28.04.2016

ДСЭНМлар коммунал гигиена бўлинмаси мудирлари, санитария врачлари учун ўқув-семинари ўтказилди.

2016 йил 27 апрелда Республика ДСЭНМнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 16 апрелдаги 012-5/640-сонли “Соғликни сақлаш вазирлигининг “Соғликни сақлаш тизими вертикал бошқаруви тўғрисида”ги 2016 йил 28 мартдаги 152-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича КЎРСАТМА” хатига асосан Қорақалпоғистон Республика, Тошкент шаҳар ва 11 та туман, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент вилояти ва туманлар, ЎТЙ АЖ СЭС, МАК “Ҳаво йўллари” ДСЭНМ коммунал гигиена бўлинмаси мудирлари, санитария врачлари учун ўқув-семинари ўтказилди. Семинарда 44 нафар мутахассислар қатнашди.  Семинарда “Халқ хўжалиги объектлари ва инсоннни ўраб турган муҳит, шу  жумладан баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик устидан огоҳлантирувчи ва жорий санитария назоратининг асосий масалалари”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария тозалаш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 315-сонли қарорининг ижроси”, “Дори воситалари ва тиббий анжомларини сақлашга мўлжалланган омборхоналарни лойиҳалаштириш  ва қурилишида ҳамда улардан фойдаланишда қўйиладиган асосий санитария-гигиена талаблари”, “Яшаш ва жамоат бинолари ҳамда уларнинг худудларини инсоляцияси”, “Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, очиқ сув ҳавзалари устидан Давлат санитария назоратини ташкил этиш тўғрисида”, “Ичимлик суви бўйича асосий меъёрий-қонуний ҳужжатлар, эпидемиологик мавсумда ичимлик суви устидан мониторинг олиб боришнинг аҳамияти” мавзуларида маъруза олиб борилди. 


7-1.jpg

Тингловчилар томонидан мавзуга оид амалиётда учраб турадиган ҳолатлар юзасидан саволлар берилди. Маърузачилар барча саволларга тўлиқ жавоб бериб, тушунтириб бердилар.