17.03.2016
Республика ДСЭНМларида АКТ ва ЮКЭМАТ (ИС ЭМИЗ)ларни такомиллаштириш ва ривожлантириш.
2016 йил 16 март куни Республика ДСЭНМ нинг мажлислар залида Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ДСЭНМ санитария эпидемиология бўлинмаси мудирлари ҳамда ЮКЭМАТ (ИС ЭМИЗ) бўйича маъсул ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар ДСЭНМ модернизациялаш ишлари бўйича устувор масалалар , АКТ ва ЮКЭМАТ (ИС ЭМИЗ) фаолиятининг барқарорлиги, 2015 йил якуни ҳамда 2016 йил га қўйилган асосий вазифаларга бағишланди.
Семинарни кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи муовини, Республика ДСЭНМ бош врачи Б.И.Алматов очиб берди. Ўзбекистон Республикасида информацион коммуникацион технологияларни ривожлантириш , мукаммаллаштириш ва тадбиқ этиш масалаларга катта аҳамият берилаётгани ҳақида гапириб, бутун дунёда информацион- коммуникацион технологиялар ХХI асрнинг асосий технологиялари эканлиги тан олинганлиги, яқин ўн йилларда давлатнинг иқтисодий ўсиши ва илмий- технологик тараққиётининг асосий пойдевори бўлишини тасдиқланаётганлигига тўхталиб ўтдилар ва бугунги кунда ЮКЭМАТ(ИЗ ЭМИЗ) автоматлаштирлган тизмидан ташқари Республика ДСЭНМда “Муасассанинг электрон паспорти”, “Ягона ойна” ва йиллик Ф – 18 бўйича электрон форма тадбиқ этилаётганини таъкидладилар.
Йил якуни бўйича эпид. кузатув бўлими мудири Н.Ф.Валиева маъруза қилди.

Бу йил презентация амалий ишлар ёрдамида ўтказилди. Семинар иштрокчилари туман ДСЭНМ мутахасислари ИЗ ЭМИЗ дастуридаги ишларни амалда кўрсатиб бердилар ва иш жарёнида мавжуд муоммолар хақида тўхталиб унинг ечимларини биргаликда ҳал этдилар.
Қашқадарё вилояти ДСЭНМ сан эпид назорат бўлимининг мудири Д.Қўчқоров шаҳар туман ДСЭНМ лардаги – ИЗ ЭМИЗ да асосий иш тўплами мавзусида презентацияси орқали орттирган тажрибалари билан ўртоқлашди.
Фарғона вилояти ДСЭНМ санитария- эпидемиология назорати бўлими врач – эпидемиологи Н.Содиқова санитар фон бўйича тезкор бўлимлар билан ҳамкорликда ишни ташкиллаштириш ҳақидаги презентацияси билан иштирок этди.
Барча презентациялар бўйича мутахассислар ўртасида бахс мунозаралар бўлиб ўтди. Йиғилишда Республика ДСЭНМ санитария- эпидемиология кузатув бўлими мудири Н.Ф.Валиева жорий йилда қўйилган вазифалар хақида тўхталиб ўтди ва саволларга жавоб берди сўнгра семинарни якунлади. Жойлардаги мутахассислар иштрокида семинар йиғилишлари ўтказиш ва кундалик ишда фойдаланишлари учун мёърий хужжатлар бўйича презентация материаллари электрон шаклда мутахассисларга тақдим этилди.