28.05.2016

Навоий вилоятида “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзусида семинар ўтказилди.

2016 йил 28 май куни шахар, туман ДСЭНМ бош врачлари, санитария-эпидемиология бўлим мудирлари, овқатланиш гигиена бўлим мудирлари, ВБЮКШ ходимлари, шахар, туман бош инфекционистлари, ОИТС маркази раҳбарлари хамда ходимлар иштирокида семинар ўтказилди.

   Семинарни вилоят ДСЭНМ бош врачи Акбар Рахмонович Турсунов кириш сўзи билан очди.

  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 23 январдаги 37-сонли ҳамда 2012 йил 25 январдаги 25-сонли буйруқлари ижроси, аҳоли ўртасида қутуриш, куйдирги, бруцеллёз, Қрим-Конго геморрагик иситмаси ва вабо касаллигини олдини олиш бўйича ўтказилган тадбирлар тўғрисида ДСЭНМлар олдида турган вазифалар тўғрисида, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги бўйича табиий ўчоқли худудлар мавжудлиги, охирги йилларда касалликни шифохона ичи инфекцияси сифатида хам рўйхатга олинаётганлиги тўғрисида батафсил тўҳталиб ўтди.

Вилоят аҳолиси ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хамда Худудларда умумий овқатланиш шаҳобчалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва санитария холати тўғрисида бугунги кунда вилоятимизда кузатилаётган воқеалар хақида гапириб ўтди.

Вилоятда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 октябрдаги “ўзбекистон республикасида гемоконтакт инфекцияларнинг мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”ни, ССВнинг “Шифохона ичи инфекцияларининг профилактикаси бўйича 2012 йил 15 майдаги 0304-12 сонли Сан Қ ва М талабларини ижроси ҳақида”

Вилоятда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият ва касалликга қарши олиб борилаётган тадбирлар ҳақидаги маъруза билан иштирок этдилар. 

Вилоятда ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича 2015 йил ва 2016 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича Томди тумани мисолида амалга оширилган ишлар

Ўтказилган семинар интерактив тарзда бўлиб ўтди, иштирокчилар билан жуда кўп саволлар мухокама қилиниб ўз ечимини топди.