Пневмококк вакцина билан профилактик эмлашнинг ахамияти мавзусида семинар-кенгаш ўтказилди.
Жорий йилнинг 19-20 август кунлари “Сити-Палас” мехмонхона конфереция залида Ўз.Р.ССВ, ЮНИСЕФ рахбарлигида «Пневмококк вакцина билан профилактик эмлашнинг ахамияти» мавзусида семинар-кенгаш ўтказилди. Кенгашда Педиатрия ИТИ, РесДСЭНМ, Қорақалпоғистон Р, Тошкент шахар ва вилоятлар ДСЭНМлари иммунопрофилактика масалалари бўйича маьсул мутахассислари иштирок этдилар.
Семинар-кенгашни Ўз.Р.ССВСЭНББбошлиғи ўринбосари Д.А.Турсунова, ЮНИСЕФ ташкилоти рахбарлари Светлана Стефанец ва Камола Сафаева кириш сўзлари билан очди ва республикада иммунизация сохасида эришилган ютуқлар, ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан хавфсиз, яроқли вакциналарнинг республикага олиб келинаётган хамда келгусида иммунопрофилактика сохасида режалаштирилган истиқболли тадбирлар тўғрисида батафсил маьлумот берди.
Тадбирда ССВСЭНББбошлиғи ўринбосари Д.А.Турсунова, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ катта илмий ходими Н.У.Тажиева, РесДСЭНМ врачи Х.Е.Жамалова хамда маьмурий ДСЭНМлар иммунопрофилактика масалалари бўйича маьсул мутахассисларнинг “ Иммунопрофилактика сохасидаги ютуқлар”, “Пневмококк вакцинаси билан эмлашнинг ахамияти”, “Республикада иммунопрофилактика тадбирларининг холати ва вазифалар” тўғрисидаги маьрузалари тингланди.
Юртимизда 2015-йилнинг 2-ноябридан бошлаб, миллий эмлаш календари асосида 12 та юқумли касалликка қарши эмлаш тадбирлари ўтказиб борилаяпти. Профилактик эмлаш календарига болани 2 ва 3 ойлигида ва 1 ёшда пневмококк инфекциясига қарши пневмококк вакцинаси –ПРЕВЕНАР 13 билан эмлаш киритилди. Пневмококклар болаларда оғир касалликлар пневмония, менингит, сепсис касалликлари билан касалланишни келтириб чиқаради. Хар йили дунё бўйича 5 ёшгача бўлган бир миллион болалар пневмониядан нобуд бўлаётир. Пневмококк инфекциясининг олдини олишда вакцинация ягона восита ҳисобланади.
Пневмококк инфекцияга қарши республикага олинган Превенар 13 вакцинанинг хавфсизлиги Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус сертификати билан кафолатланган. Ушбу тадбирни юксак савияда ўтказилишини таъминлаш орқали болаларимизни пневмококк касалликларига қарши иммунитети янада мустаҳкамланади, пневмококк қўзғатувчилари келтириб чиқарадиган пневмония, менингит, сепсис касалликлари билан касалланишнинг олди олинади. Янги вакцинанинг Ўзбекистонда амалиётга киритилиши болалар орасида пневмококк касалликларининг кескин камайишига олиб келади ва соғлом авлодни вояга етказиш хамда соғлом жамиятни барпо этишга замин яратади.
Кенгаш қатнашчиларига маьлумотлар электрон шаклда тақдим этилди хамда вазифалар белгиланди.