11.07.2016

Эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, айрим мамлакатларда бир қатор ўта хавфли юқумли касалликлар, хусусан, куйдирги, Қрим-Конгогеморрагик иситмаси бўйича вазият мураккаб бўлиб турибди. 

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда санитария-эпидемиология муҳити барқарорлигини таъминлаш, юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилаётган доимий эътибор аҳоли саломатлигини асрашд амуҳим омил бўлаётир. Айни кунларда бу йўналишдаги чора-тадбирлар янада кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев бухусусда ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди

Мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор эпидемиологик барқарорликни сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда

Тегишли вазирлик, идора ваташкилотлар, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасалари, санитария-эпидемиология, ветеринария соҳаси мутахассислари, жамоат тузилмалари иштирокида профилактика, эпизоотия ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар режаси қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бу жараёнда жойлардаги санитария назорати, ветерия хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини қатъий назоратга олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг табиий ўчоқлари устидан тизимли лаборатория мониторинги олиб борилмоқда

Бу йил қиш одатдагидан анча илиқ келди. Бу айрим ўта хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи ҳашаротларнинг кўпайишига замин яратди. Бундай вазиятда ушбу ҳашаротлар учрайдиган ҳудудларда кузатув, мониторинг назорат ишларини кучайтириш, дезинфекция, дезинсекция, дератизацияишларинитизимлиасосдаташкилэтишмуҳимаҳамиятгаэга.                                                         Айтиш жоизки, куйдирги ва Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги қўзғатувчиларининг асосий манбалари чорвамоллари ҳисобланади.Шу боис профилактика чора-тадбирларини аввало чорва моллари ўртасида ўтказиш, ветеринария бўлимлари ва лабораторияларининг салоҳиятини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга. Ана шу вазифаларни бажариш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Чорва молларини ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиш, юқумли касалликларга қарши эмлаш йўлга қўйилган. Мол сўйиладиган автоматизациялаштирилган замонавий қушхоналар, барпо этилиб, улар зарур воситалар билан жиҳозланмоқда. Сифатли ҳамда хавфсизлиги кафолатланган гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, истеъмолчига санитария талабларига мос ҳолда етказиш тизими шакллантирилган. 

Куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли   касалликларнинг инсонлар орасида учрашининг олдини олиш борасида Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг тегишли мутахассислари  томонидан тизимли тадбирлар олиб борилмоқда. Чегара ҳудудларида фаолият юритаётган санитария назорати пунктларид ачетдан кириб келаётган хорижий ва Ўзбекистон фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тиббиёт ходимлари ҳушёрлигини ошириш мақсадида жойларда   семинар-тренинглар ташкил этилиб, уларда касалликнинг этиологияси, эпидемиологияси, диагностикаси, клиникаси, профилактика ва даволашнинг самарали усуллари юзасиданмаърузалар ўқилмоқда. 

Илмий манбаларда куйдирги касаллигининг бактерияси спора шаклида ташқи муҳитга ўта чидамли экани қайд этилган. Олимлар унинг узоқ йилларгача тупроқда тирик сақланиш хусусияти борлигини аниқлаган. Ҳайвонла касалликни тупроқда учраши мумкин бўлган ана шу споралар орқали юқтиради. Қрим-Конго геморрагик иситмаси чорва молларида учрайдиган канала орқали тарқалади. 

Бундай касалликлар одамларга юққанда, яширин даври бир неча кунгача давом этади. Қрим-Конго геморрагик иситмасида ҳарорат кўтарилиб, баданга тошмалар тошади. Бундай ҳолатларда зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш зарур. Уйда ўзи билганича даволаниш оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шифохоналарда бундай хасталикларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш учун барча шароит яратилган.


Бундай
муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш ҳар бир инсондан тиббий маданият ва ўз саломатлигига эътиборли бўлишни талаб этади. Бунинг учун соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига тўла риоя этиш лозим. Уйларда қорамол боқишда молхоналарни тоза тутиш, гўнг ва бошқа чиқиндиларнинг йиғилиб қолиши оқибатида турли инфекцияларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳамда дезинфекция, дезинсекция тадбирларини ўтказиш, ҳайвонларни йилига бир маротаба куйдирги касаллигиг ақарши профилактик эмлатиш, ҳайвонларда кана борлиги  кузатилганда дарҳол ҳудудий ветеринария хизматиг амурожаат этиш даркор. 

Бугунги
кунда аҳолига бу борада қулайлик яратиш ва эпидемияга қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида туманларда санитария-эпидемиология, ветеринария ходимлари, шифокорлар, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида махсус гуруҳлар тузилиб, улар хонадонларда чорва молларини кўрикдан ўтказиш, ҳудудларда санитария-эпидемиология ҳолатини барқарор сақлаш бўйича иш олиб бормоқда. 

Аҳолининг
тиббий маданиятини ва ҳушёрлигини ошириш мақсадида маҳаллаларда санитария тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Мобиль телефонларга ўта хавфли юқумли касалликлардан ҳимояланиш бўйича sms-хабар жўнатиш йўлга қўйилди. Оммавий ахборот воситаларида мутахассисларнинг чиқишлари, махсус кўрсатув, эшиттиришлар ташкил этилмоқда. Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад юқумли касалликлар бўйича аҳолига тегишли  маълумот бериш, уларнинг хушёрлигини ошириш , пировард натижада инсон саломатлигини асрашдир. Бу борада яратилаётган замонавий шароитлардан оқилона фойдаланиш, мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини  таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.