“Ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 20 апрел куни Давлат санитария – эпидемиология назорати республика марказида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат санитария – эпидемиология назорати марказларининг Ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими ҳамда лабораторияси мудирлари иштирокида “Ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 16 апрелда ўтказилган аппарат йиғилишида белгиланган топшириқга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вирусология илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтларининг олимлари ва етакчи мутахассислари иштирок этди. Семинар йиғилишда иштирок этган соҳа олимлари томонидан республикада ўта хавфли юқумли касалликларни профилактикаси бўйича олиб борилаётган тадбирлар чуқур таҳлил қилинди ва бу борада мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.