Иммунопрофилактика бўйича семинар - кенгаш ўтказилди.
2016 йил 6 апрель куни Тошкент шахар «Гранд-Мир» мехмонхонаси конференция залида ЖССТ/ГАВИ, ССВ рахбарлигида соғлиқни сақлаш тизимида амалиётга «Ўзбекистон Республикасида бивалент полиомиелит вакцинани миллий эмлаш жадвалига киритиш»мавзусида семинар-кенгаш ўтказилди.
Семинар-кенгашда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахар ва вилоятларДСЭНМ, Тошкент шахридаги пуллик вакцинация марказларининг иммунопрофилактика масалалари бўйича маьсул мутахассислари иштирок этди.

ЖССТ/ГАВИдан ташриф буюрган эксперт Эка Пааташвили иммунизация сохасидаги долзарб масалалар хамда бутун дунёда бивалент полиомиелит вакцинаси билан эмлашни амалиётга тадбиқ қилиниши хақида маьлумот берди.
Фарғона вилоят ДСЭНМ бош врач ўринбосари Х.Мамажан “ Полиомиелит касаллигининг бутун дунёда тугатиш борасидаги стратегик тадбирлар, бивалент полиомиелит вакцинаси билан эмлашга тайёргарлик тадбирлари, бивалнт вакцина билан эмлаш бошланадиган муддат ва вазифалар» тўғрисида презенция усулида маьруза қилиб, кенгаш қатнашчиларини таништирди. .
Ўзбекистон Республикасида 2016йил 18 апрелдан бошлаб миллий эмлаш жадвалига болаларни 2,3,4 ва 16 ойлигида эмлаш киритилади. Полиомиелит вакцинаси яроқли, хавфсиз ва самарали, эмлаш оғиз орқали амалга оширилади.
