28.07.2016

Республика ДСЭНМда “Китоб-бебаҳо ҳазина” деб номланган маънавий - маърифий тадбир ва китоб савдо - ярмаркаси бўлиб ўтди.

Дарҳақиқат ҳаммамизга болалаик чоғларимизданоқ оқу-қорани танитган, яхши билан ёмонни ажратишни ўргатган бу албатта- китобдир. Китоб - бебаҳо хазина. Уни мутолаа қилиш орқали инсон ўз маънавий дунёсини бойитади. Китоб ақл ва тафаккурни ўстиради, жараён ва ҳодисаларни таҳлил қилишга ёрдам беради. Донишмандлардан бири айтганидек: «Китоб барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрок, илму дониш асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир». Лекин минг афсуски охирги вақтларда айниқса ёшларимиз орасида китоб ўқийдиганлар сони жуда камайиб кетди. Ҳамма маълумотни интернетдан олишга ўрганиб қолган ёшларимиз китобга қарамай ҳам қўйишди. Лекин Ҳукуматимиз томонидан охирги пайтларда ўтказилаётган турли тадбирлар масалан, «Энг яхши китобхон оила», «Энг билағон ўқувчи», «Китобсеварлар» кўрик-танловлари, китобхонлик кечалари ва илмий-амалий конференциялар болаларни кўпроқ китоб ўқишга қизиқтиришда ва кутубхоналарга жалб қилишда ўз самарасини бермоқда. Китобни кўпроқ мутолаа қилишда биз фарзандларимизга ўрнак бўлмоғимиз керак, чунки китобни ўқиган, у билан дўст тутинган бола ота-онасини ҳам, Ватанини ҳам севишни, қадрлашни ўрганади.