Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”2016 йил 30 апрелдаги 131-сонли қарорининг мазмуни.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, Янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини четдан олиб кириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга қулайликлар яратиш, норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибларини белгилайди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 30 апрелдаги131-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, 3 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 207-сонли буйруғи қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 207-сонли буйруғи билан, янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш ўлчов миқдорлари илмий асосланганлигини кўриб чиқишва баҳо бериш учун, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соҳа бўйича бош мутахас-сислари ва бошқа тегишли соҳа мутахассислари ҳамдаилмий текшириш институтлари ва ДСЭН республика марказининг лабораториялари жалб қилиниб, экспертлар гуруҳи ташкил этилди. Булардан ташқари, республика ДСЭНМ қошида тузилган ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади.
Янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик масса-лар, парфюмерия-косметика воситаларини четдан олиб кириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ёки бу фаолият тури билан шуғулланиш истагини билдирган юридик ва жисмоний шахслар, республика ДСЭНМ қошида тузилган ишчи гуруҳига ариза ва таклифлар билан электрон шаклида, почта орқали ёки шахсан ўзлари мурожаат қилишлари мумкин.
Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар:
- янги биологик актив моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ёки ишлаб чиқариш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар (талабгорлар)томонидан берилган аризалар, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш кўзда тутилган норматив ҳужжатларни ўрнатилган тартибда қабул қилиш;
- талабгорлар томонидан аризалар билан бирга тақдим этилган ҳужжат-ларни ўрганиб чиқиш, аризаларни рўйхатга олиш ҳамда Эксперт гуруҳи раҳбари ёки унинг ўринбосарларининг муносабат белгиларига кўра, тегиш-лилиги бўйича экспертларга ижро учун тақдим қилиш;
-экспертларнинг хулосаларига биноан тегишли лабораторияларда тахлил-лар ўтказиш бўйича тавсиялар бериш;
- экспертлардан ҳамда ўтказилган лаборатория тахлили натижалари ҳақида олинган хулосаларни ҳамда тегишли бўлган ҳужжатларнижамлаб, экспертлар гуруҳи йиғилишида муҳокамага олиб чиқиш;
- экспертлар йиғилиши баёни қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган шаклдаги, махсус химояланган рангли бланкларда рухсат-номалар лойиҳасини тайёрлаб, Республика Бош давлат санитария врачига имзо учун тақдим этиш;
-амал қилиш муддати ўтган,амал қилиш муддати ўтмаган лекин йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган рухсатнома ўрнига талабгорнинг аризасига кўра рухсатнома дубликатини тайёрлаб, имзо учун тақдим этиш;
-Республика Бош давлат санитария врачи томонидан имзоланганрухсат-номаларнибир иш куни давомида ариза муаллифига почта орқали хабарнома билан ёки электрон тарзида жўнатиш;
- янги биологик актив моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш тақиқланган ҳамда рад этилган тақдирда, бир иш куни давомида ариза муаллифига почта орқали хабарнома билан ёки электрон тарзида жўнатиш белгиланган.
Экспертлар гуруҳиамалдаги қонунлар, қарорлар, санитария қоидалари,нормалари ва гигиена нормативлари асосида янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсат олиш учун ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатларни экспертиза-дан ўтказиш, уларга тегишли хулосалар бериш бўйича илмий-амалий эксперт органи ҳисобланади.
Экспертлар гуруҳинингйиғилишлари,янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсат олиш учун ишчи гуруҳтомонидан киритилган ҳужжатлар, уларнинг муддат-ларидан келиб чиққан ҳолда, экспертлар гуруҳининг раиси томонидан белгиланган муддатларда ўтказиб борилади.
Экспертлар гуруҳи йиғилиши баёнинингқарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Ўтказилган йиғилиш баёни қарорига асосан, белгиланган шаклдаги рухсатнома лойиҳаситайёр-ланиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига имзо учун киритилади.
Рухсатноманиберишни рад этиш эса, Ўзбекистон Республика-сининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Иш фаолиятини тўхтатиш (тиклаб бериш), рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш, Ўзбекистон Республика-сининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.