05.05.2016

Паразитар касалликлар профилактикасининг долзарб масалалари.

       2016 йил 4 май куни  Рес ДСЭНМ мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасида паразитар касалликлар профилактикасининг долзарб масалалари ” тўғрисида республика семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

       Семинарга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд  Л.М.Исаев номли ТПИТИ лейшманиоз эпидемимология бўлим мудири Абдиев Ф.Т.,  тиббий гельминтология клиник паразитология бўлим мудири доцент Абдиев Т.А.лар, шунингдек, Ўзбекистон ҳаво йўллари ва темир йўллари сан.эпид.хизмати мутахассислари таклиф этилдилар шунингдек,  барча маъмурий ҳудудлардан  ташриф буюрган врач паразитологлар, энтомологлар ва врач лаборантлардан иборат 34 нафар мутахассислар  иштирок  этди.

     Семинарда паразитология сохасида бугунги кунда долзарб бўлган  канали қайталама терлама касаллиги, гельминтоз ва лейшманиоз  касалликлари профилактикаси, уларнинг лаборатория ташҳисотига оид  масалалар,    шунингдек, ВМ нинг 9- сонли Қарори ва тезкор хабарномаларнинг берилиши муҳокама қилинди.

7-1.jpg

Йиғилиш бахс ва мунозаралар  тарзида  ўтиб, иштирокчилар  саволларига  тўлиқ  жавоблар  берилди.