Республика ДСЭНМда "Текширишларни тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари ижроси ва амалиётда юзага келаётган муаммолар ечими”га бағишланган семинар анжумани ўтказилди.
2016 йил 20 июл куни Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида “Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2016 йил 25 майдаги 1-сонли Қарори ҳамда 2016 йил 2 июндаги 1-сонли мажлис баёнининг 10-банди ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар, текширишларни тартибга солишга доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси ва амалиётда юзага келаётган муаммолар ечими”га бағишланган семинар анжумани ўтказилди.
Семинарда Адлия Вазирлиги, Халқ таьлими Вазирлиги вакиллари, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМ бош врач ўринбосарлари ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад умум таьлим мактаблари, академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўқувчи ва талабаларини соғлом овқатлантириш ва ҳар чоракда 1 маротаба уларга таёрланаётган овқатлар сифати устидан назорат ўтказиш ва ҳар 6 ойда уларга озиқ-овқат маҳсулотларини таёрловчиларни тиббий кўрикдан ўтказилганлиги бўйича мониторинг ўтказиш.
Семинарда назорат вазифаларига жалб этиладиган мутахассислар учун асосий вазифалар белгиланди ва ана шундай семинарларни барча вилоятларда ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.