкорлигида грипп ва вирусли гепатитларга қарши курашишда ўзаро ёндашув мухимлигини таъкидлаб ўтдилар.

        РесДСЭНМ эпидемиология бўлими мўдири т.ф.н. Кудашева Л.В.  “Вирусли гепатитларнинг этиологияси, эпидемиологияси ва вирусли гепатитларда эпидемик  жараёнга замонавий ёндашув” деб номланган маъруза билан чиқиш қилдилар.

Кудашева Л.В. биринчи бўлиб ўз маърузаларида касалликнинг кўп йиллик динамикаси кўрсаткичлари ва эпидемик жараёндаги асосий тенденциялар, хамда уларнинг мувофиқлаштириш тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Иккинчи маърузани ЎзРесССВнинг бош инфекционисти Мусабаев Э.И. “Вирусли гепатитларнинг этиологияси, эпидемиологияси ва беморларнинг диспансеризацияси” хамда “Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг этиологияси, клиникаси, даволаниши ва   беморларнинг диспансеризацияси” деб номланган маърузалар билан чиқиш қилдилар. Ўз маърузаларида грипп ва вирусли гепатитларнинг клиник кечиши тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар.

“Республикада грипп ва ўткир респиратор инфекцияларини эпидемик вазияти, 2015-2016йй.эпидемик мавсумнинг якунлари, 2016-2017йй. қўйилган вазифалар хамда ССВнинг 2016йил 22 августда 369 сонли  буйруқни жорий қилиш” мавзуси билан Миллий грипп Маркази раҳбари Рахимов Р.А. чиқиш қилдилар.

Семинарда  РесДСЭНМ ходимлари болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлим бошлиғи  Салихова Н.С., ўта хавфли юқумли касалликлар бўлим мудири Сапаров Х.Б., овқатланиш гигиенаси бўлим мудири Боқиев К.Т., вирусология лабораторияси в.б. мудири Плешков Б.А., санэпид. кузатув бўлими мудири Валиева Н.Ф., эпидемиология бўлими врач эпидемиологи Раджапбаева К.П., ВилДСЭНМ дезинфекция бўлими мудири Абидова Г.  ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Ўтказилган семинар интерактив тарзда бўлиб ўтди, иштирокчилар билан  саволлар мўхокама қилиниб ўз ечимини топди.