07.05.2016

Республикада юқумли касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил қилиб, ўтказиш.

2016 йил   6майда   Республика  давлат  санитария-эпидемиология назорат маркази мажлислар залида Қорақалпоғистон  Республикаси, Тошкент шахар, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навои, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм  вилоятлари ДСЭНМларнинг  иммунопрофилактика  бўлими   маьсул   мутахассислари иштирокида    “Республикада    юқумли      касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил қилиб, ўтказиш”  мавзусида  семинар-кенгаш   ўтказилди.

         Семинарни ССВ Рес.ДСЭНМ Бош врачи  Б.И.Алматов  кириш сўзи билан очди ва   республикада  санитария-эпидемиология хизматида   иммунопрофилактика  сохасида  амалга оширилаётган тадбирларининг  ютуқлари ва камчиликлар хақида батафсил тўхталди.

           ССВ СЭНББ бошлиғи ўринбосари  Д.А.Турсунова  республикада иммунопрофилактика сохасида эришилган ютуқлар, белгиланган  стратегик   тадбирлар   хақида   маьлумот  берди.

          РесДСЭНМ  иммунопрофилактика бўлими мутахассислари Л.Ш.Сайдганиева, Х.Е.Жамалова, Л.Н.Ким  томонидан юқумли касалликларнинг  иммунопрофилактикасини ташкил қилиб ўтказиш тўғрисида  презентация усулида маьрузалар  қилинди, вазифалар белгиланди, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши  тўғрисида мунозара-музокаралар  ўтказилди, вазифалар белгиланди.

7-1.jpg