Болалар уйнчоқларининг ҳавфсизлиги тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси худудида ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб келтирилаётган ўйнчоқлар “Ўйн ва ўйнчоқларни болалар соғлигига хавфсиз санитария гигиена талаблари” номли 0287-10 санитария коида, меъёр ва нормативларга мос бўлиб органолептик, механик, кимёвий, физик кўрсаткичлари хисобга олинади.
Ўйнчоқлар қоғоз, картон, тери, мато, металл, резина, пластмасса, муйна, шиша, фарфор, тахта, фанер ва бошқалардан ишланиши мумкин. Уларга ранг бериш учун турли сиёх, гел, лак, графит, рангли бўёқлар ишлатилади. Уйнчоклар хавфсиз бўлиб болаларни танасига жарохат етказмаслиги учун уларни қирралари текис бўлиши талаб этилади, ўйнчоқлар мустахкам бўлиши керак, чунки уйнчокдан ажралган майда бўлакларни болалар оғзига солиши ва ютиб юбориши мумкин.
Гўдаклар ўйнчоқларни оғзига солишади шунда лак ва бўёқлар сифатли бўлмаган холда боланинг сўлаги таъсирида эриб нохуш холарлар юзага келиши мумкин.
Охирги йиллар полимер ва пластмассадан ишланган ўйнчоқларни тури кўпаймоқда. Айрим хусусиятлари нуктаи назардан бу яхши холат, чунки полимер ва пластмассадан ишлаб чиқилган ўйнчоқлар силлик бўлади, уларни ювиш ва зарарсизлантириш осон бўлади, лекин полимер ва пластмасса ўйнчоқлари сифатсиз бўлса зарарли мономерлардан фенол, формальдегид, фталат, дибутилфталат ва бошқа бирикмаларни ажратиши мумкин. Ўйнчоқларни салбий таъсирини олдини олиш мақсадида уларда хид болиши, кимёвий воситаларни хавога ажралиши, болалар сўлаги таъсирида бўёқларни эриши, хатто шовқин даражаси ўрнатилган санитария меъёр ва талаблардан ошишига йул қўйилмайди. Шу сабабли хориждан олиб келинаётган ва Республикамизда ишлаб чиқаланаётган уйнчоқлар ихтисослаштирилган лабораторияларда текширилиб сертификатга эга бўлишлари керак. Сертификати бўлган уйнчоклар болалар соғлиги учун хавфсиз бўлади. Эътиборингиз учун, ўтган 2015 йил Республикамизда сотиланаётган 7609 ўйнчоқларнинг намуналари текширилган 45 намуна санитария қоида ва меъёрларга мос келмаганлиги аниқланган ва зарур чоралар кўрилган.
Ўрнатилган тартибга мувофиқ юқумли кассаликлар, овқатдан ва бошқа турдаги захарланиш юзага келганда, ёки уларга шубха бўлганда шошилинч тиббий ёрдам станцияси, шифохона, амбулатор-поликлиника муассасаларини навбатчилари ходиса тўғрисида навбатдан ташқари шошилинч ахборотни Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига юборишлари керак. Охирги йиллар қўғирчоқлардан фойдаланиб нохуш ахволга тушган, ёки зарарланиш холати тўғрисида мурожаатлар бўлмаган. Сифатли ва болалар соғлиги учун хавфсиз уйнчокларни олиш учун сотувчилардан уларни сертификатини талаб қилиш мақсадга мувофиқ.