26.04.2016

Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг долзарб муаммолари.

2016 йил 26 апрел куни Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида  «Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг долзарб муаммолари» мавзусидаги семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмалари мутахассислари учун ўтказилган бир кунлик семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария, гигиена ва касб касалликлари  илмий-текшириш институти. Тошкент тиббиёт академиянинг етакчи мутахассислари  иштирок этган.


7-1.jpg

Семинарнинг кун тартибида ўқув - тарбия муассасаларида огоҳлантириш санитария назоратини, болалар ва ўсмирлар муассасаларида тарбияланувчиларни  овқатлантиришни ташкил этиш, болалр ва ўсмирлар объекталарида мобил алоқа антенналарини ўрнатиш  масалалари   кўриб чиқилди.

Семинар иштирокчилари  санитария қонун-қоидаларидаги узгаришлар билан таништирилди.