Бухоро вилояти ДСЭНМда иммунопрофилактика мавзусига багишланган семинар йигилиш бўлиб ўтди.
Вилоятда профилактик эмлаш ишларининг 2015 йил якуни ахволи ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш буйича 2016 йилда олиб бориладиган чора-тадбирлар тугрисида Б.Баракаев маъруза қилди.
Республикада иммунопрофилактика ишларининг самарали ўтказилиши ва эмлаш камровнинг юкорилиги натижасида купгина касалликлар, жумладан дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, қизамиқ касалликларининг кескин камайишига эришилди. Республикада 1995 йилдан буён эса шол касаллиги, 2000 йилдан буён эса дифтерия ва қоқшол касаллиги умуман қайд этилмади. 2002 йилда Республика «Шол касаллигидан холис Давлат» деган ЖССТ нинг сертификатига сазовор булди. Охирги 7 йил давомида кизамик касаллигидан бирорта хам бемор нобуд бўлган эмас..
Вакциналарни тўкилиш даражаси айрим холларда юкорилиги кайд этилди, шаҳар ва туман мутаҳассислари ҳар ойда бу кўрсатгичларни тўлиқ таҳлил этмайдилар.
Хар бир эмлаш ишларини ўтказувчи тиббиёт ходими Эмлашнинг Амалий Хафсизлигини таъминловчи қуйидаги талабларни сўзсиз бажариши лозим:
- Хар бир эмлашдан олдин қўлни совунлаб ювиш.
- Хар бир эмлаш учун бир маротабалик ёки ўз-ўзидан парчаланувчи шприцлардан фойдаланиш.
Эсдан чикармаслик лозим: эритилган вакциналарни 6 соатдан сўнг ишлатиш эмланган болаларда эмлашдан сўнгги оғир жараёнларнинг келиб чикишига сабаб бўлиши мумкин. Қизамиққа қарши вакцинанинг 6 соат ишлатилгандан сўнгги қолдиғи йўқотилиши керак.
Эмланган болада эмлангандан сўнг 2-3 соат ичида инфекцион токсик шок белгилари: ич ўтиш, қусиш, тана хароратининг кутарилиши қайд этилганда болани тезда шифохонага ёткизиш чораларини кўриш лозим.
Эмлаш қамрови ва хавфсизлиги мониторинги.
Республикада болаларни КЭД (РПИ) асосида бошқарувчи инфекцияларга қарши ишларни такомиллаштириш борасида қатор тадбирларни амалга оширмоқдалар, натижада улар ўртасида дифтерия, Кўк йўтал, қизамиқ, қоқшол ва ВТВ билан касалланиш кескин камайди.
Республикада 1996 йилдан бошлаб шол, 2002 йилдан бошлаб эса дифтерия, чақалоклар қоқшоли каби касалликлар умуман қайд этилмаяпти.
Лекин шунга қарамасдан айрим ҳолларда эмлашдан сўнгги асоратлар қайд этилмоқда.
Маълумки Республикада иммунопрофилактика ишларни такомиллаштириш ва эмлаш хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор буйруқлар ўрнига Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2015 йил 27 январда тасдиқланган 36 сонли буйруғи «Бошкарилувчи юқумли касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил этиш ва ўтказиш хақида» амалиётга киритилди. Дифтерия, қизамиқ, қизилча, кокшол касалликларига карши олиб бориладиган чора-тадбирлар, хамда эмлашдан кейинги асоратлар ва реакциялар буйича эпидемиологик назорат мазкур буйрук асосида амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 28 март 152 сонли буйруғи асосида вертикал бошқарув тизими ҳамда «Соглом она ва бола йили» давлат дастурининг ижросибуйича олиб борилиши тўғрисида маълумот берилди. Мазкур буйрукни ижроси бўйича ҳар кунлик маълумотларни таҳлил этиб, олиб борилган тадбирлар тўғрисида вилоят ДСЭНМ иммунопрофилактика йуналлишига тегишли маълумотларни ва эмлашдан кейинги ноҳуш холатлар, вакциналарни саклашда совуклик занжрига риоя этилиши ва электр энергияси учиб колган холатлар хакида тулик маълумотларни бериб бориш хакида айтиб утилди хамда унинг механизми тушинтирилди.
Шунингдек, «Соғлом она ва бола» Давлат дастурини ижроси иммунопрофилактика сохаси буйича олиб борилиши тугрисида айтиб утилди, унинг ижроси буйича хар ойда мониторинг олиб борилиши,
Эмлаш камрови тугрисидаги маълумотларни такдим этиш буйича тулик тавсиялар берилди.
Семинар катнашчиларининг саволларига тулик жавобллар берилди.
Семинар йиғилиш мултимедиа асосида, кўрсатгичларни тахлил этган холда ва олиб борилиши лозим бўлган ишлар намойиши этилиб ўтказилди.