Ҳамкорликда тарғибот ишлари ўтказилди.
Ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари, ДСЭНМлар, маҳалла фаоллари, ОП, ҚВП, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, ичимлик сувини исроф қилмаслик мавзуларида тарғибот ишлари ўткизлди.
“Саломатлик сектори” фаолияти орқали Республикамизнинг барча маҳаллаларида маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари хамкорлигида маҳалла фуқаролари ва ўқув тарбия муссасаларидаги болалар ўртасида мева-сабзавотлар, кўкатлар, полиз ҳамда сут маҳсулотларининг инсон саломатлигини сақлашдаги тутган ўрни, уларни тўғри истеъмол қилиш май ойининг охирги пайшанба жума кунлари 200дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 1млндан ортиқ аҳоли қамралди. ОАВ орқали тарғибот тадбирлари кенг ёритилди.Аҳоли орасида тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзи тамойиллари, айниқса, шахсий гигиенақоидаларини кенг тарғиб этиш юзасидан маҳалла фаоллари, ОП, ҚВП, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилди, ОАВ орқали тарғибот тадбирлари ташкил этилди.Ичимлик сувини исроф қилмаслик, ичимлик суви танқис бўлган хонадонларда сувни сақлашга мўлжаланган сиғимлар бўлишини тушунтириш ва уларни мунтазам равишда тозалаб туришни йўлга қўйиш масалалари юзасидан Республикамизнинг чекка ҳудудларида 20дан ортиқ тадбирлар ўтказилди ва 750 500дан ортиқ аҳоли иштироки таъминланди. Маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимларини жалб қилган ҳолда аҳоли орасида ошхонага қўйиладиган талаблар бўйича зарур билимлар тарғиб этилди, ”Ораста қизлар давраси” орқали қизларнинг ошхона тутиш одоби, “Тоза қўллар куни”, “Тоза ойналар куни” аҳоли учун кўргазмали ахборот материаллари ишлаб чиқилиб, тарқатилди, республика ҳамда маҳаллий ОАВ орқали ёритилди.Маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида маҳаллаларда уй шароитида консерва махсулотлари тайёрлашнинг салбий оқибатлари ва овқатдан захарланишларнинг инсон саломатлигига таъсири мавзусида 257та учрашувлар,112 суҳбатлар ўтказилди, жами 4232350нафардан ортиқ аҳоли иштироки таъминланди ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.