“Овқатдан заҳарланиш холатларини текшириш, рўйхатга олиш ва тезкор хабарнома бериш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 22 апрел куни Республика Давлат санитария – эпидемиология назорати марказида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМнинг овқатланиш гигиена бўлинмаси мудирлари ва текширишларни мувофиқлаштириш бўйича кординаторлар иштирокида “Овқатдан заҳарланиш холатларини текшириш, рўйхатга олиш ва тезкор хабарнома бериш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 16 апрелда ўтказилган аппарат йиғилишида белгиланган топшириқга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси санитария бўлими мудири, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг овқатланиш гигиенаси бўйича бош мутахассиси, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтининг олимлари иштирок этдилар.
Семинар йиғилишда иштирок этган соҳа мутахассислари республикада овқатдан заҳарланишларнинг профилактикаси бўйича олиб борилаётган тадбирларни чуқур таҳлил қилиб, бу борада мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.