09.03.2016

Ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими ва лабораторияси мудирлари учун семинар ўтказилди.

   Кун тартибида қўйилган масалалар доирасида ДСЭНРМ ЎХЮК  бўлими мудири Х.Б.Сапаров Қрим – Конго геморрагик иситмаси ва куйдирги  касалликлари бўйича дунёдаги ва республикамиздаги эпидемик – эпизо-отик вазият тўғрисида, ушбу касалликларни профилактикаси бора-сида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича тайёрланган тахлилий материалларни презентация кўринишида маъруза  қилди.

   Шундан сўнг ЎХЮК бўлими врач эпидемиологи Н.З.Қаршиева Республикада қутуриш касаллигини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хайвонлардан жарохат олганларга антирабик ёрдам кўрсатиш борасида мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича маълумотларни презентация кўринишида намойиш қилди.

ЎзР ССВгининг Бош рабиологи С.А.Ғаниев қутуриш касаллигининг махсус профилактикаси мавзусида маъруза қилди.

  Кейинги маърузачи  ДСЭНРМ ЎХЮК  лабораторияси мудири  Т.Р.Сабирова ЎХЮК лабораторияларининг 2015 йилдаги иш фаолиятининг тахлили ва 2016 йилдаги устивор йўналишдаги вазифалари  бўйича маъруза қилди.

 Куннинг иккинчи ярмида Бруцеллёз, куйдирги касаллигининг лаборатория ташхисоти бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари, хамда хисоботлар тузишда маълумотларнинг кетма-кетлигига амал қилиш, тиббий ускуналар бўйича ва  бак препаратлар харакатиларини жадвал кўринишида аниқ кўрсатиш, тўлиқ маълумот берилиши кераклиги    тўғрисида РесДСЭНМ УХЮК лабораторияси  врач бактериолог А.П.Ильина  маъруза қилди.


7-1.jpg
  
      Семинар якунида ўтилган мавзулар савол-жавоблар бўлиб ўтди, Вилоятлар ДСЭНМ ЎХЮК бўлим ва лаборатория мудирларининг фикрлари эшитилди ва тайёрланган маълумотлар, мавзу материаллари тарқатилди.