11.06.2016

Овқатдан заҳарланишларнинг олдини олишга қаратилган семинар – тренинг бўлиб ўтди.

2016 йил 10 – июн куни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария – эпидемиология назорати марказида Тошкент тиббиёт академияси болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Н.Ж.Эрматов, кафедра профессори Г.И.Шайхова, Ибн Сино фонди директори, профессор Ш.Я.Зокирходжаевлар иштирокида  “Овқатдан заҳарланишларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора – тадбирлар” мавзусида семинар – тренинг ўтказилди.

7-1.jpg

Маърузачилар турли хилдаги овқатдан заҳарланишларни олдини олишда асосий эътиборни тарғибот ишларини кучайтиришга қаратиш лозимлиги ҳақида тўҳталиб ўтдилар. Ботулизм касаллигини олдини олишда уй шароитида банка ёпмасликни кенг тарғиб қилиш, бозорлар ва аҳоли гавжум бўлган ерларда радиоузеллар орқали тушунтириш ишларини олиб бориш кераклиги таъкидлаб ўтилди.