14.06.2016
“Халқаро донорлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.
2016 йил 14 – июнда “Халқаро донорлар куни” муносабати билан Нукус шаҳар Республика Силга қарши курашиш болалар санаторияси залида “Қон барчамизни бирлаштиради” шиори остида Республикадаги эстрада юлдузлари иштирокида концерт ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг акцияси бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Д.Ш.Ходжиев ўз кириш сўзида донорликни аҳамияти нақадар катта эканлиги, қон бериш орқали қанчадан – қанча беморларни ҳаётга қайтариш мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир сўнгида донорлар совғалар билан тақдирландилар.