13.04.2016

Махсус – тактик ўқув машқи ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 апрел куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 18 – сонли оилавий поликлиника ҳамда 1 – сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида “Қрим – Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалиш хавфи туғилганда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликда ҳаракатлари” мавзусида махсус – тактик ўқув машқи ўтказилди. Ушбу махсус – тактик ўқув машқи икки босқичда олиб борилди.

Мазкур тадбирнинг биринчи босқичи, яъни назарий қисми Олмазор тумани Политехника коллежида, иккинчи босқичи (амалий қисми) эса, 18 – сонли оилавий поликлиника ҳамда шаҳар 1 – сонли юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, шаҳар Давлат санитария – эпидемиология нозорати маркази, дезинфекция станцияси, шаҳар оилавий поликлиникалари ва шаҳар юқумли касалликлар шифохоналари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Ўтказилган махсус – тактик ўқув машқи якуни мутахассислар ва кузатувчилар иштирокида муҳокама қилиниб, махсус – тактик ўқув машққа Давлат санитария – эпидемиология назорати республика маркази Ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Х.Б.Сапаров томонидан баҳо берилди. Шунингдек, кегусида такшил этиладиган ўқув машқларини янада самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.