02.05.2016

Гемоконтакт инфекциялари ва шифохона ичи инфекциялари профилактикасининг долзарб масалалари.

2016 йил   2 май куни   Республика  давлат  санитария-эпидемиология назорати марказининг мажлислар залида Қорақалпоғистон  Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМларнинг  Даволаш-профилактика муассасаларини назорат қилиш бўлими врач-мутахассислари учун “Гемоконтакт инфекциялари ва шифохона ичи инфекциялари профилактикасининг долзарб масалалари”  мавзусида  ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарини Республика ДСЭНМ бош врачининг Эпидемиология масалалари бўйича ўринбосари Б.Ж.Қурбонов очиб бериб, гемоконтакт инфекцияларининг даволаш-профилактика муассасаларида болалар ва катталар ўртасида шифохона ичи тарзида тарқалиши бугунги куннинг долзарб муаммоси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Республика ДСЭНМ Даволаш-профилактика муассасаларини назорат қилиш бўлими мудири Н.М.Аллабергенова сўзга чиқиб, даволаш—профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекциялари ҳамда гемоконтакт инфекцияларнинг олдини олиш бўйича амалдаги директив ва меъёрий ҳужжатлар асосида Давлат санитария назоратини олиб бориш тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

7-1.jpg

Бундан ташқари, ЎзР ССВ Бош эпидемиологи Н.С.Атабеков томонидан, Республикада гемоконтакт инфекцияларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини такомиллаштириш тўғрисида маъруза қилди.

Республика ДСЭНМ Коммунал гигиена бўлинмаси мудири О.П.Миршина ўзининг “Даволаш-профилактика муассасларида огоҳлантирувчи санитария назорати асослари” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, Инвестиция Дастури асосида Ўзебкистон Республикасида соғлиқни соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш бугунги кундаги асосий масалалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Республика ДСЭНМ ДПМларни назорат қилиш бўлими врач-мутахассислари М.Р.Акилова, Г.К.Шамшидинова ва А.Рузиевлар томонидан маърузалар қилиниб, бугунги кунда шифохона ичи инфекцияларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар батафсил ёритиб берилди.