03.03.2016
Фортек хусусий корхонаси мутахассиси Коровина С. семинар иштирокчиларига ўз корхонаси ҳақида маълумот бериб, ҳамкорликни тавсия қилди ҳамда семинар иштирокчиларини 2016 йил 29 март куни Республика ДСЭНМда бўлиб ўтадиган семинарга таклиф қилди ва семинар катнашчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берди.
Санитария-гигиена лабораториялари мудирлари учун семинар ўтказилди
02.03.2016 да Республика ДСЭНМ мажлислар залида худудий ДСЭНМлари санитария-гигиена лабораторияларининг 2015 йилда бажарган ишлари, камчиликлари, муаммолари ва иш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича зарур бўлган устувор йўналишлар юзасидан семинар бўлиб ўтди.Семинарни Республика ДСЭНМ Санитария-гигиена лабораторияси мудири Шамсутдинова М.А кириш сўзи билан очиб, кун тартиби билан таништирди ҳамда 2015 йил ҳисоботларини тайёрлаш ва топширишдаги камчиликлар, режалаштирилган ишларни бажарилишида лаборатория асосий ижрочи эканлигини, бугунги кунда ДСЭНМларнинг кадрлар таьминотидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш учун лаборатория мудирлари бош врачларга таклифлар беришлари лозимлиги тўгрисида гапириб ўтди. Санитария-гигиена лабораторияларининг иш самарадорлигини ошириш ва сифатли таҳлилар ўтказиш мақсадида лабораторияларни замонавий, жаҳон талабларига жавоб берадиган даражага етказиш лозимлиги тўғрисида таъкидлади.
Республика ДСЭНМ санитария-гигиена лабораторияси бўлинмалари ходимлари:
- озиқ-овқат бўлинмаси врач лаборанти Темирова Р.Э;
- захарли қолдиқлар бўлинмаси врач лаборанти Худойберганова И.М;
- коммунал бўлинмаси врач лаборанти Яхшиликова З.А;
- мехнат бўлинмаси мухандиси Имомов Ш.Р;
- физик омиллар бўлинмаси санитар-врачи Р.Р.Расуловлар сўзга чиқиб Тошкент шахар, ҚР ва вилоят ДСЭНМлари санитария-гигиена лабораторияси бўлинмаларида 2015 йил давомида олиб борилган ишлар, ўтказилган таҳлилар ҳақида кўргазмали маьруза қилдилар, ютуқ ва камчиликлар хақида сўз юритдилар ҳамда 2016 йилда амалга ошириладиган ишлар, лабоаторияларнинг иш самарадорлигини ошириш, камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.
Наманган вилояти ДСЭНМ сан-гиг лабораторияси мудири Нурмирзаев З.М. томонидан таклифлар билдирди.
Семинар катнашчиларида туғилган саволларга жавоблар берилди.
Экология бўлими мудири Ли Т.Б Тошкент шахар, ҚР ва Вилоят ДСЭНМларининг санитария-гигиена лабораториялари мудирларига 2016 йилда амалга ошириладиган ишлар хақида ўз фикр ва мулохазаларини билдирди.

Семинар якунида маьрузалар юзасидан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.