27.02.2016

Республика ДСЭНМда вирусология лабораториялари мудирлари учун семинар ўтказилди

2016 йилнинг 27 феврал куни Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати Марказида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМ вирусология хизмати мутахассислари учун “Ўзбекистон Республикаси ДСЭНМлари вирусология лабораторияларининг 2015йил фаолиятини баҳолаш, 2016 йил учун вазифалар” мавзусида семинар ўтказилди. Мазкур семинарда лаборатор текширувлар натижалари сифатини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ҳалқаро статистик маълумотларга кўра, лаборатор текширувлар натижаси сифатининг 60 фоиздан кўпроғи диагностик намуналарни олиш, сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилинишига боғлиқ. Шу сабабли, семинар қатнашчиларига даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари ва эпидемиологлар билан яқин ҳамкорликда ишлаш юзасидан тавсиялар берилди.
7-1.jpg