29.02.2016

Республика ДСЭНМда иммунопрофилактика бўлими мутахассислари учун семинар ўтказилди

Семинарни Республика ДСЭНМ бош врачи Б.И.Алматов очиб берди ва аҳоли саломатлигини сақлашда эмлашнинг катта аҳамияти ҳақида гапириб ўтди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан режали эмлаш тадбирларини молиялаштиришга катта аҳамият берилаётганини таъкидлади. Ресупблика ДСЭНМ иммунопрофилактика бўлими мутахассислари Сайдиғаниева Л.Ш, Жамолова Х.Э, Ким Л.Н лар томонидан вакциналарни самарали бошқариш натижасида эмлаш ишлари бўйича эришилган ютуқлар, қизамиқ ва қизилча касалликларини тугатилиши ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Семинар қатнашчилари Республикада иммунопрофилактика соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2-валентли полимиелит вакцинасини амалиётга киритиш стратегик чора-тадбирлари билан таништирилди ва келгуси режалар белгиланди.

 
7-1.jpg