24.02.2016
Захарли химикатлар гигиенаси ва токсикологияси бўлими мутахасислари учун семинар ўтказилди
2016 йил 23 феврал куни Республика ДСЭНМ да Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ДСЭНМларида фаолият олиб борувчи Захарли химикатлар гигиенаси ва токсикологияси бўлими мутахасислари учун "Республикамиз халқ хўжалигида Захарли химикатлардан фойдаланиш натижасида юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган чора тадбирлар тўғрисида" деб номланган семенар машғулот ўтказилди. Бунда бугунги кундаги атроф мухит, тупроқ, сув ва бошқа махсулотларнинг турли захарли химикатлар билан ифлосланиш даражаси, аввалдан утелизацияланиши кўзда тутилган захарли чиқиндилар ва улар кўмилган жойларда ташкил этилаётган консервация ва хамда реконструкция масалаларига эътибор қаратилди. Шу билан бирга генли модификацияланган махсулотлар ва улар бўйича юзага келаётган масалалар тўғрисида хам ахоли билан тегишли тарғибот ишлари олиб борилиши масалаларида хам келишиб олинди. ташкил этилган семенар машғулоти бўйича мухокама этилган масалаларни электрон шакили жойлардаги мутахасислар билан бу масалани туманлар миқиёсида давом эттириш учун тақдим этилди.