Безгак элиминациясини сертификатлаш комиссияси тузилди.
Ўзбекистонда безгак элиминациясини сертификатлаштириш жараёнига тайёргарлик масаласи бўйича Соғлиқни сақлаш, Молия, Олий ва ўрта таълим, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари, Статистика Давлат Комитети, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент тиббиёт академияси, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш комитети, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбектуризм” ва Республика ДСЭНМ мутахассисларидан иборат Миллий сертификатлаштириш комитети тузилди.
2016 йил 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг катта мажлислар залида ушбу Миллий Сертификатлаштириш Комитетининг 1-мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Миллий сертификатлаштириш комитетининг барча аъзолари иштирок этди.
Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи вазир ўринбосари С.С.Саидалиев очиб берди ва бугунги кунда безгак касаллиги бўйича эришилган ютуқлар, ушбу барқарор вазиятни мустаҳкамлаш ва касалликни қайта тикланишини олдини олиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди.
Шунингдек, мажлисда Миллий Сертификатлаштириш Комитетининг мақсади, ҳар бир гуруҳнинг вазифалари ва иш режалари муҳокама қилинди.