18.07.2016

Иммунизация дастурини молиялаштиришни мустахкамлаш.

Жорий йилнинг 15-16 июл  кунлари  Сабин ннститути  рахбарлигида «Иммунизация дастурини  молиялаштиришни мустахкамлаш» мавзусида    пресс-конференция  ўтказилди.

 Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги рахбар ходимлари, санитария-эпидемиология хизматининг етакчи мутахассислари, илмий тадқиқот институти олимлари, Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва ЮНИСЕФнинг  Ўзбекистондаги  ваколатхонаси  рахбарлари иштирок этдилар.

    Конференциянинг мақсади  иммунизация дастурини мустахкам молиялаштиришда  хар    бир     ташкилот,    идора    ходимларининг   вазифасини    аниқ   белгилашдан    иборат.   Ўзбекистон Республикасида охирги ўн йилликда юқумли касалликларнинг  олдини олишда иммунизация тадбирлари алохида ахамиятга эга.   Айни пайтда тизимли равишда   амалга ошириб келинаётган изчил саъй-харакатлар натижасида ахоли орасида полиомиелит, қизамиқ, дифтерия, қоқшол касалликлари қатор йиллар мобайнида рўйхатга олинмаётир. Янги нархи қиммат бўлган  вакциналарни амалиётга киритилиши  ажратилаётган  маблағнинг  йилдан-йилга ортиб боришига олиб келаяпти,

         Ўзбекистон Республикасида эмлаш сиёсати   «Ахолининг  саломатлигини мухофазалаш» ва  «Ахолининг санитрия-эпидемиологик барқарорлиги таминлаш»тўғрисидаги қонунларга асосланган.  Эмлаш  тадбирлари давлат бюджети   хисобига   амалга    оширилаяпти.

Ўзбекистон хукумати томонидан  иммунизация дастурини мустахкам  молиялаштиришга катта ахамият берилаяпти. Мисол учун 2015 йилда вакциналарни харид қилиб олиш учун 13 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди, йилдан-йилга маблағ ажратилиши ортиб бораяпти.

           2014йилда  ўткир ичак юқумли касалликларининг   олдини олиш мақсадида  миллий эмлаш жадвалига ротавирус инфекцияга қарши эмлаш киритилди. Вирусология ИТИ маьлумотига кўра 5ёшгача болалар орасида 30 фоизга диарея касалликлари камайишига эришилди.  

 Ўзбекистон Республикасида  2015 йилнинг 2 ноябридан бошлаб даволаш-профилактика муассасалари эмлаш пунктларида болаларни 2, 3, ва 12 ойликда пневмококк  инфекцияга қарши эмлаш бошланади.

ЖССТ маьлумотига кўра  хар йили дунёда  пневмония касаллигидан 1.6 миллион ахоли, шу жумладан 800.000 нафар 5 ёшгача бўлган болалар нобуд бўлади. Пневмококк  инфекцияси: хавфли пневмококк қўзғатувчилари келтириб чиқарадиган оғир касалликлар: пневмония (ўпканинг яллиғланиши), йирингли менингит, бронхит, отит, синусит, сепсис, эндокардит, артрит ва бошқалар болаларнинг хаётига хавф солмоқда. 

Янги вакцинанинг Ўзбекистонда амалиётга киритилиши болалар орасида  пневмококк  касалликларининг  кескин  камайишига  олиб келади  ва соғлом авлодни вояга етказиш хамда  соғлом жамиятни барпо этишга  замин яратади

Конференцияда   Ўзбекистонда  Иммунизация дастурини мустахкам молиялаштириш  Вакциналар бўйича Глобал дастурнинг бажарилиши, Вакциналар бўйича Европа минтақаси дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши  тўғрисида  хужжатларни қонуний расмийлаштириш  белгиланди

 Кутилаётган   натижалар Республикада  биринчи маротаба   иммунизация сохасида эришилган ютуқлар  ва   дастурни мустахкам молиялаштириш  мавзусида   музокара ўтказди. Давлат бюджетидан  иммунизация дастурини молиялаштириш бўйича   манбалар аниқланди, молиявий хисоботни тузиш  тўғрисида маьлумотлар берилди.  Ўзбекистонда   босқичма-босқич иммунизация дастурини ташқи  донор ташкилотлар  маблағлари  хисобига молиялаштириш тугагандан сўнг  фақат давлат бюджети хисобига мустахкам молиялаштириш   режаси тузилди.